БОШҚА ДУНЁ
2. “Жет лаг”
Бир жойда тўхтадик. Тун оққани учунми атроф қўрқинчли эди. Уйлар армия казармасини эслатади. Ҳар бир уйда олтитадан квартира. Шулардан биттасини Мерит биз учун ҳозирлабди. Ичкарига киришимиз билан Мерит қизимни чақирди ва бизга квартирани “таништирди”׃ Учта ётоқхонаси бор, битта катта зал ҳамда ошхона. Залда мўрили печка ўрнатилган бўлиб унга ўтин ташлаб ёқиларкан. Мерит балконга бошлаб:
-Сизлар учун ўтин ҳам жамғариб қўйдим,-деди.
Биз Америкага келдикми ёки адашиб Мексикага ўтиб кетдикими, деб ўйлаб қолдим. Наҳотки уйни ўтин ёқиб иситамиз? Атрофга аланглаб, охири деворнинг бир четидан ҳаво келадиган жойни кўриб қолдим. Кейин билимдонлик қилган каби сўрадим: Continue reading
Filed under: Бошқа дунё | 7 Comments »