Қалам пирининг овози

Озодликда юрганим эвазига бошқа одам қамоқда ётса, бундан фахрлана олмайман, бу тирик ўликнинг фахрланиши бўлади, деб ёзгандим. Энди ўзим сиёсатни ташлаб кетиб, бошқаларни сиёсатга чақириш худди ана шу гапимга терс тушади. Шу боис Мистер Қалампир номи билан изоҳ ёзган укамизга унча- бунча журналистдан яхши ёзар экансиз, бу сизга берилган буюк неъмат, ёзаверинг дегандим. Лекин унга сайт очинг, сиёсатга киринг, деб маслаҳат беролмадим. У ёзган сайин ёзганларини ўқиб қувондим. Ўз фикри, ўз сўзи бор. Қалам тебратаётган жуда кўп шоввозларга пирлик қиладиган даражада қобилиятга ҳам эга.

Уни шахсан танимасдим. Аммо ёзганларидан уни танидим. Унинг кимлигини билмасдим. Амммо ёзганларидан билдим. У ватанини севган, миллатини севган, ҳурлик, озодликни, эркин сўзни ардоқлаган инсон. Сўзда эмас, амалда.

Кейинги икки ойда интернетдаги сайтларни ўқиш имконим бўлмади. (Бу алоҳида мавзу). Аммо дўстим Ризо Обид “нет” оламида нима гаплар бўлаётганини телефонда айтиб турди. Унга минг раҳмат! У севиниб айтган гаплардан бири “нет”да Мистер Қалампирнинг ДУНЁ ОВОЗИ блоги пайдо бўлгани ҳақидаги хабар эди. Бугун мазкур сайтни “варақлашга” имкон топдим. Ўзига хос, бошқаларага ўхшамаган, бугунги кимлигимизни акс эттирадиган-долзарб сайт бўлибди.
Сайтнинг чап тарафдаги қисмида “Жаҳоннома”га боғланиш бериларкан, у ердаги суратимни ҳамда “Таниқли сиёсат ва давлат арбоби, адиб ва шоир, олим – устозим Жаҳонгир Муҳаммад” сўзларини ўқиб хижолат тортдим. Чунки бу йигитга устозлик қиладиган даражада бир иш қилолганим йўқ. Аксинча жуда кўп саволлари жавобсиз қолди. Вақт ва саломатлик бир муддат жавоб ёзишга имкон бермади.

У яратган сайтни кўздан кечириб қулоқларим остида унинг қудрaтдор овозини ҳис қилгандек бўлдим. Бу овоз доим янграб туришини истадим.

У катта йўл бошида. Катта сиёсат йўли бу. Оғир йўл. Чапдан ҳам, ўнгдан ҳам раҳмат ўрнига тош отишади. Тепадан ҳам, пастдан ҳам мушт келиши мумкин. Ҳаммасига чап бера оладиган инсон музаффар бўлади. Шунинг учун унга тилайдиганим, ОҚ ЙЎЛдир.

ЖМ.

One Response

  1. Кимки сенга бир ҳарф ўргатмиш ранж ила,
    Узолмассан онинг ҳақин минг ганч ила!

    Киши бундай вақтда шошиб қоларкан….
    Яхши тилакларингиз учун катта рахмат устоз- Жаҳонгир ака Муҳаммад!
    Ҳурмат билан Мистер Қалампир

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: