Posted on September 10, 2012 by Jahongir Muhammad
Бугунги мардикор ким? Ўз ватанида ўз ишини тополмaган, ўз ҳақини ололмаган ва ўзга юртларда сарсон-сaргардончиликка юз тутган мардумдир.
Уларнинг кўпчилиги Урусиятда. Кимлардир баъзиларини рус тилини билмасликда айблайдилар. Лекин уларнинг айримлари ўзбек тилини ҳам эплаб гапира олмайдилар ёки эплаб ёза олмайдилар. Бу уларнинг айби эмас, бу ўзбек жамиятини шу куйга солган золим режимнинг айби. Чунки ёппасига ёйилган иллат учун шахслар айбланмайди, балки тузум бошқарувчилари масъул тутилади.
Хуллас, бугунги мардикор гапирганда ва ёзганда имловий хато қилади, аммо фикр айтишда мерган. Бу гапга ишонмасангиз “мардикоршунос ва мухолифатолог” Максим Назаров тартибга солаётган МАРДИКОРШУНОС интернет журналига бир назар ташланг.
Бу сайтни кўриб мардикорлар орасида ҳам кулиш, ҳажвни севадиганлар, дунёдаги воқеаларга ўз муносабати шаклланган ва энг асосийси келажакка бефарқ эмаслари борлигини кўрасиз. Continue reading →
Filed under: Kundalik | 3 Comments »
Posted on September 10, 2012 by Jahongir Muhammad
Омад, Шавкат Муҳаммад!
Шавкат Муҳаммаднинг услуби Абдулла Қодирийнинг Жулқунбой тахаллуси билан ёзган ҳажвлари ва фелъетонларидаги услубга ўхшаб кетади. Кутилмаган иборалар ва кутилмаган фикрлар… Ҳаммаси янги ва илгари эшитмагансиз. Эшитгансиз, лекин атрофдаги одамлардан, aммо сатрларга сингиб кетган саслардан эмас.
Шавкат Муҳаммад янги сўзлар ва фикрларни сатрларнинг орасига жойлаб, тотли “сандвич” қилиб, мухлисларига тақдим этади. У уруснинг гапини ўзбекчалаштириб, “девор”ларни “шпакловка” қилиб юборади. Кўнглингиздан ўтиб турган гапларни шартта айтади қўяди. У билан баҳслаша олмаганлар уни ҳақоратлай бошлайдилар. Руҳи касал ва қалби сўқир одамлар шундай иш тутадилар. Уларга бешикда теккан касал бу! Тобутга солиб кетадилар.
Кўпчиликнинг эса Шавкат Муҳаммадга қойил қолмасдан иложи йўқ. У ўз ҳақиқатини айтади ва бунга қойил қолмаслик мумкин эмас.
У тўғри келган одамни танқид қилавермайди. Ўз аравасини тортиб юрган одам билан кимнинг иши бор. Агар бир вазифани бўйнига олиб, ваъдани бериб, бажармаётган бўлса унинг тепкиси келиши аниқ. Continue reading →
Filed under: Kundalik | 3 Comments »
Posted on September 9, 2012 by Jahongir Muhammad

Озодликда юрганим эвазига бошқа одам қамоқда ётса, бундан фахрлана олмайман, бу тирик ўликнинг фахрланиши бўлади, деб ёзгандим. Энди ўзим сиёсатни ташлаб кетиб, бошқаларни сиёсатга чақириш худди ана шу гапимга терс тушади. Шу боис Мистер Қалампир номи билан изоҳ ёзган укамизга унча- бунча журналистдан яхши ёзар экансиз, бу сизга берилган буюк неъмат, ёзаверинг дегандим. Лекин унга сайт очинг, сиёсатга киринг, деб маслаҳат беролмадим. У ёзган сайин ёзганларини ўқиб қувондим. Ўз фикри, ўз сўзи бор. Қалам тебратаётган жуда кўп шоввозларга пирлик қиладиган даражада қобилиятга ҳам эга.
Уни шахсан танимасдим. Аммо ёзганларидан уни танидим. Унинг кимлигини билмасдим. Амммо ёзганларидан билдим. У ватанини севган, миллатини севган, ҳурлик, озодликни, эркин сўзни ардоқлаган инсон. Сўзда эмас, амалда.
Кейинги икки ойда интернетдаги сайтларни ўқиш имконим бўлмади. (Бу алоҳида мавзу). Аммо дўстим Ризо Обид “нет” оламида нима гаплар бўлаётганини телефонда айтиб турди. Унга минг раҳмат! У севиниб айтган гаплардан бири “нет”да Мистер Қалампирнинг ДУНЁ ОВОЗИ блоги пайдо бўлгани ҳақидаги хабар эди. Бугун мазкур сайтни “варақлашга” имкон топдим. Ўзига хос, бошқаларага ўхшамаган, бугунги кимлигимизни акс эттирадиган-долзарб сайт бўлибди. Continue reading →
Filed under: Kundalik | 1 Comment »
Posted on September 9, 2012 by Jahongir Muhammad
Гулноранинг қора шарпаси
Гулнора Каримова Ўзбек тилини ўрганишга киришибди. Бу хабарни йўллаган – олдин Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида ишлаган ва ҳозир ҳам элчихона билан яқин алоқада бўлган манбанинг таъкидлашича, илгари Кремл коридорларида Россияда устидан иш қўзғатилган Тимошенконинг Украинада туришига жавобан АҚШда судланган Гулноранинг Тошкентда Бош вазир сифатида майдонга олиб чиқиш ҳақида ўйлаб келинган. Аммо бугунга келиб, бу вариантдан воз кечилган ва бошқа режа устида ишланмоқда.
“Озодлик” радиосининг 2005 йилнинг 17-18 июлда ҳавога узатилган “Қурултой” дастурида тингловчиларнинг диққатини бугун энг катта кураш Гулнора Каримова ва президентнинг собиқ қудаси Мақсудийлар орасида кетаётганига қаратгандим.
Гап шундаки, Андижон воқеаларидан кейин Гулнора “мухолифатнинг фаоллашгани ортида Мақсудийлар турибди” деб ҳисобламоқда. Гарчи Мақсудийлар мухолифатнинг озчиликни ташкил қилган қисмининг ортида турган бўлсаларда, Гулнорага маслаҳат берувчилар пашшани фил қилиб кўрсатишлари турган гап. Бундан у қуйидаги таҳликаларни сезиши мумкин: Continue reading →
Filed under: Maqolalar | Leave a comment »
Posted on September 8, 2012 by Jahongir Muhammad
Ризо Обид: Қалби пок инсон, садоқатли дўст ва устоз
Умрлар кўп, йўллар кўп. Шу умр йўлида кимларни учратмайсиз… Айрим учраганларни гоҳда ёдга олсангиз оласиз, гоҳда эса йўқ. Сабаби доимо хотиротингизни банд этишга арзимайдиганлар кўп.
Таниқли сиёсат ва давлат арбоби, адиб ва шоир, олим Жаҳонгир Муҳаммад эса улардан мустасно. У қаерда яшамасин, ёки сизу биз билан ҳар дамда суҳбатдош бўлмаса ҳам доимо ёнма-ён юргандай ҳис қиласиз. Сабаби унинг асарлари, илмий ишлари, ҳаёти ва фаолияти ибратлидир. Унинг ибратли ҳаёти ҳамиша кишиларга йўлланма, қўлланма бўлиб хизмат қилади.
Жаҳонгир Муҳаммаднинг Тангри жуда камдан-кам инсонларгагина ато этадиган ўз сўзи, ўз овози, энг муҳими ҳаётда ўз ўрни билан сийлаган. Унинг сўзига, овозига эса одамларнинг ҳамиша эҳтиёжи бор. У одамлар ўзига эҳтиёж сезишаётганини теран ҳис қилади. Шу боис ҳамма вақт одамлар руҳияти поклиги учун хизмат қилишдан чарчамайди. Ўзга инсонлар руҳияти поклантириш учун эса аввало кишининг ўзлиги пок бўлиши керак. Жаҳонгир Муҳаммад қалби пок, беғубор ва ҳоҳ дўсти, ҳоҳ рақибига фақат эзгуликдан сўзлайдиган, тўғри йўлни кўрсатадиган инсон. Continue reading →
Filed under: Kundalik | Leave a comment »
Posted on July 21, 2012 by Jahongir Muhammad
ҚУЛЛАР
Кеча телефонда Тошкентдаги танишим билан анча гаплашиб қолдик.
-Рамазон қандай ўтмоқда?
– Тангри қулларини кам қилмайди. Ҳар кун ифторхўрлик!
-Қимматчилик қаҳатчиликка айланиб қолмаятими, ишқилиб?
-Олдингиларидан ўтса ўтмоқдаки, қолишадиган жойи йўқ. Сомсалар ўша ўша…шўрвалар ўша ўша… ёнига кабоб ҳам қўшилмоқда, ҳатто.
-Одамлар нега нолиб юришибди, бўлмаса?
-Фақат Рамазонда эмас, олдин ҳам тўйларда тўкинчилик, зиёфатларда тўкинчилик, мен сендан қоламанми дегандек мусобақа давом этмоқда. Аёлларни айтмайсизми, ҳар куни бир бошқасини кийишади. Эркаклар эса шариатдан ҳам ўтиб кетишди. Росманасига 4-5 тадан хотинлари бор. Continue reading →
Filed under: Maqolalar | 4 Comments »
Posted on July 19, 2012 by Jahongir Muhammad
БИР МАРТА ЯШАЙДИ ЎЗБЕК…
Яқинда бир гастербайтер дўстим билан учрашиб қолдим.
Бироз қаригандек кўринди. Сочларига ҳам оқ оралаган. Озиб ҳам қолган…
Ачинган бўлдим. Нима бўлганда ҳам ўз илмий ишини охирига етказа олмади бечора.
Жуда ҳам ажойиб бир лойиҳа устида тадқиқот олиб бораётганди. Кимлардир эга чиқмоқчи бўлишганди чамамда… Балки шу учундир ўз лойиҳасини сариқ чақага пуллаб билет олиб “ГАСТЕРБАЙТЕР” унвонига эга бўлиш учун чет элларда сарсонликни ўзига раво кўрди. Агарда яна 100 йил чидаб берганда “НОББЕЛ” мукофотига эга чиқармиди балки?! Бу энди ҳазил эмас!!! Continue reading →
Filed under: Muxlislar | Leave a comment »
Posted on July 19, 2012 by Jahongir Muhammad
ТАРБИЯ
Мусурмонқул ака художўй, мўминқобил, тарбияли одам. Унинг икки ўғли бор эди. Уларнинг ҳам ўзи каби тарбияли бўлишини истарди. Шунинг учун асосий вақтини уларга панд-насиҳат қилишга, нимадир ўргатишга сарфларди.
Рамазон кунларининг бирида катта ўғли қўшнисининг боласи-Раҳимни куракда турмайдиган сўзлар билан сўкканини эшитиб қолди.
-Болам рўзанг ҳаром бўлди,-деди у.-Сен Раҳимни сўкиш билан рўзангни буздинг. Бу ойда бировни сўкиш, ҳақоратлаш мумкин эмас. Continue reading →
Filed under: Kundalik | 3 Comments »
Posted on July 18, 2012 by Jahongir Muhammad
ЎЗБЕКИСТОНГА МАҲКУМ “ГАСТЕРБАЙТЕРЛАР”…
Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич!
Ҳозирда бозор иқтисодиётига ўтиш босқичларида Сизнинг олиб бораётган иқтисодий ва сиёсий ишларингизда кўролмаслик қилаётган чет унсурларнинг кўзлари ириб оқсин! Ҳалиям, барча ривожланиш босқичларини айтиб ошкор этмагансиз, бўлмаса улар Сиз муҳтарам зотнинг режаларингизни ўғирлаб кетишарди ва ўзларига “НОУ-ҲАУ” қилиб расмийлаштириб олишган бўлишарди.
Мен бир неча Аврўпо давлатларида котта бизнес қилишга ҳаракат қилиб уларнинг Ўзбекистоннинг ўзига хос ва ўзига мос бўлган ривожланиш йўли олдида ночор қолганларини кўриб ҳайрон қолдим. Улар бизнесни аслида бизлардан ўрганишлари лорзим экан. Аймоқчиманки, АҚШ биздан 50-100 йиллар орқада, Арўво эса 100-150 йиллар орқада ва шу Россиянинг ўзи камида 200-4000000 йиллар орқада эканлиги ўз исботини топди. Continue reading →
Filed under: Muxlislar | 1 Comment »
Posted on July 17, 2012 by Jahongir Muhammad
УЧИНЧИ ОДАМ
Америкада биринчи китобим чиққан кунлар эди. Бир куни уйга уч нафар танишим келиб қолишди. Уларга китобимни кўрсатдим.
-Бу жудда катта воқеа,-деди улардан бири.- Келганингизга энди тўрт йил бўлдию инглиз тилида, яна илмий китоб чиқаришингиз, бу ўз мамлакатингизда қадрингизга етмаганлари учун Аллоҳнинг сизга кўрсатган бир кароматидир. Бу ана у сафсата сотиб юрган дўстларингиз учун ҳам бир тарсаки. Умрларини миш-миш, иғвога сарфлаганларича ана шундай қоладиган ишлар қилсаларку бугунга қадар анча олдинга кетган бўлардик. Мен сиз билан фахрланаман, шундай ҳамюртимиз борлигидан қувонаман… Continue reading →
Filed under: Kundalik | 1 Comment »
Posted on July 17, 2012 by Jahongir Muhammad
Bu ne razolat?
Kecha Rossiyaning NTV kanalida bizga aloqador ko’rsatuv bo’ldi.
U o’zbek ishi, paxta ishi,haqida edi.
Men katta qiziqish bilan ko’rdim uni.
Paxta chanoqlari uzra oqib kelayotgan qon,sovuqda dalada paxta terayotgan ayollar,bolalar…
Qattiq ta’sirlandim,nafaqat yaqin o’tmishimiz,balki bugunning ayni in’ikosi aks etgan bu lavhalarda xalqimizning achinarli ahvol to’laqonli aks etgan.
Siz ushbu voqealar haqida ko’p narsa bilasiz saytdagilardan tashqari yana biron maqola yozsangiz jon deb o’qirdik. Continue reading →
Filed under: Muxlislar, Xatlar | Leave a comment »
Posted on July 16, 2012 by Jahongir Muhammad
Ислом республикасидан Путин Иттифоқига…(?)
Ўзбекистон яқин келажакда исломий жумҳуриятга айланиши мумкинми? Бу менинг шунчаки саволим эмас, балки анчадан бери кун тартибига тушиб қолган саволдир. Бу саволга мумкин деб жавоб қилса бўлади. Ҳозирча бу ҳол одамларни қамоқларга тиқиш йўли билан орқага сурилмоқда. “Тaъсир-акс таъсир” дейдилар. Золимлик мазкур йўлни тобора қисқартирмоқда.
Маълумки, ҳар қандай диктатуралар ағдарилгандан кейин жамиятларда тубдан ўзгариш қилишга интилувчилар бўлади ва олдинги режимнинг тескариси каби бошқа бир тузум барпо этишга интилинади. Continue reading →
Filed under: Maqolalar | 1 Comment »
Posted on July 15, 2012 by Jahongir Muhammad
ДОВЮРАК…
Ҳурматли Жаҳонгир ака!
Жуда ёшлигимда бир эртакни ўқигандим…
—————————
Ўрмоннинг ўртасида жойланган бир қабиланинг бошига мусибат тушибди. Таланган, оч қолган, касалланган ва ўз йўлини йўқотган бу қабила тақдир сўқмоғида чорасиз қолибди. Қабиланинг бу каби инқирозига кимлардир бойлик ва мансаб илинжида, хоинликлари натижасида бу каби ғурбатларга сабабчи бўлибдилар. Хоинлар ҳам халқ борабарида кулфатни бирга тотишга маҳкум этилибдилар. Чунки, ўз халқига хиёнат қилганлар бошқаларга ҳам хиёнат қилмаслигига ким ҳам кафил бўла оларди дейсиз?!
Боши қотган оқсоқоллар барчани йиғиб маслаҳатлашиб олишмоқчи бўлишибди.
Кимдир ўлимга ўзларини топширишни таклиф қилибди, кимдир душман қўлида хору зорлик бўлсада жон сақлаб қолишни илгари сурибди, яна кимдир қандайдир қуллик кишанларини бошга кийиш лозимлигини ўртага қўйибди….
Маслаҳатдан бирор натижа чиқмагач қабиланинг ёшлари орасидан бир йигит узр сўраб ўз фикрини айтмоқчи бўлибди.
Унинг фикрича хоинлик натижасида бир аҳволга келиб қолган бу зулмат босган юртни ташлаб, қуёш нурларини тўсиб турган ўрмонни тарк этиб қуёш нурлари балқиган жойларга кетиш қабила учун ҳар томонлама афзал эканлигини эътироф этибди. Continue reading →
Filed under: Muxlislar | Leave a comment »
Posted on July 15, 2012 by Jahongir Muhammad
ҲОЖИМУРОД ҲОЛВАЧИ
2004 йил, май ойининг охирида Ҳожимурод ака 86 ёшда оламдан ўтдилар. Асли Ўзбекистоннинг Қарши шаҳридан бўлган бу одам қизил империя истилоси пайтида Ватанни тарк этиб, Афғонистонга ўтган ва умрининг охирги йилларида Америкада яшаган эди.
Мен Виржиниа штатига кўчиб келган кунларимда бу ердаги ўзбекларни бирлаштириб бир ташкилот тузиш ҳаракатини бошладик. Йиғилишларимиздан бирида ёнимга новча бир одам келиб ўтирди ва:
-Салом Жаҳонгиржон,-деди ширин бир овозда.
Кейин ўзининг кимлигини айтиб, “Ўғлимни биласиз, у “Озодлик” радиосда ишлаган эди, Усмон Мурод, шунинг отасиман” деди ва ўғлини ҳам ёнига чақирди. Усмон Мурод билан телефонда кўп гаплашган эдик. Аммо кўришмагандик. Шу баҳонада у билан ҳам кўришдик. Continue reading →
Filed under: Maqolalar | 2 Comments »
Posted on July 14, 2012 by Jahongir Muhammad
АБДУРАҲИМ УЧҚУН
Шоир, ёзувчи ва таржимон Абдураҳим Учқун 2003 йилнинг 31 декабрида Саудия Арабистонида 77 ёшида оламдан ўтди.
Ватан дардила бўлдим дарбадар йиллар кўролмайман,
Паришонман анинг ҳажрида бир ерда туролмайман,
Тутуб ғурбат ғубори чеҳрайи зоримни зард этмиш,
Дилим хунобдур ким жўй борида юволмайман.
Ана шундай деб нола қилган марҳум Абдураҳим Учқун ватандан узоқда юрган йилларида доимо соғинч дардида яшади. Бу унинг шеърлари ва ёзган асарлари, шунингдек, таржима қилган китобларида ўз аксини топган. Continue reading →
Filed under: Maqolalar | 1 Comment »
Posted on July 14, 2012 by Jahongir Muhammad
ФАРЗАНДЛАРИМИЗ БИЗДАН КЎРА …. БЎЛИШЛАРИ УЧУН “СОТКА ВА АНТЕННАЛАР”
Ислом Абдуғаниевич Ўзбекистон ёшларига ҳақиқатдан ҳам меҳрибонларча эътибор қаратиб, уларнинг келажакда ҳозирги аждодлариданда кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт эканлигини бир неча бор такрорлаб жуда ҳам катта бир масалага эътиборларини қаратганлар.
Баъзан, чиндан ҳам аччиғим чиқади…
Ҳурматли Абдуғаниевич шунчалар жон куйдирмоқдаларки, аммо у кишининг самарали йўлларига тўғаноқлик қилаётган бошқа куйдирилган каллалар ҳақида нима дейишимни билмай қоламан.
Сиз барака топкурлар, шундай инсон бир гапни қил деб турибдиларми, ҳеч бир савол жавобларсиз қилингларда номардлар!!!
Ўзларинг айтасанларку… муллани айтгани қил аммо қилганини қилма дея…
Нима бўлган ўзи сиз жанобларга?!
Бир инсон бўладиган бўлса, Абдуғаниевич шунчалар бўладиларда…
Мен “казёл” эмасман аммо тўғрисини айтаман… Continue reading →
Filed under: Muxlislar | Leave a comment »
Posted on July 13, 2012 by Jahongir Muhammad
УЧҚУННИНГ АЛАНГАСИ
Шоир Абдураҳим Учқун ҳақида АҚШга келганимдан кейин эшитган бўлсам, яна бир шоир Эргаш Учқун ҳақида эса, Туркияда яшаганимда эшитган эдим. У кишиниг шоирлиги, шоир бўлганда мулки Туронни қалам билан забт этишга интилгани мени ҳайратга солганди.
“Америка овози” иш бошлагач, бир куни Эргаш акани қидириб йўлга чиқдим. Нью Жерсей штатининг жуда олис бир гўшасида яшар эканлар. Деворсиз ҳовлилари жуда катта эди. Уйнинг олдида ва орқасида би неча гектар ерлари бўлиб, олдинги қисмда деҳқончилик замини ва орқа томонда ўрмонзор эди. Continue reading →
Filed under: Kundalik | 1 Comment »
Posted on July 12, 2012 by Jahongir Muhammad
ЎЗБЕКНИНГ ЯНА БИР АЁЛИ ХОРЛАНДИ….
Ҳурматли Жаҳонгир ака!
Кўлимга бир мактуб келиб тегди, аниқроғи интернетдаги ёзишмалардан бири.
Бировнинг хатини ўқиш керак эмаскуя, аммо спам кўринишида келиб қолган бу мактуб ўзбек тилида бўлиб мени қизиқтириб қўйди ва мен бунга ўз фикримни билдирдим.
————————————————
Не кунларга келиб қолдик?!
Пул учун, жиғилдон учун ўз фарзандларидан меҳрни аяшган ота оналарни ким дея аташ мумкин? Continue reading →
Filed under: Muxlislar | Leave a comment »
Posted on July 11, 2012 by Jahongir Muhammad
10. ЖЎРАҚУЛ АКА
Қишлоғимизда Жўрақул деган киши бор. Кимдир уни камситиб “Жўрақулча” дейди. Бўйи-басти кичик бўлгани учун бўлса керак? Кимдир эса унга “чапқўлгинам” деб ном берган. Униси ҳам, буниси жирканч одамларнинг ҳақорати. Ўзлари камситилган одамларгина бошқаларни камситишади.
