Posted on September 10, 2012 by Jahongir Muhammad
Бугунги мардикор ким? Ўз ватанида ўз ишини тополмaган, ўз ҳақини ололмаган ва ўзга юртларда сарсон-сaргардончиликка юз тутган мардумдир.
Уларнинг кўпчилиги Урусиятда. Кимлардир баъзиларини рус тилини билмасликда айблайдилар. Лекин уларнинг айримлари ўзбек тилини ҳам эплаб гапира олмайдилар ёки эплаб ёза олмайдилар. Бу уларнинг айби эмас, бу ўзбек жамиятини шу куйга солган золим режимнинг айби. Чунки ёппасига ёйилган иллат учун шахслар айбланмайди, балки тузум бошқарувчилари масъул тутилади.
Хуллас, бугунги мардикор гапирганда ва ёзганда имловий хато қилади, аммо фикр айтишда мерган. Бу гапга ишонмасангиз “мардикоршунос ва мухолифатолог” Максим Назаров тартибга солаётган МАРДИКОРШУНОС интернет журналига бир назар ташланг.
Бу сайтни кўриб мардикорлар орасида ҳам кулиш, ҳажвни севадиганлар, дунёдаги воқеаларга ўз муносабати шаклланган ва энг асосийси келажакка бефарқ эмаслари борлигини кўрасиз. Continue reading →
Filed under: Kundalik | 3 Comments »
Posted on September 10, 2012 by Jahongir Muhammad
Омад, Шавкат Муҳаммад!
Шавкат Муҳаммаднинг услуби Абдулла Қодирийнинг Жулқунбой тахаллуси билан ёзган ҳажвлари ва фелъетонларидаги услубга ўхшаб кетади. Кутилмаган иборалар ва кутилмаган фикрлар… Ҳаммаси янги ва илгари эшитмагансиз. Эшитгансиз, лекин атрофдаги одамлардан, aммо сатрларга сингиб кетган саслардан эмас.
Шавкат Муҳаммад янги сўзлар ва фикрларни сатрларнинг орасига жойлаб, тотли “сандвич” қилиб, мухлисларига тақдим этади. У уруснинг гапини ўзбекчалаштириб, “девор”ларни “шпакловка” қилиб юборади. Кўнглингиздан ўтиб турган гапларни шартта айтади қўяди. У билан баҳслаша олмаганлар уни ҳақоратлай бошлайдилар. Руҳи касал ва қалби сўқир одамлар шундай иш тутадилар. Уларга бешикда теккан касал бу! Тобутга солиб кетадилар.
Кўпчиликнинг эса Шавкат Муҳаммадга қойил қолмасдан иложи йўқ. У ўз ҳақиқатини айтади ва бунга қойил қолмаслик мумкин эмас.
У тўғри келган одамни танқид қилавермайди. Ўз аравасини тортиб юрган одам билан кимнинг иши бор. Агар бир вазифани бўйнига олиб, ваъдани бериб, бажармаётган бўлса унинг тепкиси келиши аниқ. Continue reading →
Filed under: Kundalik | 3 Comments »
You must be logged in to post a comment.