ЖАҲОНГИР Муҳаммад: Кулмаган элнинг бахти ҳам кулмайди

Сиёсий

латифалар

Сўз боши ўрнида

Кейинги асрларда Ғарб мамлакатларида, жумладан русларда ҳам сиёсий латифа жуда катта жанрга айланди. Ҳокимиятнинг қусурлари ва ўзига ярашмаган ҳаракатлари устидан кулиш бу жамиятларнинг муҳим бир қисми бўлиб қолди. Масалан, Америкада ҳар куни деярли барча умуммилий телеканалларда тунги сатира кўрсатувлари намойиш этилади. Уларда Конгресс аъзолари, Президент ва машҳур кишиларнинг шу кунги гаплари ва ҳаракатлари сиёсий латифаларга асос қилиб олинади. Бу кўрсатувлар мамлакатдаги энг рейтинги баланд дастурлар ҳисобланади. Уларнинг бошловчилари ҳам жуда машҳур бўлиб кетишган ва бутун ҳокимият тизимлари уларнинг кулги аралаш танқидларига жиддий қарашади.

Ҳатто йилда бир марта Оқ уйда Президентнинг ўзи қатнашган кулги кечасида унинг ҳаракатлари, фаолиятидаги камчиликлари устидан куладилар ва унинг ўзи ҳам ўзини сиёсий латифа қаҳрамонига айлантириб журналистларга табассум ёяди.

Бу бизда ҳам азалдан бўлган, аммо кейинги асрларда қатағонга учраган. Амир Темур ҳақидаги латифларни эсласак, бу жанр бизда нақадар кучли илдизга эга бўлганини кўрамиз. Ҳар қандай шоҳлар устидан ҳам кулишган ва уларни танқид қилиб, сиёсий латифалар яратишган.

Совет даврида руслар бу борада олдинда эдилар. Қайта қуриш йиллари улар халқ оғзида юрган сиёсий латифаларни тўплаб бир неча китоблар нашр этишди. Сталиндан Брежневга қадар ҳамма золимлар сиёсий латифа “қаҳрамони”га айлантирилганди.

Бизда ҳам бор эди. Амммо жуда оз ва улар тўплаб нашр этилмади, аксинча Каримов пайтида бу жанр деярли ўлди.

Биз талаба эканимизда жуда кўп сиёсий латифалар бор эди.

Масалан׃

Автобусда бир кишининг оёғини иккинчиси босиб турган экан. Оёғи босилган одам׃

-Ака сиз Самарқандданми,-деб сўрабди.

-Йўқ…

-Акажон бўлмаса сиз Жиззахданми?

-Йўқ..

-Ҳе, ифлос, бўлмаса нега оёғимни босасан!

Ўшанда милициянинг каттаси Самарқанддан ва Партиянинг раҳбари Жиззахдан эди.

Бугун ҳам халқ орасида сиёсий латифалар жуда кўп. Чунки халқ қайнар чашма. Менинг қилган ишим эса кундалик сиёсий воқеаларга муносабатни озгина ҳажвий йўл билан ифода этиш бўлмоқда, холос.

Бу кўпчиликка маъқул келди. Орада бир неча маротаба тўхтатганимда бу рукни тиклашни талаб қилишди. Демак, халқимиз кулишни истайди.

Зотан кулмаган элнинг бахти ҳам кулмайди.

МУАЛЛИФ.

ЎТИШ

-Кеча телевизорда кўриб қолдим, судда бир аёл мухолифатчи динсизларнинг китобини кўтариб турганди, нима бўлди, сизларда ҳамма бошқа динга ўтмоқдами?-деб сўради Нурсултон Алдаркўсадан.

Алдаркўса парво қилма дегандек қўл силтади-да:

-Ҳа, уми? У биз томонга ўтди!-деди.(27-01-2006)

ҚАМОҚХОНА

Иттифоққа аъзо бўлдинг, энди чегараларни очасанми?-деб сўради Нурсултон Алдаркўсадан.

Иштаҳанг баландку, нима халқингни бизнинг ҳисобимиздан боқмоқчимисан?-деди Алдаркўса.

Йўқ, мени нотўғри тушундинг, сен очмоқчи бўлсанг, мен қочмоқчиман!-деди Нурсултон.

-Нега қочасан?-дея ажабланган Алдаркўсага Нурсултон киноя қилди:

-Фараз қил, қамоқхонанинг эшиги бирдан очилса, нима бўлади!(28-01-2006)

БИТТА ОДАМ

Телевидениени ислоҳ қилиб, якка шахс кўринишидан қутуламиз деб айтибсанми?-деб сўради Алдаркўса ТВ раисидан.

Ҳа, ҳозир экранда фақат битта шахс кўринади, шундан қутулмоқчимиз!

Нима дединг, ярамас? Кимдан қутулмоқчисан?-дея бақирди Алдаркўса.

Раиснинг нафаси ичига тушиб кетди:

-Битта дикторни иккита ёки учтага алмаштирмоқчи эдик…

Бу гапни эшитиб Алдаркўса жаҳлидан тушди ва:

-Ҳа, бу яхши гап, доим экранда битта одамни кўравериш жонга тегиб кетар экан!-деди.(29-01-2006)

АФАНДИ ВА ЭШАГИ

Туғилган кунингиз билан қутлайман,-деди шоирлардан бири Алдаркўсага.

Яна қаланғиқасанғи шеърлардан олиб келдингми?

Йўқ, бу сафар яхшисини ёзиб келдим

Ўтган йил ҳам шундай деган эдинг, ҳали келаси йил ҳам шундай дейсан, афанди,-деди Адаркўса шоирни камситиб.

Келаси йилга Худдо пошшо!-деб жавоб қилди шоир,- халқимизнинг келаси йилгача ё афанди ўлади, ё эшаги деган гап бор, тақсир.(30-01-2006)

СОВҒА ва ҒОВҒА

Туғилган кунимда тушган совғаларни нима қилдинг?-деб сўради Алдаркўса хотинидан.

Тирибди. Нима қилардим? Бунча очкўзсиз, нима, сабил қолгур совғаларни гўримга кўтариб кетармидим?-дея жаҳл қилди хотини.

Бундан овсар Алдаркўсанинг жаҳли чиқди ва:

Э, бунча ноз қиласан? Сен кўтариб кетмасанг, ўзим кўтариб кетаман,-деди.(31-01-2006)

СИНМАГАН БЎЙИН

-Мухолифат орасида нима гап?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчисидан.

-Бўйинсунмаслик ҳаракатини бошлаймиз, дейишмоқда,-деб жавоб қилди маслаҳатчи.

-Ундай бўлса, санлар бўйинсиндириш ҳаракатини бошланглар,-деди Алдаркўса.

-Синмаган бўйин қолмади ҳисоб,- деди маслаҳатчи ва Алдаркўсани назарда тутиб қўшимча қилди:

-Манимча, фақат битта қолди…

-Ўша биттани ҳам синдирларинг!- дея бақирди овсар Алдакўса.(1-02-2006)

ВИРУС

-Мухолифларимиз “Демократия душманлари” деган китоб ташкил қилишибди,-деди Алдаркўсага янгиликлар ҳақида маълумот берган маслаҳатчи.

-Сен дарҳол “Демократия дўстлари” деган китоб чиқар,-деб

буюрди Алдаркўса.

-Уни ҳам мухолифат чиқармоқда…

Бу гапни эшитиб, Алдаркўсанинг жазаваси қўзиди:

-Ахмоқ, мухолифат чиқарса сен қараб турасанми? Сен ҳам чиқар, кўрсат!

Ана Интернетга чиқар, кўрсат! Ҳалиги, компютермиди, оти нимайди-я, ўша асбобингни ишга сол!

-Тақсир вирус тушиб у асбоб ишламай қолган,-деди маслаҳатчи.

-Бўлмаса, ана меникини ол!

-Сизникига ҳам тушган,-деди маслаҳатчи.

-Нима деб валдираяпсан?-дея яна қаттиқроқ бақирди Алдаркўса.

Маслаҳатчи тутоқиб кетди:

-Тақсир, менинг асбобимга вирус тушгандан кейин, сизники соғ қолармиди!( 2-02-2006)

ҒЎДДАЙИШ

-“Демократия душманлари” китобига ёзиш учун нега мени номзод қилиб олишибди? Қандай асослари бор экан?-деди Алдаркўса маслаҳатчига.

-17 йилдан бери ҳокимиятни бошқага бермаяпти, шунинг ўзи демократияга душманлик, дейишмоқда,-дея жавоб қилди маслаҳатчи.

Нега мухолифатни олишмайди? Унинглидерлари ҳам мендан қолишмайди, нима улар демократияга риоя қилишмоқдами? Ёки демократияда бир умр раислик деган гап борми?

Бор бўлса керакки, улар демократик давлатларда қаерга боришса, ўша ерда ғўддайиб туришибди

Улар ғўддайиб туришган бўлишса, биз ҳам бир умр ғўддайиб ўтираверамиз,-деди Алдаркўса.( 2-02-2006)

ЙЎЛ

Алдаркўса Путинга сим қоқди:

-Афғонистон бизга яқин келишини истамаймиз дедингиз, яхши гап, энди биргалашиб шунинг чорасини қилсак, дегандим.

-Бу ишни биргалашиб қилиб бўлмайди,-деди Путин.

-Ундай бўлса, йўлини кўрсатсангиз ўшанга қараб иш тутардим…

-Йўли шуки, Афғонистон бизга яқин келгунча, сен Афғонистонга кетақолсанг бизга яхши бўлади,-деди Путин.(4-02-2006)

АБЛАҲ

Тақсир, мана бу шоиримиз сизнипайғамбаримдея шеър ёзди,-дея маслаҳатчи қўлидаги қоғозни Алдаркўсага узатди.

Уни дарҳол жавобгарликка тортинглар,-деди Алдаркўса қоғозни улоқтириб,- у келгусида менинг суратларим ва расмларим ҳеч қаерда эълон қилинмаслигини назарда тутганга ўхшайди. Вой, аблаҳей!(5-02-2006)

МАЛАЙ

Душманларимиз яқин орада давлат тўнтариши бўлиши мумкин, дея мишмиш тарқатишмоқда,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

Жуда ҳам яхши, энди Давлат тўнтаришига уринишдеб атрофни яна бир тозалаб чиқларинг, бутун дунё ишонадиқўяди.

Унақада бу ишни олдиндан билган экан деб душманларимизнинг обрўйи ошиб кетмайдими?

Ахмоқ, давлат тўнариши ташкилотчилигини ўша душманларга юклайсан, қолганларни эса уларнинг малайлари дейсан!

-Яна малайлар десак қандай бўларкин?

-Нима малак дейликми? Мана сен кимсан? Малайсан? Ҳамма ҳам кимгадир малай! Малай бўлмасанг яшай олмайсан, бадбахт!

Шу пайт Оқпошшо телефон қилиб қолди, Алдаркўса маслаҳатчига “тез чиқиб кет” ишорасини қилиб, ўзи ўрнидан турди-да, қўлини кўксига қўйганча саволларга юмшоқлик билан жавоб бера бошлади.(6-02-2006)

ДЕМОКРАТ

Баъзи оғзига кучи етмаганлар Амир Темурни сўка бошладилар, Рашидовга тош отмоқдалар,-деди маслаҳатчи Алдакўсага.

Нима қипти?-

Олдини олсакмикан?

Овсар Алдаркўса маслаҳатчига бақира кетди:

-Нима, сен демократияга қаршими? Сўз эркинлигини буғмоқчимисан? Нима ишинг бор, кимни сўкади? Истаса Амир Темурга, истаса Рашидовга тош отсин! Бизга тегмаса бас!(7-02-2006)

ҚЎШИЛИШ

-Дунёда нима гап?-деди Алдаркўса маслаҳатчига.

-Дунё мусулмонлари Данияга қарши норозилик билдирмоқдалар. Пайғамбар ҳақида расм чизиб, ҳажв қилишганини қоралашмоқда,-деди маслаҳатчи.

-Биз нима қиламиз?

-Улар кейинги пайтда сизни ҳам ҳажв қилиб келишмоқда-да,-деди маслаҳатчи.

Бу гапни эшитиб, Алдаркўсанинг авзойи бузилди:

-Дарҳол бир баёнот бер, биз ҳам мусулмонларга қўшилдик.(8-02-2006)

“ҚАЧОН?”

Хавфсизлик Кенгашига кирасизми?-деди Оқпошшонинг вакили Алдаркўсага.

-Кирмасак нима бўлади?-деди Алдаркўса ялтоқланиб.

-Кирмасангиз ўзимиз итариб бўлса ҳам киргизиб қўямиз,-деди вакил.

-Қачон?(9-02-2006)

ОНА ТИЛИ

-Четдан инвестициялар келиши камайиб кетибдими?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.

-Четдан келиш камайгани билан четга кетиш камайган эмас,-деди маслаҳатчи.

-Қандай қилиб баланс сақлаяпсан?-дея қизиқди Алдаркўса.

Eмоқнинг қусмоғи бор, давримизда бой бўлганлардан ҳақимизни олаяпмиз.

Алдаркўса маслаҳатчига дашном берди:

-Ахмоқ санлар она тилини ҳам билмайсанлар, биринчидан, “давримиз” эмас, “даврингиз”, иккинчидан эса “ҳақимиз” эмаc “ҳақингиз” дейилади!(10-02-2006)

ТАЙЁРГАРЛИК

Нурсултоннинг келишига яхшилаб тайёргарлик кўринглар. Ҳаммаёқ тозалансин, йўлларда қатнов бўлмасин, зиёфатларда бўлмаган нарсанинг ўзи бўлмасин, совғасаломлар кўзни қамаштирсин, кутиб олиш ва кузатиш энг олий даражада бўлсин,-деди Алдаркўса маслаҳатчисига.

Ундан бўлса, кутиб олишга ўзингиз ҳам чиқасизми?-дея сўради маслаҳатчи.

Алдаркўсанинг авзойи бузилди:

Ахмоқ мени ким деб ўйлаяпсан!(11-02-2006)

ВАЗИЯТ

Бозорларингизда одам камайиб кетибдими?-деб сўради Нурсултон Алдаркўса билан шаҳарни айланар экан.

Сен ўз юртингдаги вазиятдан бехабарга ўхшайсан, шекилли,-деди Алдаркўса.

-Нима бўпти менинг юртимга?-ажабланди Нурсултон.

-Бозорларингизда одам кўпайиб кетганини кўрганингда менга бу саволни бермасдинг-да!(12-02-2006)

СЕВИШГАНЛАР

Эртага севишганлар куни экан, байрам қиламизми?-деб сўради хотини Алдаркўсадан.

Севишганинг бор бўлса байрам қилавер, мен эса қилмайман.(13-02-2006)

ДАРС

-“Кучишлатар вазирликларни Парламент назорат қилиши керак”, деган гапингизни Сенатдаги баъзилар жиддий олганга ўхшайди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

Улар жиддий, яъни мўмай олиб ўрганган, энди бу вазирликлардан ҳам олишмоқчими? Уларга ножиддийлик ҳақида жиддийроқ дарс бериб қўй!(14-02-2006)

ҲОЗИРГИ ЗАМОН

Бишкекда бир учқичда қизларимизни Дубайга олиб боришмоқчи бўлишганда ушлашибди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

Бало борми Бишкекда, ана ўзимиздан юбормайсанларми?!-деди Алдаркўса жаҳл билан.

Ўзимизда учқич етмай қолаяпти экан

Ана меникини ишлатларинг!

– Маслаҳатчи паст овозда қўрқа-писа гапирди:

-Бир кор-ҳол юз берса меники дарҳол учиб кетишга шай турсин дегандингиз-да!

-У ўтган замон эди, сен ҳозирги замонга қайт!(15-02-2006)

УСТОЗ

Олимпиада қатнашчиларимизнинг одимлари қандай?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.

-Яна боксчиларимиз олдинда…-деди маслаҳатчи.

-Оффарин уларга, мактаб яратишмоқда, мактаб! Дунёга ана шундай мушт билан дарс бериш керак!-дея хурсанд бўлди Алдаркўса.

Ҳамма нарсани Алдаркўсанинг номи билан боғлашга ўрганиб қолган маслаҳатчи:

-Мактабни ўзингиз яратиб қўйгансиз, улар фақат шогирддирлар,-деди.(16-02-2006)

МИЛЛАТ

Покистон чегарасида бизга оид икки кишини ушлашибди, улар..-дея гап бошлаган маслаҳатчининг гапини Алдаркўса бўлди ва:

Тез разведка бошлиғини топ, қандай қилиб бизга оид одамлар қўлга тушади? Мен уларни яхшилаб тайёрлаб, кейин юбор демаганмидим?-деди.

-Кечирасиз, бизга оид деганда миллатини назарда тутгандим, аммо..- яна Алдаркўса маслаҳатчини жеркиб ташлади:

-Ахмоқ биласанку мени миллат-пиллат қизиқтирмайди!(17-02-2006)

МУСТАҚИЛ…”

Телевидение ҳақидаги қонун тайёр бўлдими?-деди Алдаркўса маслаҳатчига.

Деярли тайёр бўлди, фақатМустақил телевидениелар деган иборани қўшайликми йўқми деб ўйланиб турибмиз,-дея жавоб қилди маслаҳатчи.

Овсар Алдаркўса дарҳол маслаҳатчигамаслаҳатберди:

-“Мустақил Ўзбекистондеган ибора ҳаммага ва ҳамма нарсага тааллуқли. Нима, энди яна ҳар бирини мустақил қилиб чиқиш керакми?(18-02-2006).

ҲАЛОКАТ

Қаердадир верталётга бир бало бўлибдими?-дея сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.

Ҳа, битта верталётимиз ҳалокатга дуч келиб, қулаб тушди,-деди маслаҳатчи.

Овсар Алдаркўсанинг хаёли қочди ва:

Ҳалокат! Қаёққа қараётган эдинглар! Қандай қилиб у ҳалокат бизнинг ҳаво ҳудудимизга кириб қолади? Тез айбдорни топиб жазола!-деди.

Экипаж аъзолари ҳалок бўлган дейишмоқда

Дейишмоқда деганинг нимаси? Тез бориб хабар ол, ҳали ўлмаган бўлса жазолашга улгурасан!(19-02-2006).

ТАҚСИМОТ

Қирғизиларни иккига бўлиб, тақсимлаб, бўлиб олсак, шунга нима дейсан?-деди Алдаркўса Нурсултонга.

-Яхши гап, бўпти, теппа қисми бизники, пасти эса сеники!- деб жавоб қилди Нурсултон.(20-02-2006).

ОЛДИН ва КЕЙИН

Сенга нима бўлди, сайловдан кейин мухолифларингни бирбир ўлдираяпсан? Ютқиздиларку, қўй, юраверишсин, –деди Алдаркўса Нурсултонга.

-Сайловдан олдин мухолифларимни ўққа тутганимда шармандаи шармисор бўлардим-да!-деди Нурсултон.(21-02-2006).

КУРАШ

-“Озодлик”ни қўлга олдингми?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчисидан. Нима дейишини билмаган маслаҳатчи:

-Қўлга олгандик, лекин яна чиқиб кетадиганга ўхшайди,-деди.

-Агар курашни бой берсанг, ўзинг ҳам эшик қолиб деразадан чиқиб кетасан,-деди Алдаркўса.(22-02-2006).

ВАҚТ

Ҳамма асарларингизни 12 та дискка тўпладик, энди ўзингиз ўлсангиз ҳам асарларингиз ўлмайди,-деди маслаҳатчи овсар Алдаркўсага.

Санлар жуда эгосит бўлиб кетибсанлар,-деди Алдаркўса.-У асарлар меники эмас, ҳаммасини ўзларинг ёзиб берган, мен фақат ўқиб берганман. Демак, мени эмас ўзларингни ўйлаяпсанлар. Мени ўйлаганларингда асарларни эмас, ўзимни ўлмайдиган қилишларинг керак эди

Сизни қачонлардир ўлади дейишганди, бунинг устига тезроқ ўлсин деб қарғаганлар қанча, лекин сиз ўлмаяпсиз, ўлмас раҳбарсиз,-деди маслаҳатчи.

Шундай экан, нега бўлмаса асарларимни дискка жойлаб юрибсан!-дея ўдағайлади Алдаркўса. Маслаҳатчининг энсаси қотди ва :

Э, нима қилай, тобутга жойлайми? Унинг ҳам вақти келар!-деди.(23-02-2006).

ҚИЗИЛ КИТОБ

МанаҚизил китобнинг ҳам янги нашри чиқди,-дея маслаҳатчи насли йўқолиб кетган ҳайвонлар ҳақида нашр этилган янги китобни Алдаркўсага узатди. У китобни қайтиб маслаҳатчининг ўзига бердида:

Янги чиққан ҳар бир китобнинг қаерида исмим бўлса ўша жойига қоғоз қўйиб олиб келардинг, кўришим учун осон бўларди. Биласан, вақтим кам, нега бунга қўймадинг?-деди.

-Бу ерда ҳали исмингиз йўқ-да.

-Ҳали деганинг нимаси!

Овсар Алдаркўса ҳеч нарсани тушунмаганидан фойдаланган маслаҳатчи:

-Келажакда албатта киритамиз,-деди.(24-02-2006).

ҚИЗЛАР

Бишкекда Дубайга фоҳишабозлик учун олиб кетилаётган 45 та қиз қўлга тушибди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

Мана революция, инқилоб, мана демократиянинг натижаси, давлатни бошқаролмай қолишди, баттар бўлишсин,-деди овсар Алдаркўса.

-Лекин улар бизнинг қизларимиз экан…

-Балки сенинг қизингдур! Менга бунақа даъво қилма, менинг қизим икки йилдан бери Дубайга бормай қўйган!(25-02-2006).

БЎШАТИШ

Устозингизни бўшатиб юборганимиз яхши бўлмадими, дейманда,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

Биринчидан, сен эмас, мен бўшатиб юбордим, иккинчидан, бўшатиб юборгим келганда ўзимни тутиб туролмайман, бу соғлиғимга зарар.(26-02-2006).

АЙНИГАНХЎР

Ўзи тарафида бўлганмухолифатчи сайтлардан бирини кўриб ўтирган Алдаркўса:

-Одам калтак еб калласи айниб қолса, нима бўлади?-деб сўради маслаҳатчисидан.

-Айниган сосиска сотувчи бўлади,-деди маслаҳатчи.

-Нега?-дея қизиқди Алдаркўса.

-Калласи айниган одамнинг айтгани ҳам, ёзгани ҳам айниган бўлади-да!-деди маслаҳатчи Алдаркўса ўқиб ўтирган сайтга ишора қилиб.

-Ундай бўлса, одамлар нега унинг сотганини ейишади?

-Пули куйган қозоқ совунни егандан кейин, истаган одам айниган сосикани ҳам ейди-да!-деди маслаҳатчи ва қўшимча қилди:-Ўзингиз нега ўқиб ўтирибсиз?(27-02-2006).

НОСИР ЗОКИР

Носир Зокир озодликка чиқибди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

Қачон чиқибди, нима дебди?-дея ҳаяжонини яширолмади Алдаркўса.

Қамоқдаги муддати битиб, озодликка чиқибди,- дея маслаҳатчи айтган гапига изоҳ берди.

-Худога шукур-э, -деди Алдаркўса,- мен эса у яна радиога чиқибдими дебман!(28-02-2006).

БИЗДА

-Дунёда нима гап?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.

-Бизда семитизм бор деб ёзишмоқда,-деди маслаҳатчи.

Алдаркўса қувониб кетди ва:

-Мен ҳам шундай деб юргандим. Мана ниҳоят ўзлари тан олиб, “Бизда семитизм бор” деб ёзишибди. Кўрдингми, Худо тилларидан тутиб беради.(1-03-2006).

ДЕМОКРАТИЯ

Ҳалиги аёлнинг ёш болалари бор экан, суд ўн йил берди, қамалиб кетаверсинми?-деб сўради маслаҳатчи Алдаркўсадан.

-Демократияни мен эмас, улар исташди. Демократияда аёл ёки эркаклигига қарамайди. Жиноят қилдими, қамалиб кетаверади. Агар диктатура бўлганда эди, мен бир телефон қилиб, уни бўшатиб юборар эдим,- деди Алдаркўса.

-Судя адвокатга “Агар кассация тартибида ариза ёзсангизлар, балки қайта кўрармиз, деганмиш…

Бу гапни эшитиб Алдаркўсанинг жаҳли чиқди:

-Дарҳол телефон қил, судянинг ўша кўрадиган кўзини ўйиб қойишсин!(2-03-2006).

АМОЛОТ

Алдакўса ўзининг буйруғи билан очилган янги веб сайтларни кўриб ўтирар экан:

-“АМОЛОТ” дегани нимаси,-деб сўради маслаҳатчисидан.

-Бу ёшларнинг янги саҳифаси, КОМСОМОЛ, э, кечирасиз, КАМОЛОТ ташкилотиники,-деди маслаҳатчи тутила-тутила.

-Ундай бўлса “К”си қани?

-Ана, барглар билан чизиб қўйишган, қўшиб ўқиш керак…

-Қўшув белгиси бўлмаса мен қандай қўшаман! Ёки қўшув белгиси ҳам кўринмай қолганми? Балки ҳар икки ҳарфдан кейин қўшув белгиси қўйиб чиқишим керакдур?(3-03-2006).

ТОҒ ва

Озгина ўпкангни босиб ол, ҳали ёзга чиқиб оч қолсанг, нима ейсан, бор бутинг тоғ, тоғни ейсанми? Оёғимга бош уриб келасан ҳали,-деди Алдаркўса қирғиз ҳамкасбига.

Қирғизни жаҳли чиқиб турган экан:

Мен оёғингга бош қўйганим билан тоғни есам, сен менинг оёғимга бош қўйсанг, нимани ейсан?-деди.(4-03-2006).

ТАЙВАН

-Америка Тайванни мустақил деб ҳисобламоқда. Хитой эса меники деб билмоқда. Биз нима дейлик?-дея сўради маслаҳатчи Алдаркўсадан.

-Ҳаммаси бекор айтибди, Тайванчик мана меники,-деди Алдакўса.(5-03-2006).

МУТТАҲАМ

Ана уЎтюракдеган аёлнинг суди нима бўлди?-дея сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.

Ҳукм олдидан савол пайдо бўлиб қолди: “Агар бировни муттаҳам деб сўкса, бу жиноят бўладими ёки бу гапни кечириб юбориш керакми?” деган. Шунга ўзингиз аниқлиқ киритиб берсангиз.

Гап ўша мутаҳҳамнинг эгаллаб турган лавозимига боғлиқ,-деди Алдаркўса.-Агар оддий одамни шундай деган бўлса, бу жиноят, агар каттароқ ишда ишлаган одамни шундай деган бўлса, бу ҳақиқат. Катталарнинг ҳаммаси муттаҳам!

Ундай бўлса у аёлни озод қилиб юборишимиз керак эканда!-деди маслаҳатчи.

Ҳаммангни мутаҳҳам деган бўлса, ҳақ гапни айтибди, чиқариб юборларинг, сенларга ҳақ гап ёқмайди,-деб жаҳл қилди Алдаркўса.

-Лекин… у сизни айтган-да!

-Ундай бўлса, нега тилини кесмадинг, муттаҳам!(6-03-2006).

БОЛАЛАР ДАВРИ

Менинг даврим тугаяпти, демак мухолифатбошлиқларининг ҳам даври битаяпти, чорасини топларинг,-деди Алдаркўса маслаҳатчига. Аллақачон ишни бошлаб юбордик, ўринларига болаларини етиштираяпмиз. Аввалига “Ёшлар клуби”га раис, кейин мухолифатга. Буни ўзларининг қўллари билан бутун дунёга тарғиб ҳам қилаямиз.

-Ишни параллел олиб борларинг, менинг қизимни ҳам унутмаларинг!-деди Алдаркўса.

-Ўлибмиз-ми унутиб,- деди маслаҳатчи талтайиб,- унутсак хазина бошқаларга ўтиб, биз қуруқ қоламиз-ку?!(7-03-2006).

ТАБРИКЛАР

-Бугунги почта қани?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.

-Бугунги почтанинг ҳаммаси қизингизга экан,-деб жавоб қилди у.

-Нега қизимга бўлади?- ажабланди Алдаркўса.

-Ахир бугун 8- Март-да!- деди маслаҳатчи.

-Вой аблаҳлар-ей, аллақачондан юракларида мени ишдан бўшатиб қўйибдиларда-а? Қани олиб кел-чи, унга нималар деб ёзишибди экан…

-Олиб келардиму лекин уялиб кетасиз-да,-деди маслаҳатчи.

-Нега уяламан, қачондан бери уяладиган бўлиб қолдим?- дея ўшқирди Алдаркўса.

Маслаҳатчи бироз ўйланиб турди-да, кейин:

-Чунки табриклар асосан Дубайдан-да!-деди.(8-03-2006).

ЯНА БИР МАРТА

Ҳаммангизни яна бир марта табриклаб, қўлтиғимнинг тагига босиб, маҳкам қучаман,-деди Алдаркўса хотинқизларни байрам қилан қутлар экан.

Ходога шукуре,-деди бир аёл,- демак келаси йил яна бир марта қучиб, шу билан дафмўминон бўлар эканда!

Буни эшитиб ўтирган дугонаси:

-Бундай мажлисга мен ҳар йили келаман, сизнинг биринчи марта келишингиз, шекилли,-деди.(9-03-2006).

МУШТОҚЛАР

Наврўзга тайёргарликни бошладингларми? Нега айтмасам унутасизлар,-деди Алдаркўса маслаҳатчига,- Ахир бу Янги кун дегани, Янги даврнинг бошланиши дегани

Албатта,-деб жавоб қилди маслаҳатчи,- Чунки ҳаммамиз бошланадиган Янги даврга муштоқмиз!(10-03-2006).

ТУЗАТИШ

-Булар нималар деб вайсашмоқда?- Алдаркўса шундай деб 8-Март ҳақида ёзган газеталарни маслаҳатчининг олдига отди:

– Нега энг кўп табрик менга эмас, қизимга келади? Ким бу ерда раҳбар? Алдаркўсанинг бузуқ авзойидан қўрқиб кетган маслаҳатчи:

– Сиз…Йў… Йўқ… Улар хато қилишган, энг кўп табрик сизга келган, бугуноқ тузатиш берамиз,-деди.( 11-03-2006).

НАРХ

-Нурсултон қора дори оларкан-ми?-дея сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.

-Олмаганда халқни эзиб ўтирмаган, ўрнини бўшатиб қўйган бўларди-да,-деди маслаҳатчи.

-Нега ундай хулоса қилаяпсан?-дея сўради Алдаркўса.

Маслаҳатчи товушини ичига ютиб:

-Билмасам, ўзингиз шу жувонмаргни нархи ошиб кетмаганда, пенсияга чиқиб олган бўлардим, деган эдингиз-да…,-деди.(12-03-2006).

ОШНАЛАР

Алдаркўса, мени кутишга тайёргарлик қилаяпсанми?-дея ошнасига сим қоқди Нурсултон.

-Тайёрагарликни мен эмас, сен қилишинг, керак,-деди Алдакўса.

-Ҳалиям, мен қилишимни биламан, лекин сен ҳам тайёр туришинг керак-да,-деди Нурсултон Алдаркўсанинг яна қовун туширганидан фойдаланиб.(13-03-2006).

ПУЛ

-Нима гаплар бор?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчисидан.

-Америка бизга қарши 180 миллион долларлик ишларни амалга ошириш бўйича қонун тайёрламоқда экан?

-Кимга берармиш бу пулни?-дея қизиқди Алдаркўса.

-Кимки бизга қарши бўлса…

Маслаҳатчининг гапини кесган Алдаркўса буйруқ оҳангида деди:

-Ундай экан, дарҳол уларга етқаз, ўзимиз ўзимизга қарши!(14-03-2006).

ОЧЛИК ва ТЎҚЛИК

-Биздан борган биттаси Вашингтонгда очлик қилаётган эмиш, шуни хабар қилиб матбуотга бериб юборсакми-кан?-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Кимга қарши очлик қилмоқда?-дея жаҳл қилди Алдаркўса.

-Демократияни бўғаётганларга қарши…

-Бунақа хабарларнинг қизиғи йўқ, оч одамга очлик ҳақида эмас, тўқлиқ ҳақидаги хабарлар ёқади!-деди Алдаркўса қорнини силаб.(15-03-2006).

ГЎШТ

Нурсултон Алдаркўсага телефон қилди:

-Борсам ош дамлайсанми?

-Қозоқсанда-а? Шуни ҳам сўрайдиларми?-деди Алдаркўса киноя билан.

-Сўрамас эдим-ку, лекин бугун газетада бир мақола ўқиб қолдим, сарлавҳаси “Ўзбек халқининг ош пиширишга гўшти ҳам йўқ” экан. Шунинг учун гўштини ўзим олиб борайми, дея телефон қилаётгандим,-деди Нурсултон.

-Бўлмаса бўлмас,-деди Алдаркўса,- Бизнинг Ўзбек халқи билан нима ишимиз бор! Худога шукур, бизнинг ўз гўштимиз етарли.

Нурсултон яна киноя қилди:

Демак ўз гўштингни ўзинг еб ўтирган экансандаа!(16-03-2006).

УСТА

Биз қидириб юрган қорини сен саккиз йилдан бери яширибсан, жа, яширишга уста экансан!-дея Нурсултонга арз қилди Алдаркўса.

-Ҳа, устаман, -деди Нурсултон,-қара, Андижон воқеаларини ҳам яшириб ўтирибман.

-Андижонга нима қипти? Уни санга нима алоқаси бор?-дея Алдаркўса овозини баландлатди. Нурсултон ҳам паст келмади:

-Ҳа, қорига нима қипти, унининг санга нима алоқаси бор?

-У мени йўқотмоқчи эди…-деди Алдаркўса.

-Шундай кучи бор эдими?-деб сўради Нурсултон.

Алдаркўса жаҳл қилди:

-Бор бўлмаса қидирармидим?

Нурсултон чуқур тин олиб:

-Э, аттанг, уста эмас эканман, олдинроқ билганда уни чет элга юбормас эдим, шундай қулай имкониятни қўлдан чиқариб юборибман-а!-деди.(17-03-2006).

ТАҲЛИКА

Менинг боришимдан олдин Хафсизлик кенгашининг ёпиқ мажлисини ўтказибсан, тинчликми?-деб сўради Нурсултон Алдаркўсага телефон қилиб.

Тинч келибкетгин деб хавфсизлик чораларини кўриб қўйдикда,-деди Алдаркўса.

Нима, менинг боришим ва кўчаларга чиқиб сен билан бирга юришимда бирор таҳлика борми?-дея гап отди Нурсултон.

Сенга таҳлика йўқ, аммо менинг сен билан бирга юришим таҳлика,-деди Алдаркўса нима деяётганини ҳам билмай.

Нурсултон эса яна “узиб олди”:

-Жуда соз, таҳлика бўлмаса, асосий вақтимни кўчаларда ўтказишни режалайман!(18-03-2006).

ДУМ

Сен баъзи супер кучлар билан кўп ҳам яқин бўлма, кейин сенга ҳам думларини кўтариб, ҳамла қилиб қолишлари мумкин,-деди Алдаркўса Нурсултонга.

Уларни яхши танийман,-деди Нурсултон, – сунбулага кирган итнинг фалсафасини биладилар ва ким думини кўтарса ўшанга ҳамла қиладилар.(19-03-2006).

ОВОЗА

Ўқиб турибсанми, Интернетда фақат сен ҳақингда ёзадиган бўлиб қолишди, ҳаммаёққа овоза бўлдингдеди қозоқ Нурсултон ўзбек Алдаркўсага.

Нима, фақат сен ҳақингда ёзишсинми?-деди гердайиб Алдаркўса.

Мен латифалар ҳақида гапираяпман,-дея гапига аниқлик киритди Нурсултон.

Ҳа, латифаларми? Парво қилма, ўзбекчани, бунинг устига лотинда ёзилган ўзбекчани ҳамма ҳам ўқий олмайди,-деди Алдаркўса бамайлихотир.

Мен фақат овсар Алдаркўса ҳақидаги латифаларнигина назарда тутаётганим йўқ,-дея яна изоҳ берди Нурсултон.

Алдаркўсанинг кўзи ўйнаб кетди:

Сен ўзбекчани қаёқдан биласан?(20-03-2006).

ЧИГИРТКАЛАР

Чегарадан ўтиб қайтишларни ҳам кўриб чиқсак,-деди Нурсултон Алдаркўсага.

Сенга нима бўлди, дўстим, қариб қолдинг шекилли, нимага қўл қўйганингни ҳам дарров унутдинг. АхирЧигирткаларга қарши биргаликда курашҳақидаги шартномага ҳозиргина имзо чекдингку, ҳаммаси ўша ерда ёзиб қўйилган,-дея жавоб қилди Алдаркўса.

Мен чигирткалар ҳақида гапираётганим йўқ,-деди Нурсултон.

Алдаркўса ошнасига жаҳл қилди:

-Жа, қизиқсан-а, фарқи нима?!(21-03-2006).

САФАР

Нурсултон, сафаринг қандай бўлди?-деди Алдаркўса қозоқ ошнасини

кузатиб қўяр экан.

Худога минг қатла шукур, тугади,-деди Нурсултон.

-Нега бундай деяпсан?-Алдаркўса ажабланганини яшира олмади.

-Менга ҳеч тугамайдигандек кўринганди-да,-деди Нурсултон.(22-03-2006).

БИР ЙИЛДА

Бир йил олдин келганингда кутиб олиш бошқача бўларди, деб айтдинг, нимани назарда тутдинг?-деди Нурсултон Алдаркўсага.

Бир йил олдин бўлганда, итдай келиб, итдай кетардинг,-дея жавоб қилди Алдаркўса.

-Энди-чи?- дея қизишмасдан яна савол берди Нурсултон.

-Энди тескариси,-деди Алдаркўса хафақон оҳангда.

Нурсултон жилмайди-да:

-Ўзим ҳам аккиллашингга ҳайрон бўлиб тургандим!-деди.(23-03-2006).

СЎЗ ЭРКИНЛИГИ

-“Демократия бизга тўғри келмайдидеб айтдинг, одамларнинг олдида индамадим, лекин энди ўзингга айтишга мажбурман, сенга қачон ваколат бердимки, менгадемасданбизгадединг. Ўзбошимчалик ҳам эви билан-да!?-деди Нурсултон Алдаркўсага.

-Сенга демократия керакми? Ундай бўлса, айтганларим учун қизишма, бу сўз эркинлиги, бу демократия,-деди Адаркўса(24-03-2006).

ҚАНИ ЭДИ…”

Мени танқид қилувчилар ҳам борми?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчисидан.

Ҳа, мақтаганлар ҳaм бор,-деди маслаҳатчи.

-Мен нима десам, сен нима дейсан-а? Сен ўзи рост гапиришни биласанми?-жаҳл қилди Алдаркўса.

Маслаҳатчи бошини елкасининг ичига тортиб:

-Ҳа, мақтаганлар ҳам бор, лекин улар ҳам ўзгариб қолмоқда, шунинг учун уларга ҳам ўзимиз ёзиб бераяпмиз,-деди.

-Нега зарда қиласан? Нима мен ёзиб берайми?-дея бақирди Алдаркўса. Маслаҳатчи энди овозини ичига ютиб:

-Қани эди шундай қилганингизда…-деди.(25-03-2006).

ФАРҚИ ЙЎҚ

Бугун қандай кун?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчисидан.

Бугун сиз яхши кўрган биринчи Апрелдан беш кун олдинги кун,-деди маслаҳатчи.

Мен кунларни ажратмайман, нима, билмайсанми, мен учун ҳар кун ҳам биринчи Апрелдай гап,-деди Алдаркўса.(26-03-2006).

ОТАСИНИНГ ҚИЗИ

ИлгариҲарвардни битирганмандеб юргандинг, эндиТехнология институтини ҳам битирдим”, деб айтибсан, менинг хабарим йўқ, қачон битирдинг? Ёлғонингни билиб қолишса, менга яна тош отишади,-деди Алдаркўса қизига.

Мана сизнинг Халқ хўжалиги олийгоҳида қачон ўқибўқимаганингизни ҳеч ким билмади, тош ҳам отмадику?!-деб жавоб қилди қизи.

Алдаркўса қизига жиддий қараб:

-Нима, Технология олийгоҳининг архивини ёндириб юбордингми?-деди.(27-03-2006).

ҲАЛИМ

Нега менга ҳалим юбормадинг?-деди Алдаркўсага телефон қилган Оқпошшо.

Қойилман сизга, ҳалим нима эканлигини ҳам билар экансиз,-дея ҳаяжон билан жавоб қилди Алдаркўса.

Мен фақат ҳалим нима эканлигини эмас, бировни қозонга солиб, ҳалим қилишни ҳам биламан,-деди Оқпошшо.

Алдаркўсанинг бошидан тер сизиб чиқди ва нима дейишини билмай қолди.

Яна Оқпошшонинг овози келди:

Ҳа, ҳалим бўлиб қолдингми?(28-03-2006).

ТАШВИҚОТ

Шу билан мушукнинг думининг остидан ҳам кичик бўлган Кореяга тўртинчи марта келдик, шу зарурмиди?-дея сўради хотини Алдаркўсадан.

Сан сиёсатни билмайсан, товуқ мия,-деди Алдаркўса хотинига.-Кўрмаяпсанми, бу сафар фақат телевизорчиларни олиб келдим

-Нима, Кореяни халқимизга яқиндан таништирмоқчимисиз? Ахир булар ҳам демократияга ўтишган, қандай бўларкин?-деди хотини.

Алдаркўса бироз қизишган оҳангда жавоб қилди:

-Э, ахмоқ хотин-а! Тушунмадинг тушунмадинг! Ахир буларнинг меҳмонга бош эгиб туриш одати бор. Ана шуни халқингга кўрсатмоқчиман. Кўриб қўйсин, дунё менга қандай тиз чўкиб, қандай бош эгишини!(29-03-2006).

ЗАРБА

Булар нега ҳамма шартномаларга демократия, инсон ҳуқуқлари масаласини тиқиштирмоқда?-дея сўради Кореяда юрган Алдаркўса.

Океан ортидан шунақа топшириқ олганга ўхшашади,-деди маслаҳатчи.

Йўлини топиб бу гапларни йўқотингларки, океан ортига ҳам зарба бўлсин,-деди Алдаркўса.

Йўлини топганмиз,-деди маслаҳатчи, барча ҳужжатларнинг остига “1-Апрелдеб ёзиб қўймоқдамиз!(30-03-2006).

ЖОЙ

Кореядан қандай таассурот ва орзулар билан қайтиб келдингиз?-дея сўради маслаҳатчи Алдаркўсадан.

Тупроғи ёқди, ҳамма ёқ кўмкўк, гулу гулзор, қабристонларига қадар гул тўшалган, ҳавасинг келади, мени ҳайратда қолдирди, қабристонларида жой жуда арзон экан. Яна қайтиб боргим келаяпти,-деди Алдаркўса талтайиб.

Маслаҳатчи бироз ўйланиб турдида:

Сизга Корея шу қадар ёққан бўлса, нима қилайлик, “Новодевичиедан жуда қимматга олиб қўйилган жойни сотиб юборайликми?-деди ва қўшимча қилди:- Дарвоқе, газетада ўқиб қолдим, Кореяда ўликни қабрдан чиқариб ташлаш деган гап ҳам йўқ экан!.(31-03-2006).

ТУШ

Туш кўрсам умрбод тахтда ўтирган эканман,-деди Алдаркўса хотинига.-Биласанку, менинг тушим доим ўнгидан келади.

-Лекин бугун биринчи Апрел-да,-деди хотини ғамга ботиб.(1-04-2006).

ДЎЗЗАХДА

Алдаркўса туш кўрса, дўззахда эмиш. Ёнида Буш ва Путин. Ҳар уччаласи ҳам Шайтонга ялиниб уйларига телефон қилишни сўрабдилар. Шайтон изн берибди. Аммо икки дақиқадан кейин Буш ва беш дақиқадан кейин Путиннинг суҳбатини кесиб қўйибди. Алдаркўса еса уяли телефонни қулоғига босиб, тинмасдан гапираверибди, аммо Шайтон узиб қўймас эмиш. Шунда Буш ва Путин унга шикоят қилибдилар:

Биз шундай обрўли одамлар бўлсагу нега бизнинг суҳбатимизни бунча тез узиб қўйиб, Алдаркўсага ҳеч нарса демайсан?

Шайтон парво қилмасдан жавоб берибди:

Билмайсанларми? Ахир дўззахдан дўззахга телефон бепул!(2-04-2006).

ТОПИШМОҚ

Алдаркўса маслаҳтчининг ишидан қониқмади ва унга жаҳлини сочди:

-Билмадим, санлар мендан кейин нима қиласизлар?

Маслаҳатчи дарҳол жавоб қилди:

-Доим дилимиздагини топиб айтасиз, ростдан ҳам сиздан кейин нима қиламиз?(3-04-2006).

ВИДЕО

Мана, Андижон воқеаларини ипидан игнасига қадар видеога олганмиз,-дея кассетани Алдаркўсага узатди маслаҳатчи.

-“Ипи билан игнасиҳал бўлаётганда ўртада видео йўқ эдику?-деди Алдаркўса ажабланиб,-ёки менинг хонамга ҳам видео яширганмисизлар?(4-04-2006).

КАМПИР

-Қизим, агар жойимни сенга берсам, нима бўлади? Тарихимизда бўлгани каби мени қоралайсанми?-дея сўради Алдаркўса катта қизидан.

-Бу саволни неварангизга беринг, чунки сиз тахтдан айрилгунча мен кампир бўлиб қолсам керак,-деди қизи.

Алдаркўса ажабланиш билан:

-Э, ҳозир кимсан?-деди.(5-04-2006).

СЕЗГИ

-Информацион жангда вазият қандай?-деди Алдаркўса маслаҳатчига.

-Ёмон эмас…

-Ёмон эмасмиш…Мана бу мақолани ким ёзди? Меникига гол уриб қўйибсанларку?-деб маслаҳтчига зуғум қилди Алдаркўса.

-Кеча тескарисини ёзган эдик, уни ҳам шундай деган эдингиз,-дея зорланди маслаҳатчи.

Алдаркўса бақирди:

-Кўрдингми, санлар у ҳолда ҳам, бу ҳолда ҳам фақат меникига ураяпсизлар!

Маслаҳатчи хаёлида ўзига-ўзи гапирди:

“Сезги органлари жуда кучли-да, бунинг!” (6-04-2006).

ТАЪҚИҚ

-Интернетга кирувчиларнинг сони бир миллиондан ошди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Кўрдингми? Санларга сайтларни кўпайтирларинг, ҳар бир партия, ҳар бир идора биттадан сайт очсин демаганимда бундай маррагa етмаган бўлардик,-деб жавоб қилди Алдаркўса ва маслаҳатчидан сўради:-Энг кўп қайси сайтларга киришмоқда?

-Энг кўп таъқиқлаб қўйилган сайтларга…-деди маслаҳатчи.

-Таъқиқлаб қўйган бўлсанг қандай киришади?-ажабланди Алдаркўса.

-Эшикни ёпсак, тешикдан киришмоқда…

-Э, тешикни ҳам ёп!

-Унда ўзлари тешадилар,-деди маслаҳатчи хуноб бўлиб.

Алдаркўса эса олтин топгандай севиниб:

-Ундай бўлса, меникини ҳам таъқиқла! (7-04-2006).

ҲАЙКАЛ

Ҳамма жойда Афандига ҳайкал қўйилган, ўзику ўзи, ҳатто эшагига ҳам ҳайкал қўйишган, нега отамга қўйишмаяпти?-деди Алдаркўсанинг қизи маслаҳатчига.

Ҳар кимнинг номи ўз устида, биттаси халқ томонида бўлган, афанди одам бўлган, иккинчиси қарши томонда, ҳам ёлғончи, ҳам кўса

Э, сиздан тузук гап чиқадими, ўзи?,-дея маслаҳатчининг гапини бўлди қиз. Маслаҳатчи ўзини ўнглаб олган бўлиб, жавоб қилди:

Хафа бўлманг, агар халқ томонга ўтсангиз, Афанди ва эшагига қўйилгани каби бир кун сиз ва отангизга ҳам ҳайкал қўйилади!(8-04-2006).

ЖАЗО

Мен ўлсам ким ҳақида латифа тўқишар экана?-деди Алдаркўса хотинига.

Жуда қийналишади. Ҳар куни битта янги латифа тўқиш осон иш эмас. Сенинг турган битганинг латифа. Шундай кўчириб олаяптилар. Менимча сендан кейин сенга ўхшаганини топа олмасалар керак,-деди хотини.

-Демак, жазоларини берар эканман,-деди Алдаркўса севиниб.

Хотини ҳам севинган ҳолда:

-Шу ишни тезроқ қилсанг-чи?-деди.(9-04-2006).

ХИЗМАТ

Алдаркўса оқшом пайти шаҳарни айланишга чиқди.

-Нега кўчаларда одам зоти йўқ,-деб сўради у маслаҳатчидан.

-Буни соқчилардан сўрашимиз керак,-деб жавоб қилди маслаҳатчи.

-Мен бўлсам бу сени хизматинг деб ўйлаб, ҳали сенга мукофот ҳам бермоқчи эдим,-деди Алдаркўса.

Маслаҳатчи Алдаркўсага “пахта қўймоқчи” бўлди:

-Аслида бу менинг ҳам, соқчиларнинг ҳам эмас, ўзингизнинг хизматингиз!(10-04-2006).

СИР

Ҳамма сирлар ташқарига чиқиб кетмоқда, нима қилсак экан?-дея сўради маслаҳатчи Алдаркўсадан.

Ахмоқ, шунга ҳам ақлинг етмайдими?-деди Алдаркўса.- Сирни яхши сақлаш учун яхшироқ холодилник керак!

-Сиз мени тушунмадингиз, мен давлат сирлари ҳақида гапираётгандим…

Алдаркўса маслаҳатчининг гапини кесиб ташлади:

-Сиз тушунасиз-у биз тушунмаймиз-ми? Ёки давлатдан яшириб хусусий сир ҳам ишлаб чиқаяпсизларми? (11-04-2006).

ДЕМОКРАТИЯ ИСТАГАНЛАР

Демократия истаганларнинг қолганларини ҳам чўчитинглар, чиқиб кетишсин, демократия бўлган жойларга кетишсин,-деди Алдаркўса маслаҳатчисига.

-Чиқиб кетмаганларини нима қилайлик?-деди маслаҳатчи.

-Улардан қўрқиш керак, бир иш қилса ана шулар қилади,-деди Алдаркўса.

-Бўлмаса назоратни кучайтирайлик…

-Нега ҳовлиқиб қолдинг? Нима гап?

-Чунки ҳали 99,9 фойизи шу ердада!-деди маслаҳатчи. (12-04-2006).

КЕСУВЧИ

Сиздан кейин ўрнингизга қизингизни танласакми ёки бошқа одамними?-деб сўради маслаҳатчи Алдаркўсадан.

-Мен сенга танлаш ҳуқуқини бердими?-дея жаҳли чиқди Алдаркўса.

-Энди бу ҳаёт, ёмонни ўйламасак яхши бўлмайди. Ҳар эҳтимолга қарши сўрай дегандимда,- дея жавоб қилди маслаҳатчи.

-Мен сенга сўраш ҳуқуқини берганмидим?-дея бақирди Алдаркўса.

-Тилим кесилсин, бундан кейин бундай ахмоқгарчилик қилмайман,-деди маслаҳатчи вазиятни англаб.

-Бунга имконинг ҳам бўлмайди! Эски маслаҳатчини чақир, у урус бўлса ҳам уники аллақачон кесилган, ўзим кесганман!

Маслаҳатчи ялинган оҳангда:

-Ундан бўлса меникини ҳам ўзингиз кесиб қўя қолинг!-деди.(13-04-2006).

ҲОМИЙЛИК

Вилоятларга бориб келаяпсан, нима гап?-дея сўради Алдаркўса қизидан.

Бу йил ҳомийлар йили эканлигини унутдингизми?-деди қизи отасига.-Ҳомийларга ҳомийлик қилиб юрибман!

Тилинг бунча бурро! Бу кетишда ҳомийларга ҳомийлик эмас, ходимлик қилиб қўйма тағин!-дея жаҳл қилди Алдаркўса.

Нима қипти? Ҳомийларга ходимликмихотинликми, фарқи нима?-деди қизи жаҳл билан эшикни ёпиб чиқиб кетар экан.(14-04-2006).

ОЁҚ

Нега битта ҳофизни деб ҳамма оёққа турди?-деди хаёл суриб ўтирган Алдаркўса хотинига.

-Манимча ҳамма эмас,-дея жавоб қилди хотини.

-Мен бир нарсани билмасам айтаманми? Нега маҳмадана бўлиб қолдинг?-деди Алдаркўса жаҳл билан.

-Агар ҳамма оёққа турганда сиз билан мен оёққа йиқилган бўлардик, бундай гаплашиб ўтирармидик,-деди хотини.

-Сен билан ади-бади айтиб ўтирибман-а? Э, кўтар оёқ-поёғингни! -дея бақирди Алдаркўса.(15-04-2006).

ЎЗИНГИЗ…”

Демократларни мамлакатдан чиқариб юбориш керак деган гапларингга рози бўлгандим, лекин энди улар бошимга балобўлмоқда,-деди Интернетни кўриб ўтирган Алдаркўса маслаҳтчисига.

Агар уларни чиқариб юбормасак, ўзимиз кетишимиз керак эди,-деди маслаҳатчи.

Сен яна ўзимиз деб гапирадиган бўлдингми?-дея жаҳл қилди Алдаркўса.

Маслаҳатчи дарҳол узр сўраб:

Хато қилдим, бир қошиқ қонимдан кечинг, ўзимизмас, ўзингиз дейишим керак эди!-деди.(16-04-2006).

БЕКОРХЎЖА

Алдаркўса Оқпошшога телефон қилди:

-Нима гап? Яна бир-кор ҳол юз бердими?-деди Оқпошшо.

-Йўқ, ҳаммаси тинч, фақат сиз билан бир гаплашгим келди-да,-деди Алдаркўса.

-Мен жуда ҳам бандман, биласан-ку бекорхўжа эмасман, учинчи муддат ҳақида бош қотираяпман,-деди Оқпошшо.

-Ҳа, биз учун бўлса ҳам яна бир муддат тахтда туришингиз шарт…

-Уф, чарчадим, айниқса, санга ўхшаганлар чарчатди мени,-деди Оқпошшо.

-Бундан кейин сизни чарчатмасликка сўз бераман,-деди Алдаркўса ялтоқланиб.

-Гапинг чин бўлса, телефон гўшагини жойига қўй,-деди Оқпошшо.(17-04-2006).

БАЙТАЛТАЛАБ

Тахтингизга даъвогарлар кўпайиб қолди. Ҳатто ўзини сизга рақибман деб мақтанадиган байтал ҳам майдонга кирмоқчи,- дедиХунасалақабли маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Индама кирсин, байталталаб бўлиб турибман,-деди Алдаркўса.

-Нега эски байталга интиласиз, нима, биз камлик қилаяпмизми?-деди ўпкаланиб маслаҳатчи.(18-04-2006).

ҚОЗИҚ

-15 йил сизга баччалик қилган бола энди рақибингизни этагидан тутиб юрганмиш,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

Мени қариб қолди деб адашганга ўхшайди, парво қилма, от айланиб қозиғига қайтади,-деди Алдаркўса.

У қайтиб келсаю қозиқ топилмасачи?-деб сўради маслаҳатчи.

-У ҳолда уни сенга боғлаймиз,-деди Алдаркўса.(19-04-2006).

“ИНТЕРПОЛ”

-Маслаҳатчи қани?-деди Алдаркўса котибига.

-Келаяптилар, ҳозир ҳузурингизга “Интерпол”ни олиб кирадилар,-деди котиб.

-Нима, Интерпол? Ҳаммаёқни Интерпол босдими?..

-Э, Йўқ, Интерпол ҳақида чиққан “Интерпол” деган китобни назарда тутгандим,-деди котиб кулгисини ичига яшириб.

-Э, басе, бунча бу идоранинг номини такрорлайсан, яна бир марта айтсанг юрагим қинидан чиқиб кетади,-деди Алдаркўса.

Котибга жон кириб қолгандек бидирлай бошлади:

-Хўжайин, мен Интерпол идорасини эмас, Интерпол идораси ҳақида чиққан “Интерпол” китобининг номини айтаяпман! Бу китобнинг номи “Интерпол” бўлгандан кейин “Интерпол” дeмасдан нима дейишим керак?(20-04-2006).

ХУДО УРГАН

Ниҳоят иккитасини номзод қилиб эълон этдик,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

Худога шукуре, сендан ҳам ҳадя оларканман, улар бирлашиб қоладиларми деб қўрққан эдим,-деди Алдаркўса.

Қўрқманг, биз бўлмасак ҳам улар бирлашмайдилар, уларга дуо кетган!

Дуо кетган эмас, Худо урган десангчи,-дея талтайди Алдаркўса,- энди кампанияни тўхтат, оворагарчиликнинг кераги йўқ!(21-04-2006).

ЁРДАМ

Хориждагилар ўзларини мақташга тушиб кетдилар?-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

Нима деб мақташмоқда?-дея қизиқди Алдаркўса.

-Масалан, биттаси “Менинг на уйим бор ва на машинам” деб жар солмоқда…

-Кетганига қанча бўлди?

-10 йилдан анча ошди…

-Чет элга кеча борганларнинг машинаси ва уйи бор-ку, у шуни ҳам уддалай олмаптими?-деди Алдаркўса.

-Чет элда ёрдамлар билан яшагандан кейин нима ҳам бўларди?

-Нима? Бизга келмай қолган ёрдамларни у ола бошладими?-деди Алдаркўса ҳовлиқиб.(22-04-2006).

БИР ГЎР!

-Бу халқ дегани нима?-деб сўради хотини Алдаркўсадан.

-Халқ дегани бу – мен дегани. Халқ учун курашаман дегани эса, ўзим учун курашаман деганидир,-деб жавоб қилди Алдаркўса.

-Президент бўламан дегани нима бўлмаса?-дея сўради яна хотини.

-Байналминал доирада ўзимни тан олдираман дегани,-деди Алдаркўса.

-Э, Худога шукур-е, сен ҳам бир марта рост гапирар экансан,-деди хотини.

-Тўғрисини айтсам, бу менинг фикрим эмас, бу рақиблардан биттасининг фикри,-деди Алдаркўса.

-Сени фикринг қандай бўлмаса?

-Меники ҳам аслида шундай!

-Унда ҳамманг бир гўр экансанларда,-деди хотини.

Алдаркўса жаҳл қилди:

-Нафасинг ўчсине, э, қўй, ҳеч бўлмаса гўримиз бошқа-бошқа бўлсин?! (23-04-2006).

МЕҲМОН

-Ҳиндистон Бош вазири қабулингизда!-деди Ташқи ишлар вазири Алдаркўсага.

-Нега қаққаясан? Олиб кир!-деди Алдаркўса.

Эшик очилиб, меҳмон кириши билан Алдаркўса юрагини ғижимлаб “уҳ” деди-да, аранг ўрнидан туриб, ичкари хонага югурди. Маслаҳатчи ва ёрдамчилар унинг орқасидан югурдилар.

Алдаркўса:

-Вой аблаҳлар! Вой сотқинлар! Мени қандай сотишди-я?! Қандай билмай қолдим-а?! Энди нима қиламан, қаерга кетаман?! -дея бақира бошлади.

Мулозимлар ҳеч нарсани тушунмас эдилар.

Охири вазир:

-Э, тоқатни тоқ қилдингиз-ку, нима гап?-деди.

-Сен ҳам у билан биргами, ҳали?-деди Алдаркўса.

-У деганингиз ким?-деб сўради вазир.

-Ана у, ана… у, саллалик одам!-дея меҳмон қолган томонни кўрсатди Алдаркўса.(24-04-2006).

ЧАҚИРУВ

Илҳом Алиевни Америкага чақиришибди, Ҳайдар Алиевнинг ўғли бўлгани учун шундай қилишганда,-деди Алдаркўсанинг хотини.

Нима қипти?- дея хотинини жеркиб берди Алдаркўса, кейин бир қоғозни хотини томонга отиб юборди:

-Мана, сени қизингни ҳам ҳар куни чақириб туришибди!(25-04-2006).

КИМНИНГ НЕЧА ПУЛЛИГИ

-Путин билан Бақиев нимани гаплашибди?-деди Алдаркўса маслаҳатчига.

-Путин уни жуда қисқа вақтда жавоб бериб юборибди,-деди маслаҳатчи.

-Бизникидан кўпми ёки оз вақтдами?-дея сўради Алдаркўса.

-Бизни анча вақт куттирган ҳам эди. Шуни ҳам қўшиб ҳисоблаганда бизники кўп,- деди маслаҳатчи.

Алдаркўса талтайган ҳолда:

-Ҳа, Путин ахмоқ эмас, у кимнинг неча пуллигини яхши билади,-деди.(26-04-2006).

СУРАТ

-Кўрдингизми, бош вазирнинг сурати чиқибди, ёнида хотинчаси билан,-деди Алдаркўсага умр йўлдоши.

-Агар сен оёқ уқалашни ўргансанг сенинг ҳам суратинг чиқади,-деди у хотинига.

-Бош вазир биланми? Бўпти, ўрганаман,-деди хотини.

Алдаркўса дарҳол жавоб қилди:

-Бўлган бўлса бўпти! Сувратнинг остига “Бош вазир онаси билан бирга”, деб ёзиб қўяман!(27-04-2006).

МАХРАЖ

Сени касрингга қизларим ҳам ёмон отлиқ бўлди,-деди хотини Алдаркўсага.

Улар ёмон отлиқ бўлишса, менинг касримдан эмас, ўзларининг махражидан,-деди Алдаркўса жаҳл билан.(28-04-2006).

ЧАППА

Битта трамвай издан чиқиб кетиб, чаппа бўлибди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

Бу хабарни эшитиб овсар Алдаркўсанинг жаҳли чиқди ва:

Шаҳарда чаппа бўлмаган нима қолди ўзи?-деди.(29-04-2006).

КАМПАНИЯ

-Ҳамма сайлов кампаниясини бошлаб юборибдими?-деди Алдаркўса маслаҳатчисига.

-Йўқ, бизда унақа гаплар йўқ, ҳамма гап чет элда,-деди маслаҳатчи.-Лекин биз қачон бошлаймиз?

-Қачон биз ҳам чет элга кетсак!-деди Алдаркўса.(30-04-2006).

НАМОЙИШ

Шу, 1-Май байрамини тикласанг бўлармиди, қандай яхши эди, байрам қилардик, ҳамма намойишга чиқарди,-деди хотини Алдаркўсага.

-Сени турган-битганинг дишманлик экан-ку!-деди Алдаркўса хотинига. Мен бутун кучим, айтайлик бутун умримни сарфлаб одамларни намойишдан аранг сақлаб ўтирибманку, сен бўлсанг намойиш ҳақида гапирасан! (1-05-2006).

САРОСИМА

Покистонга бораётган Алдаркўсанинг кўзи учқичнинг ойнасидан айрилмасди. У бошини чўзиб пастдаги тоғларга қарагани-қараган эди.

-Тинчликми, тақсир?-деди унинг ҳузурига чақирилган муфтий.

-Шу тоғлардан ўтиб олсак, бас, тинчлик бизники, қани бир дуо қилинг,-деди Алдаркўса муфтийга.

-Нима, қайтишда бошқа жойдан қайтамизми?-қизиқиб сўради муфтий.

-Қайтишда ўқийдиган дуонинг ҳам ҳақини ҳозир олмоқчимисиз?-жаҳл қилди Алдаркўса.

-Ўлибмизми ҳақ олиб…

Алдаркўса муфтийнинг гапини кесиб ташлади:

-Бунча нафасинг совуқ, ўлимдан гапирмай турсанг-чи! (2-05-2006).

УШЛАУШЛА!

Менга яхшилик қилишни истасангиз Тоҳирни ушлаб берасиз,-деди Алдаркўса Покистон раҳбарига.

Покистон раҳбари ажабланиш оҳангида жавоб қилди:

-Тавба қилдим, сизларга нима бўлган ўзи? Фақат ушла-ушла! Э, ушлашдан бошқа нарсани ҳам биласизларми? Боя айни гапни Тоҳир ҳам айтиб, сизни ушлаб беришимни илтимос қилган эди!(3-05-2006).

ТАЖРИБА

Сиз ўзи нимага келдингиз,-дея сўради Покистон раҳбари Алдаркўсадан.-Ҳали кечагина бизга тош отиб юрган эдингизку?

-Тажрибангизни ўрганишга келдим…,-деди Алдаркўса.

-Нима, генераллар бош кўтариб қолдиларми?-деб сўради Мушарраф.

-Бу борадаги тажрибангиздан фойдаланиб, аллақачон ҳамма генералларни бичиб ташлаганман. Ҳозир Океан нарёғи билан ўйин қилиш тажрибангизни ўрганмоқчи эдим, қанча ҳунар кўрсатсам ҳам уларнинг диққатини ўзимга торта олмаяпман, нима қилсам экан?-дея жавоб аралаш савол берди Алдаркўса.

-Ҳалиги “Бизга дум кўтарганлар…” деб айтган гапингизни эшитган эдим, ўша гапнинг тескарисини қилиб, тинмай дум кўтариб тураверсангиз, албатта уларнинг диққатини тортасиз,-деди Мушарраф. (4-05-2006).

ОТ

-Алиевнинг қизи тўй бўлибди, ҳам Буш, ҳам Путин табрик ва ҳадялар юборишибди,-деди хотини Алдаркўсага. Бунга Алдаркўсанинг жаҳли чиқди ва хотинига заҳар сочди:

-Сен ҳам қизингни тўй қилсанг, Туркманбоши ҳадя юборади, Аҳалтекин отларидан!(5-05-2006)

ОРЗУ

Мен йўғимда нима гаплар бўлди?-деб сўради сафардан қайтган Алдаркўса қизидан.

-Тинчлик,-деди қизи.

-Бўлмаса тез-тез сафарга боришим керак экан-да,-деди Алдаркўса киноя билан.

-Овора бўлиб, бориб-келиб юрасизми, биратўла кетиш керак,-деди қизи.(6-05-2006).

БОШ АКТЁР

Четга кетганлар дод фарёд қилишмоқда,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Нима учун?

-Андижон воқеаларини хотирлаб…

-Орадан бир йил ўтиб дод фарёд қилишадими, жа, хурофотчи бўлиб кетишибдими, биз тескарисини қиламиз, айт ҳамма ёқда концерт, томошалар бошлансин, ҳамма чиқсин!- дея буйруқ берди Алдаркўса.

-Сиз ҳам чиқасизми?-дея сўради маслаҳатчи.

Алдакўса жавоб қилди׃

-Ҳар доимгидек, бош ролни ўзим бажармасам санлар ишни расво қиласанлар! (7-05-2006)

НОМЗОД

-Сайлов ҳақидаги қонунга ўзгартириш киритинглар,-деди Алдаркўса Сенат раисига.

-Дарҳол киритамиз, ёшулли, қандай ўзгартириш бўлсин,-дея қўлига қоғоз олди Сенат раиси.

Алдаркўса жиддий оҳангда деди:

-Камида 10 йил президент бўлмаган одам сайловда ўз номзодини кўрсата олмайди! (8-05-2006).

БАЙРАМ

Алдаркўса Оқпошшога телефон қилди ва:

-Ғалаба куни билан чин дилдан табриклайман,-деди.

-Раҳмат! Мен ҳам сени табриклайман,-деди Оқпошшо.

-Нима билан?-дея қизиқди Алдаркўса.

-Андижоннинг бир йиллиги билан-да!

-Раҳмат, лекин бу аслида Сизнинг хизматингиз, агар Сиз бўлмасангиз бугун мотам қилиб ўтирган бўлар эдим,-деди Алдаркўса.

Оқпошшо бирдан ҳайратланган оҳангда:

-Нима, Жаслиқда мотам маросимларига изн берганмисан?-деди. (9-05-2006).

СПИД

-Юрагимда битта яра бор эди, энди шу бутун вужудимни қоплаб олди,-деди ўзбек тилини яхши билмайдиган Алдаркўса Хотира куни мухбирлар билан гаплашар экан.

Мухбирлар бирдан ундан узоқлашдилар. Алдаркўса ҳайрон бўлиб маслаҳатчидан нима гаплигини сўради.

-Кеча телевизорда докторлар ҳамани тезлик билан тарқалаётган юқумли касаллик ҳақида огоҳланиришган эди-да,-деди.

-Юқумли касаллик деганинг нимаси? Ҳар қандай нарсани ўз оти билан айтиш керак, мен ҳам эшиттим, докторлар СПИД ҳақида гапиришди,-деди Алдаркўса яна овсарлик қилиб.(10-05-2006).

ДЎМБИРА

Америкаликлар Сизни информацион уруш деган баҳонада орқасини дўмбира қилиб чалқмоқда,-деб айблашди деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

Алдаркўса дарҳол мухбирларни чақирди ва Америкага қарши гапириб:

Аввал ўзингга боқ, кейин дўмбира қоқ,- деди.

Ҳамма кулиб юборди. У зўр гап айтибман деб ўзи ҳам кулди.

-Кулманг-е,-деди маслаҳатчи.

-А, нимага?-деб сўради овсар Алдаркўса.

Маслаҳатчининг авзойи бузилди ва:

-Э, “қоқ” демангда тақсир!-деди.(11-05-2006).

ҚАҲРАМОНЛИК

-Кўрдингми, бирортанг Бушни танқид қилолмайсан, аммо мен қўрқмасдан, қаҳрамонлик билан уни танқид қилдим,-деди Алдаркўса маслаҳатчисига.

-Бушнинг рейтинги 30 фойизга тушиб қолибди, бу демак, уни Американинг етмиш фойиз халқи ҳам тандиқ қилмоқда, қойилман сиз ҳам уларнинг сафига қўшилдингиз,-деди маслаҳатчи.

-Эсингда борми, Елтцинни ҳам рейтинги ана шундай тушиб кетганди,-деди овсар Алдаркўса ялтоқланиб.

Маслаҳатчи унинг авзойига мослаб жавоб қилди:

Ҳа, эсимда бор, ўшанда уни ҳам қаҳрамонлик билан танқид қилгандингиз! (12-05-2006).

БАЗМ

Қатлиомнинг бир йиллиги куни Алдаркўса Оқпошшонинг уйига борди.

Андижонни эсламаймизми? –деди Оқпошшо Алдаркўсага.

Аввал шу қадаҳларни кўтариб олайлик, кейин эсласак эслайверамиз,-деди Алдаркўса.

Бизда аввал эслаб, кейин қадаҳ кўтаришади,-деди Оқпошшо.

Сизу биз деган гап йўқ, сизда қандaй бўлса, бизда ҳам шундай!-деди Алдаркўса.

Ундай бўлса, аввал ичамиз, кейин қадаҳларни синдирамиз!-деди Оқпошшо.(13-05-2006).

УЧЛИК

Шу итни менга ҳадя қилинг,-деди Алдаркўса Оқпошшога.

Алдаркўсанинг икки оёғининг орасига бош чўзган итга қараган Оқпошшо:

Сизни бизнинг остонага шу ит боғлади ва қандай ҳаракат қилишни ҳам шу ит ўргатди, агар уни сизга ҳадя қилсам, унда менинг оёғимга ким бош қўяди!-деди. (14-05-2006).

НУТҚ

Шу нутқингиз етти йил ичидаги энг зўри бўлди, эшитиб туриб, ўзимга ўн иккита топшириқ белгилаб олдим,-деди Алдаркўса Оқпошшога.

-Ёлғон ҳам эви билан-да!-деди Оқпошшо.

-Нега ёлғон бўлсин?,-дея ажабланди Алдаркўса.

-Сизни нутқингизни бир кўрай деб олгандим, адашиб шуни ўқиб юборибман,-деди Оқпошшо.

Алдаркўса ҳанг-манг бўлиб қолди ва:

-Тўхтанг, ҳали мен ҳам шуни ўқиб юбордимми?-деди.(15-05-2006).

ИТ ва ИТЛАР

Оқ пошшонинг ёнгинасида юрадиган ити бору нега сени итинг йўқ,-деб сўради хотини Алдаркўсадан.

Алдаркўса хотинини жеркиб берди:

-Мана ёнимда сен борсан-ку, бўлади-да!

Хотинининг жаҳли чиқди. Уни ҳовуридан тушириш учун Алдаркўса:

-Саволинг ҳам қизиқ-да хотин, ахир эшитмаяпсанми, қанчадан-қанча итларим Ғарбга қараб аккиллаб ётибди-ку,-деди. (16-05-2006).

ТАНЛОВ

Ўлганингиздан кейин сизни қаерга кўмамиз,-деб сўради маслаҳатчи Алдаркўсадан.

Бу саволдан унинг жаҳли чиқди ва:

-Онангникига!-деди.

Маслаҳатчининг онаси ва Алдаркўсанинг хотини урус бўлгани учун бу жавобни у бошқачароқ тушунди ва:

-Хуллас, янганикини танлабсиз-да!-деди. (17-05-2006).

ДУНЁ

Дунёда бизга қарши нима чиқса, ҳаммасига қарши бир нарса ёзларинг!-деди Алдаркўса маслаҳатчисига.

Сизни мақтаб ёзилган нарсаларга ҳамми?-деб сўради маслаҳатчи.

Э, ҳали шунақаси ҳам чиқмоқдами?-дея хурсанд бўлди Алдаркўса.

Маслаҳатчи бамайлихотирлик билан жавоб қилди:

-Бизнинг Интернет сайтларимиз ҳам дунёга чиқиб қолди! (18-05-2006).

МУАЛЛИФ

-“Бугунги Андижон” китобини айтганингиздай қилиб уч тилда ёзиб, уч тилда нашр этдик, шуни бир кўриб берасизми?-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Нима мен санларга корректорми?-дея жеркиб берди Алдаркўса.

-Э, йўқ, муаллиф сифатида кўриб беринг демоқчи эдим…(19-05-2006).

РАЗВЕДКА

-Молиявий разведка тузибсиз, бу нима дегани?-деб сўради хотини Алдаркўсадан.

-Қизингдан сўрасанг, тушунтириб беради,-деб жавоб қилди Алдаркўса.(20-05-2006).

ОТА

Бухорога борган Алдаркўса ҳокимга:

-У ёқ- бу ёққа бормаймиз, мени Амир Олимхон қизларга олма отган жойга олиб бор,-деди.

-Олма ҳам отасизми?-деб сўради ҳоким.

-Отамиз,-деди Алдаркўса.

Ҳоким Алдаркўсанинг бу гапини “ Фарзандларим бор, ахир!” деб тушунди ва:

-Амир Олимхон ҳам ота бўлган, лекин олмани ҳам отган,-деди.

Алдаркўса ҳокимга ёмон қаради ва деди:

-Мен сенга отаман демадим, отамиз дедим, эллик-эллик ҳам қиламиз дедим!.

-Мен бўлсам сизни отасиз деб тушунибман,-дея ҳоким изоҳ берган бўлди. Энди Алдаркўса уни хато тушунди ва:

-Худога шукур менинг отам бўлган, аммо сенинг отанг борми, йўқми, билмайман,-деди.

-Менинг отам мана сиз бўласиз!-дея ҳоким хушомад қилди.

-Мен онангни танимасам, қандай қилиб отанг бўламан!

-Сиз фақат менга эмас, ҳаммамизга отасиз!

-Ундай бўлса сен оқпадарларни пешанангдан отаман,-деди Алдаркўса.

-Нима қилдикки, оқпадар бўлайлик?-дея ажабланди ҳоким.

-Чунки ҳовузга сут тўлдирмабсан, бир, ҳовузда қизлар йўқ, икки, мен отадиган олмани келтирмабсан, уч, яримтани ҳам унутибсан, торт!-деди Алдаркўса жаҳл билан. (21-05-2006).

ХУДОГА АЙТГАНИ

Бир пайтлар Рашидов Оқпошшо билан учрашиб қайтгач, вилоятларга сафар қилган ва ўша ёқда ўлиб қолганди, лекин сен уйга қайтиб келдинг, Худога айтганинг бор экан,-деди хотини Алдаркўсага.

-Мен кетсам қутилиб кетган бўлардим, аммо сен нима қилардинг? Манимча сенинг Худога сенинг айтганинг бор экан, -деб жавоб қилди Алдаркўса.

Хотини эса ўксинган оҳангда:

Ҳа, Худога айтганим бор, лекин ҳар доимгидек. бу сафар ҳам назарга олмадида,-деди. (22-05-2006).

УЧАР ЛИКОПЧА

-Осмонимизда учар ликопчалар пайдо бўлибдими, тағин уммон ортидан келган бўлмасин,-дея ваҳима билан сўради Алдаркўса маслаҳатчисидан.

-Уммон эмас, иймон ортидан келди, халқни шу йўл билан лақиллатиб, ҳатто бошқа сайёралардагилар ҳам бизга маҳлиё эканлигига ишонтирмоқдамиз,-деди маслаҳатчи.

-Э, Худога шукур!,-Алдаркўса шундай деб кўйлагининг ёқасини очиб кўкрагига уч марта тупуриб қўйди ва:

-Ишонтирсанг ишонтиравер, лекин юрагимни ҳам ёриб юбормагин!-деди. (23-05-2006).

ТУЯ

Эшитдингми, дунёнинг охири келибди, Андижонда туя иккита туғибди,-деди Алдаркўса хотинига.

Нима қипти? Ўтган йил Майда сен Андижонга борганда мен бу ерда тўртта туғиб ўтиргандим, дунёнинг охири келганда ўшанда келарди,-деди хотини.

Сен туя бўлмасанг, қандай қилиб тўртта туғасан?-деди овсар Алдаркўса.

Хотини асабийлашди-да, эрининг лақабига ишора қилиб:

-Мен туя эмас, лекин “Туя”нинг хотини,-деди. (24-05-2006).

“МЕН?”

-Ғафур Ғуломнинг боласи судда жим ўтирибдими?-дея сўради Алдаркўса маслаҳатчисидан.

-Собиқ Мудофаа вазирими? Жим ўтирармиди, отадан ўғил, моховдан невара деганлар, отаси ҳам вақтида кўргазма беравериб, кўп одамни қаматиб, хонавайрон қилиб юборган,-деди маслаҳатчи.

-У пайтда судлар Оқпошшога қараган, бу томонидан кўнглинг тўқ бўлсин, у фақат одамларни отиш учун буйруқни кимдан олганини айтмаса бўлди!

-Бу томонидан сизнинг кўнглингиз тўқ бўлсин, судни ёпиқ тарзда ўтказаяпмиз, буйруқни сиз берганингиз ҳақидаги гап асло ташқарига чиқмайди-деди маслаҳатчи. Алдаркўса асабийлашди ва:

-Ахмоқ, деворнинг ҳам қулоғи бор! Билиб қўй, бу гап ташқарига чиқса, кейин сен ҳам ташқарига чиқа олмайсан,-деди.

-Мен?..,-маслаҳатчи лабини тишлаб қолди.(25-05-2006).

“ҲЕ, ЎЛ-Е!”

-Сув босар экан, фақат Американи…

Маслаҳатчининг гапини Алдаркўса бўлди:

-Ана шунақа ширин хабарлар олиб кел-да! Қачон босар экан?

-Ёзишларича, ёки уч йилдан кейин ёки уч юз йилдан кейин,-деди маслаҳатчи.

Алдаркўса қўлини очиб, юзига тортар экан:

-Э, Худо, мени ўша кунларга етказ!-деди.

-Э, тақсир, сув босар экан, бутун дунёни, лекин, фақат Американи сақлаб қолиш йўлини топишибди!- деди маслаҳатчи бошлаган гапини давом эттириб.

-Ҳе, ўл-е!-деди маслаҳатчига овсар Алдаркўса, кейин қўлини қайтадан очиб, дуо қилди:

-Э, Худо гапимни қайтиб олдим!(26-05-2006).

КЕСАК

-“Ўзбек халқи ҳеч қачон ҳеч кимга қарам бўлмайди” деган китобингизни арабчага ўгириб, Қувайтдаги “Ал-Бобтин муассасаси”га тантанали топшириб қайтдик,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Қандай қабул қилишди?,-дея қизиқди Алдаркўса.

-Аввал китоб ҳақида маълумот сўрашди, айниқса, қандай қоғозга нашр этганимизга жуда ҳам қизиқишди.

-Уларга бунинг нима аҳамияти бор экан?-деб сўради Алдаркўса.

Маслаҳатчи елкасини қисиб жавоб қайтарди:

Билмасам, жуда юмшоқ қоғозга нашр этилганини билишгач, унинг ҳар бир саҳифасида сизнинг расмингиз бор бўлганидан қувониб, китобни дарҳол қабул қилишди.

Овсар Алдаркўса жаҳл билан деди:

-Аблаҳлар! Уларга китоб эмас, кесак олиб бориш керак эди! (27-05-2006).

ГАП

Кечаги конференция қандай ўтди?-деб сўради Алдаркўса дам олиш куни ҳамлиппиллабкириб келадиган маслаҳатчисидан.

Мамлакатимизда саккиз мингдан зиёд киши СПИДга йўлиққани айтилганини инобатга олмасак бошқа гап бўлмади,-деди маслаҳатчи.

Ахмоқлар! Санларга гап қуриб қолганми? Мана Индонезияда кеча ер қимирлаб, қарийб уч минг киши ўлди, Ироқда қанча одам портлаб кетди, Афғонистонда ҳам ўлганлар бор, Америкада ҳам СПИД қайнаб ётибди. Ёзиш шарт бўлса, биз Америка билан бордикелди қилиб юрганимизда СПИДни юқтириб қайтганимизни очиқ ёзинглар,-деди.

Йўғе!!!- Маслаҳатчи ранги оқариб,Алдаркўсанинг чой ичиб ўтирган қизига қараб қолди.(28-05-2006).

БАЙТАЛ

Бу дунёга келиб, из қолдириш учун нима қилиш керак?-дея хотинига савол берди Интернет саҳифаларига қараб ўтирган Алдаркўса.

-Оёқ яланг бўлиб, тўрт томонга югуриш керак,-деди хотини.

Хотини саволини бошқача тушунгани учун оддийроқ қилиб сўради Алдаркўса:

-Бу дунёда от қолдириш учун нима қилиш керак?

-Байтал бўлиш керак,-деди хотини.(29-05-2006).

ХОТИН

Менинг хотиним урус эканлигини ёзаётганларга жавоб қилдингларми?-деб сўради маслаҳатчидан Алдаркўса.

Нима дейишни билмай турибмиз, ўзингиз донолик хазинасидан бир нарса айтсангиз, қолганини биз боплар эдик,-деб жавоб қилди маслаҳатчи.

-Совет даврида кимнинг ҳам хотини урус эмас эди деб ёзларинг,-деди Алдаркўса.

Ҳали яқиндагина оила қурган маслаҳатчи қўшимча қилди:

-Бугун ҳам кимнинг хотини урус эмас?!(30-05-2006).

ТЕШИКЛАР

-Москвадаги концерт қандай ўтди?-деб сўради Алдаркўса қизидан.

-Сиз айтгандек, ҳамма эшикларни ёпиб қўйиб ўтказдик,-деди қизи.

-Аммо суратларни кўрдим, эшикларни ёпган билан тешикларни очиб қўйибсизлар,-деди Алдаркўса жаҳл билан.(31-05-2006).

КУН

Бугун қанақа кун ўзи?-деб сўради тушга қадар уйғонолмай ётган Алдаркўса хотинидан.

-Бугун Бутун дунё болалари куни,-деди хотини.

-Э, мени болалар билан нима ишим бор, менга кун керак!

-Қачондан бери кунга қизиқиб қолдингиз,-деди эридан тожикчани ҳийла ўрганган хотини.(1-06-2006).

ЙИРТҚИЧ

-Дунёда нима гап?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчисидан.

-Чегара билмас мухбирлар сизнинг номингизни эркин матбуотга ҳужум қилувчи “йиртқичлар” рўйхатига киритибди,-деди маслаҳатчи.

Овсар Алдаркўса жаҳл билан деди:

-Тава қилдим, улар ростдан ҳам чегара билмас эканлар-ку? Ёлғон ҳам эви билан! Менинг бирор марта бирор газетани йиртганимни кўрдингми?(2-06-2006).

ШУМАК

Папаси, фақат ҳарамга борасан, менга ҳам қараб қўйсангчи,-деди хотини Алдаркўсага.

Эсдан чиқиб қолмоқда, бунинг устига чарчаб қолаяпман, ҳа, бўпти, бир кунни танлагин,- деди Алдаркўса.

Хотини ўйланиб туриб:

Келишиб олайлик, мен ҳам кўп истамайман, ҳафтада бир марта етади, шунинг учун ҳафта кунлари номидан қайси бирида Шҳарфи бўлмаса ўша кун меники.

Қайси куннинг номидаШйўқ экан?-дея ўйланиб қолди Алдаркўса.

-Шуни ҳам билмайсан-а папаси, Жума-да Ж-У-М-А!-деди хотини.

-Ҳмм,-дея ўзига ўзи пичирлай бошлади Алдаркўса.-Демак, бир Фармон чиқариб, “Жума”ни “Шума” қилиб ўзгартиришим керак бўлади.

Шума сўзини аранг илиб олган хотини:

-Бўпти шумак бўлса, шумак-да,-деди.(3-06-2006).

ГАЗ

Алдаркўсага бирор гапни тўппа тўғри айтиб бўлмасди. Албатта у қизиқадиган масала орқали айтиш керак эди. Ҳатто хотини ҳам шу усулни қўлларди. Шундан келиб чиқиб:

-Россия билан Америка уришиб қолса нима қиламиз?-деб сўради у эридан.

-Икки томон урушса нима қиладилар? Томоша қиладилар!-деди Алдаркўса гердайиб.

-Агар ярашиб қолсалар-чи?

-Бунча гапинг совуқ бўлмаса!-деди Алдаркўса.

-Уйда газ йўқ, ўчиб қолган-да!-деди хотини.

-Нима, навбат бизга ҳам етиб келдими? Қани вазирни чақир!

-Унинг овози меникидан ҳам совуқ!-деди хотини.

-Ундай бўлса, бор овозларингни бирлаштирларинг, иккита минусдан битта пилус ҳосил бўлади,-деди топағонлик билан Алдаркўса.(4-06-2006).

ИШ

Алдаркўсанинг қизи унга телефон қилди.

-Ярим тунда қаерда юрибсан?-деди Алдаркўса.

-Эрталабга қадар идорада қоламан, маслаҳатчингиз ҳам шу ерда, бирга ишлаяпмиз, сайловга тайёргарлик кўраяпмиз,-деди қизи.

Алдаркўсанинг асаби бузилди ваНима гап?” дея унга қараган маслаҳатчисига:

-Сен билан бирга ишлаётган экан,-деди. (5-06-2006).

ОЛТИН ҲАРФЛАР

Хизматларингизни тарихга олтин ҳарфлар билан ёзиб қўямиз,-деди бир журналист Алдаркўсага.

Қани ўша олтин ҳарфларни бу ёққа олиб келчи, кейин бир қарор берамиз,-деди Алдаркўса кўзлари ўйнаб.(6-06-2006).

ШОҲ”…

ГУАМва ШОСни нима деб ёзишмоқда?-дея сўради Алдаркўса маслаҳатчидан. -“ГУАМни ГУАМ деб, “ШОСниШОСдеб ёзишмоқда,-деди маслаҳатчи.

Ундай бўлса, санлар ГУАМни ёзганда биринчи икки ҳарфини ташлаб ёзларинг, “ШОСни ёзганда эсаШОҲдеб ёзларинг. Чунки у шоҳ ташкилот,-деди овсар Алдаркўса.

Маслаҳатчи ажабланган ҳолда савол берди:

Иккаласини ёнмаён ёзайликми? Қандай бўларкин? (7-06-2006).

ЧИГИРТКАБОШИ

Ҳаммаёқни чигиртка босмоқда,- деди маслаҳатчи овсар Алдаркўсага.

-Нима, чигирткалар ҳам босишни билар эканларми?

-Улар халқни эмас, далаларни босишди,-деди маслаҳатчи.

-Бизнинг ишимизга аралашмаган бўлишса, нега бунча ҳовлиқасан?-дея маслаҳатчини койиди Алдаркўса.

-Уларнинг чигирткабошиси ўзидан кетиб, далаларни эмас, халқни босинглар, деб қолса-чи?

Алдаркўса севинган оҳангда деди:

-Қаники шундай бўлса, анча енгил тортардик! (8-06-2006).

ҚОЗИҚ

-Мен кетсам, ҳаммаларинг чиққан жойларинга кириб кетасанлар,-деди Алдакўса маслаҳатчиларига.

-Сиз кетмаслигингизни яхши биламиз,-деди улардан бири.

-Ундай бўлса, мана сен кетасан,-деди Алдаркўса жаҳл билан.

-Сиз кетмаганингиздан кейин қандай қилиб мен кетишим керак?

-Э, бунча “кет”, “кет” дейсан, нима кетимга боғланганмисан?-деди жаҳл билан Алдаркўса. Маслаҳатчи бўйнини чўзиб, Алдаркўсанинг орқасига қаради ва:

-Нима, қозиқ борми?- деди.(9-06-2006).

МАШҒУЛОТ

Ҳаммаларинг уйқусираб юрасизлар, кечаси билан нима иш қилишларингни биламан,-деди Алдаркўса маслаҳатчиларига. Улар бирдан ранглари учиб, қўрқиб қолдилар.

Бўлди, зирилламаларинг, нима мен эркак эмасми, мен ҳам кечалари ухламайман,-дея қўрқиб қолган маслаҳатчиларини овутган бўлди Алдаркўса. Шунда маслаҳатчилардан бири:

-Сиз кундузи ҳам, кечаси ҳам Интернет ўқийсизми?-деди.(10-6-2006).

ОҚПАДАР

-Машҳур шоирни ўлдиртирмоқчи бўлибсизми?-деди хотини Алдаркўсага.

-Бу гапни қаёқдан олдинг?-дея сўради Алдаркўса.

-Мухолифатдаги сайтдан…

-Вой аблаҳей, сен ҳам душманларимга қўшилдингми? Ким мухолифат сайтларини ўқиса оқпадардир, деб эълон қилганман. Мана сен ҳам оқпадар бўлдинг!

Хотини эрининг бақирқанига бақириб жавоб қилди:

-Э, мен Интернетга киришни билмасам, ўзингиз унутиб кетган экансиз, ўша саҳифани ўқидим-да!(11-6-2006).

ОМАД

Тақсир, сизга доим омад кулиб боқади, бунинг бир сири борми?-деб сўради маслаҳатчи Алдаркўсадан.

Омад сенга ўхшамайди, у менга орқасини ўгиришга қўрқади,-деди Алдаркўса. (12-6-2006).

ХИТОЙ

Алдаркўса Хитой журналистлари билан учрашди.

Сиз икки мамлакатнинг жуда яқинлиги ҳақида гапирдингиз. Икки халқнинг яқинлиги, бунинг тарихи ҳақида ҳам тўхтала оласизми?-дея сўради улардан бири.

Бўлмасамчи. Болалигимдан Хитой калимасини эшитиб катта бўлганман. Масалан, уйимизнинг ёнида бозор, орада Хитой девори, бозорда эса, ауксион бор эди. У ерда битта одам ўртага чиқиб, эрталабдан оқшомгача “Хтой болше, Хтой болше “ деб бақирани-бақирган эди, биз эса буни хитой бўлмасдан эшитардик,-деди. (12-6-2006).

ОВОРАГАРЧИЛИК

-Ҳали кечагина маошларни оширгандик. Аллақачон бир йил бўлибди. Хазинада пул йўқ пайтида бу оғир ботаяпти. Бу йилгисини бир илож қилармиз. Аммо келaжак учун бошқа йўлини топларинг,-деди Алдаркўса маслаҳатчига.

-Бундан кейин шу Фармонни 29 Февралда эълон қилсак-чи,-деди маслаҳатчи.

Алдаркўса ҳайрон бўлиб:

-Нега?-деб сўради.

Маслаҳатчи ялтоқланиб жавоб қилди:

-Ўшанда оворагарчилик ҳар тўрт йилда бир марта бўлади-да! (14-6-2006).

АЪЗО

Оқпошшо Шанхайда учрашгани Алдаркўсага:

Ҳарбий Иттифоқ тузиш учун борган вакилимни қўли қуруқ қайтарибсанми?-деди.

Биз сизга такрор аъзо бўлсак, кейин тақдиримиз нима бўлади?-дея сўради Алдаркўса.

Парво қилма, мен биринчи навбатда ўз аъзоим тақдири ҳақида ўйлайман, ахир эркакманку!-деди Оқпошшо.(15-6-2006).

ЖИННИХОНА

Шанхайда мажлисларда ўтиравериб, у ёқдан бу ёққа боравериб, тинғиртинғир концертларни кўравериб Алдаркўсанинг хотини чaрчаб, тили осилиб қолди. Ярим тунда ётоқхонасига келганда эрига қараб:

Бу ер дунёнинг энг катта жиннихонасику, нега биз учун бу жойни танлашди экан?-деди.

Тўғри танлашган,-деб жавоб қилди Алдаркўса.- Бугунга қадар борган жойларимиздан ўзимизга хос ва ўзимизга мос бўлгани мана шу ер!(16-6-2006).

МУСТАҚИЛЛИК

Оддий одамларИжтимоий фикрмарказининг саволларига қандай жавоб беришди?-деб сўради Шанхайдан қайтиб келган Алдаркўса маслаҳатчидан.

Масалан, қайси бир саволга?-дея қоғозларга қаради маслаҳатчи.

-Масалан, мустақиллик ҳақидаги саволга нима жавоб беришибди?

Маслаҳатчи қоғозларга қараб:

-99.99 фойиз респондент “Менга алоқаси йўқ!” деган учинчи жавобни танлабди! (17-6-2006).

МЕҲМОНЛАР ВА МЕЗБОНЛАР

Нега Оқпошшонинг вакиллари сеникига боришса кўп туришмайдию меникидан эса кетгилари келмайди,-дея мақтанган оҳангда гапирди Алдаркўса Нурсултонга.

Уларни менинг навкарларим кутиб олиб, кузатиб қўядилар,-дея жавоб қилди Нурсултон ва кейин қўшиб қўйди: –Биламан сен навкарларингга ишонмайсан, менимча, уларни сенинг қизларинг кутиб олса керак!(18-6-2006).

ТАШВИҚОТ

Шанхайдан Алматига келган Алдаркўса тинмай Хитойни, у ердаги режимнинг юмшоқлигини, одамлар президентини ҳар қанча сўкса ҳам индамаслигини, дунёда Хитой ҳақида ваҳима қилинаётганини, аслида эса ундай эмаслигини гапираверди.

У ҳолда вазият ўзгариб, қочишинг керак бўлса ўзингга жой топибсан,-деди Нурсултон.

Қизиқмисан, ахмоқманми иссиқ жойимни совутиб, у ёқларга борсам, мени пешанамдан отишади,-деди Алдаркўса.

-Ҳозиргина мақтаб турган эдинг-ку?

-Кетиб қолармикансан деб сени қизиқтирмоқчи эдим-да! (19-6-2006).

НЕВАРА

Ўғлинг бузилиб кетибди, менга шикоят қилишмоқда,-деди Алдаркўса қизига.

Йўғе, қаёқдан бузилади?-ажабланди қизи.

Гиёҳванд бўлиб қолибдику!-деди Алдаркўса жаҳл билан.

Қўлига жарақжарақ пул бериб қўйганингиздан кейин нима ҳам бўларди?

-Билмасам, нима қилишни билмай қолдим?,-деди қизи.

-Мен унга сигарет-мигарет, ароқ-пароқ учун ҳамда қизлар-пизлар билан ўйин кулгига пул берардим, у бўлса буни нашавандликка сарфлабди.(20-6-2006).

ҲУРМАТ

Америка раҳбари Алдаркўсага хат ёзди:

“Жаноб Алдаркўса, сиз кейинги кунларда ҳаддингиздан ошиб кетдингиз, агар сизга кўнглимдагини очиқ ёзай десам хатларни жўнатадиган аёлдан уяламан. У гарчи эрга тегиб, кўп нарсадан хабари бўлса-да барибир мени маданиятсиз деб ўйлаши мумкин. Сиз бўлсангиз, мана энди, ўзингизни демократ деб эълон қилибсиз. Менимча, биздаги демократик партиянинг рамзига қараб ҳанграётган бўлсангиз керак. Яхшиси, Оқпошшонинг итидан қолманг. Биз эшакка нисбатан итни кўпроқ ҳурмат қиламиз”. (21-6-2006).

ДАББА

-Шанхайга бориб катта қадам ташладик,-деди Алдаркўса хотинига.

-Ҳа, сезилиб турибди. Келганингиздан буён юришингиз даббалашиб қолди,-деди хотини. (22-6-2006).

КАРНАЙ

-Конференция қандай ўтди?-деди Алдаркўса қизига.

-Яхши ўтди,-деди қизи.-Ҳамма сизни мақтаб-мақтаб кетди.

-Меҳмонларга ҳадя-мадя ҳам бериб юбордингми?

-Ҳа, ҳар бирига алоҳида-алоҳида бердим…

-Иштаҳалари қандай экан?

-Карнай! (23-6-2006).

БИР ҚАДАМ

Шанхайга бориб бир катта қадам ташлаган бўлсак, Алматига қайтиб яна бир катта қадам ташладик,-деди Алдаркўса Нурсултонга.

Шуни айтсангчи, одамлар бўлса бизни юролмай қолган, дабба деб гап қилишмоқда,-деди Нурсултон.

Ҳа, ишларимиз зўру лекин бу ёғи ҳам бир қадам қолдида,-деди Алдаркўса нафаси ичига тушиб.

Худога шукур, яқин қолибди, бўлмаса бу ёғига ўзинг кетавер,-деди Нурсултон. (24-6-2006).

ЗЎРЛАШ

-Божхона ва чегарани қачон очасиз?-дея сўради Нурсултон Алдаркўсадан.

-Нега энди мен очаман, очсанг ўзинг очавер,-дея кесатди Алдаркўса.

Нурсултон ҳам паст келмади:

Ҳа, энди очгандан кейин эгаси очадида, акс тақдирда зўрлаш бўлади! ( 25-6-2006).

БИЛИМДОН

Хотини Алдаркўсадан сўради:

-Алдарчик, нечта тил биласан?

-Тўртта: русча, ўзбекча, туркча ва яна қозоқча! Алматида гапирганимни ўзинг эшитган эдинг.

-Вой, туркча ҳам биласанми? Бўлмаса айт-чи, “Хуш келибсиз”, дегани туркчада нима бўлади?

-Шуни ҳам билмайсанми, “Хуш омадед” бўлади-да…

-Бу тожикча-ку?-дея кулиб юборди хотини.

-Ўпкангни бос, демак, бешта тил билар эканман,-деди Алдаркўса хотинини жеркиб.(26-6-2006).

БОРСАКЕЛМАС

Одамлар Американи танлашмоқдами ёки Россияни кўпроқ исташмоқдами?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.

Маслаҳатчи ўйланиб қолди ва:

-“Россияга борсанг албатта қайтиб келасан, ё ўз оёғингда ёки тобутда, Америка эса борса келмасдейишмоқда,-деди.(27-6-2006).

УМУМИЙЛИК

Алдаркўса Оқпошшонинг тозисига айлангандан бери унга “сотарчи” деб лақаб қўйишди. Шу муносабат билан Ўзбек радиосига савол тушди:

-Отарчи билан сотарчи орасида қандай умумийлик бор?

-Иккаласи ҳам телевизорга чиқиб нархини оширади. Биттаси ҳар куни концертда чиқса, иккинчиси ҳар куни хабарларда,-деб жавоб қилди радио.(28-6-2006).