Агар Жўрақул акага бирор ном бериш мажбурияти пайдо бўлса, у кишини “Жўрабек” деган бўлардим. Бу амир ва хонларнинг чин маънодаги қули бўлган “бек”ларга қиёсан эмас, балки ўз сўзига бек инсонларга қиёсан. Continue reading →
Filed under: Yaxshi odamlar | Leave a comment »
Posted on July 11, 2012 by Jahongir Muhammad
Файсбук жосусми?! Қолганларичи?
ЖАҲОНГИР МУҲАММАД: “Фейсбук” сизнинг маълумотларингизни сотиб пул қиладиган жой, сизни манипуляция қилади, “Однокласники” ФСБ ва СНБнинг контрол маркази-бошқарув жойи. Сизни бошқаришади. Массанжерлар буларнинг асл башараларининг ксериокопияси. Шундай экан бу жойлардан мени тополмайсиз. Энг яхшиси электрон почтамга ёки ушбу сайтимга “просто” ёзишдир.
Узр, нима қиламиз, “шунақа замондан” орқада қолган, консервативман.
Жавоб ўрнида……..
Файсбук жосусми?! Қолганларичи? Continue reading →
Filed under: Muxlislar | 4 Comments »
Posted on July 10, 2012 by Jahongir Muhammad
ҚАЙТГАНЛАР ҚАҲРАМОНЛАРДИР!
Ғазнавий зулми даврида бош олиб чиқиб кетганлар Авропа остонасига қадар етиб боришди ва Усмонли, кейин Туркияни қуриб ўша ёқларда қолиб кетишди. Қайтишмади.
Шайбонийхон дастидан Афғонистонга кетган Бобур Мирзолар Ҳиндистонга қадар боришди ва ўша ёқларда қолиб кетишди. Қайтишмади.
Рус истилоси даврида чиқаб кетганлар “Бугун қайтамиз, эртага қайтамиз, Туркистон мустақил бўлса қайтамиз, Ўзбекистон мустақил бўлса қайтамиз” дея ўзларини алдашди. Қайтишмади. Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин ҳам орзулари сароблигича қолди. Continue reading →
Filed under: Maqolalar | 4 Comments »
Posted on July 9, 2012 by Jahongir Muhammad
НАЗИР РАЖАБОВ
Назир Ражабов ҳақида илк бор 1970 йилларнинг охири 1980 йилларнинг бошида у Бухорода (у асли ромитанлик-ЖМ) ёнғинга учраган бир йирик корхона биносини қайта тиклаш лойиҳасини тайёрлаб, СССР Давлат мукофотини олганда эшитгандим.
Кейин у жуда ёш бўлишига қарамасдан жуда катта вазифаларда ишлади, Қурилиш вазири бўлди, Наманган вилоят партия қўмитасининг биринчи котиблигидан Самарқанд вилоят партия комитетининг биринчи котиблигига ўтказилганда уни бевосита танидим. У янгича фикрлайдиган, ташаббускор, тиниб-тинчимас, адолат томонида маҳкам турадиган, адолатсизликка чидай олмайдиган бир раҳбар эди.
Илгари Самарқандда худди ана шундай бир раҳбар бўлган-Владимир Николаевич Қодиров. Уни 43 ёшида заҳарлаб ўлдиришган.(Болалар уйидан чиққан халқпарвар Қодиров ҳақида ёзган китобим ошкоралик йилларида “Қишлоқ ҳақиқати” газетасида давомли ўлароқ эълон қилинганди-ЖМ). Continue reading →
Filed under: Maqolalar | 1 Comment »
Posted on July 8, 2012 by Jahongir Muhammad
O’zbekcha dars
(Davomi)
Pavlik,Sereja,Boleslav,Kopov,serjant Bunin degan safdoshlarimiz halok bo’lishdi.
Serejani minomyot ikkiga bo’lib yubordi.
