“Қувғин” ва “И.А.К”
Жаҳонгир Маматовнинг бирданига икки китоби нашрдан чиқди. Муаллифнинг “Қувғин” романи ва “И.А.К” мемуарини энди ўқувчилар китоб ҳолида ҳам ўқишлари мумкин. Бугунга қадар интернетда мавжуд бўлган ва ўқувчиларнинг имтиҳонидан ўтган бу асарлар энди китоб ҳолида ҳам нашр этилиши қувончли ҳолдир.
Муаллифнинг асарларини АҚШнинг йирик шаҳарларидаги китоб дўконларида ва кутубхоналардан топиш мумкин. Октябр ойидан бошлаб қизиққанлар учун ҳар икки китобни дунёнинг истаган бурчагида “Амазон” интернет дўкони орқали ҳам олиш имкони мавжуд бўлади.
Муаллифнинг бадиий ва илмий асарларининг 24 таси бугунга қадар китоб ҳолида нашр этилган.
Жаҳонгир Маматовнинг бизга маълум қилишича келгуси йили унинг яна икки китоби- “Ассассин” романи ва “Ҳавзу қулқулум” ҳам чоп этилади.
Бу китобларни бизнинг сайтимиз ва муаллифнинг хос саҳифаси-www.jahonnoma.com да ҳам ўқишингиз
мумкин.
Ўзбек адабиётининг мумтоз усулларини ҳозирги замон услуби билан омухталаштириб, ўзига хос адабий мактаб яратган таниқли давлат ва фан арбоби, адиб ҳамда шоир Жаҳонгир Маматовнинг қўшалоқ китоби ҳар бир ҳаққа ва ҳурликка талпинувчи зиёсеварлар учун улкан туҳфадир.
Zamondosh интернет нашри ва унинг кўпсонли ўқувчиларининг севимли ижодкори Жаҳонгир Муҳаммадни янги китоблари босмадан чиққани билан қутлаймиз ва келгусида адибнинг яна кўплаб асарларидан баҳраманд бўламиз, дея умид қиламиз. Адибнинг келгуси ижодига эса улкан зафарлар тилаймиз!
Filed under: Ҳамма китоблар |
Жаҳонгир ака, сизни чин юракдан ўзим ва дўстларим номидан қутлайман. Биз сизнинг китобларингизни жуда қизиқиб ўқиймиз ва ундаги образларни кўриб яқин тарихимиздаги ютуқ ва хатоларидан сабоқ чиқарамиз десам хато бўлмайди. Чунки бу асарлар ҳақиқатдан бўлиб ўтган воқеаларга таянгандир. Шуниси қизиқки, ҳар ўқиганимда ўзимга янги бир маъно, янги бир сабоқ чиқариб оламан. Шунинг учун бу китоблар шахсий кутубхонамдаги энг кўп варақланадиган, энг кўп қизиқиб ўқиладиганлари бўлади, чунки уларда мени қизиқтирган саволларнинг кўпига жавоб бор. Жаҳонгир ака, яна бир бор қутлаб, ижодингизга омадлар тилаб, мухлисингиз, шогирдингиз десам ҳам бўлади, ҳеч учрашмаган бўлсакда, китобларингиз мени сизга шогирд туширди :), Насиба> яхши кунларда кўришиш насиб қилсин, азиз устоз!