Ёшлар майдони

Омад, Шавкат Муҳаммад!

Шавкат Муҳаммаднинг услуби Абдулла Қодирийнинг Жулқунбой тахаллуси билан ёзган ҳажвлари ва фелъетонларидаги услубга ўхшаб кетади. Кутилмаган иборалар ва кутилмаган фикрлар… Ҳаммаси янги ва илгари эшитмагансиз. Эшитгансиз, лекин атрофдаги одамлардан, aммо сатрларга сингиб кетган саслардан эмас.

Шавкат Муҳаммад янги сўзлар ва фикрларни сатрларнинг орасига жойлаб, тотли “сандвич” қилиб, мухлисларига тақдим этади. У уруснинг гапини ўзбекчалаштириб, “девор”ларни “шпакловка” қилиб юборади. Кўнглингиздан ўтиб турган гапларни шартта айтади қўяди. У билан баҳслаша олмаганлар уни ҳақоратлай бошлайдилар. Руҳи касал ва қалби сўқир одамлар шундай иш тутадилар. Уларга бешикда теккан касал бу! Тобутга солиб кетадилар.

Кўпчиликнинг эса Шавкат Муҳаммадга қойил қолмасдан иложи йўқ. У ўз ҳақиқатини айтади ва бунга қойил қолмаслик мумкин эмас.

У тўғри келган одамни танқид қилавермайди. Ўз аравасини тортиб юрган одам билан кимнинг иши бор. Агар бир вазифани бўйнига олиб, ваъдани бериб, бажармаётган бўлса унинг тепкиси келиши аниқ.

Танқид қилган одамни “МХХчи” дейиш модага айланган. Шавкат Муҳаммаднинг ёзганларини ўқиб, агар “МХХ” дегани шунақа бўлса, зулм остидаги Ўзбекистонга бундай “МХХ”лар жуда керак деган фикр ўтади кўнгилдан. Балки, улар “МХХ” дер эканлар Мазлум Халқнинг Хизматида дейишмоқчидир. Ундай бўлса, узр!

Шавкат ўзини демократман деса, уни дарҳол даҳрийликда айблай бошлайдилар. У эса агар сен яҳудий бўлсанг ана сенагогингга бор ва истаганинг қадар ибодатингни қил, агар сен насроний бўлсанг, черков сеники ва хохлаганинг қадар ибодатингни бажаравер, агар сен мусулмон бўлсанг, мачитлар, жомеларнинг эшиклари сенга очиқ, ибодатда эркинсан демоқчидек. Фақат ким бўлишидан қатъий назар ўзи билмаган ва ўзи тушунмаган нарсани оний манфаат учун унинг онгига тиқишга уринса, ўшани ҳажв қилади.

Қолоқлик, худбинлик, халқ ва Худо номини сотиш, диктаторлик, золимлик, бечораларнинг ҳақи ва ҳаққига хиёнат каби иллатларни кўрганда у гапини дангал айтади. Ишонмасангиз унинг хос сайтига кириб, ёзганларини яна бир карра кўздан кечиринг.

Дарвоқе, бу гапларни айтишимга ҳам унинг “Шавкат Муҳаммад” номи билан очган хос сайти сабаб бўлди.

Ўзбек адабиёти ва журналистикасининг бундай сўз соҳибларига эҳтиёжи бор. Эски сўзлар яхши, лекин янги сўз ундан ҳам яхши. Чунки янги сўзни ҳамма ҳам aйтолмайди.

Омад, Шавкат Муҳаммад!

ЖМ.

3 Responses

  1. Шавкат Муҳаммад, дўстим!
    Гарчи менинг юзимни ҳеч қачон кўрмаган бўлсангиз ҳам, доим ижодда ва қалбан муштаракмиз!
    Инсоннинг юзи чиройли бўлиб иши ёмон бўлса, демак мана бу нарсалар айб.
    Юзма юз кўришгунча!!!
    Келгуси ижодларга омад, дўстим!
    Биласизки, мен ҳам Сизнинг муҳлисларингиздан бириман!
    Ҳурмат билан Мистер Қалампир

  2. Мен Хафиза Махмудова Ушдаги 2010 йил киргини. Ташаббускор аёллар грухни рахбариман,Сизни Сайтингиз очилиши билан табриклайман,хакикатни ёритишда сизга Омад тилаб коламан.Шу билан бирга сизга бир илтимос билан мурожаат килмокчи эдим.Бугунги кунда Ушда махаллада дув дув гаплар юрибди,гуё бизни узбек лидерларимиз К.Ботиров,Ж.Солохудинов,И.Абдурасулов ва Каромат Абдуллаевалар Вактли хукуматдан бу ердаги ишларга аралашмасдан жим утириш учун катта микдорда пул олган эмиш.Бошкаларни билмайманку аммо Каромат Абдуллаевани бундай иш килишига ишонмайман,сабаби опани узок йиллардан бери танийман,соф халол,миллат учун жонини фидо киладиган аёл.Бугунги кундаги миш мишларда Кодиржон 5 млн,Жалолдин 4 млн,Ином 3 млн,Каромат опа 500 минг доллар олган эмиш ва Узигабек ва бошка сайтларда чиккан экан.Нахотки бу инсонлар бутун бошли миллатни утга ташлаб, пул учун виждонларини сотган булса.Ишонмай дейману бирок уларни чет элга чикиб кетиб 2,5 йилдан бери огзига талкон солиб олгани, мени уйлантириб куйяди.Буни устига КР,Ж.Кенешни депутатлари огзида хам шу гап.Шунинг учун сиздан илтимос бир мустакил журналистик текширу олиб бориб шу муаммони ёритиб берсангиз,сиздан рози булар эдик.Х.Махмудова.mahmudova55@mail.ru

  3. Mister Qalampir do’stimga!
    Garchi zamonamiz bizga andak kulib boqmagan bo’lsa ham,
    har bir jarayonning boshlang’ich nuqtasi-eng muhimi ana shudir.
    Seni ham Qodiriyga o’xshaysan.Qisqasi ikkalamiz “Mamatovchi” bo’ldik boshqalar ko’zicha.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: