Америка Конституциясига назар солсангиз, давлат тизимининг маълум бир нуқталар устига мустаҳкам ўрнатилгани ва мувозанат сақланганини кўрасиз.
Болалик йилларимизда ўқитувчимиз геометрия дарсида Самарқанднинг Регистон майдонига олиб келиб мувозанат тушунчасини англатганди. Регистон майдони дарё оқиб ўтган қумлик жой бўлгани учун бу ердаги мадрасалар шундай қурилганки, худди тарозининг паллалари сингари мувозанат сақлаган ҳолда бир-бирини тутиб туради. Шердор, Тиллақори ва Улуғбек мадрасалари ер остидан бир-бирига боғланган.
Мувозанат уларни асрлардир довуллардан, зилзилалардан ва бошқа офатлардан асрамокда. Агар меъморлар ўрнатган мувозанат бироз бўлса-да бузилганда бугун қаршимизда фақат вайроналарни кўрган бўлардик. Америка конституцияси ҳам ана шундай мувозанатга қурилган. Бу мувозанат инсонларнинг воз кечилмас ҳақ ва эркинликлари поймол этилишини ва иқтидорни суистеъмол қилишнинг олдини олишга қаратилган. Continue reading →
Азим ва поёнсиз Тинч океанининг шарқий қирғоғида жойлашган Портланд шаҳрида Орегон штатининг Симфоник Концертлар Саройига таклиф қилишди. Рахманинов ва Шостакович симфония-ларининг ижро кечаси экан. Таклиф қилинганлар орасида нафақат инглизлар, балки ўнлаб миллат ва элатларнинг вакиллари бор эди. Ҳашаматли ва гўзал нақшлар билан безатилган саройдаги шовқиннинг ўрнини дирижёрнинг қўлига қамчисини, яъни таёқчасини олиши билан кириб келган сукунат қоплади.
Турли маданиятларга оид, тўғрироғи, ўзларида турли маданиятларни яшатган инсонлар яквужуд бўлиб Шостаковичнинг бешинчи симфониясини тингладилар. Навбат Рахманиновга келди. Нафақат муаллиф исми шарифида, балки мусиқасида ҳам қандайдир Шарққа яқинлик бор. Дирижёр таёқчасини кўтариши билан скрипканинг ингроқ саси ёйилди. Сўнг бу сасни пианинонинг ўйинқароқ товуши юлиб кетди. Бирдан виолончелнинг титроқ оҳанги олдинга ўтди, аммо у контрабасснинг бўғиқ сасига қоришиб, уммонда ғарқ бўлгандек, оҳанглар қўйнига сингиб кетди. Аввалига ғайриодатий туюлган овозлар бирдан уйғунлашиб сокин уммон устида орқама- орқа келган тўлқинлар каби бир йўлга кирди. Continue reading →
Bu surat 1990 yilning bahorida Namangandagi saylovoldi uchrashuvlaridan birida olingan. Minbarda Dadaxon Yoqubov (chapdan birinchi) va Jahongir Muhammad (chapdan uchinchi).
Иқтисод фанлари кандидати Толиба Тўлагановани илк марта 1990 йилнинг 24 март куни кўрдим. Биз сессия оралиғида тузилажак комиссиялар масаласини муҳокама қилаётган эдик.
Эшик тақиллаб, бир жувон кириб келди ва майин овозда:
-Менинг номим Тойиба Тўлаганова, мени ҳуқуқ комиссиясига ёзишган экан, сизларга ўтсам бўладими?-деди.
Ошкоралик комиссиясига раҳбар бўлган Эркин Воҳидов:
-Бу масалани Ислом ака билан маслаҳат қилишимиз керак. Ўзимизча қарор беролмаймиз,-деб жавоб қилди.
Бироз баҳс бўлди. У пайтда кимдандир сўраш керак, деган гапларга қулоқ соладиган замон эмас эди. Тойибани мажлисимизга даъват этдик ва ўша куни сессияда у Қонунчилик комиссияси таркибидан чиқиб, бизга қўшилди. Ҳатто комиссиямизнинг котиблигига сайланди.
Кўп ўтмай комиссиялар “қўмиталар” деб атала бошланди ва раҳбарлари Олий Кенгашда доимий ишлайдиган бўлдилар.
Ислом Каримов ҳам, бошқалар ҳам Тойибанинг жасоратини биринчи сессиядаёқ ҳис этдилар. Кимнингдир бутун вужуди зириллади, кимлардадир умид уйғонди. Continue reading →
1991yil. O’zbekiston xalq deputatlari Vohid A’zamov, Toyiba To’laganova va Jahongir Mamatov.
ҚАРАШЛАР
ОШКОРАЛИК
Мактабда ўқиганимда “Аввал иқтисод, кейин сиёсат” деган ленинча “доно” гапга эътироз билдириб, ёмонотлиқ бўлгандим.
Дорилфунуннинг биринчи дарсидаёқ “Аввал сиёсат, кейин иқтисод” деб қўйганим учун бир йил қарз топшириб юрганман.
Ошкоралик нима ва унинг бу гапларга қандай дахли бор?
Ошкоралик – онгдаги зангни ювувчи зилол сув.
Ошкоралик – одамни манқуртлик хасталигидан асровчи дармон.
Ошкоралик – одамнинг эрки, ҳуқуқини таъминловчи дарслик.
Узоқ йиллар “аввал иқтисод, кейин сиёсат” деб одамларни қорин билан ўйлашга мажбур этишди.
Оддий мантиқ унутилди. Нега бош юқорида? Нега қорин бошдан юқорида эмас? Иқтисод қорин ва вужуднинг эҳтиёжи бўлса, ошкоралик миянинг, онгнинг озуқасидир.
Онгни бир умр оч сақлаш мумкин эмас. Шу боис ёлғон тўлдириб турадилар. Ёлғон химикатларга ўхшаб онгни заҳарлади. Заҳарланган онг занг қучоғида қолди. Уни тозалаш мумкин. Фақат ошкоралик орқали.
Ҳайвоннинг фақат қорин ташвиши бор.
Одамнинг эса қорин ташвишидан олдин онг ташвиши ҳам бўлмоғи зарур. Continue reading →
Ҳар ким дунёни ўз кўзи билан кўради. Юқорида мен зикр этган масалада ҳам ҳар кимнинг ўз қараши мавжуд. Чунки дунёнинг битта ҳақиқати бор, аммо ҳар бир инсоннинг унга нисбатан ўз мезонлари бўлади. Бугунга қадар энг кўп гапирилган ва энг кўп ёзилган давлатлардан бири Америкадир. Кимдир уни дунёнинг енгилмас кучи, дея таъриф этса, яна кимдир орзулар ўлкаси, дейди.
Америка ва Ўзбекистон. Иккиси икки дунё. Осилсанг баланд дорга осил деганларидек, Ўзбекистоннинг баъзи жиҳатларини Америкага солиштирмоқ истади кўнгил. Бундан минг йил муқаддам илм хазинасининг соҳиби аввали Абу Райҳон Беруний ҳазратлари уммон ва денгизлар ортидаги бу ўлканинг борлиги ҳақида сўз этганларида ҳали Колумбнинг бобокалони ҳам туғилмаган эди. Бироқ дунёнинг ишлари шундай чигалки, калаванинг учини топаман деганлар ўз йўлларини йўқотиб қўядилар. Бугун не десак ҳам барибир Америка ўз кашфиётчисини Колумб, деб билади. Гап Американинг кашф этилишида эмас, гап Американинг яратилишида. Бу муаззам ўлка ҳақидаги ҳикояларимга мени ҳайратга туширган бир воқеани ўнг сўз сифатида қабул этдим.
МАНФААТ
Кейинги вақтда ҳаётни ҳам, жамиятни ҳам, сиёсатни ҳам манфаат билан боғлаб баҳолайдиган бўлдилар.
Манфаат мақсаднинг ўрнини эгаллагани ташвишлидир.
Манфаат мақсад бўлиши мумкин.
Мақсад манфаат бўлолмайди.
Алпинистлар қояларга, чўққиларга интиладилар.
Иплари узилади, қайтмайдилар…
Умидлари узилади, қайтмайдилар …
Умрлари узилади, қайтмайдилар …
Баъзан қояни, чўққини забт этадилар.
Қандай манфаат кўрадилар? Асаблари емирилганими, дўстлари музлаб қолганими? Вужудлари, қалбларидаги жароҳатларми?
Бу ерда фақат мақсад бор, манфаат эмас.
Мақсад учун ҳамма нарсани қурбон бериш мумкинлигини алпинистлар исботлайилар бизга…
Агар сиёсат манфаат асосига қурилса, у кимнинг манфаатига хизмат қилади?
Агар умр манфаат асосига қурилса, у кимнинг ё кимларнинг манфаатига айланади.
Америка манфаати деган тушунча бор амриқоликларда… Continue reading →
Инсоннинг киндик қони оққан ерни Ватан дейдилар. Бу тор маънодаги тушунча ва бу Ватан ҳақидаги ҳақиқатни тўла қамраб ололмаган тушунча. Инсоннинг бешик ва тобут орасидаги йўлини Ватан дейдилар. Бу кенг маънодаги тушунча ва Ватан ҳақидаги ҳақиқатни унуттиришга қаратилган тушунча. Хўш, ундай экан аслида Ватан нима?
