Озодликда юрганим эвазига бошқа одам қамоқда ётса, бундан фахрлана олмайман, бу тирик ўликнинг фахрланиши бўлади, деб ёзгандим. Энди ўзим сиёсатни ташлаб кетиб, бошқаларни сиёсатга чақириш худди ана шу гапимга терс тушади. Шу боис Мистер Қалампир номи билан изоҳ ёзган укамизга унча- бунча журналистдан яхши ёзар экансиз, бу сизга берилган буюк неъмат, ёзаверинг дегандим. Лекин унга сайт очинг, сиёсатга киринг, деб маслаҳат беролмадим. У ёзган сайин ёзганларини ўқиб қувондим. Ўз фикри, ўз сўзи бор. Қалам тебратаётган жуда кўп шоввозларга пирлик қиладиган даражада қобилиятга ҳам эга.
Уни шахсан танимасдим. Аммо ёзганларидан уни танидим. Унинг кимлигини билмасдим. Амммо ёзганларидан билдим. У ватанини севган, миллатини севган, ҳурлик, озодликни, эркин сўзни ардоқлаган инсон. Сўзда эмас, амалда.
Кейинги икки ойда интернетдаги сайтларни ўқиш имконим бўлмади. (Бу алоҳида мавзу). Аммо дўстим Ризо Обид “нет” оламида нима гаплар бўлаётганини телефонда айтиб турди. Унга минг раҳмат! У севиниб айтган гаплардан бири “нет”да Мистер Қалампирнинг ДУНЁ ОВОЗИ блоги пайдо бўлгани ҳақидаги хабар эди. Бугун мазкур сайтни “варақлашга” имкон топдим. Ўзига хос, бошқаларага ўхшамаган, бугунги кимлигимизни акс эттирадиган-долзарб сайт бўлибди. Continue reading
Filed under: Kundalik | 1 Comment »
You must be logged in to post a comment.