Қуллуқ!

Ризо Обид: Қалби пок инсон, садоқатли дўст ва устоз

Умрлар кўп, йўллар кўп. Шу умр йўлида кимларни учратмайсиз… Айрим учраганларни гоҳда ёдга олсангиз оласиз, гоҳда эса йўқ. Сабаби доимо хотиротингизни банд этишга арзимайдиганлар кўп.

Таниқли сиёсат ва давлат арбоби, адиб ва шоир, олим Жаҳонгир Муҳаммад эса улардан мустасно. У қаерда яшамасин, ёки сизу биз билан ҳар дамда суҳбатдош бўлмаса ҳам доимо ёнма-ён юргандай ҳис қиласиз. Сабаби унинг асарлари, илмий ишлари, ҳаёти ва фаолияти ибратлидир. Унинг ибратли ҳаёти ҳамиша кишиларга йўлланма, қўлланма бўлиб хизмат қилади.

Жаҳонгир Муҳаммаднинг Тангри жуда камдан-кам инсонларгагина ато этадиган ўз сўзи, ўз овози, энг муҳими ҳаётда ўз ўрни билан сийлаган. Унинг сўзига, овозига эса одамларнинг ҳамиша эҳтиёжи бор. У одамлар ўзига эҳтиёж сезишаётганини теран ҳис қилади. Шу боис ҳамма вақт одамлар руҳияти поклиги учун хизмат қилишдан чарчамайди. Ўзга инсонлар руҳияти поклантириш учун эса аввало кишининг ўзлиги пок бўлиши керак. Жаҳонгир Муҳаммад қалби пок, беғубор ва ҳоҳ дўсти, ҳоҳ рақибига фақат эзгуликдан сўзлайдиган, тўғри йўлни кўрсатадиган инсон.

Одамлар кўп, умр йўллари кўп, дедик. Кимдир арзимаган бир туҳфасини бир умр миннат қилиб ўтади. Жаҳонгир Муҳаммад эса “«Яхшилик қилгину сувга от — балиқ билар, балиқ билмаса — холиқ билар» нақлини ҳаётда исбот этган оқилу фозил, ҳотамтой инсондир.

Қалби осмон каби чексиз, мусаффо,
Садоқатли дўст, ҳазрати устоз.
Одамзот эркига умрин бағишлаб,
Ҳечда чекинмасдан айтаётган сўз —
Жаҳонгир Муҳаммад!

Адолат туғини бош узра тутган,
Халқ учун хизматни юракка туккан.
Озодлик йўлида заҳматлар чеккан,
Садоқатли дўст, ҳазрати инсон —
Жаҳонгир Муҳаммад!

Жаҳонгир Муҳаммад таваллуд куни Ўзбекистонда Мустақиллик , дея нишонланадиган байрам кунга тўғри келади. Ҳар нарса бўлса бежизга эмас. Зеро, Ўзбекистон атоқли улкан мамлакат Мустақиллиги қайсидир бир жиҳатдан дўст ва устоз Жаҳонгир Муҳаммад номи билан ҳам тарихан боғлиқдир. Камина эса шундай улуғ киши билан дўстлигимдан, шундай табаррук инсон устозим эканликларидан фахр ва ифтихор ҳис қиламан!

Туғилган кунингиз муборак бўлсин Жаҳонгир ака!

Ризо Обидов.

1-сентябр, 2012 йил.

Изоҳлар, фикр-мулоҳазалар:

Мистер Қалампир

Ўзбек халқининг севимли адиби ва буюк олими ҳамда кучли сиёсат арбоби- Жаҳонгир Муҳаммаднинг яна бир қувончли кунига ҳам етиб келдик.
Ўзбекистон Республикасининг мустақилли пойдевори асосчиларидан бири бўлмиш тарик афсонага айланишга улгурган буюк устоз доимо соғ саломат бўлсинлар, фарзандлари ва оила билан доимо шоду хуррамликда яшасинлар, ижодларига кўтаринки кайфият.
Умрлари узун бўлиб, келажак учун фидокорана қилаётган меҳнатларига Оллоҳдан куч ва қудрат сўраймиз.
Ҳурмат билан….
0:56

abdujabbor

Хурматли Жахонгир ака! Сизни таваллуд кунингиз билан чин калбдан кутлаймиз ва энг аввало соглик-омонлик тилаб, орзуларингизнинг руёбга чикишини истаб коламиз. Барчамизнинг бахтимизга омон булинг.
4:57

едгор самар

Жохонгир ака сизни тугулган куниз билан табриклайман
сизга узок умр сихат саломатлик келгусида узбекистон призиденти булишингиз тарафдори ман.
номзодликни куйинг 1000та овоз мендан
18:17

М.Мансур

Мен хам чин юракдан ушбу табрикка кушиламан! Жахонгир ака – узбеклар фахри! Кам булманг! Сизга соглик ва ижодингизга барака! Хурмат билан М.Мансур!
18:21

Maksim Nazirov

Хамма сиздан олсин урнак!
Зодрузатон Муборак!
18:31

М.Мансур

Жахонгир ака узбеклар фахридур! Мен хам чин кунглимдан табриклайман! Сизга соглик, ижодингизга барака! Кам булманг! Сиз билан гуруланамиз! Хурмат билан М.Мансур
21:35

Dilobar

Assalomu alaykum Jahongir aka,
Tavallud kuningiz muborak bulsin. Sihat-salomatlik, ishlaringizda yanada muvaffaqiyatlar tilayman. Farzandlaringiz rohatini kurib yuring.
Hurmat bilan Dilobar Karimova.
23:50

Bashorat Eshova

Jahongir aka tugilgan kuningiz qutlug bo’lsin!

Ilohim farzandlaringiz kamolini ko’rib yuz ellik yoshlarga kirib yuring.

Siz kabi insonlar ming yilda bir dunyoga yo keladi yo kelmaydi. Halqimiz baxtiga omon bo’ling!
23:59

Анонимный

Жахонгир ака кеч булсада тавалуд кунингиз билан чин калбимдан табриклайман.Сизга ва оила азоларингизга тан сихатлик,хотиржамлик ва барокот тилайман.Бутун Туркистон ахли учун энг севимли адиб ва яхши инсонсиз сизни бутун элу юрт хурмат килади ижодингизга барака тилайман.
13:58

“Замондош” (http://zamondosh.blogspot.com/2012/08/1_31.html#more).

Қадрли дўстим Ризо Обид ҳамда каминани ушбу сайтда ва ўзимга юборилган мактублар орқали қутлаган барча пок ниятли инсонларга қуллуқ! Уларнинг баъзиларини муборак таваллуд кунларида қутлай олмаган бўлсамда, хотира ва эътибор борасида мендан бир поғона юксаклик кўрсатиб  қутлаганлари учун самимий миннатдорчилик билдираман.

Азизлар, саломатлик вужудунгизни, руҳингизни, қарашларингизни доим метиндек қўриқлаб турсин! Менга неки тилaганларнинг тилаклари қўшшаси билан ўзларига ҳам насиб этсин! Саодатли кунларда кўришайлик!

ЖМ.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: