Posted on March 9, 2014 by Jahongir Muhammad
E’TIQOD
E’tiqod kurash quroli, yashash uchun, hayot uchun, kurash uchun kurash quroli.
E’tiqodsiz odam o’rmon jonzoti.
E’tiqodli odam xafli odam, e’tiqodsizlar uchun.
E’tiqod uchun sevmaydilar…
E’tiqod uchun qopadilar, qamaydilar, o’ldiradilar…
E’tiqod qancha-qancha gunohsizlarning qotili. Continue reading →
Filed under: Fikrlar | Tagged: Jahongir Mamatov | Leave a comment »
Posted on March 7, 2014 by Jahongir Muhammad
НЕТТИМ МЕН?
Боз ухлаб қолибман ёр қўлларингда,
Кўзингда дард алам
Зулмат, қоронғу,
Югуриб юрибман қум, йўлларингда,
Изингда не қадам,
Менга қоронғу.
Сочларинг тарасанг тош тароғингда,
Толаман…
Саргардон…
Ҳўп, ҳайда, ҳайда. Continue reading →
Filed under: she'rlar | Tagged: Jahongir Mamatov | Leave a comment »
Posted on March 5, 2014 by Jahongir Muhammad
УЙҚУ ИПИ
Осмонга айландим,
Бағримни ёндирди Қуёш,
Уммонга айландим,
Кўксимни тўлдирди кўз ёш,
Заминга айландим,
Кафтимда қабрлар зил тош,
Инсонга айландим…
Чеврамда одамлар бе бош!
ХХХ
Осмон бўлолмадим,
Бағримни ёндирди Қуёшим.
Уммон бўлолмадим,
Кўксимни тўлдирди кўз ёшим.
Замин бўлолмадим,
Кафтимдан тушмади зил тошим.
Одам бўлолмадим,
Continue reading →
Filed under: Kundalik, she'rlar | Tagged: Jahongir Mamatov | Leave a comment »
Posted on March 4, 2014 by Jahongir Muhammad
Maydon ko’kka ko’tarilgan, burgut esa yerga yiqilgan kun
-Nega ko’z yosh to’kayapsan?-deb so’radi Burgut oqayotgan irmoqni ko’rsatib.
-Bu ko’z yoshi emas, bu sening panjangdan oqayotgan qon,-deya javob qildi Maydon.
Jahldor Burgut Maydonni tortqilab ko’kka ko’tarildi. Birdan bo’ron turdi. Maydon aylanib ko’kka ko’tarilib ketdi, Burgut esa yerga quladi.
…Kecha televizorni qarasam, AQShning muxbirlariyu sharhlovchilari Ukraina haqida gapirarkanlar “Maydon”, “Burgut” degan kalimalarni tinmay ishlatardilar. Tarjima qilib emas, o’z holida. Faqat “Maydon”ni “Maydan”, “Burgut”ni “Berkut” deyishmoqda. So’z tildan tilga, avloddan avlodga o’zgaradi. Ota-bobolarimiz “Berqut” deyishgan, biz “Burgut” deymiz.
Maydon forsiy kalima. Biz “choy”ni o’zbekcha degandek bu so’zni ham o’zbekcha deymiz va xato qilmaymiz. Chunki so’z tarixi, etimologiyasi bilan boshqalarga oid bo’lishi mumkin, ammo uni ishlatganlar uning hokimidirlar. Demak, ingliz tili ham ikki so’z hisobiga boyidi. Aminmanki, tez orada bu so’zlar inglizcha lug’atlarga ham kiritiladi. AQShda tilda ishlatilgan yangi so’zlarni har yilning oxirida lug’atlarga kiritish an’anasi bor. Continue reading →
Filed under: Тил | Tagged: so'z, til | Leave a comment »
Posted on March 4, 2014 by Jahongir Muhammad
Майдон кўкка кўтарилган, бургут эса ерга йиқилган кун
-Нега кўз ёш тўкаяпсан?-деб сўради Бургут оқаётган ирмоқни кўрсатиб.
-Бу кўз ёши эмас, бу сенинг панжангдан оқаётган қон,-дея жавоб қилди Майдон.
Жаҳлдор Бургут Майдонни тортқилаб кўкка кўтарилди. Бирдан бўрон турди. Майдон айланиб кўкка кўтарилиб кетди, Бургут эса ерга қулади.
…Кеча телевизорни қарасам, АҚШнинг мухбирларию шарҳловчилари Украина ҳақида гапирарканлар “Майдон”, “Бургут” деган калималарни тинмай ишлатардилар. Таржима қилиб эмас, ўз ҳолида. Фақат “Майдон”ни “Майдан”, “Бургут”ни “Беркут” дейишмоқда. Сўз тилдан тилга, авлоддан авлодга ўзгаради. Ота-боболаримиз “Берқут” дейишган, биз “Бургут” деймиз.
Майдон форсий калима. Биз “чой”ни ўзбекча дегандек бу сўзни ҳам ўзбекча деймиз ва хато қилмаймиз. Чунки сўз тарихи, этимологияси билан бошқаларга оид бўлиши мумкин, аммо уни ишлатганлар унинг ҳокимидирлар. Демак, инглиз тили ҳам икки сўз ҳисобига бойиди. Аминманки, тез орада бу сўзлар инглизча луғатларга ҳам киритилади. АҚШда тилда ишлатилган янги сўзларни ҳар йилнинг охирида луғатларга киритиш анъанаси бор. Continue reading →
Filed under: Тил | Tagged: Jahongir Mamatov, til | Leave a comment »
Posted on March 3, 2014 by Jahongir Muhammad
Девона халқ
Диктаторлар орқага қадам отолмайдилар. Улар орқада чоҳ бор, ўлим бор деб тушунадилар. Улар ўз орқасидан қўрқадиган халқ.
Орқага одим отиш, хатони тан олиш учун уларда мардлик етишмайди. Чунки диктаторлар номард халқ. Уларнинг шакар томири зулмдир.
Қўрқмаган одамгина орқага қадам ташлай олади. Бошқаларнинг ҳақларини, қарашларини ҳурмат қилади. Лекин дунё тарихида қора силсиласи қолган диктатор халқи ҳурматни бир томонга – ўзигагина қараб оқадиган дарё деб билган.
Путин ҳам шу халқдан бири. У Осетияга кириб олди, Абхазияда қолди, Чеченистонда цирк қурди… Қиримдан чиқармади?
Чиқиши мумкин. Майдонда ўзидан кучли пайдо бўлса, тахтидан ажралса, ажал ёқасидан тутса…
Қийин-қийин Қирим татарларига қийин. Сталин деган жаллод уларни она ерларидан қувганди, Путин деган беномус уларнинг табаррук заминларига хўжайин бўлиб олди. Continue reading →
Filed under: Fikrlar | Tagged: диктатор, qirim | 1 Comment »
Posted on March 3, 2014 by Jahongir Muhammad
Турк Ясафнинг йўлини бер йўлима
ЗИНДОНА СОЛДИНГ-А…
Шоҳ Алибек сўрмас кимнинг ўғлиман,
Ёнда ёрим, амирманми, ўғриман.
Аллоҳума ансур вожиб тўғриман,
Зиндона солдинг-а Амир Темурни.
Туркон хотин сочлари тароқ излар,
Қурт-қумурсқа гирдида каниз қизлар.
Зах жаложин вужудини бигизлар,
Зиндона солдинг-а Амир Темурни.
Эллик кун-ки, эллик йилнинг имдоди,
Унсиз зулмат ёруғ куннинг фарёди,
Юрагимда Турон заминнинг доди,
Зиндона солдинг-а Амир Темурни.
Continue reading →
Filed under: Kundalik, she'rlar | Leave a comment »
Posted on March 1, 2014 by Jahongir Muhammad
Қирим, бағринг тошмиди- ё?
Кокилингни тарай-тарай
Қораяди Қораденгиз,
Соҳилингга қарай-қарай
Тораяди кеча-кундуз
Қирим, бағринг тошмиди-ё,
Кўнглинг тўла ёшмиди-ё?!
Қояларинг куя-куя
Қаро бўлиб қолдилар.
Севганларинг суя-суя
Яро бўлиб қолдилар.
Қирим, бағринг тошмиди-ё,
Денгиз сувмас- ёшмиди-ё?!
Оёғимга бошин қўйган
Тўлқин-соғинч ялласи.
Сенга қараб кўзин ўйган
Момо-ҳасрат алласи.
Қирим, бағринг тошмиди-ё,
Тош кўтарган дошмиди-ё?! Continue reading →
Filed under: she'rlar | Tagged: қрим, qirim, qrim | Leave a comment »
Posted on February 27, 2014 by Jahongir Muhammad
Яхшилик аслида сўлим бир баҳор
Эртанги кунингдан қўрқсанг дўст, магар,
Дарҳол ортга қайтгин олган йўлингдан.
Бугун бир нарсалар қилмасанг агар,
Эртага ҳеч нарса келмас қўлингдан.
ХХХ
Юлдузлар жилмасмиш, юрмагай осмон,
Қуёш ҳам на сайёҳ, на кезар камон.
Бизни алдабдилар асрлар бўйи,
Магар одамзотдир саргардон ҳамон. Continue reading →
Filed under: she'rlar | 1 Comment »
Posted on February 26, 2014 by Jahongir Muhammad
СОҒИНҒЧ
Қишлоғимнинг тупроқ кўчасин
Ташлаб
Кетдим-асфалт йўлларга.
Юрагимнинг титроқ гўшасин,
Бошлаб,
Кетдим-сароб чўлларга.
Онам тандир ёнида ўзин
Ёқар
Орзулардан узоқда.
Отам қабр тошидан маҳзун
Боқар
Нигоҳлари тузоқда. Continue reading →
Filed under: she'rlar | Leave a comment »
Posted on February 24, 2014 by Jahongir Muhammad
ШИКОЯТ
Ҳуррият наздингда саҳрои кабир,
Шукурки тириксан, қуллик не демак.
Қафасда ётсанг ҳам бу эмас жабр,
Жабр сенинг учун қолмоқ бе емак!.
Кишаннинг асрори тек сенга аён,
Тилло занжир каби бўйнингда доим.
Зулмнинг ваҳшати элгадир шоён,
Ҳақни демоқ сенга қиёмат-қойим. Continue reading →
Filed under: she'rlar | Leave a comment »
Posted on February 22, 2014 by Jahongir Muhammad
Prezident tansoqchisining kundaligi
15. Oltin tangalar
Gulya menga qaradi, men unga. Ikkalamiz ham jim. Uning ko’zlarida nafratsimon to’lqin aylanmoqda. Kimdan nafrat qiladi? Mendanmi? Kim bo’libdiki, nafrat qiladi? Osmondan tushgan oymidi? Bu yerdagi go’zallar oldida u loyga botgan go’salaga o’xshab qolgan. Qiz deganni nozi bilan birga mehri ham bo’lishi kerak. Suzaman degan qo’chqordek o’qrayib turibdi. Nima emish, biz bilan Toshkentga borarmish. Buning uchun sal pastroqqa tushish kerak.
Unga bir narsa demoqchi bo’lib turgandim adam eshikdan kirib kelgan bir kishidan׃
-Maxsus yuk keldimi?-deb so’radi.