ЮТУҚ

Қандай ютуқларимиз бор? Дунёга кўзкўз қилиб туришимиз керак, ахир,-деди Алдаркўса маслаҳатчига.

Ҳамма соҳада ютуқлар бижирлаб кетган!

-Инсон ҳуқуқлари соҳасида вазият қандай?

-Жуда ҳам катта ютуққа эришилди. Масалан, диний қарашлари учун қамалганлар сони энг юқори бўлган йилдагидан икки кишига камайди!

-Нега камаяди?

-Судгача ўлиб қолишди-да! ( 29-6-2006).

ШОН-ШАРАФ

Телевизорда Дубайга бориб, қўлга тушган фоҳишалар ҳақида кўрсатув берилаётганди. Алдаркўсанинг хотини:

-Шулар энди Дубайда эркакларни маҳлиё қилиб юрибди-ми? Вой аптинг қурғурлар, аёл бўлмай ўлларинг, бадбашара, хунуклигини қара,-деди.

Хотинига жилмайиб қараган Алдаркўса:

-Намунча сўкасан, ана униси Наташа, мана буниси Оймомо-ку! Уларнинг афтига қарама, уларга тенг келадигани йўқ,-деди.

-Вой, нималар деяпсиз, сиз буларни қаёқдан биласиз! Тенги йўқлигини қаёқдан биласиз?…

Алдаркўса нима деб қўйганини бирдан тушунди-да:

-Ўпкангни бос! Нима, мен фақат оддийларини биламан-ми? Буларнинг тенги йўқ! Булар шон-шарафимиз! Мен билмасам, ким билади! Мана телевизорда ҳам шунинг учун кўрсатаяпмиз!-деди қўлини пахса қилиб.(30-6-2006).

НАРСА

Канадалик уйғур эсономон Хитойга етиб олибдими?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.

Ўзимиз олиб бориб, ўз қўлимиз билан топшириб қайтдик. Сизнинг топшириғингизни бошқага ишониб бўладими?

-Хитойларнинг ўзи келиб, олиб кетмадими?

-“Қимматга тушади, барибир яна Канадага қайтаришимизга тўғри келади”, дейишди. Бирор қимматбаҳо нарсага алмашишса керак-да. Алдаркўсанинг кўзлари ўйнаб кетди ва:

-Шунақа имкон бор экан, нега олдинроқ айтмадинг! Бундан кейин бундай қимматбаҳо нарсаларни қўлдан чиқарма!-деди.(1-7-2006).

“БИЛМАСАМ…”

-Андижон воқеалари ҳақидаги филм қандай қилиб чет эллик журналистларнинг қўлига тушиб қолди?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчидан

-Топшириғингиз билан ўзимиз жўнатган эдик-ку!

-Нима мен ахмоқман-ки, ўзимнинг орқамни ўзим очсам?

-Билмасам… (2-7-2006).

СОТҚИН

Судя Ғафур Ғуломнинг ўғли Қодирни суд қилиб, ҳукм қандай бўлишни Алдаркўсадан сўради.

-Айбини бўйнига олдими?-деб сўради Алдаркўса.

-Олмаса қўямизми?

-Сотқинлик қилганини ҳам тан олдими?

-Тан олмаса қўямизми?

-Ростдан ҳам сотқинлик қилган эканми?

-Сиз билмасангиз, бир нарса демайсиз-ку, уни ишдан олаётганда “Хоин”, “Сотқин” деб сўкканингизни ўзим эшитган эдим,-деди судя. (3-7-2006).

ИБРАТ

Ғафур Ғуломнинг ўғли йиққан пулларини топширдими?-деб сўради Алдаркўса Бош прокурордан.

Ҳа, мана олиб келдим. Ҳатто бириккитаси йўқолиб қолмасин, деб ундан санаб олаётганда видеога ҳам туширганман

Бўпти, ана уни ташлаб кет, видеони эса Сенатдагиларга кўрсат, улар ҳам ибрат олсинлар!- деди Алдаркўса. (4-7-2006).

ХИЁНАТ

Тўлаганов йиққан пулларини топширдими?-дея сўради Алдаркўса Бош прокурордан.

Э, калламни гаранг қилмоқда: “Менга ўзлари айтгандилар, истаганинг қадар олавер, менинг ишим йўқ, фақат менга хиёнат қилмасанг, бас, дегандилардеб такрорлагани такрорлаган.

Тўғри, айтгандим, аммо у хиёнат қилди.

-“Ҳеч хиёнат қилмадим”, деб туриб олган.

-Мени ағдармоқчи бўлди-ку, нима бу хиёнат эмасми?

-Мен ҳам шуни айтдим. У бўлса, “Ағдармоқчи бўлиб, ердан оёқларини бир узиб, яна жойларига қўйиб қўймқочи эдим” деяпти.

-Йиқилиб кетсам нима бўларди?

-Бир йиқилиб кўриш керак эди, қани нима бўларди? (5-7-2006).

ҒАЛАБА

Нима бўлди, яна мухолифатчилар бирбирининг бошларини ёрмоқдалар?-дея сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.

-Ана у эски рақиб яна иш берди, сайлов бошланмасдан ютқиздилар, шунинг учун-да,-деди маслаҳатчи.

-Ундай бўлса, сайловни ўтди деб ҳисобласак ҳам бўлаверади!

-Албатта, ғалаба муборак! (6-7-2006).

ЛЎТТИ

-Лўттибоз дегани нима?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.

-“Лўтти” дегани қўғирчоқ, “кукла” дегани. Бу сўзга “боз” қўшилса,

ана шу “кукла”ни ўйнатган одамга берилган сифат бўлади. Кўпинча “кукла”лар ишдан чиққанда, мени ким бузди дея тўғри келган одамга қараб, “лўттибоз” дея бақира бошлайдилар…

-Бас, мен сендан нима сўрасам, сен нима деяпсан, лўттибоз! (7-7-2006).

БОЛАЛИК

Эски дўстингиз ўзининг болалиги ҳақида алламбалолар ёзибди, сиз ҳам гапириб берсангиз қоғозга тушириб, эълон қилар эдик,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Болалик ҳақида ёзишнинг ўзи болалик! Нима, у кимлар учундир Ленинмики унинг ёшлигига биров қизиқса? Бунақа ахмоқчиликни фақат Ленин қилган. Ўша Октябрятга тенглашиб юрамизми?

Маслаҳатчи бироз ўйланиб қолди-да:

-Аслида бу анаъна Крупскаядан меърос,-деди.

-Тем болеe! Меърос бўлса, менга нима, меърос бўлса, неварасига меърос,-деди Алдаркўса.

Маслаҳатчи эса уни кўндириш учун:

-Шу меъросни улардан тортиб олайлик деяпман-да!-деди. (8-7-2006).

БЕСТСЕЛЛЕР!

Қисматвой тушида Алдаркўсага сим қоқиб ҳол аҳвол сўради. Алдаркўса дарҳол уни саволга тутди:

-Мен ҳақимда деб ёзганларингни гапириб, ўзингни “бестеллер” деб атабсанми?

-Ҳа, энди бор нарсада!-деди Қисматвой овозини баландроқ олиб.

-Сен аввал уларни менга пулладинг, кейин мени уларга, мана энди ҳатто уларнинг орасида ҳам бирини-бирига пуллай бошладинг. Шунга мослаб сўз топишга интилибсану озгина хато ёзибсан. Аслида “Бест-селлер” сенга мос тушади.

-Ие, бу нима дегани? -дея ҳайрон бўлди Қисматвой.

-Ҳозир янги тайинланган котибим Алишербек луғатни кўрсатди, “бест” -“яхши” дегани экан, “селлер” эса “сотувчи”! (9-7-2006).

ТИЛАНЧИ

Яна Қисматвойнинг тушига Алдаркўса кирди. Бу сафар Қисматвой ундан ранжиди:

-Эркатойингиз бўлсам ҳам “бестселлер” деб қаттиқ ранжитдингиз, бу сотқин дегани ҳам экан-ку,-деди у шумшайиб.

-Мен ёзганимни қайта кўриб чиқдим, хато қилмаганман, “бестеллер” ман деб ёзганман.

-Алишер аканг уни ҳам лўғатдан топганди…

-Худога шукур-е!

-Ҳа, Худога шукур! Шунинг учун ҳам мени давримдаги суратларингни қўйиб юрибсан-да!

-Сиз нега Худога шукур дейсиз?

-Дейманда, ахир “бестеллер”нинг битта маъноси тиланчи дегани экан! (10-7-2006).

КЕЛАЖАК

Нима қилишимизни билмай қолдик, жиянингиз жуда ҳам ҳаддидан ошмоқда,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

Ёш болада, ёзаверади,-деди Алдаркўса маслаҳатчи узатган мақолаларга қараб ҳам ўтирмасдан.

Бу аҳволда келажагидан айрилиб қолиши мумкин

Мен ҳам шуни айтаяпман, парво қилма, ёш бўлса ҳам у ўз келажагини ўзи ўйлаётган бўлса керак. (11-7-2006).

КАМТАРЛИК

-70 ёшли одамни қамоқда ушлаб ўтираверасизларми, гапсўзлардан бош кўтариб юролмай қолдим,-деди Алдаркўсага унинг хотини.

-Ким сенга бош кўтариб юргин, деб айтди. Бошингни эгиб юр! Бу камтарлик белгиси! Сендан талаб қилингани шу! (12-7-2006).

ТАЖРИБА

Ишдан кетсангиз нима қипти, зарурми сизга шунча гап, мана менинг ёнимга келинг, биргалашиб отаўғил бўлиб юрамиз,-деди Қисматвой тушида Алдаркўсага.

-Сени оқ қилгандим, нима, тупурган тупугимни қайтиб оламан-ми? Бунинг устига эгилолмай қолганман!

-Шуни ўйлаб ўтирибсизми, мана менинг тажрибам катта, мен тупурган тупугимни юз марта қайтиб олдим, ташвиш қилманг, сизникини ҳам биргалашиб оламиз! (13-7-2006).

КИЙИМ

АлдаркўсаниХотинқизларнинг кийимларидеб номланган конференцияга таклиф қилишди. У боши боғланган аёлларни нинжаларга қиёслаганда залда гулдурос қарсак чалинди. Бундан илҳомланиб, Алдаркўса қоғозни бир четга сурдида:

Аёл шундай кийиниши керакки, уни кўрганда эркак ечинсин!-деди.

Буни эшитиб турган маслаҳатчиси ўзигаўзи деди:

-Оббо, энди яланғоч юрамиз, шекилли! (14-7-2006).

ОДАМГА ЎХШАБ

Чарчамадингизми, ташланг шу ишни, сиз ҳам одамга ўхшаб тинч яшаб кўринг,-деди Қисматвой тушида Алдаркўсага.

Мен ташласам, сен одамга ўхшаб яшашинг мумкин, аммо мен эмас,- деди Алдаркўса. (15-7-2006).

АЛОҚА

Россия тарихига бағишланган конференцияда сўзга чиққан Алдаркўса Америка ҳақида гапирди.

Қайтишар экан маслаҳатчи ундан сўради:

-Тақсир, Америка билан бу конференция орасида қандай алоқа бор?

Овсар Алдаркўса жавоб қилди:

-Кўрмайсанми, Америка орқамга тушган. Шундан хулоса қил, Америка билан конференция орасида эмас, Америка билан менинг орамда алоқа бор,-деди. (16-7-2006).

РОСТДАНМИ?”

Нега сен фақат саволга савол билан жавоб берасан?-деди Алдаркўса маслаҳатчига.

-Йўғ-е? Ростдан-ми?-деди маслаҳатчи. (17-7-2006).

ҲАҚ

Шамоллаб қолганингизда орқангизга спирт суйкаб қўядиган эркатойингиз энди бошқаларнинг орқасига спирт суйкаб юрган экан,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

Парво қилма, у ҳақини олади, ҳали улар ҳам менга ўхшаб унинг орқасига суйкаб қўйишади,-деди Алдаркўса. (18-7-2006).

НЕВАРА

-“Сени Америкадан келиб ясаб кетишган” деб болалар мени кулги қилаяпти. Бобо, менинг дадам борми ўзи?-дея сўради невараси Алдаркўсадан.

-Даданг бўлди нима, бўлмади нима, бунинг аҳамияти йўқ,-деди Алдаркўса.

-Ундай бўлса, мен қандай дунёга келдим?

-Шу ҳам саволми, мана мен қандай келган бўлсам сен ҳам шундай келгансан!-деди Алдаркўса.

Невара ажабланиб қолди ва:

-Нима, сизни ҳам Америкадан келиб ясаб кетишганми?-деди. (19-7-2006).

ҚЎЙ

Алдаркўса Қисматвойга телефон қилиб:

Санга нима бўлди? Бунча паст кетмасанг, келибкелиб битта бебурд одам ёзган бебурд китобни таржима қилаяпсанми?-деди.

Маззам бўлмай, пулсиз қолдим дэсам, дарҳол минг доллар юборди, лекин номард экан, орқасидан шу ишни тайёрлаб қўйган экан,-деди Қисматвой.

-У ҳам қўйишни ўрганибди-да!

-Қўйиш дедингизми? Тушуна оламадим…

-Эсингдан чиқдими, мен сенга қандай қўйган бўлсам, у ҳам ҳали худди шундай қўяди!-деб Алдаркўса телефон гўшагини қўйди. (20-7-2006)

КЕЙИН

Қочиб кетганлар қайтиб келишмоқда, нима қилайлик?,-дея сўради маслаҳатчи Алдаркўсадан.

Қолганлари ҳам қайтиб келгунча ҳурматларини қилиб тур,-деди Алдаркўса.

Кейинчи?

КейинкейинБунча шошасан, кейинини кейин кўрамиз! (21-7-2006).

ПИЯНИСТА

Кўп одам динга берилиб кетмоқда, шунинг олдини олиш учун арақ ичишни рағбатлантириб, битта пиянисталар уюшмаси тузсак, шунга изнингиз керак эди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

Номини Пиянисталар уюшмаси эмас, Пиянисталар қуйишмаси, дейиш керак деб маслаҳат берди Алдаркўса.

Қойилман сизга, жуда зўр ном топиб бердингиз, энди сиз ҳам бу Қуйишмага аъзо бўлсангиз ҳамма қўшилиб кетармиди?

Мен аъзо бўлармишман! Калланг жойидами, мени ҳамма ташкилотларга фақат раисликка чақиришадику! (22-7-2006).

УЧРАШУВЛАР

Нима билан қорин тўяди?-дея сўради Алдаркўса Ўзбек радиосидан.

-Бугун учрашувлар билан қорин тўядиган замон?-дея жавоб қилди радио. (23-7-2006).

ҚИЗИЛ

Сиз оқидан ичасизми ёки қизилиданми?-деб сўради навбатдаги хонаки учрашувда Путин ҳаммага водка қуяр экан.

Менга қизилидан,-деди Алдаркўса,-мен қизилидан ичишга ўрганиб қолганман.

-Анжанда шунча ичдинг, жонингга тегмадими?-дея кесатди Путин. (24-7-2006).

МАСЛАҲАТ

Отчопарда Путин от чоптираётган пайтда Алдаркўса аския қилиб:

-Мени ҳам чоптиргим келаяпти,-деди ёнида турган Нурсултонга.

-Сен у ёшдан ўтгансан, ҳамма нарсага ҳавас қилма, энди чоптироламйсан,-дея жавоб қилди Нурсултон.

-Чоптиргим келса нима қилай, ичавериб, қистаниб кетдим ахир?-деди аскиядан бор гапга кўчган Алдаркўса.

Нурсултон мийиғида кулди-да:

-Жуда ушлай олмасанг, болалигингни эсла!-деди. (25-7-2006).

МУХОЛИФ

-Мен ҳокимиятга келмоқчиман,-деди бир ўзбек мухолифи америкаликлар билан учрашувда.

-Қандай келасиз?

-Агар халқ истаса, ўзи йўлини кўрсатади.

-Агар истамаса-чи?

-Унда яна Америкага, сизлар билан учрашувга келаман! (26-7-2006).

НАҚДИДАН

-Биздан нима истайсиз?-деб сўрашди Америкага келган мухолифатчидан.

-Нақдидан!

-Кечирасиз, бизнинг бундай имкониятимиз йўқ. Биз нақд бера олмаймиз?

-Бўлмаса, чек ёзсангиз ҳам бўлаверади. (27-7-2006).

ҚУВҒИНДА

Сизнинг қандай кучингиз бор?-деб сўрашди Америкага келган мухолифатчидан.

-59 та ноҳукумат ташкилоти менинг қўл остимда,-деди у кўкрагига уриб.

-Уларнинг ҳар бирида қанчадан аъзо бор?

-Камида биттадан!

-Уларнинг ҳаммаси мамлакатингизнинг пойтахтидами ёки вилоятларда ҳам борми?

-Йўқ, ҳаммаси ташқарида, қувғинда… (29-7-2006).

ҚОНСИЗ

-Мен инқилоб қиламан,-деди мухолифатчи бир учрашувда.

-Илгари ҳам инқилоб қилганмисиз? Тажрибангиз борми?-деб сўрашди ундан.

-Йўқ биринчиси бу!

-У ҳолда қандай қиласиз?

-Қон тўкмасдан…(29-7-2006).

СИЗ

-Худойим сендан ўлим сўрайман! Ялинаман, ёлвораман, истагимни бажо келтир! Ахир мен ўзим учун сўрамаяпман-ку!

-Ким учун сўраяпсан, бўлмаса? Ким ўша?- дея хотинининг ёлворишини кесди Алардакўса.

Хотини тўсатдан пайдо бўлиб қолган эрини кўриб:

-Сиз, сиз…,-деб қолди.( 30-7-2006).

СИЁСАТЧИ

-Шоирни нима ўлдиради?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.

-Сиёсатчини нима ўлдирса, шоирни ҳам ўша нарса ўлдиради,-деб жавоб қилди маслаҳатчи.

-Нима, шоирлар ҳам ёлғончи ва иккиюзламачи бўладиларми?-дея ажабланди сиёсатчи Алдаркўса. (31-7-2006).

ХАБАР

Дунёда қандай хабарлар бор?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчисидан.

-Ҳамма жойда “Мухолифат бўлиниб кетди”, деб ёзишмоқда.

-Нима, улар бирлашганмиди?

-Ўтган йили бирлашганда, одамларимиз орқали жойида парчалаган эдик, биласиз-ку дунё хабарларни бир йил кечикиб ёритади…

-Яхши экан, унда сайловни ўтказдик деб расмийлаштириб қўявер…( 1-8-2006).

БАХТЛИ ХАЛҚ

-Дунёда қандай янгиликлар бор?-дея сўради Алдаркўса маслаҳатчидан. Маслаҳатчи мана бу хабарни ўқиб берди:

-Психолог олим Эндро Уайт дунёдаги бахтли халқлар яшайдиган мамлакатлар харитасини ҳозирлади…Ана шу харитада собиқ Совет республиклари ичида энг юқорига Ўзбекистон чиқди.(80-ўрин), тадқиқот натижасига кўра, “ўн беш опа-сингилдан” энг бахтсизи Молдова (175 ўрин), жаъми 178 мамлакат орасида Россия эса 167 ўринда.

-Яхши олим экан, еган ошини оқлади,- деди Алдаркўса.( 2-8-2006).

“МЕН ЎЗИМ”…

– Мухолифларимиз биз ҳақимизда фақат ифлос гапларни ёзадилар, шунинг учун сизлар уларнинг вебсайтларига кирмаларинг ва айниқса, “постинг”ларни ўқималаринг! –дея буюрди Алдаркўса атрофидаги маддоҳларига.

-Уларга зарба бериб туриш учун нима ёзаётганидан хабардор бўлишимиз керак эмасми?-дея сўради маддоҳлардан бири.

Алдаркўса унга бир ҳўрмайиб қаради-да:

-Мен ўзим хабардор бўлиб турибман-ку!-деди.( 3-8-2006).

ГАЗ

-Газингни тўхтатаман,-дея бақирди Алдаркўса тожик Имомалига.

-Ако, менинг газимни тўхтатсангиз, кейин нимани ҳидлаб ўтирасиз?,-дея жавоб қилди Имомали.( 4-8-2006).

ҲОМИЙ

-Бунисига қандай айб топдиларинг?-деди Алдаркўса маслаҳатчиси Ғайридинга у келтирган “Winroch International” тшкилотига оид ҳужжатларга қарар экан.

-Булар “Ислом дини ва аёллар” деган китобни нашр этиш учун ҳомийлик қилишган. Китобдан жуда кўп хато топдик. Пайғамбаримизнинг ҳаётларини ёритишда қўпол хатолар қилинган. Ҳадислар бузиб талқин этилган. Умуман муаллиф диндан бехабар одам экан. Бунинг устига аёлларимиз ҳақида ҳам яхши гаплар ёзилмаган,-деди Ғайридин.

-Бу Барнонинг китоби эмасми?

-Ҳа, ўша!

-Ўтган сафар Барнони ҳам, китобини ҳам роса мақтаган эдинг. Бу китобни жаҳон тарихидаги ноёб асар деб атагандинг-ку?!

-Унда “Америка ҳамкоримиз!” деган фармони олийингиз амалда эди-да!

Алдаркўса Ғайридинга бир алайди-да:

-Бўпти, кинояни йиғиштир, Барнога бу китобни қайта нашр қилиш учун ҳомийни Россиядан топиб бер!,-деди.( 5-8-2006).

ОБРЎ

-Олтиннинг жиловини америкаликлардан олларинг,-деди Алдаркўса Бош вазирга.

-Жилов ўзингизда-ку! Уларга фақат чиқиндиларни тозалашни берганмиз. Чиқиндини ювиб, ҳам сизга атаб, ҳам ўзларига олтин заррачаларини теришаётганди…

-Ўшани ҳам олларинг!

-Ўзимиз тозалай олмасак нима қиламиз, кейин…

-Русларга берларинг!

-Улар чиқиндини эмас, асл конларни олишмоқчи…

-Нима қипти?! Беравер, бизга олтин эмас, обрў керак! (6-8-2006).

ТАБАРРУК

-Мана буни қара, эски дўстим “Атрофимда ёшлар тўпланиб қолди,” деб мақтаниб ёзибди,-деди Интернетдаги постингларни ўқиб ўтирган Алдаркўса маслаҳатчига.

-У қариб қолди, ёшлар унга қарамайдилар, ёшларга ёш, қирчилламаси керак-деди маслаҳатчи.

-Нега ундай дейсан, мана, менинг орқамдан илиқиб юрган ёшлар кўп-ку?!-дея мақтанди Алдаркўса.

Маслаҳатчи эса:

-Сизники табаррук-да!-деди. (7-8-2006).

КЛИП

-Қизингизни клипи чиқди, кўрдингизми?-дедиАлдаркўсанинг хотини.

-Нима, яна расволик қилибдими? Яна ўша йўлга бош урибдими? Ўлдираман уни!

-Ўзингизни босинг! У ашула айтмоқда, шуни клип қилишибди, биринчи клипи, кўрдингизми ўзи?

-Унинг биринчи клипи Дубайга борганда чиққан эди…

-Нега менинг хабарим йўқ…

-Жа, кўрмоқчи бўлсанг, ана сейфда, лекин инфаркт бўлиб, ўлиб қолма, деб кўрсатмаган эдим! (8-8-2006).

УЯТСИЗ

-Америкаликларни роса сўкдик, думи ҳам қолмади, ноғораси ҳам. Энди у ердан келган катта меҳмоннинг юзига қандай қараймиз?-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Ҳа, роса сўкдик. Уятларинг, шарму ҳаёларинг бўлса, учрашувдан олдин қора кўзайнак тақиб олларинг!-деди Алдаркўса.

-У бугун биз билан учрашади. Айтганингиздек, қора кўзайнак тақиб оламиз.

-Эртага нима қилади?

-Эртага сиз билан учрашмоқчи. Кўзайнак олиб келайми?

-Йўқ… (9-8-2006).

ЖАЛЛОД

Сайлов кампанияси арафасида:

-Мен президент бўламан!-деди биттаси.

-Мана мен президент бўламан!-деди бошқаси.

-Мен ҳам президент бўламан!-деди яна биттаси.

Буни эшитиб турган маслаҳатчи Алдаркўсага:

-Буларни президентлик иштиёқидан совутиш учун нимадир қилмасак бўлмайди,-деди.

Алдаркўса дарҳол буюрди:

-Ҳамма луғатларни йиғиб олиб, “президент” деган сўзнинг маъносини “жаллод”, деб ўзгартириб чиқинглар ва тезликда қайта нашр этинглар! Ўшанда улар “Мен жаллод бўламан” дея олмайди!

-Сайлов бошланмоқда, ўзингиз яна президент бўлсангиз китобларни қайта нашр этамизми? Жуда катта харажат бўлади-ку!

-Ундай бўлса, қолаверади! (10-8-2006).

БАҲО

Алдаркўса одам савдоси масаласидаги хабарларни кўриб қизига деди:

-Бу кетишда бир кун мени ҳам сотиб юборасан, шекилли!

-Йўғе, сизни олишмайди, икки пулга қимматсиз…

-Ахмоқ, ўз отангга шунча ҳам паст баҳо берасанми?

-Ҳа, бўпти уч пул.

-Нима, мен ўзимни сотаман дедим-ми?

-Бўлмаса нега савдолашаяпсиз? (11-8-2006).

МУХОЛИФАТ

-Нега мухолифат бир-бирини емоқда?-деб сўради Алдаркўса.

-Агар бир-бирини ейишдан тўхтаса, бизни ейди-да,-деб жавоб қилди маслаҳатчи. (12-8-2006).

ХИТОЙ

Хитой билан муносабатимиз қандай кетмоқда?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.

Э, ҳали уни ушлаб бер, ҳали буни ушлаб бер, деб хитой қилиб юборишди,-деди маслаҳатчи.

Алдаркўса маслаҳатчига ажабланиб қаради-да:

-Қани кўзинг қисиқ эмас-ку!-деди. (13-8-2006).

СОЛИҚЛАР

Солиқларни йўлга солдингми?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.

Ҳа, йўлга солдим, ҳаммаси йўлда, бугунэрта қўлингизга етиб келади.

-Одамалар нима дейишмоқда?

-Мамнун..

-Қандай билдинг?

-Солиқчиларнинг ортидан термулиб, сидқидилдан қўл силтаб қолмоқдалар…

-Сидқидилдан эканлигини қаердан билдинг?

-Халқнинг самимияти ҳақида шубҳа қилмасак ҳам бўлади. Ҳатто бировнинг уйига тунда босиб кирган қуролли босқинчига ҳам сидқидилдан бор-нарсани бериб, жон фойдага қолди деб мамнуният билан қўл силтаб қолишади-ку…(14-8-2006).

ХАВФСИЗЛИК

Алдаркўса хавфсизлик кенгашини ўтказди.

-Қандай хавф бор?-дея сўради у кенгашда қатнашган қизидан.

-Кимга?-дея ажабланди қизи.

-Онангни эрига,-деди жаҳл билан Алдаркўса.

-Қайси эрига? (15-8-2006).

КЕЛСИНЧИ?

Бугун яна битта мухолифатчи Андижон масаласида АҚШ ва Авропани ёмонлаб чиқди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

Сарой остонасини ялаётган итларга қўшилибдида,-жавоб қилди Алдаркўса.

-У авропалашган, ўз ялоғи бўлади, остона яламаса керак…

-Бўлмаса, келсин-чи?! Ялаши учун ўзига муносиброқ нарсам бор! (16-8-2006).

ИСТЕЪФО

Божхона иттифоқида зарар қиламизми, ютамизми?-деб сўради маслаҳатчи Алдаркўсадан.

-Биз ютамиз, сиз эса ютқазасиз…

-Менинг китобимда ютқазиш йўқ. Дарҳол чорасини топ ва “биз”ни “сиз”га, “сиз”ни эса “биз”га алмаштир!

-Гапингиз чин дилдан-ми?

-Мен қачон чин дилдан гапирмабман?

-”Сиз” “биз”га, “биз” эса”сиз”га айланишимиз учун истеъфо беришингиз керак-да!

-Бўпти, айтганинг бўлақолсин, Божхона иттифоқидан истеъфо бердим! (17-8-2006).

АЁЛЛАР

-Бахтиёрнинг бошини ёр дегандингиз, юборган аёлларим ёриб қўйишди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Энди ўша аёлларингни талоқ қил,-деди Алдаркўса.

Маслаҳатчи ажабланиб:

-Нега?-деб сўради.

-Нега бўларди, бундайлар билан бир марта иш қилиб, кейин қувиб юбориш керак! Бўлмаса нафақа талаб қилиб, сени бошингни ҳам ёришади. (18-8-2006).

ҚАМОҚХОНА

Янги қамоқхонамизнинг қурилиши қандай кетмоқда?,-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.

Қамоқхонамизни айтганингиздек қилиб, Ғарб дунёси тажрибаларидан келиб чиқиб, жуда катта қулайликлар билан қурмоқдамиз,-деди маслаҳатчи.

Ухлайдиган жой яхши бўлсин, белга ботадиган бўлмасин, Интернет ҳам қўйларинг

Хўп, хўпдарвоқе, қанақа кондиционер ўрнатайлик, чунки сизга унчабунча ҳаво совутгич ёқмаслигини биламан. (19-8-2006).

ЧИҚИТ

Янгилик яратдим, пахта чиқитидан пул ишлаб чиқаришни топдим, биласанми, чиқитдана!-деди Алдаркўса хотинига.

Янгиликмиш, орқада қолибсан, халқ уни неча йилдан бери ишлатиб юрибдику!-деди хотини.(20-8-2006).

АШАДДИЙ ДУШМАН

Ким мен айтган ишни уддалай олмаса аризасини ёзиб, кўзимдан йўқолсин,-деди Алдаркўса ва маслаҳатчиларидан сўради:-Қани, ким мухолифатни парчалаб ташлайди?

Ҳамма “Мен” дея ўрнидан турди.

Алдаркўса жилмайди ва:

-Бу жуда ҳам осон иш эканлигини биламан. Буни ўзим ҳам уддалай оламан. Қани ким мухолифатни бирлаштира олади?-деди.

Ҳамма маслаҳатчилар қоғоз олиб ариза ёза бошладилар.

-Нима, шу қадар оғир ишми, бу? Олдиларига чиқиб, “Мен сенларнинг ашаддий душманинг бўламан” дэсанг, бас, ҳаммаси сенга қарши бирлашади.

Бош маслаҳатчи аризасини Алдаркўсанинг столига қўйди-да:

-Тақсир, агар шундай бўлса, улар аллақачон сизга қарши бирлашардилар-да,-деди. (21-8-2006).

ЎТИРИШ КЕРАК!

-Ўзбекистонда яхши эди,-деди чет элга келган бир мухолифатчи иккинчисига.-Хориждан жарақ-жарақ пул олардик, солиқ ҳам тўламасдик.

-Бу ерда ҳам текин еб, текин ётибсан-ку!-деди ошнаси.

-Лекин ит ётиш, мирза туриш-да! Ўзбекистонда данғиллама уй-жойларим қолиб кетди, қайтсаммикан?

-Қайт, қайтавер, фақат унутма, у ерда ётиш ҳам, туриш ҳам бўлмайди, ўтириш керак! (22-8-2006).

БУ ДУНЁ

Ўзбекистоннинг ичида туриб диктаторни мақтаган одамнинг баҳонаси бўлиши мумкин. Аммо чет элда туриб, Каримовни мақтаган одамнинг қандай баҳонаси бўлиши мумкин?-деди бир муҳожир иккинчисига.

-Унинг баҳонаси кимга керак!

-Бўлмаса нега мақтайди? Буни қандай тушуниш керак?

-Қандай тушунсангиз, шундай тушунаверинг…

-Ҳа, бу дунёга ҳар ким ўз вазифасини бажариш учун келади.

-“Бу дунёга” деганда қайси дунёни, Ғарбни назарда тутаяпсизми?

-Сиз ҳам қандай тушунсангиз, шундай тушунаверинг! (23-8-2006).

ДИПЛОМАТЛАР

Алдаркўса Шанхай ташкилоти мажлисига келган меҳмонлар билан отамлашиб ўтирганди, Хитойдан келган меҳмон:

-Сайлов бўлармиш, шу ҳақда эшитдик, рост гапми?-деб сўради.

-Мен ҳам Интернетда ўқиб қолдим, лекин бу Хитойнинг ички иши, биз бурнимизни тиқмаймиз,-деди Алдаркўса.

-Биз ҳамкормиз, бир-биримиздан ҳеч нарсани аямаймиз, агар шундай истагингиз бўлса, тортинманг, ўта мамнуният ила қабул этамиз!-деб жавоб қилди меҳмон назокат билан. (24-8-2006).

ТОЗАЛОВЧИ

Маълумотларга кўра одам бошига нон ейиш камайиб кетибди. Буни халққа қандай

тушунтирсак экан?-деб сўради маслаҳатчи Алдаркўсадан.

Маълумотни эълон қилмаларинг!

Аллақачон эълон қилиб юборишибди, бунинг учун баъзиларни жазоладик

Бўпти, ҳали мухбирларни чақир, бу маълумот одам бошига эканлигини, асосий нон эса одамнинг қорнига кетишини тушунтириб бераман.

Раҳмате, доим хатоимизни ўзингиз тузатиб берасиз.

Ҳа, ишни сенлар қиласанлар, орқаларингни эса, мен тозалайман! (25-8-2006).

ЭНГ СИФАТЛИ

Энг улуғ, энг азиз байрамистиқлолимизнинг 15 йиллик тўйига бағишлаб “2006-сифат йили!” кўргазмаси якунига етди,-деди севинч билан маслаҳатчи.

-Ким биринчи ўринни олди?-дея сўради Алдаркўса.

-Бизда ишлаб чиқарилган-ми? Демак, энг сифатли! Мамлакатимиз-биринчи!

-Дарҳол 50-60 кишини орденга тақдим эт! Мустақиллик байрамида ўзим топшираман!

-Хўп, бугуноқ Фармон лойиҳасини тайёрлайман…

-Чет эллик иштирокчиларни ҳам унутма!

-Улар келишмади, ўзларидан кўришсин!

-Зотан кўзимиз учиб тургани ҳам йўқ! (26-8-2006).

ВАЗИЯТ

Нега Ўзбекистонга қайтиб кетаяпсизлар, ахир сизлар учун орага кирган қанча халқаро ташкилотларни қийин вазиятга қўймоқдасизларку?!

-Биз уларни эмас, улар бизни қийин вазиятга қўйди…

-Қандай қилиб?

-Ўз ихтиёримиз билан келмадик, орқамиздан итариб бу ерларга олиб келишди…(27-8-2006).

УРТЎҚМОҚ

Алдаркўса Нурсултонга сим қоқди:

Тайёргарликни яхшироқ қил, фақатБешмармоқбилан қутулмайсан!

Биламан, сенгаБешбармоқкамлик қилади, тўймайсан, шунинг учунБешмармоқнинг ёнигаУр тўқмоқҳам буюрдим,-деди Нурсултон. (27-8-2006).

ИЛМАТЕШИК

Алдаркўса маслаҳатчидан сўради:

Катта калибрлиси зўрми ёки кичик калибрлисими?

Қинингиз қанақа? Каттаси сиғадими, кичигими, шунга боғлиқда! Лекин катталар замони ўтди, ахлатхоналарда занглаб ётибди, замон кичигиники, тешиб кетади.

-Сени тешганга ўхшайди-а?

Маслаҳатчи Алдаркўсанинг ухламай чиққан аҳволига қараб:

-Фақат мен эмас, илма-тешик бўлганлар кўп,-деди. (28-8-2006).

МОС

Қойил, бир шоир дунёнинг ҳамма ҳайвонлари ҳақида шеър ёзибди. Ўқисам ҳамма ҳайвонда бир ёмон томон бор экан, демак бутун дунёда шу ҳол эканда,-деди Алдаркўса маслаҳатчига.

-Бутун дунёда эмас, бизда шундай. Масалан, Америкада энг яхши ҳайвон-ит ёки эшак ва фил меҳнаткашликнинг рамзи, ҳатто сиёсий партиялар буни ўзларига рамз қилиб олганлар.

-Нега бўлмаса бизда бошқача?

-Ҳалиги гапингиз бор-ку?! Ўзимизга хос, ўзимизга мос!-деди маслаҳатчи. (29-8-2006).

ОТАМАН!

-Ҳамма ёқда сайлов ҳақида гапира бошладилар. Сайлов ҳам яқинлашгандур?-деди қизи Алдаркўсага.

-Истаган пайтимизда ўтказамиз,-деб жавоб қилди Алдаркўса.

-Кимга овоз берамиз?-деб гапга аралашди хотини.

-Кимга овоз бермоқчи эдинг?

-Билмасам, ўртада қолдим!

-Бўлмаса ўртада туравер, сайловнинг сенга қизиғи йўқ!

-Нега? Менга ҳам қизиғи бор, лаппи этиб ютқазсангиз нима қиламан?

-Ютқазсам, сен онасисан, онам деб индамайди, оналигингни қилаверасан, аммо мен нима қиламан, ахир мен отаман!

-Меними ёки ўзингизни-ми?-деди қизи. (30-8-2006).

ЭЪТИРОФ

Маслаҳатчи Ломоносов номидаги олийгоҳ филиали биносининг тантанали очилишида қатнашган Алдаркўсадан сўради:

Балки олийгоҳга ўзимиздан бир кишининг исмини берсак яхши бўлармиди?

-Қандай таклифинг бор?

-Таклифлар кўпу фақат битта лекини бор-да!

-Нима экан?

-Ўзимиздан биттасининг номини қўйсак, Оқ пошшо менинг номимни қўймабсизлар деб хафа бўлмасмикан?

– Хафа бўлмайди. У афанди одам! Яқинда сайлов ундан кейин ким келади ва нима дейди Худо билади. Шунинг учун билганингни қилавер, унгача, Худо пошшо! (1-9-2006).

ОИЛАГА

Алдаркўса байрам нутқини кўтариб минбарга чиқди ва ўқий бошлади:

-Мен сизларга 15 йилда жаннат қуриб бердим. Бутун истаганингизни муҳайё этдим. Мамлакатнинг ер ости ва ер усти бойликларини қўлингизга бердим. Дунёнинг энг илғор технологияси, олимлари, табиблари хизматингизда. Ой дэсангиз ойни қўлингизга қўнадиган қилиб қўйдим…

У яна нималар қилиб берганини ярим соат айтди-да кейин бошини кўтариб кўзининг остидан байрамнинг биринчи қаторида ўтирган оила аъзоларига қараб қўйди. (2-9-2006).

САМОЛЁТДА

Алдаркўса ва Нурсултон Остонага самолётда учуб боришаётган эди.

Эсингдами, Совет даврида Сиёсий Бюро раҳбарлари самолётдан мактуб йўллашарди, мен битта мактуб ёзиб ташлаб юборсам, халқинг хурсанд бўлармиди?-деди Алдаркўса Нурсултонга.

Нафақат менинг халқим, ҳатто сенинг ҳам халқинг жуда хурсанд бўларди, агар хатни эмас, ўзингни ташлаб юборсанг!,-деди Нурсултон. (3-2-2006).

МАРДИКОР

Алдаркўса Нурсултон билан Остона шаҳрига чиқди. Одамлар уни ўраб олиб, у билан саломлашишга ошиқардилар.

Лекин битта кекса одам четдан унга ёмон қараб турганди.

-Ана у одам “Ҳизб-ут-таҳрир”дан бўлиши мумкин, тағин суиқасд қилмасин?- деди Алдаркўса.

Дарҳол ҳалиги одамни ушлаб, текширишди.

-У биздан эмас. Сизлардан бу ерга келиб ишлаётган мардикор экан,-деди Нурсултон.

Аладаркўса ҳовлиқиб қолди:

-Кўрдингми, гапим тўғри чиқди, уни қўйиб юборма! (4-9-2006).

АГАР

Бутун дунё бизни мақтаб ёзмоқда,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Хусусан қайси мамлакатлар?

-Шимолий Корея, Беларус, Зимбабве, Бирма ва ҳатто Куба!

-Яшасин Фидел оғам!

-Инисидан оғасига битта мақтов мактуби ёзайлик-ми, бўлмаса?!

-Қараб турларинг, агар ўлмаса ёзларинг!

-Жозибаси жуда кучли, ўлса ҳам кўп одамни тортади, кўп одамни бир жойга тўплайди…

-Бўпти, ёзиб қўявер, агар ўлиб қолса, хатни ўзим олиб бораман, ўзим ўқиб бераман! (6-9-2006).

КЕТСАМ”

-Мен кетсам нима бўлади?-дея сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.

-Қачон кетасиз?-дея ажабланди маслаҳатчи.

-Қачон бўлса ҳам, агар кетсам нима бўлади?

-Мен тассаввур қила олмайман.

-Нима, кетсам шунча ёмон бўладими-ки, тассаввур қила олмайсан?

-Йўқ, кетишингизни тассаввур қила олмайман! (9-9-2006).

АМИР АКА!”

Янгиларидан борми?-деб сўради Алдаркўса ҳар кунги латифаларни айтиб турадиган маслаҳатчисидан.

-Бугун 11 Сентябр, Америка ҳақидагисини эшитинг,-деди маслаҳатчи.

-Қани… қани..

-Американи ҳам ўзимиз кашф қилган эканмиз. Бир куни Амер Темур бу қитъани босиб олиб, одамларидан кўнгли тўлмай ортга қайтаётган экан, улар унинг ортидан “Амир ака, Амир ака!” деб додлаб қолибдилар. Уларнинг соҳилда туриб, “Амир ака, Амир ака” деб додлашларини эшитиб қолган сайёҳлар бу жойнинг номи “Америка” деб ўйлаб, шундай деб атай бошлабдилар…

-Ундай бўлса, нега бу динчилар ҳам ўз бошлиқларини “Амир ака” деб чақирадилар?

-Менимча, бошлиқлари “Американи мен очганман!” деган бўлса керак-да!

-Балки биз ҳам амирлик бошқарувига ўтсак-ми?

-Биз зотан амирлик-ку!

-Унда нега мени “Амир ака” деб чақирмайсан! (11-9-2006).

БЕГОНА

Алдаркўса қизи айтган қўшиқни тинглаб ўтирганди:

-Бу таниш овоз-ку?-деди хонага кириб келган невараси.

Алдаркўса дарҳол овозни ўчирди-да:

-Қанақасига таниш бўлсин, бегонаку?!-деди.

-Қачондан бери ойим сизга бегона бўлиб қолдилар? Ҳозир бориб айтаман!

Алдаркўсанинг ранги оқариб кетди ва:

-Тўхтанг, тўхтанг, Бек, Сиз тилни ҳам яхши билмас экансиз-ку,-деди.-Мен Бег она, яъни бекнинг онаси дедим! (12-9-2006).

УНДАЙ БЎЛСА

Эртага ЮНЕСКО раҳбари келмоқда? Қабул қиласизми?-деб сўради маслаҳатcҳи Алдаркўсадан.

-У ким бўлди?

-Дунё болалар ташкилотининг раҳбари…

– Мени болалар билан неча пуллик ишим бор?

-Аммо уларнинг катта-катта, пуллик ишлари бор!

-Ундай бўлса нега сўраб ўтирибсан? Унга айт, менинг ҳам болаларим, невараларим бор! (8-9-2006).

БОЗОР

ЮНЕСКО нега менга олтин суви югуртирилган медал берди?-дея сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.

Бозор иқтисодиётига ўтишни биз эмас, ғарбликлар талаб қилишмоқда. Бунинг устига олтиннинг баҳоси қимматлашган. Яна заргарлик меҳнати ҳам оғир

-Буларнинг бозор иқтисодига-ю ЮНЕСКО медалига нима алоқаси бор?

-Ахир илгари зарбоф тўнларни шундай-текинга берардик-да! (9-9-2006).

ПАХТА ҚЎЙИШ

Маслаҳатчи Алдаркўсадан сўради:

-Хўжайин, мана 7-сессиягаям 15 йил бўлаяпти, нима деб ўйлайсиз, шу

ўтган вақт орасида депутатлар борасида қандай ютуқларга эришдик?

-Шуни ҳам билмайсанми каллаварам, 15 йил олдинги депутатларнинг асосий

қисми пахта етиштириш билан овора бўлган бўлсалар, ҳозирги

депутатларимиз, асосан пахта қўйиш билан оворадирлар,-деб жавоб қилди Алдаркўса. (22-9-2006).

ДЕМОКРАТИЯ
-Интернетда ёзишларича, ҳамма ёқда норозилик намойишлари бўлмоқда экан, бирор бир чора кўрасизми?-дея сўради хотини Алдаркўсадан.
-Мен уларга демократия беришни ваъда қилгандим, мана сўзимнинг устидан чиқдим, унга эришдилар, қўй, хуморларидан чиқишсин! (9-5-2007).

КЕЛАЖАК

Дадаси ҳаётнинг буёғи қандай бўлади?-деди хотини Алдаркўсага.
Ҳа, хотина, тилни ҳам билмайсан, қандай эмас, қантдай бўлади!
Худога шукур ширин ҳаёт ваъда қилаяпсиз, одамлар бир яйраб қолишар эканда!
Бўлмасачи, истагани олдида, истамагани ортида бўлади, роса яйрашади, дунё кенг! (10-5-2007).

ЖАВОБ

Уруш ветеранларига жуда кўп нарсани ваъда қилиб юбордингиз. Эртага талаб қилиб келишса, нима қиласиз?- дея сўради хотини Алдаркўсадан.
Уруш қачон бўлган?
Олтмиш йилча олдин
Ўшанда 20 ёшда бўлса, бугун нечага киради?
Саксонга!
Айтчи, саксонга кирган қайси одамнинг қулоғи эшитади! (11-5-2007).

МЕН ЧИҚАМАН

-Нега бугун ишга чиқмай уйда ётиб олдингиз?-деб сўради Алдаркўсадан хотини.
-Бугун уйдан чиқмасдан ўтиринглар, деб айтишибди-ку!
-Ундай бўлса бошқалар ҳам чиқмас экан-да!
-Бошқалар… Чиқмаганини умуман чиқмайдиган қилиб қўяман!
-Қандай қилиб?
-Улар уйда ўтирадиган бўлса, мен ишга чиқаман! (13-5-2007).

ФАКТ

Хитой қизлар Алдаркўсанинг елкасини уқалар эканлар, у маслаҳатчисига Интернетдаги янги гапларни ўқиб туришни буюрди.
Маслаҳатчи аксарият сайтларда Алдаркўсанинг бундан бир неча кун олдин айтганларидан парчалар келтиришганини кўрди ва бошлиғига ёқиш учун унинг ўз гапларини ўқий бошлади׃
-Мана орадан икки йил ўтиб бутун дунё ҳақиқатни, бор гапни билиб олди, айтайлик, масала нимадалигини тушунди, айб кимдалигини англаб етди. Ким жинотчи ва ким террорист эканлигини бугун энди ҳамма билди. Бу энди факт!
-Йўғ-е?! Қандай билиб қолишди?!- Алдаркўса важоҳат билан ўрнидан туриб, компютер томонга югурди. (15-5-2007).

ХАЛҚ ФАРЗАНДИ
Дадаси, тириклигингизда ўзингиз ёзиб беринг, қабр тошингизда қандай битик бўлишини истайсиз!
Халқ фарзанди, деб ёзишсин,-деди Алдаркўса.
Хотини ажабланган оҳангда деди.
Мухолифларингиз айтганда жаҳлингиз чиққан эди, ростдан ҳам отангиз ким бўлганини билмайсизми? (15-5-2007).

ДАРВОЗА
БиттасиАвропа Иттифоқи жазо чораларини ўз кучида қолдирдидеб ёзибди. Яна биттасиБу катта ғалабадеб жар солмоқда. Бошқа биттасиЖазо чоралари қисқартирилган ҳолда узайтирилди, бу аслида ён босишдеган. Қайси бирига ишониш керак? Ким ютдию ким ютқазди?-деб сўради хотини Алдаркўсадан.
Аканг қарағай ютдида,- деди Алдаркўса.- Улар фақат жазони камайтиришди. Мен эса қамоқдагиларнинг биттасига жазони камайтирдим, иккинчисига қўшдим. Демак, голни мен урдим!
-Ўз дарвозангизга-я?
(16-5-2007).

ҚУТУЛИШ
Авропаликлар қўйган талаблардан бири жиянингиз ҳақида, уни жиннихонадан чиқаришни сўрашмоқда,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
Уф, шу жияним ўлмади, мен қутулмадим!
Қачон қутулишни истайсиз? Бугунми ё эртагами?
Нима уни ўлдирмоқчимисан? Ўлим бу энг осон қутулишдир!
Тақсир биз ва умуман бутун халқимиз учун унинг қутулиши эмас, сизнинг қутулишингиз муҳим! (17-5-2007).

ОРОЛБЎЙИДА
Алдаркўса орол бўйига борди. У ёқ-бу ёққа бориб, махсус кийимлар кийгизиб қўйилган одамлар билан гаплашди. Кейин қайтаётганда ёнидаги ғуломига юзланди
׃
-Улар ўзи қанақа одам эди? Ҳаммасининг тумшуғи осилган. На кулишни билишади, на қарсак чалишни? Уларни мабодо Жаслиқдан келтириб қўйишмаганмиди?
-У томонини билмайману лекин уларни Жаслиққа олиб кетишганини кўрдим,-деди ғулом.
(17-5-2007).

МАЖБУРИЯТ
Оролбўйида айланавериб, ҳориб қолган хотини׃
-Жаслиқ ҳали узоқдами?-деб сўради Алдаркўсадан.
-Ҳа, боргинг келаяптими?
– Йўқ, лекин сиз борсангиз мен ҳам боришга мажбурман! (18-5-2007).

МУҲИМ
-Чет элларга бориб ишлаётганларни рўйхатга олишни буюрибсиз-ми?-деди қизи Алдаркўсага.
-Кўз қулоқ бўлмасак бўлмайди. Қаерга боришмоқда? Ким билан учрашишмоқда?
-Бундан қўрқмасангиз ҳам бўлади, асосан ўзимиз томондаги юртларга боришмоқда.
-Ҳеч бўлмаса билишим керакми, қанча пул топишмоқда?
-Бу муҳим масала! Албатта билишимиз керак! (19-5-2007).

