Мулоҳазалар

savollarЎзбекистоннинг келажаги

САВОЛ: Сизнингча Ислом Каримов режимидан кейин нима бўлади? Ўзбекистоннинг келажаги қандай бўлади? (Носир).

ЖАВОБ: Келажакни кўриб бўлмайди, аммо тахмин қилиш мумкин. Бугунги шароитда Ўзбекистон келажагини белгилайдиган бир қанча омиллар бор.

Жумладан:

1.Диктатурадан кейин мамлакатда тахт учун кураш бошланиб, сиёсий ва жуғрофий парчаланишлар кузатилиши мумкин.

2. Мамлакат иккинчи бир диктаторнинг қўлига ўтиб, узоқ вақт яна зулм остида қолиш эҳтимоли бор.

3. Ғарб давлатлари кўмагида демократияга ўтиш жараёнлари бошланиб, бунинг замирида турли нохуш воқеалар юз бериб, мамлакат ташвишли минтақага айланиши ва шундан кейин узоқ вақтда истиқбол йўлига чиқиши мумкин.

4. Исломий, коммунистик ва ёки бошқа мафкурага ишонган кучлар қурол кўтариб чиқишлари, мамлакатнинг мавжудияти хавф остида қолиши учун ҳам замин йўқ деб бўлмайди.

5. Мамлакат кучли давлатларнинг, масалан Россия ва Хитойнинг ўйинларига қурбон бўлишдек хавф вужудга келмоқда.

6.Кутилмаганда ҳокимият ҳукумат таркибида, ҳукуматдан ташқарида мамлакат ва миллат тақдири учун бефарқ бўлмаган соғлом кучлар қўлига ўтиши мумкин ва ҳоказо.

Кейинги йилларда “қўлга киритилган ютуқлар” мамлакат келажагини умид ва истиқлолдан кўра кўпроқ хавотир ва таҳликага боғлади. Шу сабабдан ҳам бугун энди Ислом Каримов режимидан кейин нима бўлади, деган саволга бир сўз билан жавоб бериб бўлмайди.

Жаҳонгир Маматов, “Оқсарой сирлари”-2004.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: