Унинг отини диктатура дебдилар!
Ассалом алейкум Хурматли Жахонгир Ака! Яхшимисиз? Байрамларни яхши утказиб олдингизми?
Сизга анчадан бери саволлар бермокчи эдим.Агар бемалол булса мени кинаётган,узун нуктасиз саволимга жавоб берсангиз,олдиндан рахмат!
Савол: Узбекистон эркатой,тойчокболадай килиб эркалатиб куйган президент Ислом акани,бари ёнбошидаги лавозими наханг ва баланд министрлар..Мен утириб фикрланиб кетаман,нима учун шу биргина Каримов бовани шунча ён атрофдаги катта лавозимдаги вазиру уламо давлат ходимлари, эркалаб 23 йиллаб президентликка михлаб куйишганлар? Масалан конституцияга карасак, хеч бир хужжатларда 23 йиллаб президент буласан деган жойи йук, хамани тилида айтганда “майли диктатор шунака буладида”- деган жавоб бу жавоб эмас,нимага Олий палата ходимлари ва вазирлар индимайдилар? ёки улар хам конституцияни карамасдан, ягона конституция бу Ислом акамиз деб виждонларини сотиб ташаганлардан-ми?
Мен хеч тушунмайман, давлатда шунча гурури баланд,лавозими илми кучли инсонлар ишлайди,лекин хамасига доим битта диктатор тинмасдан Бош Оталаридай? Конституцияни кайси бандида оталари 23 йиллаб бошкаради деган, уша илмдон лавозими порахурлик билан, ута даражада кучайиб кетган конуний мутахамларни? Шуни менга дехкончасига тушинтириб берсангиз, котта рахмат,
Хурмат ила, Планетааро Бош Мухолифатшунос дехконболаси, Максим Назиров.
ЖАВОБ׃ Ва алайкум ассалом Максимбек!
Деҳқонча саволингизга ўзингиз жавобларни ҳам ёзиб қўйибсиз. Лекин майли, озгина қўшимчаси биздан бўлсин.
Укажон, унутманг, диктатор ва диктатура қонун танимайди, балки ўзи қонун, сўзи қонун. Истаганини дейди, истаганини ейди. Истаганини сотади, истаганини отади. Билганини қилади, билмаганини ҳам қилади. Оз берсангиз ҳам олади, кўп берсангиз ҳам олади, бермасангиз ҳам олади, яъни тирик қолиш учун ҳеч нарсадан тонмайди, ҳеч нарсадан қонмайди. Унинг отини диктатура дебдилар!
Энди бизга келсак, биз минг йиллардан бери қулликка мослашиб қолганмиз. Шоҳнинг навкарлари, бойнинг хизматчилари, эшоннинг муридлари, мулланинг муллабаччалари, беш тангаси борнинг “ака-укалари”, манфаатига ёғ сачрайдиган жойнинг ювиндихўрлари, мансабдорнинг малайлари, маҳаллийчиликнинг қуллари, ёлғонни туя қилиб минадиган чавандозлар…бўлишга ўрганганмизу мустақил бўлишга ўрганмаганмиз.
1990 йиллар бошида келган ҳуррият эпкинини ҳис қилолмаганимиз, бой берганимиз ҳам ана шундан. Каримов бирданига бугунги ҳолга келган эмас. Йиллар давомида “семириб”, йириклашиб, кучайиб борди. Илондан юҳога айланди. Мана энди юҳога ҳам мослашиб қолаяпмиз.
Наҳотки биз совуққа ҳам, исиққа ҳам, дўлга ҳам, мўлга ҳам, кўлга ҳам, чўлга ҳам, қўлга ҳам мослашадиган бўлиб қолганмиз.
Бу иллатлар бошқаларда ҳам бўлмаганми? Бўлган. Брежнев деган жониворни судраб юрганлар, Чаушеска деган чиябўрига қуллуқ қилганлар, Саддамнинг соясига салом берганлар… хуллас, дунёда бунинг мисоли кўп. Ҳозир ҳам жаҳонда ўзбеклар каби диктаторнинг зулмини чекаётганлар оз эмас. Лекин уларнинг аксариятида зулмга мослашиш иллатидан мустақил бўлишга интилиш ҳисси кучли.
Ҳар биримиз мустақил бўлишга интилмас эканмиз, бошимиздан Каримов кетиб, бошимизга “Каримов” келаверади, ғурур деган гаплар қуруқ гап бўлиб қолаверади.
Кучли диктатура ўрнатилган жойда ҳукуматдаги мулозимларнигина айблаш киши ўзини ўзи айблаш билан тенг. Чунки у уларнинг ўрнида бўлганда ҳам бир нарса қиламан деса, ё Жаслиққа, агар қутулса хорижиятга кетиб қолади. Шунинг учун ҳар бир мулозим виждонсизнинг буниси тахтдан кетса, ўрнига виждонсизнинг қанақаси келишини тахминлаб, борига шукур қилиб, товоқни лаган, тоғорани дойра деб, қўлга кирганини фойда билиб, қолганини қозиққа илиб юраверади. Юҳонинг боласи ҳам юҳо бўлади.
Бу ҳолда ҳеч нарса ўзгармайдими? Ўзгаради. Дунё сабоқлардан иборат. Шу сабоқлардан бири диктатуралар қачон йиқилиши ҳақида.
1. Диктаторнинг ўзи диктаторликдан чарчаб, озгина юмшоқлик кўрсатганда. Намойишлар, инқилоблар…
2. Диктаторнинг қилиқлари дунёдаги супер кучларнинг манфаатларига уйғун келмай қолганда. Босимлар, урушлар…
3. Турли сиёсий ўйинлар туфайли диктатуранинг ғилдираги бўшаб қолганда. Хунталар, сарой тўнтаришлари…
Афсуски, бу эҳтимолларнинг бирортаси Ўзбекистонда ҳали учқунланмаяпти. Ҳали-бери учқунламаса ҳам керак. Бу масаланинг пессимистик томони. Оптимистик томони эса, Каримовдан кейинги “каримов” юқоридаги уч эҳтимолдан бирига тушиши мумкин.
Ҳурмат билан
Жаҳонгир Маматов
Filed under: Savol-Javob |
Leave a Reply