САВОЛ: Ассалому алайкум Жаҳонгир ака, ҳақиқат эгилади, букилади… синади, лекин йўқолмайди. Давом эттиришингиз мумкинми? Ҳурмат билан Жавлон.
ЖАВОБ: Биласизми, мана шу гапга кўп ҳам ишонмайман. Айниқса, бизнинг Шарқда ҳақиқат исталгани қадар эгилади, синдирилади, товланади, йўқ қилинади, оёқ ости этилади ва ҳоказо. Тарихан шундай бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда. Бу зеҳниятни бузишга уринганларни ҳақиқатни оёқ ости қилувчилар дея ёмонотлиққа чиқариб келишган. Ҳақиқат уларга қўшилиб синиб кетган, йўқолиб кетган ва биз тарих деб ёлғонларга ошуфта бўлиб юрибмиз.
Биласизми, халқимиз, ростга шубҳа билан қарайди ва ёлғонни индамайгина ҳазм қилиб юборади. Ўқимишлиси “Худога бандамиз” деб айтиб, ўзи шоҳга қул бўлади. Шоири “Дарвешман” деб сарой остонасида гадойлик, тиланчилик билан овора. Журналисти маҳаллийчи, манфаатчи ва ёлғончилик қилади. Бу аҳволда ҳақиқат қандай қилиб синмай қолиши мумкин? Continue reading →
ЖАВОБ: Ташқаридаги фаолият ташқарида. Ичкарининг ўз ҳаёти бор. Лекин ташқаридагиларнинг фаолияти билан дунё Каримовни таниди ва унинг режимига ўз баҳосини берди. Айни пайтда шу нарса ҳам аниқ бўлдики, бирор бир мамлакат бориб Каримовни ағдариб бермайди.
Демак, бу режимни ўзгартирадиган ўзбек халқининг ўзи.
Ташқаридаги ва ичкаридаги мухолифларнинг олдига қўйилган биринчи мақсад ҳар қандай сабаб билан Каримов режими кетгандан кейин мамлакатни қутқазиб қолиш масаласидир. Чунки бот-бот такрорлаётганимиз каби бу режимдан кейин Ўзбекистон жуда таҳликали даврга киради ва агар олдини оладиган куч чиқмаса харитадан ўчиб кетиши ҳам мумкин. Continue reading →
САВОЛ: Сиз бир жойда “Ўзбекистоннинг биринчи президенти бўлиш учун туғилган одам” деб Назир Ражабов исмини келтиргансиз. Бу одам ҳақида батафсилроқ маълумот беришингиз мумкинми? (Олимжон)
ЖАВОБ: Назир Ражабов ҳақида илк бор 1970 йилларнинг охири 1980 йилларнинг бошида у Бухорода (у асли ромитанлик-ЖМ) ёнғинга учраган бир йирик корхона биносини қайта тиклаш лойиҳасини тайёрлаб, СССР Давлат мукофотини олганда эшитгандим.
Кейин у жуда ёш бўлишига қарамасдан жуда катта вазифаларда ишлади, Қурилиш вазири бўлди, Наманган вилоят партия қўмитасининг биринчи котиблигидан Самарқанд вилоят партия комитетининг биринчи котиблигига ўтказилганда уни бевосита танидим. У янгича фикрлайдиган, ташаббускор, тиниб-тинчимас, адолат томонида маҳкам турадиган, адолатсизликка чидай олмайдиган бир раҳбар эди. Continue reading →
Кундузора бўлмаса ҳам кунора ИAK ҳақида бир нарса ўқиймиз ё эшитамиз. Бу табиий. Ўттиз миллионлик мамлакатни ғайриқонуний равишда “идора” этаётган, деҳқонча қилиб айтганда тагига босиб олган мафиябоши ҳақида тарафдори севиниб, мухолифи куюниб, муриди кўриниб ёзади ва ҳоказо.
Лекин кейинги йилларда унинг ана инфаркт, мана инфаркт, ана кома, мана кома, ана ўлди, мана ўлди каби ёлғонларини тўқийдиган ва ўқийдиган, дил-дилидан ишонадиганлар кўпайиб бормоқда.