МИРИ

Фахрийларга мукофотлар ваъда қилиб юборибсиз, чўнтагингизда бир мири борми?-дея гап бошлади Афанди.

-Менда бўлмаса ана сизда бор!- деди Алдаркўса.

-Менда борлигини қандай билдингиз?

-Биз ҳамма нарсани биламиз ва кўриб турамиз!

-Тавба қилдим, ахир чўнтагим иштонимнинг ич-ичида, мири бўлса ундан ҳам ичкарида…(19-5-2007).

ИСТАГАНИ
Дадаси, нега биттасини қўйиб юбориб, иккинчисини кўпроққа қамадингиз?-дея сўради хотини Алдаркўсадан.

Вой хотиней, жа.. афандисанда, истаганимни қиламан, мана ҳожатхонада ўтирган одам ўзи истаганини қиладими ёки сенга ўхшаб бошқаларни гапга тутадими?

Ўҳаммаёқни сасситибб юбордингизку! (19-5-2007).

У ПАЙТДА

Кўрдингизми, Салай видео чиқарибди…,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Нима дебди?

-Бизга Ватан учун жон берадиган ёшлар керак, дебди.

-Ҳали устидан иш очмасимиздан қочиб кетган эди-ку! Унга энди Ватан керак бўлибдими? Нега ўша пайтда жонини тикмади?

-У пайтда жон ширин, ёш бўлган-да! (19-5-2007).

ФАРМОН
-Эшитдингми, Алдаркўса энди оила қурган ёшларга қулай шароитлар қилиб бериш ҳақида Фармон чиқарибди!
-Унинг қизлари ажралишган эди-ку! Яна қайтадан оила қуришибди-ми? Тавба қилдим, уларга яна қандай шароит керак экан? (19-5-2007).

БЕНОМУС

Нега бугун ҳамма бирбирини айблайдиган бўлиб қолди?-деб сўради хотини Алдаркўсадан.

-Ўликка борган ўз дардини айтиб йиғлайди. Лекин ўлганни тирилтиролмайди. Ўғри ҳаммани “Ана ўғри келмоқда” деб қўрқитади. Лекин ўзининг ўғрилигини яшира олмайди. Фоҳиша бошқаларани бузуқликда аблайди. Лекин фоҳишани бир кўришда танийдилар. Бу дунё шунақа.

-Ундай бўлса, сиз нега доим номус, номус дейсиз. Уни бир йўқотдингизми қайтариб ололмайсиз-ку?

-Адашасан хотин, бугун номусни қайтарадиган дўхтирлар бор! (20-5-2007).

БЎРИЛАР
Одамлар ўз ихтиёрлари билан қўйларини қўшни давлат ҳудудларига ўтказишаётган экан. Ўзим ўқидим бу ҳақда. Папичка, бунинг бир чорасини қилинг, бўлмаса қўйсиз қоламиз,-деди қизи Алдаркўсага.
-27 миллиони ҳам етарли…
-Гап сизнинг қўйларингиз ҳақида эмас, қўйларингизни қўйлари ҳақида…
-Қўйларимнинг қўйлари кетса, мен эмас бўрилар оч қолади, ўшалар ўйласин.
-Йўлини топганимизда сизга келармидим! (20-5-2007).

ОҒИР ДАРД

“Эчки-соқол” “Кобра-кўзойнак”ка дебди׃

-Сен бу ерда- бу пастакшнинг юзида нима қилаяпсан?

-Бу майдонга сен ўзинг нега чиқдинг? Энди бу жой фақат сенга эмас, менга ҳам Ватан. Энди мен бўлмасам “Башара” сени кўра олмайди.

-Э, ахмоқ агар мен бўлмасам, “Башара” сени бу ерга олиб келармиди?

-Ундай бўлса сен кўпроқ ликкиллаб тур, мени тозалаб турмасанг “Башара” сени яхши кўра олмайди.

-Мен истасам истамасам ликкиллайман. Чунки “Башара” куйиб қолганда, мени ўлган фоҳишанинг нозик жойидан қирқиб олиб бу ёққа экишган.

-Дардинг оғир экан. Чунки атрофда эркак зотини кўрмаяпман.(21-5-2007).

МЕЪРОС

Санларга битта гапимга отклик ёзларинг дэсам ўйлаб қоласанлар, қайси биринг буниСоветлардан қолган меъросдеб ҳам деб айтибсан, ана четга қараларинг биттаси пиқ этса бўлди, малайлари откликларни дастрўмол қилиб юборишади,-деди Алдаркўса Бош муҳаррирларга.

Шунда улардан бири сакраб ўрнидан турдида хотини дазмоллаб берган рўмолчасини олиб, Алдаркўсанинг бурнига яқин келиб׃

-Тақсир мана биз ҳам тайёрмиз! (22-5-2007).

ЭШАК

Отингни ўзгартирибсанми?

Ҳа, бизга от бўлмаса эшак ҳам бўлаверади.

-Қанақа эшак?

-Қора эшак-да!

-Тавба, мен нима дэсам, тўнғизим нима дейди? Ахир мен ёзган нарсанга бошқа от қўйганингни назарда тутгандим…(22-5-2007).

ИШ
-Урисятда ўлганлар, яраланганларнинг сони кўпаймоқда,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Менга нима, бу урусларнинг иши!
-Ўзимиздан бориб у ерда ишлаётганларни айтаяпман…
-Бу қизимнинг иши… (22-5-2007).

ПОМИДОР
Бош вазир Алдаркўсага׃
-Буйруқ берганингиздан буён помидорни четга чиқармай қўйдим. Балки чиқаришга изн берармиз, чунки вокзал ва аэропортларда чириб, сасиб қолди,-деди.
-Йўқ, ўзимиз еймиз,-жавоб қилди Алдаркўса жаҳл билан. (22-5-2007).

ЯШАШ
Туркманистонда ҳамма раҳбарларни қамақама бошланибди,-деди хотини Алдаркўсага.-Сиздан кейин бизга ҳам ёпишмасалар бўлди эди.
Аблаҳ, сен ҳали мендан кейин яшамоқчимисан?
Бўлмаса қачон яшайман? (24-5-2007).

ЮТУҚ

Кеча Қозоғистонда президент Нурсултон Назарбоевнинг куёви устидан жиноий иш очилибди, улар демократия йўлини танладиларми дейман,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

Э, ахмоқ, санлар ўз ютуғингни кўролмайсан, бошқаларни мақтайсан, бу ишни биз тўрт йил олдин қилганмиз!! (5-7-2007)

ОРЗУ

Исломий давлатлар вакилларини қабул қилган Алдаркўса маслаҳатчисига׃
-Катта хато қилган эканман, 1990 йилда берган ваъдамга содиқ қолиб, мамлакатни Исломий давлат деб эълон қилсам бўларкан-а,-деди.
-Нега ундай деяпсиз?
-Агар ўшанда шундай қилганимда бугун менга биров “Муддатинг битди, кет!” демаган ва мендан кейин тахтга ким келишини тортишиб юришмаган бўлишарди.
-Ҳа, нимасини айтасиз, бунинг устига бойликаларингиз миқдорини ҳам очиқ айта олган ва дунёдаги энг бойлар рўхатига ҳам номингиз кирган бўларди!
-Ҳали ҳам кеч эмас, эълон қилсакмикан?
-Худо сақласин, кейин намоз ўқиймизми?
-Қанақа одамсан? Сенга неча марта айтгандим, шу Худо деган сўзни камроқ ишлат деб! (6-7-2007).

ХУДОЙ

-Сизни алдов йўли билан грантлар олиб, кайфу сафо қилиб юрганликда айблаганлар бор, шунга нима дейсиз?-деди мухбир бирор жойда ҳам меҳнат қилмай умрини ҳаромга ўтказиб юрган қочоққа.
-Э, нима деяпсиз? Мен ҳатто қочоқларга бериладиган социал ёрдамни олишга ор қиламан-ку, грант оламанми?- дея тўнғиллади қочоқ.
-Ие, унда қандай яшаяпсиз? Шунча йилдан бери бирор жойда ишламай қандай яшаш мумкин?
-Худой берганига яшаб юрибмиз. Худой бераман дэса бераверади. Мана кўриб турибсиз, ҳаммадан яхши яшаймиз! (10-7-2007).

“МУТТАҲАМ-ТЕКИНХЎРЛАР”

Алдаркўса ҳукуматда ишлайдиганларнинг маошини ошириш ҳақидаги Фармонга имзо қўйиб бўлгач, маслаҳатчидан сўради׃
-Шу муттаҳамлар ҳам жонга тегди. Бу муттаҳам-текинхўрларни қисқартириш керак. Кимлар қолди ўзи?
-Миршаблар, айғоқчилару бир неча вазир…
-Нима ҳукумат дегани ҳаммаси шуми?
-Йўғе… Сиз ва Бош вазир ҳам бор! (10-7-2007).

МОЛБОҚАР

Маошлар ошсин деган Фармондан кейин бозорларда гўштнинг нархивиззиллабкўтарилиб кетди, норозиликка сабаб бўлди ва бундан қўрққан маслаҳатчилар Алдаркўсага Бош вазирни тўғирлаб қўйдилар.
Бош вазир лапанглаб Алдаркўсанинг ҳузурига кираркан,
Ҳўкиз, нега тилингни осилтириб юрибсан?-дея бақирди Алдаркўса унга.
Пичоқни кўргандан кейин осиладида!-деди Бош вазир.
Гўштни нега қиммат қилдинг, мол?
Буни молдан эмас, молбоқардан сўраш керак(11-7-2007).

РАҲБАР

Алдаркўса Ички Ишлар вазирини чақирди ва׃

-Қачондан бери раҳбарлар кўпайиб қолди?-деди.

-Бизда раҳбарлар йўқ, бизда фақат битта раҳбар бор,-деди вазир ҳозиржавоблик билан.

-Ундай бўлса, нега ҳамма ёқда “раҳбарлар”, “раҳбарлар”, деб ёзишмоқда?

-Йўғе… балки ҳурмат юзасидан раҳбар сўзига “лар” қўшиб айтишгандур?

-Билмасликка олма! Мана бу хабар сендан чиққан. Мана, “Янги қурилган қамоқхонани раҳбарларга атаганмиз” деб айтибсан…

-Бир қошиқ қонимдан кечинг, адашибмиз…(12-7-2007).

УЧ ТАЛОҚ

Қайси куниОзодликрадиосидан Америка ва Ўзбекистонни яраштириш кераклиги ҳақидаги гапларни эшитиб қолдим,-деди бир тингловчи иккинчисига.

-Қийин масала. Улар уч талоққа боришган.

-Уч талоқдан кейин ҳам ярашишнинг йўли йўқми?

-Бор, лекин хотин бошқа бировга тегиб чиқиши керак дейишади…(12-7-2007).

ОСИБ ҚЎЙИШГАН

Жаҳон банки кеча эълон қилган ҳисоботида бизни Африка давлатларига тенглаштирибди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Худога шукур ҳақиқатни тан олишибди. Бизнинг Африкадан ҳеч қандай қолишадиган жойимиз йўқ. Олтиннинг энг зўри Африкада ва бизда. Урандан олмосгача ҳам шундай…

-Лекин Африкадаги қолоқ давлатлар…

-Қолоқлар билан нима ишинг бор? Мен фақат Жанубий Африка давлати ҳақида гапираяпман. Осилсанг баланд дорга осил!

-Лекин бизга осилиш учун имкон қолдиришмаган. Бизни осиб қўйишган… (12-7-2007).

СОҚҚА

Уруслар нега ғинғиллаб юришибди?-деб сўради Алдаркўса Ташқи ишлар вазиридан.

-Ҳаммаси эмас. Икки-учтаси…

-Нима гап?

-Нега “соққа”сини долларда оласизлару кейин иш бошлаганимизда сўмни конвертация қилишга изн бермайсизлар?-деб вазирликка шикоят ёзишибди.

-Вой аблаҳларей, қачон биз долларда олибмиз, ўзлари-ку Московда яшилидан бошқасини тан олмай, бизга ишлари тушганда доим “соққа”сини рублда кўтариб келишади! (13-7-2007).

МАСЛАҲАТ

Собиқ куёвингиз ошналаримни судга берибди, суд ҳам дарҳол қабул қилибди,-деди қизи Алдаркўсага.

-Боравер, эртага суд раисини ишдан қуваман…

-Э, бу ерда эмас, ҳов узоқларда… бошқа бир мамлакатда…сизни одам деб маслаҳат сўраяман!

-Ҳмм…Ўша ерга бориб ошналарингни ҳимоя қил. Дўст оғир кунда билинади.

-Уф! Қанақа одамсиз? Борсам қайтиб келолмайман-ку!

-Шунинг учун ҳам бор деяпман-да! (13-7-2007).

ДУНЁ ШУ
Алдаркўсага савол беришди׃
Мана сиз кимга мансаб берсангиз у сизни мақтайди. Қўл остингизда, сизга тобе бўла туриб сизни мадҳ этади, бу сизни ўйлатмайдими?
Дунё шу остидагиси устидагисини мақтайди(15-7-2007).

ДОЛЛАР

Аёвсиз танқидларимиз халқаро майдонда ўзини кўрсатди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

Нима бўлди?

Долларнинг қадри тушиб кетди, тушганда ҳам жуда ёмон тушди, хазонга тенг бўлиб қолди!

-Вой, аблаҳ, тўхтат! Танқидни тўхтат! Уйим куйди, уйим! (14-7-2007).

ЎЗИНГИЗ-ЧИ?
Хотини хаёлга ботиб ўтирган Алдаркўсадан сўради׃
-Агар Буш билан яккама-якка учрашиб қолсангиз унга нима деган бўлардингиз?
-Нима дэсам ҳам қизиғи йўқ, у мени тушунмайди барибир, шунинг учун бир тийинлик фойдаси бўлмайди.
-Нега?
-Чунки у на ўзбекчани, на русчани билади. Ҳатто инглизчани ҳам яхши билмайди.
-Ўзингиз-чи? (15-7-2007).

ЎЛИБ ҚОЛМАЙДИМИ?”

-Биттаси қамоқларимизда 70 минг одам ётганини айтиб юборибди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

Ётибди деган бўлса яхши. Дарҳол бундан фойдаланинглар. Шунча одамга кийим керакми? Озиқ-овқат керакми? Хизмат керакми? Ҳаммаси пул. Мана олтинлар қаерга кетмоқда!

Биз ўша гапни айтиб юборган одамни 70 минг биринчи қилиб рўйхатга олсакмикан деб тургандик

-Ўзи қандай? Соғ-саломатми? Конларда ишлатса бўладиганми? Қийноқларга дош берадими? Бир ҳафта овқат емаса ўлиб қолмайдими? (16-7-2007).

УЯТСИЗ

Нурсултон иккинчи куёвини ҳам айблай бошлабди, иккинчи қизини ҳам ажратиб олмоқчи шекилли,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Бу одамда уят деган нарсанинг ўзи йўқ экан.

-Ҳа, жуда уятсиз экан, дунёга шарманда бўлди.

-Уяти бўлса биз нима қилсак шуни такрорлайдими? (16-7-2007).

КЕЛАЖАК

-Россияда сайловлар адолатли ўтиши жуда муҳим масала. Матбуот ҳам эркин бўлиши керак. Айниқса судлар эркин бўлиши шарт. Бу Россиянинг келажагини белгилайди. Россиянинг келажаги –демократия бўлиши керак!-деди Алдаркўса урус журналистга суҳбат бераркан.

Кечқурун хотини унга׃

-Дадаси, эрталабки гапингизни эшитган ўзимизникилар нима дейишар экан?-деди.

-Ахмоқ, ўша ўзимизникиларнинг ғамини еб шундай дедим. Ўзинг айтдинг-ку, улар барибир Россияга кетишади, деб… (16-7-2007).

ЙЎҚ!

-Кеча ғаллакорларга махус табрик юбордингиз, уларни мисли кўрилмаган хирмонларни тикладингиз деб мақтадингиз, лекин ҳамма ёқда қўшиб ёзиш, омборлар бўм-бўш…-деди хотини Алдаркўсага.

-Қачон омборларни бориб кўрдинг?

-Омбор бўлса бориб кўраман-да!

-Омбор йўқ бўлса, нега уни бўм-бўш деб валдираяпсан?

-Уф! Сизга бир нима деган одам балога қолади. Йўқ нарса бўш бўладими, тўла бўладими?

-Ахмоқ йўқ нарса йўқ бўлади! (17-7-2007).

АКАНГ ҚАРАҒАЙ

Ўқидингми, баъзи мухбирларОқ Сарой қаерда?” деб савол беришмоқда?-деди Алдаркўса жаҳл билан маслаҳатчисига.

Ўқидим, баъзилари Оқ сарой Шаҳрисабзда дэса, айримлари Қаршида дейди, Самарқандда деганлари ҳам бор.

-Сен бўлсанг лом-мим демай қараб ўтирибсан! Оқсарой Тошкентда-ку! Уни Амир Темур эмас, аканг қарағай қурдирган, ҳамманг чаласавод бўлиб кетдинг! (18-7-2007).

КИМ ОШДИ

Ярим йиллик ҳисоботни қарар экан, Алдаркўса Бош вазирга׃

Ҳамма ёқниошди”, “ошдиқилиб юборибсанку!-деди.

Ўзлари устоз, биз шогирд

Тилинг буро булиб қолибди, энди сени кимошдига қўйсам ошди”, “ошди бўлиб кетарсана?

-Йўғе… сиздан ошиб ўлибмиз-ми, устоз! (18-7-2007).

АЛАМ

-Шунча кутдик. Жуда кўп ютуқларимизни Геннес китобига киритишмади. Мана ўзимизнинг Рекордлар китобимизни ташкил қилдик,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Зўр! Мана энди биз ҳам уларнинг рекордларини киритмаймиз. Алам қандай ачитишини кўриб қўйишсин! (19-7-2007).

ҲАЙВОН

Хотиним мени чуволчанг чуволчанг деб сўкди, –деди Алдаркўса маслаҳатчигаЧуволчанг нима дегани ўзи?

Ер остида бўлади, ёмғирдан кейин ер устига ҳам чиқади, қорамтирқизғиш қурт.

-Қурт ҳам ҳайвонга кирадими?

Ҳа, одам эмас… ҳайвонда

-Вой аблаҳ, у ҳали мени ҳайвон дедими?

-Йўқ, янгахоним ҳайвон демоқчи бўлганлар, аммо ҳурмат юзасидан чуволчанг деганлар. Индамай қўяверинг. (20-7-2007).

ОЛТИНЛАР

Американинг олтин қазиб олиш ширкати бутунлай қувилгач, Алдаркўса Навоий Кон металлургия комбинати директоригаФидокорона меҳнатлари учунорденини берди. Орденни тақар экан׃

Биласана, нима учун?-деди.

Албатта,-дея тиржайди илгари қаҳрамон унвонини олган Кучерский.

Тиржайма, ўзимнинг олтинларимни ўзимга олиб келиб тиржаясанми? (20-7-2007).

ГАЛВАРС

Нурсултон вазири аъламини юборадиган бўлди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Нега энди аламини бизга юборади? Ўзи келишга қўрқдими?

-Менимча… чегарадан ўтганда оёғимдан отиб қўйишади деб қўрққан бўлса керак…

-Ахмоқ у учқичда келади-ку!

-Унда, учқичимга бензин беришмаса, нима қиламан, деб қўрққан бўлса керак…

-Шу ҳам баҳона бўлдими?

-Гапнинг очиғи шуки, ўзини одам ҳисобламайди, галварс, бўлмаса ўз ўрнига бировни юборармиди?

-Бўпти, гапни чўзма, вақти келганда мен ҳам бормайман, бировни юбориб кимлигимни кўрсатиб қўяман унга. (22-7-2007).

КИМНИКИ ОҒРИСА

Сиздан кейин бу жойда ким ўтирсин?-деб сўради маслаҳатчи Алдаркўсадан.

-Мен ҳали-бери бу жойни бўшатмайман.

-Қорни оғриганлар кўп. Навбат кутиб туришибди. Бўшатганингиздан кейин ким ўтирса яхши бўларди?

-Ахмоқ шу ҳам саволни? Ким ўтирарди? Кимники жуда ҳам оғриётган бўлса ўша ўтиради-да! (23-7-2007).

ҲАММОМ

-Наманганда минг йиллик ҳаммом топилди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Мен сенга айтмагандим. Ана у галварс ёрдамчига айтгандим. Шу яқинроқда йўқ эдими? (23-7-2007).

ЕР ОСТИДА

Латвияга борар экансанми?-деб сўради Алдаркўса қизидан

-Қачон?

-Шу ойнинг охирида.

-Қаёқдан била қолдингиз?

-Сен нима деб ўйлаган эдинг? Ер остида илон қимирилайди-ю билмайманми? (23-7-2007).

ФАРҚИ ЙЎҚ!”

Туркияда патарпутур қилиб ўтказилган парламент сайлови натижалари яна ўшаХўжа али, али Хўжа. Олдин ҳам ҳукуматда бўлган партия яна олдинги каби бир хил овоз билан ютиб чиқди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Мақтаганлари шуми? Кўрдингми, уларнинг ҳам биздан фарқи йўқ! (237-2007).

Ё АФАНДИ Ё ЭШАГИ

-Бугун матбуотда чиққан Хусусийлаштириш ҳақидаги қарорингизни ўқидим,-деди қизи Алдаркўсага.-Корхонларни одамларга бепул бериб юборишни ваъда қилибсиз-ку! Бу ғирромлик. Сайловчиларнинг овозини сотиб олмоқчимисиз? Агар ҳалитдан шундай қилсангиз мен ўйиндан чиқдим!

Чиқсанг чиқавер! Лекин қароримдаги мана бу бандни яхшилаб ўқи. Мана унда нима дейилган׃

“-бепул берилган давлат мулки объектлари бўйича мулк ҳуқуқи тўғрисидаги давлат ордери инвесторлар ўз зиммасига олган корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ва (ёки) хизматлар кўрсатишни бошлашни кўзда тутувчи инвестиция мажбуриятларини бажарганидан сўнг берилади”Ўқидингми шуни?

Ўқидим. Лекин нима дегани бу? Тушунмадим.

Анқов бўлгандан кейин тушунмайсанда. Бу унгача ё Афанди ўлади ёки эшаги дегани

Яна ғирромлик қилдингиз! Алдаркўса демасдан Афанди дедингиз! (24-7-2007).

НИМА БЎЛСА ҲАМ

-Америкадаги сайловолди маратонида Ҳиллари Клинтон олдинда, кўпчилик шу аёл президент бўлиши мумкин дейишмоқда,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Президент Бушнинг ўғли президент бўлди, бошимизга нима ишлар солганини кўриб турибмиз. Энди Клинтоннинг хотини келадими? У ҳам бошимизда ёнғоқ чақса керак? Бу ҳам майли. Кўраяпсанми, ўзларига қолса майли, биттасининг ўғли, биттасининг хотини президент бўлаверади, аммо менинг қизим ҳақида гап очилса дунёни чаппа қилишади.

-Нима бўлса ҳам дунёни чаппа бўлишдан асраб қолишимиз керак! (25-7-2007).

БИР

-Жаҳон Банки иқтисод рейтингларини эълон қилди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Биламан, ким қандай рақам берса шунга қараб эълон қилади. Бизга нечанчи ўрин тушибди?

-89…

-Туркманистонга-чи?

-104- ўрин…

-Тожикистон?

-142…

-Ана у қирғизларга-чи?

-143- ўрин!

-Зўр! Кўрдингми, минтақада лидер ўзимиз!

-Қозоғистонни сўрамадингиз?

-Уни бизга қизиғи йўқ!

-Лекин Қозоғистон 55-ўринда…

-Ўҳҳў… улар қўшиб ёзишни биздан ҳам ўтказиб юборибди-ку! (25-7-2007).

КУТУБХОНА

-Кўпгина давлатларда президентларнинг ўз номида шахсий кутубхоналари бўлади. Эсингизда, ҳали яқинда Клинтон кутубхонаси иш бошлаганди. Ҳозир Буш кутубхонаси қурилмоқда. Сиз учун ҳам қурилишни бошласакми?-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-У ерда нима бўлади, менинг асарларим-ми?

-Сиз ҳақингизда ёзилганлар ҳам…

-Фақат ўзимизда чиққанларими?

-Йўқ, бутун дунёда сиз ҳақингизда ёзилганларни бир жойга тўплаймиз.

-Ундай бўлса керак эмас! (26-7-2007).

ЛОЗУНГЛАР

-Чет элларда намойиш қилган ўзбеклар сизга қарата мурожаат била лозунглар кўтариб чиқмоқдалар,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Қанақа лозунглар? Нима деб мурожаат қилишмоқда? Нима деб ёзишибди.

-Инглизчалаб ёзиб олишган. Ўқий олмадим. Мана ўзингиз кўринг!

-Тавба қилдим! Сен инглизчани билмасанг мен биламанми? (27-7-2007).

БРОН

-Россия 2012 йилгача чет эларда бўлган ватандошларидан 300.000 нафарини қайтармоқчи экан,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Ким айтди?