U “Ha” ishorasini qilishi bilan menga qarab׃
-Bo’pti, oshiq-mashuqlikni keyinga qoldiramiz, ketdik, davlat ishini bajarishimiz kerak,-dedi. Keyin Gulyaga׃
-Bor, adang bilan gaplash, nimani muhokama qilish va nimani muhokama qilmaslikni, qayerga borish va qayerga bormaslikni o’rgatib qo’ysin,-dedi. Continue reading →
Filed under: Oltinchi qavat | Tagged: oltin tangalar, prezident tansoqchisi | 1 Comment »
Posted on February 22, 2014 by Jahongir Muhammad
Президент тансоқчисининг кундалиги
15. Олтин тангалар
Гуля менга қаради, мен унга. Иккаламиз ҳам жим. Унинг кўзларида нафратсимон тўлқин айланмоқда. Кимдан нафрат қилади? Менданми? Ким бўлибдики, нафрат қилади? Осмондан тушган оймиди? Бу ердаги гўзаллар олдида у лойга ботган гўсалага ўхшаб қолган. Қиз деганни нози билан бирга меҳри ҳам бўлиши керак. Сузаман деган қўчқордек ўқрайиб турибди. Нима эмиш, биз билан Тошкентга борармиш. Бунинг учун сал пастроққа тушиш керак.
Унга бир нарса демоқчи бўлиб тургандим адам эшикдан кириб келган бир кишидан׃
-Махсус юк келдими?-деб сўради.
У “Ҳа” ишорасини қилиши билан менга қараб׃
-Бўпти, ошиқ-машуқликни кейинга қолдирамиз, кетдик, давлат ишини бажаришимиз керак,-деди. Кейин Гуляга׃
-Бор, аданг билан гаплаш, нимани муҳокама қилиш ва нимани муҳокама қилмасликни, қаерга бориш ва қаерга бормасликни ўргатиб қўйсин,-деди. Continue reading →
Filed under: Oltinchi qavat | Tagged: oltin tangalar, prezident tansoqchisi, soqchi | 1 Comment »
Posted on February 17, 2014 by Jahongir Muhammad
Prezident tansoqchisining kundaligi
14. Bo’stonliq
Ertalab Prezidentning mashinasi biz yotgan binoning garaj qismiga kirdi va unga faqat men mindim, adam esa tashqaridagi mashinalardan biriga. Oldinda va orqada bir qancha maxsus mashina bilan yo’lga chiqdik. Hammasiga rangli chiroqlar o’rnatilgan. Chiroqlarning o’chib yonishi kishining qalbiga kuch olib kiradi.
Lekin Buyuk Ipak yo’li bo’m-bo’sh. Qiziq, negadir yo’l chetida odam ko’rinmaydi. Sel oldidan iniga kirib ketgan chumolilardek hamma uyiga bekinib olganmi? Nega Prezidentning korteji ular uchun qiziq emas? Balki hamma o’z ishi bilan banddir? Yo’q, bu soatda yo’laklarda ishga boruvchilar bo’lishi kerakku? Maktabga boradigan o’quvchilar ham ko’rinmaydi? Balki…odamlar yuradigan yo’laklar bekitib qo’yildimi?
”Batya” meni odamlarga ko’rsatmoqchi emasmikan? Unda mashinaning orqa qismida o’tirgan bo’lardim. Chunki orqa oynalar qora. Ichkari ko’rinmaydi. Lekin adam oldinda o’tirishimni so’radi. Continue reading →
Filed under: Oltinchi qavat | Tagged: bo'stonliq, soqchi, tansoqchi, uzbek | Leave a comment »
Posted on February 17, 2014 by Jahongir Muhammad
Президент тансоқчисининг кундалиги
14. Бўстонлиқ
Эрталаб Президентнинг машинаси биз ётган бинонинг гараж қисмига кирди ва унга фақат мен миндим, адам эса ташқаридаги машиналардан бирига. Олдинда ва орқада бир қанча махсус машина билан йўлга чиқдик. Ҳаммасига рангли чироқлар ўрнатилган. Чироқларнинг ўчиб ёниши кишининг қалбига куч олиб киради.
Лекин Буюк Ипак йўли бўм-бўш. Қизиқ, негадир йўл четида одам кўринмайди. Сел олдидан инига кириб кетган чумолилардек ҳамма уйига бекиниб олганми? Нега Президентнинг кортежи улар учун қизиқ эмас? Балки ҳамма ўз иши билан банддир? Йўқ, бу соатда йўлакларда ишга борувчилар бўлиши керакку? Мактабга борадиган ўқувчилар ҳам кўринмайди? Балки…одамлар юрадиган йўлаклар бекитиб қўйилдими?
”Батя” мени одамларга кўрсатмоқчи эмасмикан? Унда машинанинг орқа қисмида ўтирган бўлардим. Чунки орқа ойналар қора. Ичкари кўринмайди. Лекин адам олдинда ўтиришимни сўради. Continue reading →
Filed under: Oltinchi qavat | Tagged: bo'stonliq, бўстонлиқ, тансоқчи, soqchi | Leave a comment »
Posted on February 12, 2014 by Jahongir Muhammad
Prezident tansoqchisining kundaligi
13. “Kosatka”
Toqqa asta-sekin chiqiladi. Lekin bir kunda zirvaning tepasiga chiqish ham hech narsa emas ekan. Kecha ertalab qaerda edimu, bugun qaerdaman? Qizig’i shundaki, bunga “yashin tezligida” ko’nikdim. Million-million odamlarga hukm etib turgan mana bu kishilarni xuddi oldin ko’rgandek, ularga o’rgangandekman. Ular bilan har kuni uchrashib, har kuni mushtlashib yurgandekmiz. Bularning zirvaga chiqishlari qanday bo’lgan ekan? Ba’zilariga oson bo’lmagani aniq. Chunki favqulodda bir qobiliyatga ega bo’lishlari kerak. Lekin hammasi Putinning oldida “pampersi”ni ho’l qilganga o’xshab qolgani kuchlarining zaifligidan. Continue reading →
Filed under: Oltinchi qavat | Tagged: oltinchi qavat, prezident tansoqchisi, soqchi, tansoqchi | Leave a comment »
Posted on February 12, 2014 by Jahongir Muhammad
Президент тансоқчисининг кундалиги
13. “Косатка”
Тоққа аста-секин чиқилади. Лекин бир кунда зирванинг тепасига чиқиш ҳам ҳеч нарса эмас экан. Кеча эрталаб қаерда эдиму, бугун қаердаман? Қизиғи шундаки, бунга “яшин тезлигида” кўникдим. Миллион-миллион одамларга ҳукм этиб турган мана бу кишиларни худди олдин кўргандек, уларга ўргангандекман. Улар билан ҳар куни учрашиб, ҳар куни муштлашиб юргандекмиз. Буларнинг зирвага чиқишлари қандай бўлган экан? Баъзиларига осон бўлмагани аниқ. Чунки фавқулодда бир қобилиятга эга бўлишлари керак. Лекин ҳаммаси Путиннинг олдида “памперси”ни ҳўл қилганга ўхшаб қолгани кучларининг заифлигидан. Continue reading →
Filed under: Oltinchi qavat | Tagged: oltinchi qavat, soqchi, tansoqchi | Leave a comment »
Posted on February 7, 2014 by Jahongir Muhammad
Prezident tansoqchisining kundaligi
12. Bokschi va chumoli
Majlis oldidan hamma narsani hozirlab qo’yishgan ekan. Putin׃
-Qo’l qo’yamizmi?-dedi.
“Ketdik!”, deb qo’l qo’ya boshlashdi. Yordamchilar bir zumda imzolangan hujjatlarni ko’tarib chiqib ketishdi.
-Tilivizunga kim nimani gapiradi?-deb so’radi Putin.
-Boshida kelishganimizdek, kimning “xo’rozi” yutsa o’sha gapiradi,-dedi “Abishich”. – Ammo “Tilivizun” degani “tili uzun” deganidir. Buni ham unutmaylik!
-Men Samarqand va Buxorini haligacha ololmaganim haqida gapiraman,-dedi qoraqosh “Otarchi”. Continue reading →
Filed under: Oltinchi qavat | Tagged: тансоқчи, soqchi, tansoqchi | Leave a comment »
Posted on February 3, 2014 by Jahongir Muhammad
Prezident tansoqchisining kundaligi
11.Xalta
Qo’rquv insonning qonida bor deyishadi. Kimdir halokatdan qo’rqsa, kimdir falokatdan.
Prezident samolyotning to’satdan qalqib ketishidan qo’rqdi. Buni bir qarashda sezishingiz mumkin edi. Rangi oqarib, qo’llari titrab qoldi. U biror narsani tutaman deb joy topolmayotgan ko’r odamga o’xshardi. Bu qancha davom etdi, bilmayman. Balki bir soniya, balki ko’proq. Lekin tezda eski holiga qaytdi va hech narsa bo’lmagandek joyiga yastanib oldi. Nafasini rostladida:
-Nima gap?-deb baqirdi. Ovozi shunchalar kuchli ediki, quloqlarim qang’illab ketdi. Uning boyagi qo’rquv holati menga ko’chdi. O’zim bilmagan holda titrayotgandim. Nima bo’lganini qayoqdan bilaman? Nega menga baqiradi? Xayriyatki, ichkaridan komandir yugurib chiqdi va:
-O’rtoq Prezident, kechirasiz, samolyotga qo’yiladigan zinaning motori to’xtamagan ko’rinadi, shiddat bilan kelib urildi…,-dedi. Continue reading →
Filed under: Oltinchi qavat | Tagged: prezident tansoqchisi, soqchi, tansoqchi | 2 Comments »
Posted on January 31, 2014 by Jahongir Muhammad
Prezident tansoqchisining kundaligi
10. Sadoqat
Kechqurun Gulya telefon qildi. Ertaga muhim ishi chiqib qolganini va uchrashuvni keyingi haftaga surishni so’radi. Nimadandir juda xursand. Tovushi jarangdor. Xayol qilsa telefonning ichiga kirib yonimga yetib kelsa va qulog’imga bir nimalar pichirlasa. Men ham ayni holdaman. Lekin yetib borganim bilan unga bo’lgan voqealar haqida pichirlay olmayman. Quvonchim va tashvishlarimni ko’ksimga ko’mishga majburman. Uning ertaga bo’ladigan uchrashuvni qoldirgani tashvishimni yengillatdi. Chunki hali biror bahona topib ulgurmagan edim. Continue reading →
Filed under: Oltinchi qavat | Tagged: Жаҳонгир Маматов, тансоқчи, oltinchi qavat | Leave a comment »
Posted on January 27, 2014 by Jahongir Muhammad
Prezident tansoqchisining kundaligi
9.Apachi
Bo’lgan voqeadan shok holga tushgandim. Qo’rqqanim yo’q, ammo hayron edim. Hayronligim voqedan ham ko’proq adam haqida. Nahotki u shunday katta ishlarning ichida.
-Tush mashinadan,-dedi adam va kalitni bizni kuzatib kelganlarga berdi.
-Piyoda ketamiz.
-Ada, boya qaysi tilda gapirdingiz?
-Navoiyning tilida. ”Hayratul Abror” degan kitobidan olganmiz bu kodlarni. Mana kodlar, mana bu erda yozilgan hammasi, ertalabgacha yodlab ol, kitobchani qaytib berasan. Continue reading →
Filed under: Oltinchi qavat | Tagged: Jahongir Mamatov, тансоқчи, prezident tansoqchisi, soqchi | 1 Comment »
Posted on January 24, 2014 by Jahongir Muhammad
Prezident tansoqchisining kundaligi
8.Blaginizm
Adam qabulxonada kutib o’tirgan ekan. Hech narsa demadi. Oyim “Agar adangni xursand yoki xafaligini yuziga qarab topa oladigan odam chiqsa, Nobel mukofotini oladi” deganda ming karra haq.
Liftga chiqqanimizdan keyingina u “Men ham go’rkovman,” dedi. “Hamma ma’nosi bilan,” deb qo’shib qo’ydi va yana jimlikka sho’ng’idi.
