Аммо сизни ҳам баъзи кимсалар айблади, бошлиқ Жаҳонгир ака эканда деди…
“Топқир ва толмас ёшлар”га муносабат
Ассалому Алейкум Ҳурматли Жаҳонгир ака! Аввало ўзиздан сўрасак яхшимисиз, аҳли оила ҳамма тузукмисизлар!
Ҳурматли Жаҳонгир ака одамни жуда ҳам уялтириб мартабамни кўтардингиз, сизнинг олдизда жуда ҳам ҳижолат бўлиб кетяпман.Сизни нек суханларингиз учун минг бора таъзимлар билан котта раҳматлар айтиб,шу баҳона бир ойдан мени қийналаётган гапни оммани олдида сизга айтиб ўтмоқчиман:
Бу саҳифани очишга сабабчи бўлган четда ўзизга маълум,мухолифат деб узларини мартаба баланд,супер-савия ва супер-Уламо Уюшмалари ўта даражада одамни сўроқсиз 4-та тоифага ажратиб қўйиб, сайтларида хоҳлаганича Каримовни баҳона қилиб олганлари диктатор, қуруқ гаплари билан халқни,айниқса ёшларни чалғитмокдалар.
Ҳа Каримов Диктатор бўлса қил қиладигон ишни қуруқ гапирмасдан десангиз,руббоиййлар ёзиб одамни ажратиб жосусга чиқариб ташайдилар…
Мен ҳам уларга энг савияси паст хақиқий Каримовчи ва МХХчи лақабига эга бўлиб улгурдим,фақат ойлигимни Каримов эмас,қумшувоқларим бермоқда.
Шу тўртда “тоифабаланд Уламолар” деб, 5 млнта “тоифапаст мардикорлар”ни бола чақаси ҳам келажакда мардикор бўлмасин дейман холос…
Мен шу тоифапаст бўлсам ҳам, фарзандим бўлмаслиги шарт деб биламан! Целиком бутун ўзбек халқи келажак авлоди тоифапаст бўлишга қаршиман,асосий мақсад шу…
Аммо сизни ҳам баъзи кимсалар айблади, бошлиқ Жаҳонгир ака эканда деди… Сиз билан ҳали салом алекум ҳам қилганим йўқ бу интернет ўлгур орқали…
Мен айтдим сизларга ҳам Каримовчи бўлай, ҳам Ризо Обидчи, ҳам МХХчи, ҳам Гулнорачи, энди Жаҳонгир Муҳаммадчи бўлганимга ҳам хурсандман деб қўйгандим, аммо мен ашадий оддий қип – қизил мардикорчи ман-ку ахир, шунга мен ҳам мухолифатология ва ҳам мардикорология фанлар академиясини академиги бўла қолай деб шу саҳифани очдим…Бу мухолифатчиларга ҳам раҳмат, роса унвонларга эга бўлаяпман, ҳали бери бу унвонларим тугамайди бу кетишда!
Сизга бардамлик ва ишларингизга муввафақиятлар тилаб қолувчи,
Ҳурмат ила, Ҳалқаро Тоифапаст
Савияси Қумшўвоқ Гипсакартон
Уюшмасини Бош Вазири
Максим Назиров. ))))
Filed under: Kundalik |
Ҳурматли Жаҳонгир ака!
Биз ёшлар жуда ҳам ҳурсандмизки, Сиздек ва Ризо акадек устозларимиз бор экан.
Бизларга қўлларингиздан келганча маслаҳатлар бериб тўғри йўлга бошламоқдасизлар.
Афсуски!….
Нафақат Максим Назировда балки каминада ҳам шу каби ҳолат содир бўлган эди. Хижолатда, қалбимда қолиб кетаётганди.
Уларнинг ҳатти ҳаракати ва муомалаларини кўриб, оллоҳга шукрки, бундай кишиларга яқин бормаган ва уларга шогирд бўлмаган эканман деган хаёлларга бораман.
Ҳурмат билан Мистер Қалампир.