Kopovni topganimizda yuztuban yotar ko’zining oq qismi kosasidan chiqib qolgandi,nemis snayperi ko’krak qiyofali nishonni ermak qilganday ko’rish a’zosini nishonga olgandi…
Bir qancha to’pni og’ziga granata tiqib stvolini qiyshaytirdik ya’ni endi bizga xavf sololmaydigan darajada yaroqsizladik.
Biroq tezgina orqaga yo’naldik.Chunki dushman bizdan ancha ustun,ayniqsa bronetexnikasing sanog’i yo’qdek tuyulardi.Har o’nta texnikasiga esa odatda ko’pi bilan ikkita tankimiz g’ildirab maydonga kirar,ko’pchilik tankistlar esa o’qsizlikdan shikoyat qiladi. Continue reading →
Filed under: Muxlislar | 1 Comment »
Posted on July 7, 2012 by Jahongir Muhammad
ЙЎҚОЛИШ
АҚШда бир куни докторга борсам, фамилиясининг ортида “ов” қўшимчаси бор экан.
-Русчани биласизми?-деб сўрадим.
-Дадам оз-моз билардилар, бувим ва бобом яхши билардилар, улар рус бўлганлар,-деди.
Унинг “улар” дейиши аввалига мени таажжубга солди. Аммо кейин тушундим. У шу ерда туғилган, унинг Ватани шу ер ва шу заминнинг асл фуқароси у.
У энди ўзини тўла америкалик деб билади ва фақат бобоси ва бувисини россиялик эканини айтади.
Маълумки, ҳар қандай ғалабанинг ортида йўқотиш ва йўқолишлар бўлади. Марказий Осиёда мустақиллик туфайли вужудга келган янги давлатларда сиёсат бугунги кунга қадар бўлганидек давом этса, озчиликка айланган халқларнинг аста-секин ассимиляция бўлиб, асосий халқ таркибига сингиб кетишига олиб келади. Continue reading →
Filed under: Maqolalar | Leave a comment »
Posted on July 7, 2012 by Jahongir Muhammad
Мия ва пахта бирлиги
“Ҳали чумолини кашф этмаганмиз“ни ўқиб
…Сиз ажойиб мавзуларни кўтарасиз, шу сабабли хато ёки тўғри бўлсада изоҳ ёзишга кишида ҳавас пайдо бўлади.
Айтганларингиз жуда тўғри!
Бу гапларингиз Ўзбекистон ҳолатида асли ҳақиқатлардир. (бу ердаги мисоллар барчага тегишли эмас!)
Инсоният ўз айбини яшириш мақсадида маймундан тўраб қолдик деган гапга осилиб олишганди.
Мана қарангки, инсондан тўраган маймунлар ҳар томонда бор экан. Уларнинг маймунсифат қилиқлари нафақат бировни калака қилишга асосланган, балки ўзларининг калака қилинишлари ва ўзлари ўзларини калака қилишлари ҳам шу жумладандир.
Итнинг масаласида ҳақиқатдан фикр айтиш жуда қийин. Агар унинг вафодорлигини чин маънода олсак демак шу ит ҳам инсониятдан ақлли деган фаразни юзага келишига сабабчи бўламиз. Лекин, нега бир инсондан аччиғимиз келса уни “ит” деб ҳақоратлаймиз. Аслида ит вафодорлик, яхшилик рамзи эмасмиди?…
Масалада бошқа томондан қарайдиган бўлсак, итда ишлаб чиқариш йўқ яъни бир товуқ каби тухум ҳам қила олмайди. Шу учун у ўзига бошқалар қила олмайдиган ҳунарларни эгаллаган. Ялтоқланиб ўз эгасига “вафодорлик” кўрсатади. Уни сал хафа қилсангиз борми ҳатто бир неча кунлар аразлаб қўлингиздан овқат ҳам емай юради. Continue reading →
Filed under: Muxlislar | Leave a comment »
You must be logged in to post a comment.