Go’rkov?! O’lgan odamlar uchun go’r kovlaydigan odam, lekin har kuni bitta, ba’zan bir nechta odamni ko’mish oson ish emas. Bu katta mehnat. Kuch bilan birga temir asab ham istaydi. Continue reading →
Filed under: Kundalik | Tagged: Ўзбек, Олтинчи қават, тансоқчи | Leave a comment »
Posted on January 18, 2014 by Jahongir Muhammad
Prezident tansoqchisining kundaligi
7. Go’rkov
Kostyum-shimda edim. Prezident׃
-Meni himoya qilish kerak bo’lsa hamma ishni tashlab oq ko’ylak-oq ishton qidirasanmi? Avval biroz raqsga tushib badaningni qizdirib olasanmi? Yo’q, sen chaqmoq bo’lishing kerak. “Qars” etdimi sen ham qarsillashing kerak!-dedi.
Shundan keyin u yerdagi bolalar bilan “it-mushuk” bo’lib sakrab-sukrab turgandik semiz, pakana bir kishi kirib keldi. Uning orqasidan ergashgan yigitning aqqol chiniqqanini har qanday odam ham sezishi mumkin. Ammo uning kungfuni o’rganganini hamma ham seza olmaydi. Kungfu bilgan odam o’ng oyoqni og’irroq va chap oyoqni yengil tortadi. Uning “salomi” bitta oyoqda turib, bittasini tepaga ko’tarib, qo’l barmoqlarini changalga aylantirib ikki tomonga uzatishdir. Demak, “it-mushuk”dan “sher va qoplon” jangiga o’tamiz… Continue reading →
Filed under: Oltinchi qavat | Tagged: Жаҳонгир Маматов, Олтинчи қават, Jahongir Mamatov | Leave a comment »
Posted on January 16, 2014 by Jahongir Muhammad
Prezident tansoqchisining kundaligi
6. Avliyo
Yoshing ketaversa yosh bola bo’lib qolasan, degan gapni eshitgandim. O’zim yosh bolaman. Lekin mana bu Prezident ham yosh bola bo’lib qolganga o’xshaydi. Bo’lmasa shunaqa gaplarni aytadimi, deb o’ylab tursam jiddiy savol berib qoldi:
-Qanaqa moshinni yaxshi ko’rasan?
Bo’ynimni qisdim.
-Bilaman! “Be-em-ve”, “besh eks”,-dedi o’zi.
Bu mashina kimning ham orzusi emas. Yosh bola bormi mashina markasiga qaraydi, yuragi o’sha mashina balonining aylanishi bilan barobar yuguradi. Lekin bu odam hamma narsani qayoqdan bilayati? Adamning gapi rost chiqdi. ”Unga yolg’on gapirma, u hamma narsani biladi” degandi. Continue reading →
Filed under: Oltinchi qavat | Tagged: Жаҳонгир Муҳаммад, Олтинчи қават, Jahongir Mamatov | Leave a comment »
Posted on January 13, 2014 by Jahongir Muhammad
Prezident tansoqchisining kundaligi
5.Soya
Prezidentning ishxonasi oltinchi qavatda ekan. Bizni lift yonida qarshi olgan ikki kishi adamga “chest” berib menga havas bilan qarashdi:
-Shef o’g’lingiz ham o’zingiga o’xshar ekan…,-dedi bittasi.
-O’g’lim bo’lgani senga uni tekshirmaslik uchun asos bo’ladimi?-Adam jiddiy ohangda so’radi.
Haligi odam shoshib qoldi va darhol meni siypalab tekshirib chiqdi. Keyin “bo’ldi” degandek yelkamga urib qo’ydi.
“Hammaning yelkasiga urib qo’yasanmi?” degandek adam unga o’qrayib qaradi.
Oyoq ostiga qip-qizil gilam to’shalgan. Nazarimda meni tekshirgan odamning yuzi ham shu gilamdek qizarib ketdi. U adamdan qo’rqar ekanmi yoki uyaldimi bilib bo’lmasdi. Continue reading →
Filed under: Kundalik | Tagged: Ўзбекистон, Жаҳонгир Муҳаммад, Jahongir Mamatov, oltinchi qavat | Leave a comment »
You must be logged in to post a comment.