-Россия Миграция хизматидан билдиришди.

-Ҳмм… ҳалиги АҚШ, Канада, Швеция ва Туркиядан ҳам олиб келарканми?

-Бўлмаса-чи?!

-Ундай экан, бўшаб қоладиган ҳамма ўринларни бизникилар учун брон қил! (28-7-2007).

МЎЙЛОВ

Алдаркўса Қозоғистон Бош вазирини қабул қиларкан унга׃

-Каримжон, илгари мўйловинг йўқ эди, шекилли?-деди.

-Бекорчиликдан қўйгандим, қаранг икки-уч йилда ўсиб чиқди.

-Сен ёшсан-да, тез ўсган. Мен қўйсам 4-5 йилда ўсиб чиқар?

-Ер остиданми? (29-7-2007).

Э
Алдаркўсанинг икки жияни бирбирига лоф айтиб ўтирганди׃

Мен Авропага бориб бир митинг қилгандим, қўрқиб кетиб Ўзбекистондан санкцияларни қайтиб олмадилар,-деди биттаси.

-Э, шу ҳам ишми! Мен бир оғиз айтган эдим, Туркия фақат Ўзбекистонга эмас, бутун турк жумҳуриятларига визани бекор қилди!-деди иккинчиси. (30-7-2007).

ВИЗА
-Туркия визани бир томонламa бекор қилибди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Бу нима дегани?

-Бизникилар борганда визанг қани, деб сўрамас экан…

-Улар сўрамаса сўрамасин, аммо ўша борадиганлардан мана биз сўраймиз! (30-7-2007).

АБАЙ

-Шаҳар ҳокимлиги пойтахтимизда шоир Абайга ҳайкал қўймоқчи экан, шунга сиздан изн олмоқчи эдик,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Менга унинг бирорта ҳам шеърини кўрсатганинг йўқ-ку!

-Олиб келайми?

-Бошимга ураманми? Ҳаммаси ўша ҳайкал қўяман деган ҳоким ҳақидадур-да! (30-7-2007

ТЕППАЧА
-Мана айтганингиздек қилиб партияларнинг фракция раҳбарларини спикер ўринбосари қилиб қўйдик,-деди Мажлис раиси Алдаркўсага.

-Уларга тушунтириб қўй, бундан теппага сапчий олмайдилар. Яна сайлов-майлов деб юришмасин-ки буни ҳам йўқотишади.

-Назорат қилиб тураман, теппада ўзиб ўтирибман-ку!

-Туш-е, қачондан теппа сеники бўлиб қолди?

-Узр хўжайин, теппа эмас.. теппача!

-Ана ўша теппачангни тагидагилардан кўз-қулоқ бўлиб тур! (31-7-2007).

ХАЗОН

-Бугун биринчи август. Тест имтиҳонлари қандай ўтди?-деб сўради Алдаркўса Олий таълим вазиридан.

-Қандай белгилаб берган бўлсангиз ўшандай ўтди. Хазон зўр ёғди.

-Хазон яхши ёққан бўлса нега қўлинг бўш?

-Қўлимга сиғмади.

-Нима, қопини мендан сўрашга келдингми? (1-8-2007).

ИНТЕРНЕТДА МОТАМ

-Нима билан бандсизлар?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.

-Интернет фестилали ўтказаяпмиз…

-Бу нима деганинг?

-Одамларни Интернетга ўргатаяпмиз.

-Нимага?

-Интернетдан фақат сиз ҳақингиздаги нарсаларни ўқитишга…

– Мен ҳақимда ана мактабларда ҳам ўқиб ётишибди. Бунинг нимаси фестилал? Нимаси байрам?

-Интернетдан ўқиб мазза қилиб кулиб, ўйнаб ётгандан кейин байрамда, фестивалда, тақсир! Ёки Интернет мотами деб номлайликми?

-Ўзбекчани ҳам билмайсан, Интернет мотами эмас, Интернетда мотам! (1-8-2007).

ТАРБИЯ

-Урусиятда йигитларимиз тақирбошлар билан жанжаллашиб қолишибди…,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Ўлгани бўлса бу ёқларга олиб келмаларинг, гап сўз кўпайиб кетмоқда, ўша томонларда йўқотларинг!

-Ўлгани йўқ, аксинча йигитларимиз тақирбош урусларнинг таъзирини беришибди…

-Бу бошқа гап! Бизга чет эллардаги фуқароларимзининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш керак деб кимдир ақл ўргатаётган эди. Ўшанга айтиб қўй, бизнинг одамларимиз ҳар қандай жойда, ҳар қандай шароитда ўз ҳақларини ўзлари ҳимоя қила оладилар, биз уларга шундай тарбия берганмиз! (3-8-2007).

ЭНАҒАРЛАР

-Жуда кўп одамлар маошларини вақтида ололмаганларидан норози бўлиб шикоят ёзишмоқда,- деди маслаҳатчи бир даста хатни Алдаркўсага кўрсатиб.

-Йиртиб ташла, жим юришмаса оғизларини ҳам йиртиб қўй. Бошқа нима гап бор?

-Самарқандлик Темур деган йигит Бошқирдистонда ғишт заводи директорини чопиб ўлдирибди.

-Нега ўлдиради?

-Маошини бермаган экан…

-Тўғри қилибди, энағарлар ишлатгандан кейин ҳақини бермайдими? (4-8-2007).

ХАЛҚ АРТИСТИ

-Мана шу янги чиққан хушовоз хонанда Дилдора Ниёзовага халқ артисти деган унвон бериш ҳақида фармон лойиҳасини ҳозирлагандим, шунга қўл қўйиб берсангиз,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Бу отарчи нима каромат кўрсатди-ки, мендан бемаслаҳат лойиҳа тайёрлабсан?

-Концертлари бир бошқача бўлмоқда. У ашула айтаркан саҳнада сизни тарғиб қилувчи филм кўрсатилмоқда. Қарсакларни кўрсангиз, зал гумбурлаб кетмоқда, айниқса сизни кўрганда одамлар тўлғаниб кетмоқдалар.

-Ундай бўлса, унвонни унга эмас, менга бериш керак экан! (6-8-2007).

ОДАМЛАР НЕГА ХАФА?

Алдаркўса маслаҳатчисига׃

-Кеча концертдан ёзиб келганинг видеотасмани кўрдим. Ёмон эмас. Аммо негадир одамлар ўта жиддий, хафақон, худди мажлисда ўтиргандек. Ҳамманинг нафаси ичига тушиб кетган. Чет элларда эса, концертларда одамлар қувонадилар, ўринларидан туриб ўйнайдилар, сакрайдилар,-деди.

-Бизнинг концертларимизда бир томонда ашула айтилса, иккинчи томонда сизнинг фаолиятингиз акс этган ҳужжатли филм кўрсатиб турилади-да! (7-8-2007).

ЯРИМ ҚОН

-Нега бу ашулачиларнинг репуртуарида тожикча ашулалар кўпайиб кетди?- деб сўради концерт томоша қилиб ўтирган Алдаркўса маслаҳатчидан.

-Кўп эмас, ярми…

-Нимага энди ярми?

-Ўтган йили хорижий мухбирлар билан учрашувда ўзингиз “Ярим қоним тожик қони”” деганингиздан кейин ҳаммаёқда қайта қуриш бошлагандик-да! (7-8-2007).

ҚИП-ҚИЗИЛ

Қандай янгиликлар бор?-деб сўради Алдаркўса маслҳатчидан.

Бугун матбуотимизда Қувайтнинг мамлакатимиздаги элчиси жаноб Одил Муҳаммад Абдурасул Ҳасан Ҳаётнинг суҳбати эълон қилинди.

Нима дебди?

-Мана эшитинг-а…

“Ўзбекистонда мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар таҳсинга лойиқ. Мамлакатингиз истиқлолга эришгач, барча жабҳаларда, жумладан, ижтимоий, иқтисодий, сиёсат, ҳуқуқ, маданият, илм-фан ва таълим, қишлоқ ва сув хўжалиги, юқори технологиялар, коммуникациялар, машинасозлик ва сайёҳлик каби кўплаб соҳаларда улкан ўзгаришларни амалга ошириб, катта ютуқларга эришди. Юртингизда бозор муносабатларини қарор топтириш, чет эл сармоясини жалб этиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш борасида амалга оширилган улкан ишлар хорижлик ишбилармонларнинг қизиқишини тобора кучайтирмоқда…демократия асосларини мустаҳкамлашга, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштиришга, халқ фаровонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганига гувоҳ бўлаётирман…”

Вой қизталоқей. Биздан ҳам ўтказар экан-ку булар! Араблар Худога ишонадими ўзи?

-Манимча улар ҳам Худога эмас, сизга ишонишади..

АСТААСТА

Алдакўса туркман озчиликларига шароит яратиш ҳақидаги ҳужжатни имзолар экан׃

Қўшнимиз буни эшитса хурсанд бўлади,-деди.-Лекин шу янги Туркманбоши билан ўзим юзмаюз учрашсаммикан? Унинг тажрибасини бизда ҳам кенг ёйиш керак. У бугунга қадар Сапармуродга нисбатан ҳурматни йўқотган эмас.

Мусулмончилик астааста деганлар….(8-8-2007).

АНЪАНА

Янги Туркманбоши генерал Режеповни ишга солиб ҳокимиятни қўлданқўлга тинч йўл билан ўтказди ва бугунга қадар ҳам тинчликни сақлаб турибди. Ёш бўлса ҳам уста экан. Лекин вазирни юборгандим, тажрибасидан кўп гапни айтмабди.

Айтган ҳам бўлиши мумкин..

Сен қаёқдан биласан?

-Сафардан қайтгач, вазир менга “Берия Сталинни заҳарлаган экан-а?” деб қолди.

-Бунга парво қилма, у Берия бўлолмайди.

-Лекин кичкина Сталин бўлиши мумкин.

-Э, тўхта, бу Берия, Сталинни янги Туркманбошига нима алоқаси бор?

-Сталин ўлиб, Берия қамалганди. Туркманбоши ўлиб, Режепов қамалди. Кўрдингизни жуда қизиқ анъна.

-Ундай бўлса, бу анънани дарҳол бузамиз, тескарисни қиламиз.

-Нима қиламиз?

-Шунга ҳам ақлинг етмадими, биз аввал вазирни қамаймиз. (9-8-2007).

ҚИЗИҚ…

Янги Туркманбоши эски Туркманбошига суиқасд қилишда айбланиб қамалганларни авф этибди. Қизиқа, ҳеч нарса демай қўйиб юборибдими?-деди Алдаркўса маслаҳатчига.

Уларга “Қаёқдан келган бўлсаларинг ўша томонга кетларинг!” дебди.

-Ундай бўлса, тез чегараларни ёп! (10-8-2007).

СЕНАТДА

айловда биттасини муқобил номзод қилиб, ҳув эски ўйинни яна бир ўйнасакмикан?-деди Алдаркўса маслаҳатчига.

Бўлади. Сенатнинг раиси бунга жуда мос.

Уёшуллли”, ёшуллидеб бош эгиб юргани билан ичи қора, сайловда ўйин қилади.

Ҳа, гапингиз тўғри, бунинг устига қочиб кетса, узоқдан сизни сўкиб юрса, ушлаб келишимиз, қозиққа боғлаб қўйишимиз қийин бўлади.

-Ундай бўлса, ҳали шу ерда экан, ушлаб, боғлаб қўй!

Зотан у Сенатдаку! (11-8-2007).

БИБИСИ

-Тарихимиздан “Руслар босқинчи” деган гапни олиб ташласак,-деди Алдаркўса маслаҳатчига.

Бу гап биздан чиқса ҳаммаёқ ҳар хил гаплар билан тўлиб кетадими, дейман…

-Унда буни бирорта радиодан, четдан чиқар!

-Би-би-си қалай экан?

-Кимнинг бибиси? Қайси бибиси?

-Бибиси ўзбек?

-Мени ўзбек кампирлар билан ишим йўқ, бу билан сен шуғулланасан, қандайлигини сендан сўраш керак?! (13-8-2007).

ДОРИ

Кўрдингми буни? Мен илгари ишлаган вилоятдан бир аёлнинг шикоятини ҳаммаёқда тинмай чоп этишмоқда,-деди Алдаркўса маслаҳатчига.

-Кўрдим, маҳалла қўмитаси раиси ёш аёлни зўрлаб қўйибди…

-Нега қараб турибсанлар? Дарҳол қамасаларинг-чи?

-Маҳалла ҳам ҳукумат. Халқ нима деб ўйлайди?

Халқ бизга раҳмат айтади, ўзиникини қамади деб.

-69 ёшли чол экан, кўп одам ишонмайди-да, қари чол қандай зўрлаши мумкин деб?

-Балки мана бу доридан ичгандур?!-деди Алдаркўса тортмасидан “Виагра”ни олиб. (14-8-2007).

ИСЛОМ…

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида дунёнинг 30 давлатидан келган уламолар, фиқҳшунослар ва исломшунос олимлар иштирокида халқаро анжуман бошланди.

-Анжуман қалай ўтмоқда,-деб сўради Ислом Каримов маслаҳатчидан.

-Зўр!

-Нимаси зўр?

-Ким сўзга чиқмасин, камида юз марта “Ислом цивилизацияси”, “Ислом цивилизацияси ” деб такрорламоқда,

-Мана, кўрдингми, биз аралашганимиз йўқ, меҳнатимга ўзлари тан беришди, тилларидан исмим тушмай қолди. (14-8-2007).

ҲИССА

-“Ўзбекистоннинг Ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссасидеб номладингиз?-деб сўради хотини Каримовдан.

-Нима дейишим керак эди? “Ўзбекистоннинг Татяна цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” деб номлашим керак эдими? (14-8-2007).

ШОҲ ва ШОХ

Алдаркўсага ЮНЕСКОнинг “Аристотел” деб номланган олтин медалини беришди.

-Аристотел ким ўзи?-дея сўради у маслаҳатчидан.

-Грек!

Нима иш қилган?

Фалсафадан шеъриятга, сиёсатдан ахлоққа, биологиядан зоологияга қадар ҳамма соҳада бир иш қилган. Платонинг талабаси.. лекин баъзи шохдор одамлар уни устозим ҳам деб аташган, масалан Искандар…

-Македонский-ми?

-Ҳа-да

-Зўр экан-ку! Ундай бўлса, мен ҳам уни устозим десам арзийди!

-Лекин шох масаласида…

-Жиннимисан, ўзим шоҳ-ку! (15-8-2007).

ОРЗУ

-Мен ҳамма соҳада из қолдирдим, фақат шеър ёзмадим-да, лекин қонимда бор, қизимга қара, балодай шоир бўлиб қолди. Ҳамма ҳукмдорлар ёзган, мен ҳам ёзишим керак,-деди Алдаркўса маслаҳатчига.

-Ҳа, ҳатто Саддам ҳам ёзган(16-8-2007).

ДАРҲОЛ

Бишкекка борган Алдаркўса қирғиз ошнасининг орқасида туриб ШОС намозини қилиб чиқаркан унга тариқатдоши тожик Имом Али׃

Ҳали бир кун мени орқамда туриб ҳам намоз қилишга мажбур бўласан,-деди.

Ундан кўра ўлганим яхши

Буни бошқалар ҳам эшитиб турган экан, дарҳол ШОСнинг кейинги байрам намозини Тожикистонда қилишга қарор бердилар. (18-8-2007).

ЎТЛОҚДА

Бишкекдан кейин урус даласига бориб отишмаларни томоша қилаётганлар олдида сўзга чиққан Алдаркўса׃

-Ҳурматли ўтлоқлар!-дер экан, Нурсултон унинг этагидан тортиб׃

Ўтлоқлар эмас, ўртоқлар,-деди.

-Ахир ўтлоқда турибмиз-ку!

-Гапинг мантиққа мос келмаяти-да…

-Уф… Ахир бизни ўтлоққа олиб келишди-ку! Мантиққа мос келиши учун “Ҳурматли моллар!” дейишим керак-ми!

Унда ўзингга ўзинг мурожаат қилган бўлиб қоласан,-деди Нурсултон. (17-8-2007).

ЗИЁНЕТ
-Бизда миллионта сайт бор ва ҳар куни яна биттасини очаяпмиз,-дея мақтанди Алдаркўса Нурсултонга.

-Лоф ҳам эви билан-да, ҳеч бўлмаса икки кунда битта дегин.
-Йўқ ҳар куни!
-Ундай бўлса бугун қандай сайт очдинг?
-Мана ЗИЁНЕТ.УЗ деган сайт очдим бугун.
-Нега номини ярим туркий, ярим русий қилиб қўйдинг? Аслида ҳақ гапни айтибсан, ўзингга мос тушибди׃ ЗИЁ НЕТ! (18-8-2007).

ШАРҚОНА ДЕМОКРАТИЯ
-Яна Совет даврига қайтиб, якка партиявийликкка ўтдинг-ку?-деди Алдаркўса Нурсултонга Қозоғистонда парламентга фақат битта партия кирганига ишора қилиб.
-Демократия… халқ ўз сўзини айтди ва фақат менинг партиямни сайлади.
-Илтимос, шу гапни менга айтма. Бу нима деганини ким, ким, мен жуда яхши биламан.
-Намунча тутоқмасанг?
-Бунча очиб юборма-да, озгина яширин ўйин қилиш керак! Ўшанда демократия бўлади.
-Унда сенинг демократиянг бўлади. Бу эса меники!
-Сеники ҳам эмас, меники ҳам эмас, шарқона демократия!
(19-8-2007).

КЎППАРТИЯВИЙЛИК
Кўппартиявийлик аслида яхши,-деди Алдаркўса Нурсултонга.- Бу худди болангга ўхшайди. Қанча кўп бўлса шунча яхши.
-Ўзинг иккитасини уддалай олмаяпсан-ку?!
-Мен бола ҳақида эмас, партия ҳақида гапираяман. Менда бешта бор.
-Сайлов бўлса ҳаммаси парламентга кирадими, халқ ҳаммасини сайлайдими?
-Истасам сайлайди… (20-8-2007).

ХИЗМАТ

Мендан бошқа ҳеч ким Алдаркўсани йиқита олмайди, бу хизматни фақат мен бажар оламан,-деди бир мухолиф иккинчисига.

-Унда нега қараб турибсиз? У халқнинг қонини ичиб юборди-ку! Йиқитинг, менга айтиб нима қиласиз ёки мендан ҳам бирор ёрдам керакми?

-Кўп эмас, минг доллар берсангиз бас!

-Минг доллар берсам натижасини қачон кўрамиз?

-Сизга ўхшаган 27 миллион одам бор, аввал ҳар бири минг доллардан берсин, ана ўшанда натижасини сўрайсиз!

-Сиз ақлингизни еб қўйибсиз!

Ие, буни қаёқдан биласиз? (22-8-2007).

МАЙМУН

Буҳронларнинг олдини олиш Халқаро гуруҳининг янги ҳисоботи чиқибди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Нима деб вайсашибди?

-Сиздан кейин ўрнингизни қизингиз олармиш…

-Э, у маймунга йўл бўлсин ! Яна нима дейишибди?

-Сиздан кейин ҳаммамиз кунимизни кўрар эканмиз, ҳатто ички уруш ҳам чиқиши мумкин эмиш…

-Айтмаганмидим, қадримга етмаяпсанлар деб, ростдан ҳам мендан кейин ҳолларингга маймун йиғлайди.

-Кунимиз маймунга қолса, у йиғлайди эмас, йиғлатади! (23-8-2007).

ҲИКОЯ

Алдаркўса Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллигини нишонлашга келди. Юбилейни Шарқ тароналарикўрик концерти билан қўшиб юборишди. Концертни томоша қилиб ўтирар экан, Алдаркўса ёнидаги меҳмонга мақтанди׃

-Мана шу Улуғбек мадрасасининг орқасида катта бўлганман. Болалигимда мадрасанинг теппасига чиқиб ўйнардик. Бир марта йиқилиб кетай деганимда дўстларимдан бири ушлаб қолганди. Агар ушламаса ўлиб кетган бўлардим.

-Ўша дўстингиз ҳозир ҳам борми? Қаерда яшайди?

-Яқинда бечоранинг бошига тош билан уриб, ўлдириб кетишибди.

-Демак, бу ҳикояни олдин кимгадир айтган экансиз-да! (25-8-2007).

ИККИ ФОЙИЗ

-“Ижтимоий фикрсўровномасининг натижаларини эълон қилдик, лекин 98 рақами атрофида жиддий эътирозлар бор!

-Нима эди бу рақам?

-98 фойиз одам сизни барқарорлик кафолатчиси деб кўраётгани..

-Нега эътироз бўлади? Қанақа эътироз?-Алдаркўса бақириб юборди.

-Ўша икки фойизни топиб берларинг, ўзимиз йўқотамиз деб халқ намойишларга чиқмоқчи…

-Топиб бер, тошбўрон қилишсин, нега қараб ўтирибсан?

-Биз натижани юз фойиз қилиб олиб келгандик, ўзингиз 98 қилиб тузатиб қўйгандингиз-да…

-Мен сайловдан олдин йўқотилиши керак бўлган ўша икки фойизни назарда тутгандим. Кўрдингми, халқ мени тушунади, сенлар эса йўқ! (27-8-2007).

ЭГАМ

Самарқанднинг 2750 йиллиги муносабати билан ўтказилган концерт олдидан сўзган чиққан бир киши Алдаркўсага қараб׃

-Бу юртни янгидан яратдингиз, бу шаҳарни янгидан яратдингиз! Бу юрт, бу халқ ва бу шаҳарни бутун дунёга танитдингиз! Бизнинг халқимиз қаерда бўлмасин сиздан миннатдор. Буларнинг ҳаммаси сиз ақли ўткир раҳнамонинг қилаётган ишлари натижасидир! Илоҳи сизни ёмон кўзлардан қўриқчи Эгамнинг ўзи асрасин!-деди.
Ақли ўткир дейилган Алдаркўса ёнидаги қўриқчилар бошлиғига қаради ва׃

-Эгам дегани қайси бири?-деди. (28-8-2007).

ТОЗАЛАШ

-Абдулла Гул Туркияга президент бўлди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Намунча севинасан, эҳтиёт бўл, гулнинг тикани бўлади…

-Генераллар тозалашга киришибдилар…

-Аллақачондан генералларни тозалаш ишига қўйдими, чатоқ экан-ку! Тез табрикнома ёз! (28-8-2007).

ШАРОФАТ

Алдаркўса мустақиллик байрами олдидан шаҳарни айланди. Кун бўйи ҳаракат тўхтатилгани учун бутун кўчалар бўйлаб машиналар тиқилиб қолганди.

-Бунча машина кўп бўлмаса? Нега ҳаммаси тўхтаб қолган?-деди у маслаҳатчига.

-Мустақиллик шарофати туфайли…

-Мустақиллик шарофати?

-Ҳа-да, мустақиллик шарофати туфайли халқимиз шу қадар бой бўлиб кетди ва кўчаларга машина сиғмай қолди ва мана кўриб турибсиз ҳатто юришга жой йўқ.

-Ана мустақил бўлганлар кўп, бориб кўр, кўчаларида машина кўринмайди. Шундай экан бу мустақиллик эмас, менинг шарофатим туфайли! (29-8-2007).

БАХТСИЗ

Нурсултон Алдаркўсанинг номидан олийгоҳ деворига ёзиб қўйилган гапни ўқиди׃ Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиши шарт”.

Кейин Алдаркўсадан сўради׃

-Бу нима деганинг ошна?

-Буни сен қозоқ тушунмайсан..

-Тушундим. Бу “Биз кучсиз, билимсиз, ахмоқ ва албатта бахтсиз” деган гапнинг антоними-ку! (30-8-2007).

МУРОЖААТ

Алдаркўса оломонга узундан узоқ мурожаат қилди ва охирида׃

-Икки йўл орасидасиз. Мени сайласангиз-барқарорлик! Мени сайламасангиз- беқарорлик!-деди.

-Беқарорликни танлаймиз!-деди оломон.

-Нега?

-Чунки қарорларингиз жонимизга тегиб кетди! (30-8-2007).

БИР ХИЛ ГАП

Маслаҳатчи мустақиллик куни муносабати билан келган табрикномаларни тўплаб Алдаркўсанинг олдига олиб кирди.

-Бу нима, қопга сиғмай қолибди-ку, яна шикоятларни олиб келдингми?-деди Алдаркўса.

-Йўқ. Булар байрам табриклари…

-Байрам беш кун олдин эди-ку!

-Зайнит эдингиз, ҳаммасини тўплаб, кейин олиб келасан дегандингиз…

-Бўпти, ахлатга ташлаб юбор!

-Ўқиб кўрмайсизми?

-Гезеталарда кўрдим. Ахмоқлар! Тахтни эгаллаб олишгану каллалари қуртлаган, ишламайди, ҳатто янги гап топишолмайди, ҳаммаси ҳар йили бир хил гап ёзади.

-Илгаридан ёзиб қўйилган шаблонни жўнатиш одатга айланган-да, ўзимиз ҳам шундай қиламиз-ку! (4-9-2007).

Вашингтон-2006-2007 йиллар


Advertisements
%d bloggers like this: