Топқир ва толмас ёшлар

Бугунги мардикор ким? Ўз ватанида ўз ишини тополмaган, ўз ҳақини ололмаган ва ўзга юртларда сарсон-сaргардончиликка юз тутган мардумдир.

Уларнинг кўпчилиги Урусиятда. Кимлардир баъзиларини рус тилини билмасликда айблайдилар. Лекин уларнинг айримлари ўзбек тилини ҳам эплаб гапира олмайдилар ёки эплаб ёза олмайдилар. Бу уларнинг айби эмас, бу ўзбек жамиятини шу куйга солган золим режимнинг айби. Чунки ёппасига ёйилган иллат учун шахслар айбланмайди, балки тузум бошқарувчилари масъул тутилади.

Хуллас, бугунги мардикор гапирганда ва ёзганда имловий хато қилади, аммо фикр айтишда мерган. Бу гапга ишонмасангиз “мардикоршунос ва мухолифатолог” Максим Назаров тартибга солаётган МАРДИКОРШУНОС интернет журналига бир назар ташланг.

Бу сайтни кўриб мардикорлар орасида ҳам кулиш, ҳажвни севадиганлар, дунёдаги воқеаларга ўз муносабати шаклланган ва энг асосийси келажакка бефарқ эмаслари борлигини кўрасиз.

Хулоса эса, мардикорлар оламини интернет оламига боғлаётган, мардикорларнинг  мардлигини  кўрсатаётган топқир ва толмас йигитларга тасанно.

ЖМ.

3 Responses

  1. Азиз дўстим!
    Сен жуда ҳам ажойибсан!
    Қалбинг пок ва беғубор, ёшларча меҳрли.
    Ким ҳозирга қадар мардикорни ўйлади ва бошини силади?
    Ҳеч ким!!!
    Биламан барча мардикорга ёрдам беришга имконинг йўқ.
    Шундай бўлсада, уларга кулгу ва табассум ҳадя эта олмоқдасан.
    Ҳозирда, бу уларга барча ёрдамдан кўра ўта зарур ва муҳим бўлган нарсадир.
    Ижодингга омадлар.
    Ҳурмат билан Мистер Қалампир

  2. Ассалому Алейкум Ҳурматли Жаҳонгир ака! Аввало узиздан сурасак яхшимисиз,аҳли оила ҳама тузикмисизлар!
    Ҳурматли Жаҳонгир ака одамни жуда ҳам уялтириб мартабамни кутардингиз,сизнинг олдизда жуда ҳам хижолат бўлиб кетяпман.Сизни нек суханларингиз учун минг бора таъзимлар билан котта раҳматлар айтиб,шу баҳона бир ойдан мени қиналаётган гапни оммани олдида сизга айтиб утмоқчиман:
    Бу саҳифани очишга сабабчи бўлган четда узизга маълум,мухолифат деб узларини мартаба баланд,супер-савия ва супер-Уламо Уюшмалари ута даражада одамни суроқсиз 4-та тоифага ажратиб қуйиб,сайтларида хоҳлаганича Каримовни баҳона қилиб олганлари диктатор,қуруқ гаплари билан халқни,айниқса ёшларни чалғитмокдалар? Ҳа Каримов Диктатор бўлса қил қиладигон ишни қуруқ гапирмасдан десангиз,руббоиййлар ёзиб одамни ажратиб жосусга чиқариб ташайдилар… Мен ҳам уларга энг савияси паст хақиқий Каримовчи ва МХХчи лақабига эга бўлиб улгурдим,факат ойлигимни Каримов эмас,қумшувоқларим бермоқда.
    Шу туртда “тоифабаланд Уламолар” деб, 5 млнта “тоифапаст мардикорлар”ни бола чақаси ҳам келажакда мардикор бўлмасин дейман холос…Мен шу тоифапаст бўлсам ҳам фарзандим булмаслиги шарт деб биламан! Целиком бутун узбек халқи келажак авлоди тоифапаст бўлишга қаршиман,асосий мақсад шу…
    Аммо сизни хам бази кимсалар айблади,бошлик Жахонгир ака эканда деди…сиз билан хали салом алекум хам килганим йук бу интернет улгур оркали…Мен айтдим сизларга ҳам Каримовчи бўлай ҳам Ризо Обидчи,ҳам МХХчи,ҳам Гулнорачи?энди Жаҳонгир Муҳаммадчи бўлганимга ҳам хурсанд ман деб қуйгандим,аммо мен ашадий оддий қип қизил мардикорчи ман-ку ахир,шунга мен ҳам мухолифатология ва хам мардикорология фанлар академиясини академиги була қолай деб шу саҳифани очдим…Бу мухолифатчиларга ҳам раҳмат,роса унвонларга эга булаяпман,ҳали бери бу унвонларим тугамайди бу кетишда?

    Сизга бардамлик ва ишларингизга муввафақиятлар тилаб қолувчи,

    Ҳурмат ила, Ҳалқаро Тоифапаст
    Савияси Қумшўвоқ Гипсакартон
    Уюшмасини Бош Вазири
    Максим Назиров. ))))

  3. […] “Топқир ва толмас ёшлар”га муносабат […]

Leave a comment