Мулоҳаза

jm_20014_febrДевона халқ

Диктаторлар орқага қадам отолмайдилар. Улар орқада чоҳ бор, ўлим бор деб тушунадилар. Улар ўз орқасидан  қўрқадиган халқ.

Орқага одим отиш, хатони тан олиш учун уларда мардлик етишмайди. Чунки диктаторлар номард халқ. Уларнинг шакар томири зулмдир.

Қўрқмаган одамгина орқага қадам ташлай олади. Бошқаларнинг ҳақларини, қарашларини ҳурмат қилади. Лекин дунё тарихида қора силсиласи қолган диктатор халқи ҳурматни бир томонга – ўзигагина қараб оқадиган дарё деб билган.

Путин ҳам шу халқдан бири. У Осетияга кириб олди, Абхазияда қолди, Чеченистонда цирк қурди… Қиримдан чиқармади?

Чиқиши мумкин. Майдонда ўзидан кучли пайдо бўлса, тахтидан ажралса, ажал  ёқасидан тутса…

Қийин-қийин Қирим татарларига қийин. Сталин деган жаллод уларни она ерларидан қувганди, Путин деган беномус уларнинг табаррук заминларига хўжайин бўлиб олди. Continue reading

Олис садолар

jm_1996Қирим, бағринг тошмиди- ё?

Кокилингни тарай-тарай
Қораяди Қораденгиз,
Соҳилингга қарай-қарай
Тораяди кеча-кундуз
Қирим, бағринг тошмиди-ё,
Кўнглинг тўла ёшмиди-ё?!

Қояларинг куя-куя
Қаро бўлиб қолдилар.
Севганларинг суя-суя
Яро бўлиб қолдилар.
Қирим, бағринг тошмиди-ё,
Денгиз сувмас- ёшмиди-ё?!

Оёғимга бошин қўйган
Тўлқин-соғинч ялласи.
Сенга қараб кўзин ўйган
Момо-ҳасрат алласи.
Қирим, бағринг тошмиди-ё,
Тош кўтарган дошмиди-ё?! Continue reading