Бир вақтлар ўзим ҳам ишонардим. Турли “манба”ларнинг гаплари қулоққа ёқарди ва ўзгариш шамоли келаётганидек севинардим. Лекин кўп ўтмай бу алдовчи инстинкт эканини тушундим. Оқсарой саҳнасининг олди-ортидаги бу “гап”лар диққатимни тортмай қолди. Continue reading →
Шўролар даврида тарих Коммунистик партия Марказий қўмитасининг талаби ва истаги бўйича ёзиларди, яъни у ердагилар ўз хоҳишларига кўра тарих яратардилар ва кўнгилларига хуш келмаган воқеа, ҳодисаларни тарих саҳифасидан ўчириб юбориш учун бирор жойда қайд этмасликка уринардилар. Ана шу сабабдан ҳам бугунга келиб улар яратган бирор – бир тарихга ишонч қолмади, ҳаммаси қайтадан ёзилмокда.
Тарихни қайта ёзиш анъанаси Ўзбекистонда ҳам гуриллаб давом этмокда, лекин қуш уясида кўрганини қилади, деганларидек, муҳтарам тарихчиларимиз, олимларимиз айнан салафларининг йўлидан бормокдалар. Масалан, коммунистлар Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Усмон Носир каби юзлаб исмларни тарихдан ўчириб ташлаш учун қўлларидан келганини қилдилар. Бугун эса биз бу борада том аксини амалга ошираяпмиз. Continue reading →
Диктатура шароитида ҳеч нарсанинг ўрни бўлмайди. Чунки ҳамма нарса асл ҳолини йўқотган ва чапани қилиб айтганда бичилган бўлади. Матбуот ҳам шундай, бирор нарса сиёсий таҳрирсиз чоп этилмайди. Ёзилган нарсаларнинг “эркаклик жойи” ёки “қизлик иффати” қирқиб ташланади.
Бугун мамлакатда Совет давридагидан кўп газета нашр этилади. Худди ёмғирдан кейин пайдо бўлган қўзиқориндек бир-бирига ўхшаш (ҳам ҳажм, ҳам мазмун жиҳатидан) газета ва газетачалар тиқилиб кетган.
Уларда асосан Интернет ёки рус матбуотида чиққан олди-қочдилар ёки қўйди-чиқди, севдим-ўлдим, машҳур одамларнинг “машҳур” қилиқлари каби мавзулар. Continue reading →
Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим ўтган замонда, Самарқанд деган томонда бир Бобуршоҳ бўлган экан. У ёш, аммо ақл-заковатда, куч-қудратда улуғ саркарда экан.
Бир кун шаҳри азимга саҳройи ёғий бостириб келибди. Душман шунчалик кўп эканки, шаҳарни чумоли босгандек туюлибди. Оёқнинг остида ҳам, томнинг устида ҳам қилич кўтарган душман эмиш. Душманнинг кўриниши жуда хунук. Кўзлари чиябўрининг кўзига бензар, бурни сассиқ попушакнинг тумшуғига ўхшаркан. Қошлари буралиб, киприкларига уланиб кетган. Ваҳший ҳайвондек пишқиргани пишқирган. Шаҳар аҳли кўчага чиқолмай қолибди. Бечора болалар зор-зор йиғлашса ҳам ота-оналари эшикни очмас эканлар. Болаларини асраш учун шундай қилишаркан.
Бу пайтда Бобуршоҳ шаҳардан ташқаридаги қароргоҳида экан. Шимолдан илондек ўрмоловчи душман тез-тез келишини билиб ҳар тарафда махсус қалъалар қурдириб қўйишган экан. Шулардан бири Пулимурғоб деган жойда. Continue reading →
Озодлик олган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Конституцияси 22 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистия бўйича диний айблов билан қамалган маҳкумлар ҳам гуруҳ-гуруҳ озод қилинмоқда.
Ўзбекистон яқин тарихида диний айблов билан қамалган маҳкумларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб озод қилиниши 2003 йилдан бери илк бор кузатилмоқда.
Қурултой дастурида “диний маҳбусларнинг озод қилингани режим юмшаганидан далолатми?” деган савол жавобини қидирдик.
Эшиттиришда ўзбек қамоқхонасининг собиқ маҳбуслари Мамадали Маҳмудов¸ Муҳаммадсолиҳ Абутов ва Сафар Бекжон иштирок этди.
Қурултойда қатнашган Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати¸ журналист Жаҳонгир Муҳаммад диний маҳбусларнинг озод қилинганини дунëдаги геосиëсий жараëнлар ва мамлакатдаги сайловолди вазият билан изохлади. Continue reading →
Агар раҳматли Порсо Шамсиевнинг “Навоий асарлари луғати” ёнимда бўлса, албатта тушунаман. Бўлмаса, қийналаман ва сўзларни маъносига қараб тахмин қилиб, ўзимни ўтдан сувга ураман.
Дарвоқе, ўша луғат Ғафур Ғулом нашриётида чоп этилган бўлиб, қарийб саккиз юз саҳифадан иборат ва йигирма минг атрофида сўзу ибораларни ўз ичига олган. Китоб ўша пайтда (1972) ўн минг нусха нашр этилганини эсласак, демак Ўзбекистонда ўн минг одам Навоийни у ёзган тилда бемалол тушуна олади. Кейин бошқа бир луғат ҳам чиқди. Лекин адади мадад бўладиган даражада эмас.
Дарвоқе, Навоий ҳазратларини мукаммал тушунмоқни истаганларнинг араб алифбосида ўқишни билишлари ҳам шарт.
Шунинг учун ҳам биз – кўпчилик Алишер Навоийни бугунгача бошқалар орқали билдик ва ўргандик. Continue reading →
Маълумки, шўролар замонида ҳар бир матбуот идораси қошида давлат сирларини сақлаш бўйича махсус вакил ўтирарди. Унинг бошқача номи цензор эди. Бугун МДҲ ўлкаларининг аксариятида бу муассаса тарихга айланди. Ўзбекистон қонунларида ҳам матбуотни цензура қилиш таъқиқланган. Жумладан, шу йил 24 апрелда қабул қилинган «Журналистик фаолиятни қимоя қилиш тўғрисидаги» Ўзбекистон республикаси қонунининг 4-моддасида ҳам бу эътироф этилган.
Бироқ юқорида номи тилга олинган вакиллир ҳамон ўз ўринларида ўтиришибди. Уларнинг муҳри босилмасдан нашр йўли очилмайди. Бу воқеани ҳар ким ҳар хил изоҳламоқда.
Жумладан, «Халқ сўзи» ва «Ҳуррият» газеталарининг Бош муҳаррирлари (Хуршид Дустмуҳаммад ва Аббасхон Усмонов) Буюк Британияга сафарлари чоғида Би-Би-Си радиосига берган суҳбатларида «Катта кичик ҳар бир мамлакатнинг ўз сири бўлади» дейишди. Continue reading →
“Ozodlik” radiosi uchun bu maqola yozilganda “Turkiya” gazetasida ishlardim.
МАФКУРА МАНЗАРАСИ
Ғарб давлатларида газета ёки дарги нашр этиш ҳар кимнинг хусусий иши. Истаган кунингиздан эътиборан бирор бир газета ёки дарги нашр этишингиз мумкин ва у босмадан чиққандан сўнг ҳукуматнинг керакли идорасига бир нусха юбориб, мен шундай газета ёки дарги чиқараяпман, дейишингиз кифоя. Шу билан сизни рўйхатга олиб қўйишади. Газета, даргингизнинг умри, мавқеи, ўрни рақобат бозорига ва сизнинг кучингизга боғлиқ. Ғарбда ҳар куни ўнлаб янги нашрлар чикади ва ўнлаб нашрлар ўз-ўзидан ёпилиб кетаверади.
Бирор бир газета ёки журнал ҳукуматнинг расмий қарорлари, фармонлари, қонунларини босмайди. Истаса ва керакли деб топса бу хусусда кичик бир хабар билан кифояланади. Continue reading →
“Ўзбекистонда матбуот эркин бўлиши учун аввало журналист кадрлар тайёрлаш керак” деган гап жуда кўп такрорланмоқда ва ҳатто бу матбуот бўғиб қўйилишининг бирдан бир сабаби қилиб кўрсатилмокда.
Қизиғи шундаки, ҳатто баъзи малакали журналистлар ҳам бу фикрни бот-бот такрорлай бошладилар.
Масалан, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг бош муҳаррири, эркин матбуот фондининг раисдоши Аҳмаджон Мелибоев «Биз аввало журналистларни демократия, матбуот эркинлиги шароитида фаолият кўрсатишга ҳозирлашимиз керак» дейиши кишини ўйлатиб қўяди.
Аҳмаджон ака самимий инсон ва у кишини ҳурмат қиламан, аммо бу фикрга қўшилмайман. Чунки матбуот эркинлиги демак – инсон ўз фикри, қарашлари, таклифлари, тушунчаларини матбуотнинг бирор бир воситаси орқали очиқ айтиши ва халқнинг матбуот орқали барча маълумотларни бор ҳолича олиш имконияти демакдир. Continue reading →
Паркент воқеалари Ислом Каримов тарихидаги инкор этиб бўлмас, энг қонли саҳифадир.
Паркентнинг гўзаллиги, жаннатмонанд гўшалиги, одамларининг меҳмондўст, ёрдамсевар эканлигини Ўзбекистон радиосида ишлаган йилларимдан билардим. Радионинг болалар учун дастурлар ҳозирланадиган таҳририятида паркентлик истеъдодли журналист ва яхши шоир Маҳмуд Тоир ишларди. У билан яқин дўстлигимиз бор эди. Қонли воқеалар юз берганда эса у “Паркент тонги” газетасининг бош муҳаррири лавозимида ишларди.
Бундан олдин ҳам Паркентга, Кумушконга “Тошкент ҳақиқати” вилоят газетасида ишлаганимда бир неча марта борган эдим. Шу сабаб дунёнинг тоғлар билан ўралган кичкина сўлим бу гўшасида 1989 йилда юз берган воқеалар мени ҳам қизитиқрмасдан қолмасди.
Ўзбекистон расмий матбуоти Бўка, Бекобод туманларидаги воқеалар ҳақида олган видеoфилмида Ислом Каримовнинг отга миниб у ёқдан бу ёққа, бу ёқдан у ёққа юрганини қайта-қайта кўрсатиб, “қора кучлар” Месхет турклари(уларни Аҳиска турклари ҳам дейишади)ни қувғин қилишгани, бу Фарғона воқеаларининг давоми эканлигини, Ислом Каримов бу жойлар дўзахга айланиб кетишининг олдини олганини таъкидлашдан нарига ўтмас эди. Continue reading →
Бундан саккиз йил муқаддам шу кунларда Тошкент вилоятининг Бўка туманида бошланган воқеалар март ойининг илк кунларига бориб Паркент туманида бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабаб бўлганди. Миллий озодлик ҳаракатларини бўғиш учун этник можароларни келтириб чиқарган советларнинг иғво маркази бўлмиш КГБ Ўзбекистонда бир миллатнинг икки қавми бўлган ўзбеклар ва месхет туркларини бир-бирига душман қилмоқчи бўлди. Лекин мақсадига эриша олмади. Тарихнинг аччиқ сабоқлари ҳақида ўша пайтда Ўзбекистон Олий Кенгаши томонидан тузилган Паркент комиссиясига аъзо бўлган камина ҳалига қадар бу воқеаларни унута олмайман.
Замонавий рус тарихчилари худди дунёга ўзбеклар месхет туркларини қирғинбарот қилмокдалар, дея шум ниятли хабарлар тарқатганларидек, ҳозир ҳам туркий халқларнинг орасига ихтилоф отиш учун бу воқеаларни ўз тегирмонларига кўра шарҳламокдалар. Жумладан, Макс Лурие ва Петр Студеникнинг “Изтироб алангаси” номли китобида ўзбеклар ва месхет турклари айри-айри миллат ва бир -бирига душман дея таърифланади. Ваҳоланки, том акси. Continue reading →
Бундан уч йил муқаддам Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида халқ жабҳасига қарши исён бошлатган полковник Суръат Хусейнов Бокуга танк билан кириб келганди. Элчибей ҳукуматини йиқитишга муваффақ бўлган 34 ёшидаги бу йигит бир муддат Бош вазирлик вазифасини ҳам бажарди Кейин унинг исёни оқибати президент бўлган Ҳайдар Алиев Суръат Ҳусейновни ўзига қарши давлат тўнтариши тайёрлашда айблади ва ишдан олди. Ҳусейнов икки йилдир Руссияда яшаётганди. Яқинда қўлларига кишан солиниб Бокуга келтиришди. Бир пайтлар танк билан Бокуга келган бу йигитнинг бугунги кишанли тарзи 20 аср сўнггида иқтидорга келиш учун ҳамон эски йўлларга бош урилаётгани оқибатини кўрсатувчи мисолдир.
Қилич билан келган қилич билан кетади, деган гап “Ҳукмдор” китобидан чиқиб, қарийб мақолга айланди. Балки ўтмишнинг шарт-шароитлари қилич билан келишни тақозо этгандир. Аммо ХХ аср тугаб, ХХI асрга одим отилаётган шу кунларда бутун дунёда демократик йўлларгина охир оқибатда кутилган натижага олиб келмокда. Continue reading →
Тарки Ватан! Бу икки калима дунёдаги энг оғир сўзлардир. Али Қушчидан сўрасангиз кўксини ғижимлаб оғир юк ила бошини эгарди. Мирзо Бобурдан сўрасангиз нола ила фиғон этарди, Мир Алишерга юзлансангиз дардларни достон қиларди, балки?!
Тарки Ватан! Бу икки калима нафақат буюклар учун, балки Ватандан айро тушган энг оддий инсонлар учун ҳам фарёддир, дарддир, фиғондир. Бир фиғонки, бошқаларни англаши мушкул.
Советлар замонида энг кўп ёйилган иллатлардан бири “хўп, хўп” хасталиги эди. Бу иллатдан донғимиз ҳамчиққани маълум. Яъни тўғри ё нотўғри, ҳақ ё ноҳақ топшириқ олсак, бас-ки юқоридан келган бўлса, оғзимиздан “хўп”дан бошқа сўз чиқмасди. Бундай ижрочилик демократияга зиддир. Демократия фикрлаш минбари. Ҳар қандай масалада иштирок этиш демакдир. Кўр-кўрона ижрочилик эса иқтидорни сақлаб қолиш учун қўлланадиган ҳар турли режимларга хос.
Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин ижрочилик иллати йўқ бўлиш ўрнига илдизларини яна ҳам кенгроқ ёйди. Юқори лавозимларда ишлаган, мамлакат ва миллатнинг такдири, келажаги билан бевосита боғлиқ бўлган раҳбарлар, эскичасига айтганда номенклатура, ижрочиликни, мансабимни сақлаб қолишнинг бирдан бир йўли деб тушунмокда. Ана шунинг учун ҳам ижрочилик мансаб ва манфаат учун ўз виждон ҳамда хосиятини оёқ ости қилиш билан тенглашди. Continue reading →
Инсоннинг инсонга сажда қилиши, сиғиниши ҳам динимиз ҳамда бугунги ижтимоий қарашларимизга зиддир. Таассуфки, бунга қарамасдан «шахсга сиғиниш» иборасини бот-бот такрорлашга мажбур қолаяпмиз.
Қадри-қимматни, яъни ўзлигини билган инсон ўзи сингари бошқа бир одамга сиғиниб маънавий борлиғидан айрилмайди.Биз яшаган совет тузуми ва бугунги жамиятда шахсга сиғиниш йўқ, мансаб ва манфаатга сиғиниш бор. Аввал Ленин, кейин Сталин шахсига сиғинилди гўё. Кейинча, Хрушчев ўртага чиқиб шахсга сиғинишни қоралагани билан унинг ўзи ҳам бу гирдобнинг соҳибига айланди. Занжир Горбачевга қадар давом этди. Ўзбекистонда ҳам энг юқори мансабда ким ўтирган бўлса, албатта, унинг шахсига сиғинилди. Унинг ақлли ёки аҳмоқлиги, бу лавозимга тасодифан ёки турли фитналар билан келганлиги, бошқаларнинг қобилиятли ёки фаросатсизлиги фарқ этмасди. Continue reading →
…Жуда ёш эдим, раҳматли Анбар бувимнинг уйларида қолардим. Неваралари кўп бўлса-да, негадир мени танлагандилар. Уйларида доим пишган нўхат борлигидан ҳам мени жуда севганларини тушунаман, чунки тилим чиққан кундан бошлаб “нанна” дер эканман, бу эса нўхат дегани.
