21 апрел, 2011 йил
Нега aраб давлатларидаги “инқилоблар” натижа бермаяти? Қисқа вақтда натижа бериши ҳам қийин. Узоқ вақтда эса ҳокимият яна диктаторлар қўлида қолавериши ёки қайтaдан уларнинг қўлига ўтиши мумкин. Нега?
Чунки бу “инқилоблар” ё табиий эмас ёки аниқ бир мафкура-мақсадга таянмаган.
Бундан ташқари инқилоб дегани олма пиш, оғзимга туш, дегани эмас.
Инқилобнинг энг осон қисми ҳукмдорни тахтдан ағдариш қисмидир. Энг оғир қисми эса, ундан кейин мамлакатни қандай бошқариш, кимлар билан, қай йўсинда бошқаришдан иборат. Бу нарсага инқилобдан олдин ҳозирлик кўрилмаган бўлса, инқилобдан кейин мамлакат олдинги ҳолидан ҳам хонавайрон бўлади ёки бошқа бир зулмнинг қўлига ўтади. Араб давлатларида ана шундай бўлмоқда.
ЖМ
Leave a Reply