Ватан бир миллатнинг ўзлигини, кимлигини,тилини , маданиятини яшатган ҳудуд. Ватан бир миллат тоғларининг салобатига маҳлиё бўлган, ирмоқларининг оқишидан мусиқалар тинглаган, қушларининг сайрашига маст бўлган, тупроғининг тафтидан умид олган муборак заминдир. Ватан болаликдан онанинг кўзлари каби тийран ва дарин осмон бўлиб кўнгилларга ерлашган, отанинг пешонасидаги реза-реза терларининг қуёшда жимирлашидан камалакка айланиб, дилларда иморат солган ва момоларнинг уйқуларини тонгнинг этагига боғлаб сўзлаб берган ривоятларидаги қаҳрамонларнинг сиймосига айланган чексиз борлиқдир. Continue reading →
ТОШ
Ернинг бағри, вужуди куйиб, қотган бўлаги тошдир. Одамда ҳис бор, туйғу бор, вужудида қон бор. Тошда на ҳис, на туйғу ва на қон бор.
Одам тарихга гувоҳликка ё ўтади ё ўтмайди.
Тош эса тарихнинг энг боқий гувоҳидир.
Одам мансабда турганда унга сохта сиғинувчилар топилади.
Дунёнинг маълум бир қисмида тошга чиндан сиғинадилар.
Одамнинг манглайидаги битиклар узоқ яшамайди.
Тошдаги битиклар мангудир.
Одам ўзини тошдан устун санаб уни оёқ остига солди. Тош чидади.
Ундан ҳайкаллар ясаб довуллар остида қолдирди. Тош чидади.
Уни отиб бировнинг бошини ёрди. Қонга беланган тош чидади.
Ундан қасрлар солди, гунг тош чидади.
Чидам уни мутлоқ ғолибликка олиб келди.
Одам фоний дунёдан боқийликка кечар маҳали у ҳукмронликни қўлга олди. Қабр тошига айланди.
Ҳукмрон бўлиб ҳам садоқатини йўқотмади.
Туйғусиз, ҳиссиз, қонсиз тошнинг ўз фалсафаси бор. Continue reading →
Ҳукумат назорат қилмаслиги тилнинг эркинлигидир. Агар тил ҳукумат назоратига ўтса, халқ ўзининг муқаддас бойлигидан ажралади. Шунинг учун тил эркинлиги учун кураш муҳим вазифадир.
Ўзбек тилининг эркинлиги учун нима қилиш керак, дейилганда уни қутқариш керак деган бўлардим. Биринчи галда ҳукумат ва ҳукуматпарастларнинг зулмидан. Тилнинг ривожи билан мустақил олимлар, мустақил мутахассилар шуғулланиши керак. Ҳукумат уларнинг ишига аралашса, калтак кўтариб, бошларида турса, у ҳолда оддийгина луғатлар ҳам сиёсий китобга айланади.
ОЛТИНЧИ ПАЛАТА
Чехов деган машҳур ёзувчининг машҳур “Олтинчи палата” ҳикояси бор.
Девонахонанинг “олтинчи палата”сидаги жиннилар тақдири ҳақида ёзилган.
Ленин деган машҳур кимсанинг машҳур гапи бор׃ “Бу дунё олтинчи палатадир”.
Бу дунёни “Олтинчи палата”га айлантирмоқ истагида айтилган гап. Бир қисмини айлантирди ҳам.
“Олтинчи палата” кичик палаталарга бўлинди, олтинчи палата бўлмаслик учун.
Кейин яна бир оқпошшо “Олтинчи палата”ни тикламоққа киришди.
Аммо “Олтинчи палата”нинг ойналари синган, эшиклари қўпорилган, дўхтирлари иш ташлашга кетганлар.
Энди “Олтинчи палата”да фақат мажлислар ўтказилмоқда, ҳужжатлар имзоланмоқда деразаларни, эшикни тиклаш учун.
“Олтинчи палата”нинг собиқ хасталари эса ташқарида навбат кутиб турибдилар.
Балки “Олтинчи палата”ни ёзгани учун ўша машҳур Чеховни тақдирламоқ, мукофотламоқ масаласи навбатдагиларнинг гурунгида бош масаладир? Continue reading →
ТАРИХ
Энг ростгуй ва энг ёлғончи донишманд – тарих.
Сен ростгўй бўлсанг, ҳақиқатни сўзлайди у.
Ёлғончи бўлсанг сени алдайди.