Етти ёшда эдим, бувимни хастахонага олиб кетишди. Кўричак хасталигидан кўз юмдилар. Айрилиқ нима эканлигини ўшанда сезганман. Саҳарга қадар остонага термулиб ухлай олмагандим. Эшик билан остона орасида бир қарич очиқ жой бор эди. Ерда ётардик. Шу боис кўзларим ташқарига қадалганди. Ташқаридан икки меҳрибон кўз қараб тургандек туюларди. Негадир бу манзарани унута олмайман. Балки илк маротаба ўшанда ташқарида фақат қўрқинч эмас, муҳаббат ҳам борлигини ҳис қилганимдандир.
Ақл-ҳушим кира бошлаган пайтда Мунаввар онаизоримни йўқотдим. Қабрлари нурга тўлсин. Орадан беш йил ўтиб аскарликка кетдим. Отамни ўлдиришди. Менга хабар етганда, қабр совуганди. Аллоҳ раҳмат айласин!
Шундан кейин бир инсоннинг саксон йилига оғирлик қиладиган азоб-уқубат, қийинчиликни бир неча йил ичида кўрдим. Continue reading →
ЖИНОЯТ
Жиноят – инсоннинг ўз сарҳадини бузиши…
Жиноят – инсоннинг бошқа бир инсон сарҳадига тажовузи…
Жиноят – одамлик ояти унут бўлиб, жинлар оятига майл кучайганда содир бўладиган воқеа.
Жиноят – жазонинг бошланиши…
Жиноят – жин оят…
Одам нега жиноят қилади?
Бу ақллилик белгисими ё ақлсизлик?
Жиноят ақлга эмас, онгга боғлиқ тушунча. Онгнинг маълум бир сўқмоқларида сусткашлик, чекиниш, депсиниш рўй берса, инсон жиноятга қўл уради.
Одам нега жиноят қилади? Continue reading →
Инсон қаерда бўлмасин Ватан руҳини қалбида, Ватан орзусини тафаккурида ва Ватаннинг ўзини қон томирида ташийди. Бир неча минг километр олисларда, уммонлар нарёғида Американинг гуллару яшилликлар манзарасига боқар эканман, барибир хаёлим бошқа бир манзаранинг расмини чизади.
Салтанат тушунчаси тарихан ва бугун ҳам сарой маъносига эга. Салтанат дейилганда ҳамма вақт шоҳлар, подишоҳларнинг қасрлари, шайтанатга айлантирилган салтанат атрофидаги муҳит назарда тутилган. “Мулоқот” даргисининг шу йилги 1-сонида эълон қилинган “Саодат салтанати ва салтанат саодати” сарлавҳали бош мақола ҳам шу руҳнинг бир парчасидир. Не дариғ-ки Ўзбекистонда халқ азоб уқубат гирдобида экан салтанат атрофидагилар, яъни саройдагилар саодат қўйнидалар, улар саодат салтанатини яшамокдалар.
Азалдан сарой шоирлари ва тарихчилари ўз ёлғонлари, маддоҳона тўқималари, ялтироқ калималари билан салтанат саодатига шерик бўлиб келганлар, унинг дастурхонидан илик терганлар. Бу иликнинг ёғи уларнинг кўзларини бекитган ва халқнинг аҳволини кўра олмаганлар. Бу айниқса совет даврида кучайди ва бугун энг баланд нуқтасига чикди.
Агар, сиёсий, тарихий ва ижтимоий нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, номи тилга олинган мақола уч жиддий хато устига қурилгандир. Continue reading →
You must be logged in to post a comment.