Унинг эртакларисиз яшай олмайсан, қулоқларинг битиб қолишидан қўрқасан.
Ростгўй бўлсанг, ўзинг ёлғон тарихга айланасан ҳақиқатни тинглайвериб.
Ёлғончи бўлсанг, рост тарихга айланасан ёлғонни ўрганавериб.
Биринчи йўлни танлаш ҳуқуқи йўқ. У мажбурийдир ростгўйларга.
Иккинчи йўлни танлаш ҳуқуқи бор. У ихтиёрийдир ёлғончиларга.
Бу ҳам тарихнинг ҳукми.
ЭРКИНЛИК
Бутун дунёни бирлаштирувчи ягона дин бор. Бу эркинлик дини.
Уни сақлаб қолиш учун кураш боради диндорлар ичида.
Уни йўқотиш учун жанг боради динсизлар жабҳасида.
Эркинлик динининг душманлари кўп. Улар тиш-тирноқларигача қуролланганлар, кучлидирлар. Енгиб бораётирлар, фақат, фақат, эътиқод чалажонлигидан. Continue reading →
ШАХС
Ўзининг ўзлигини англовчи …
Ўзининг ўз фикрини асословчи ёки ўзгартира олувчи …
Ўзининг ўз қарашини ўлдиришга қодир …
Ўзининг ўз дунёсига ҳукмдор киши Шахс бўла олиши мумкин.
Фақат ўз жонидан кеча билсагина.
Жонини севар экан махлуқ бўлиб қолаверади. Жон унинг ўз мулки эмас. Жон унга берилган омонат. Омонатни эса севмайдилар, ундан керагида фойдаланиб, сўнг эгасига қайтарадилар.
Жондан эса шахс деган мулкни қозониш учун жонни севиш эмас, ишлатмоқ талаб этилади. Шахс бўлиш имконияти йўқ эмас. Шахс бўлмаслик имконияти эса мавжуд. Continue reading →
МАРДИКОР
Мардикор – мард, эркак иши.
Мардикор – социализм вужудидаги оғриқ.
Мардикор – инсоният келажагининг ибтидоси…
Яшаш учун меҳнат қиламиз, яхши меҳнат қиламиз, бироқ яхши яшамаймиз. Боиси меҳнат қадри, меҳнат қийматини билмаймиз.
Меҳнат қийматини билиш ўзликни билишдир.
Социализм меҳнатнинг қиймати энг қадрсиз бўлган давр.
Коммунистик режим ҳар қанча уринмасин, инсон мафкураси ва ўзи атрофида ҳар қанча тўсиқлар яратмасин, меҳнат қийматини билганлар бор эди.
Уларни жамиятнинг энг кейинги одамлари деб ҳисоблашарди.
Улар – мардикорлар синфи.
Талабалик, ёшлик йилларида мардикорлар синфида таҳсил олганлар бугун мухолифатда.
Уларнинг устидан кулганлар ҳокимиятда. Шу боис ҳам демократия, янги тузум гапга, сафсатага айланиб қолмоқда.
Мардикор- онгли шахс. У меҳнати қанча туришини ҳисоблай олади. Меҳнатини арзонга сотмайди. Сифатсиз меҳнат қилолмайди.
Мардикор – интизомли шахс. Унинг бошида калтак кўтариб туриш керак эмас. Унга ишни белгилаб берсангиз, бас. Ўз-ўзини интизомга бўйсундиради. Continue reading →
Пахта плани тўлган кун кимдир “ток шоу бошланди” деб ёзибди. Ток сўнишини назарда тутмоқдами ёки ток кўмишними?
ХХХ
“Фалончи ҳақида бир мақола ёзиш керак. Унинг қилмишлари яхшигина фелъетон бўлади” деди у.
“Ҳмм…”
Эртасига у ўша фалончига “Биласизми ана у фалончи сизни қоралаб китоб ёзаётган экан” дебди.
Хўш бу фалончи қандай қарор олди деб ўйлайсиз?
ХХХ
Бир мавзу муҳокамаси жараёнида ғойибдан таниганим илмли-билимли, халқимиз манфаатини ўйлайдиган икки кишидан хат олдим. Уларнинг бири иккинчисини “Орқаваротдан гап қилиб юрибди” деб ёмонлаб, мени ҳам наригисидан эҳтиёт бўлишга чақирди.
Иккаласига ҳам ”Сиз ҳақингизда гапирмагандир? Ҳатто гапирганда ҳам бағри кенг бўлинг, кечириб юборинг, биз шунақа гапларга ишониб кўп хато қилдик”, мазмунида жавоб йўлладим. Continue reading →
You must be logged in to post a comment.