Носиёсий гаплар

kitobТанлов оз эмас

САВОЛ: Ўзбек санъаткор, шоир, ёзувчи ва  журналистларидан сизга маъқул бўлганлари ҳам борми? (Отамирза).

ЖАВОБ: Бор ва оз эмас.  Ҳар кимнинг ўз танлови бўлади. Масалан, бир таом кимгадир ёқади ва кимгадир ёқмайди. Бу масала ҳам шундай, шахсийдир. Мен бошқаларнинг ҳам танловларини ҳурмат қиламан.

Менинг танловим: Масалан, санъаткорлардан Комилжон Отаниёзов, Фахриддин Умаров, Таваккал Қодиров, Бобомурод Ҳамдамов…

Қарийб ўттиз йилдирки Таваккал Қодировнинг Фурқат ғазалига айтган “Сайдинг қўябер сайёд”ини деярли ҳар оқшом тинглайман. У менинг “уйқу дорим”га айланган.  Баъзи қўшиқларни бир марта ёки кўп марта эшитиб “тўйиб қоласиз”. Лекин “Сайдинг қўябер…” уларга ўхшамайди.  У қўшиқдан беғубор осмонга, кенгликка айланиб кетади. Continue reading

Савол-Жавоб

barmoqХор бўлган санъат

САВОЛ: Сиёсатга алоқаси бўлмаган бир нарса сўрамоқчиман, Америка филмларини ёқтирасизми ёки ҳинд филмлариними?(Камола).

ЖАВОБ: Болаликдан ҳинд филмларини томоша қилиб улғайганмиз. Америкага келиб ҳам Болливудда чиққан ҳар бир филмни кўришга ҳаракат қиламан. Бугун чиқаётган филмлар олдингиларидан мутлоқ фарқ қилади. Ҳозир ҳиндлар филмларга катта ижтимоий, сиёсий ва маданий муаммоларни юклашга интилмоқдалар ва бу уларни дунёда биринчи ўринга олиб чиқмоқда. Масалан, “Боғбон”, “Ашок”, “Қафас”, “Дев” филмлари каби классик бўлиб қоладиган асарлар яратишмоқда. Ҳинд филмлари ҳали Ҳиндистонда намойиш этилмасдан Америкага етиб келади ва уларни уйда томоша қилиш имконияти жуда ҳам қулай.

Бу дегани Ҳолливуд филмларини кўрмайман ёки ёқтирмайман дегани эмас. Аксинча аксар янги филмларни кўриб бораман. Ҳинд филмларида мақсад асосан сизни дам олдиришга, ҳордиқ чиқаришга қаратилган бўлади. Шу боис ҳам уларни тез унутасиз. Америка филмлари эса сизни ўйлашга, тарих, бугун ва келажак ҳақида бош қотиришга ундайди. Кейинги пайтда тарихий, фалсафий филмлар жуда кўп чиқмоқда ва уларни томоша қилиш яхши бир китоб ўқиган каби ҳузур беради. Continue reading

Ўзгармаган мавзу

Bermuda_uchburchagi_2013 May   (6)Лидер ташқарида эмас, ичкарида бўлиши керак

САВОЛ: Бугун ҳеч қаерга қўшилмай турган ёшлар жуда кўп. Шуларни бирлаштириб, бир партия тузиб Каримов режимига қарши юриш бошлатмайсизми? (Убайдулла).

ЖАВОБ: Ўзимни раис деб эълон қилиб, бундан роҳатланиш ёки гадой каби эшикма-эшик юриб грант излаш иштиёқим йўқ. Бу гапнинг пўст калласи.

Лекин янги бир партия тузиш таклифларини кўп оламан ва сизнинг ҳам билдирган ишончингиз учун катта раҳмат. Олдинги таклифларга ёзган жавоб хатларимдаги гапларимни қисқартириб яна бир бор айтмоқчиман. Кечаги ва бугунги шароитда бир партия тузиб, аъзоларининг рўйхатини ҳукуматга топшириш бу ўз фарзандларининг бошини жаллоднинг кундасига қўйиш билан баробардир. Айниқса, ўзим четда бўлган ҳолда мамлакатдаги навқиронларнинг ҳаётини таҳликага солиш виждонимга мос эмас.

Бугунги режими шароитида партия тузиб, демократик йўлда курашнинг ҳеч қандай имкони йўқ. Имкони бор деб сафсата сотиб юрганлар ҳам буни биладилар ва тирикчилик учун бу гапни айтиб туришга мажбурлар. Демократик йўл билан курашнинг имкони йўқ экан, нодемократик, қуролли йўл қолади, бунга эса қарши бўлганман ва бундан кейин ҳам бу йўлни танламайман. Чунки қурол гуноҳкор ва гуноҳсизни ажрата олмайди. Continue reading

Зеҳният чорраҳаларида

qalamim1Мухолифат

САВОЛ: Сиз бугун мухолифат йўқ дебсиз. Лекин баъзилар “Бугун бутун халқ мухолифатдир” деб ёзишмоқда. Бунга нима дейсиз? (Бахтиёр).

ЖАВОБ: Албатта бундай гап ўзлари мухолифликни уддалай олмаган кишилардан чиқади. Кейинги 15 йилда бу гапни кўп эшитдик. Лекин ҳеч қачон  режимларни  бутун халқ ўзгартирмаган, унинг бир қисми ўзгартирган.

Ҳатто кейинги пайтда энг кўп мисол қилинадиган Сербия ва Гуржистонда ҳам инқилобларда халқнинг фақат бир қисми, жуда оз қисми иштирок этди. Шунинг учун бутун халқ мухолифат ва режимни унинг ўзи ўзгартиради дейиш бу менга нима, дегандек гап.

Бугун эркин сайлов бўлганда ҳам халқнинг анчагина қисми Каримовга овоз бериши турган гап, чунки халқ жуда ишонувчан ва каримовчилар эса ёлғонни ростдек қилиб гапиришга уста.

Болалар ота-онасига ишонмаслиги мумкин, лекин ўқитувчисига ишонади. “Бу гап ёлғон” десангиз ҳам, “Йўқ, ўқитувчим айтди, бу рост” деб тураверади. Худди шундай газеталарга, радио ва телевидениеларга ҳам ишонувчан одамлар талайгина. Сталин ўлганда энди нима қиламиз деб ҳўнгир-ҳўнгир йиғлаганлар бўлгани каби Каримов ўлганда ҳам аза тутадиганлар топилади. Каримов ана шундайларга “ставка” қилмоқда. Continue reading

Мулоҳаза қилиб кўрайлик

urgimchakuyasiЎргимчак

САВОЛ׃ “ТАРИХНИ ТИТРАГАН КУНЛАР” тўпламингиздаги “ЎЗБЕКИСТОНДА “КЛАН”ЛАР БОРМИ?”сарлавҳали мақолада қуйидаги жумлаларни ўқидим: “Ҳа, бугунга келиб пул, яъни порахўрлик, коррупция ҳамма нарсани ҳал қиладиган кучга айланди. Бунинг қаршисига чиқадиган мард қолмади. Ҳатто Президент ҳам бу хусусда ожиздир, у ўтган йили Самарқанд ва Навоий вилоят сессияларида Ўзбекистон коррупция сариқпечаги билан ўралганини тан олди ва коррупцияга қарши кураш бошлатганини эълон қилди. Аммо жуда қисқа вақтда чекинди. Яна бир икки одим отганда коррупция уни тахтдан улоқтириб ташлашини сезди. Чунки коррупция падаркуш фарзандга ўхшайди. Агар унинг йўлига чиқадиган бўлса, у ўз отасини ҳам танимайди. Биз кланлар ва маҳаллийчилик деб ўзимизни овутиб, Америка матбуотини ҳам чалғитмай очиқ гапиришимиз керак. Ўшандагина халқ бизни англайди. “Озодлик радиоси” 1999 йил, 13 Июнь.”

Тушунишимча ўша вақтда Сиз Каримовни бугунги каби диктатор деб билмагансиз. Continue reading

Ўзгармаган мавзу

barmoqКаримовдан кeйин ҳукуматни ким бошқаради?

САВОЛ׃ Мен Каримов режимини азалдан ёмон кўраман. Аммо, гарчи ёмон кўрсам-да, барибир Каримовдан бошқа одамнинг ҳукумат тепасида туриб президентлик қилиши эриш туюлади. Сабаби менинг назаримда, айнан у сиёсий вазиятни яхши тушунади, сабаби, шунча йилдан бери ҳукумат тепасида. Иккинчидан, айтайлик, Каримов мухолифатга сайловда қатнашишга рухсат берди ҳам дейлик. Бироқ, мухолифатга ким ишонади, агар мухолифат ҳаммага нотаниш бўлса. Ўзингиз айтинг-чи шу ўтган йиллар ичида мухолифатнинг бирор ҳаракатлари сезилдими? Continue reading

Сиз нима дейсиз?

kitobЧет элларда қолиб кетамизми?

САВОЛ׃ Чет элга чиққан ўзбекларнинг тақдири ҳақида кўп ёзгансиз. Уларнинг ватанга ташналиги ҳақида ҳам ёзганларингиздан ўқиганмиз. Сизнинг анчагина тахминларингиз тўғри чиқади ва бу ҳаётий тажрибанинг натижаси бўлса керак. Шундан келиб чиқиб хориждаги ўзбекларнинг яқин келажакда ватанга қайтиш имконлари бор деб ўйлайсизми? Бор бўлса қачон ва қай шароитда? Йўқ бўлса, уларни нима кутади? Булар социологик муаммолардир. Бунга сиз жавоб бера оласиз деб ўйлайман. (Бобур).

ЖАВОБ׃ Илгари бир жавобда ўзбекларнинг четга кетиш сабабларини бир тизимга солгандим. Аслида кўп нарса ўша чиқиб кетиш сабаблари билан боғлиқ. Лекин модомики четда эканмиз, бугунга қадар босиб ўтилган йўлга назар солиб, келажакни тахмин қилиш, башорат эмас, тахмин қилиш мумкин. Continue reading

Саволнинг жавоби

Bermuda_uchburchagi_2013 May   (34)Душманлар ҳақида

САВОЛ׃ Кузатишларимга кўра сизга душманлик қилаётганлар ҳам бор экан. Бу дунёда душмансиз одам бормикан ўзи? (Фарида).

ЖАВОБ׃ Биласизми, қадимда бир золим шоҳ бўлган экан. Унинг даврида дарёларда қон оқар, қамчилардан жон узилар экан… У шунчалар золим экан-ки, бирор киши ҳам унга бу қилмишлари яхши эмаслигини айтолмас экан. Шундай кунларнинг бирида Ҳотамтойнинг йўли унинг ўлкасига тушибди. Халқнинг азоб уқубатларидан ларзага тушган Ҳотамтой саройга қараб йўл олибди ва шоҳни одилликка чорлабди. Шунда шоҳ׃

-Сен халқимни танимас экансан, унинг еттидан етмиш яшарига қадар мени ўзига дўст деб билади. Сен бегонасан, сени душман деб билади. Ишонмасанг ана Девонбеги билан халқ ҳузурига чиқинглар,-дебди.

Девонбеги ва Ҳотамтой қаерга боришмасин халқ шоҳни дўст дея улуғлаб Ҳотамтойни душман дея ҳақоратлабди.

Саройга қайтишганда Ҳотамтой шоҳга׃

-Улар Девонбегидан қўрққанларидан бир нарса дея олмадилар,-дебди. Continue reading

Саволга жавоб

savollarМаддоҳизм

САВОЛ: Бугунга келиб маддоҳизм бу қадар илдиз отиб кетмаслиги учун Мустақилликдан кейин дарҳол қандай тадбирлар қилиш керак эди? (Ойсулув).

ЖАВОБ: 1991 йилнинг  ноябр ойида мамлакатнинг келажаги учун адабиёт соҳасида бир фармон эълон қилиш кераклигини ва бу борадаги таклифларимизни Каримовга айтдик. У дарҳол каминга бир лойиҳа тайёрлашни буюрди. Фармон лойиҳасини тайёрлаб, имзолаш учун олиб кирдим. У энди “тўполончи” депутатларни чақириб,  фикрларини сўраш кераклигини уқдирди.

Президент девонининг 6 қаватидаги мажлислар залига ўттизга яқин депутат чақирилди ва улар ҳам мамлакатнинг келажаги учун шундай одимлар отиш муҳимлигини таъкидладилар. Continue reading

Жаҳонгир Маматовнинг яна икки китоби нашрдан чиқди

“Қувғин” ва “И.А.К”

iakvaqubghin7Жаҳонгир Маматовнинг бирданига икки китоби нашрдан чиқди. Муаллифнинг “Қувғин” романи ва “И.А.К” мемуарини энди ўқувчилар китоб ҳолида ҳам ўқишлари мумкин. Бугунга қадар интернетда мавжуд бўлган ва ўқувчиларнинг имтиҳонидан ўтган бу асарлар энди китоб ҳолида ҳам нашр этилиши қувончли ҳолдир.

Муаллифнинг асарларини АҚШнинг йирик шаҳарларидаги китоб дўконларида ва кутубхоналардан топиш мумкин. Октябр ойидан бошлаб қизиққанлар учун ҳар икки китобни дунёнинг истаган бурчагида “Амазон” интернет дўкони орқали ҳам олиш имкони мавжуд бўлади.

Муаллифнинг бадиий ва илмий асарларининг 24 таси бугунга қадар китоб ҳолида нашр этилган. Continue reading

Саволга жавоб

Mideast EgyptУнинг отини диктатура дебдилар!

Ассалом алейкум Хурматли Жахонгир Ака! Яхшимисиз? Байрамларни яхши утказиб олдингизми?
Сизга анчадан бери саволлар бермокчи эдим.Агар бемалол булса мени кинаётган,узун нуктасиз саволимга жавоб берсангиз,олдиндан рахмат!
Савол: Узбекистон эркатой,тойчокболадай килиб эркалатиб куйган президент Ислом акани,бари ёнбошидаги лавозими наханг ва баланд министрлар..Мен утириб фикрланиб кетаман,нима учун шу биргина Каримов бовани шунча ён атрофдаги катта лавозимдаги вазиру уламо давлат ходимлари, эркалаб 23 йиллаб президентликка михлаб куйишганлар? Масалан конституцияга карасак, хеч бир хужжатларда 23 йиллаб президент буласан деган жойи йук, хамани тилида айтганда “майли диктатор шунака буладида”- деган жавоб бу жавоб эмас,нимага Олий палата ходимлари ва вазирлар индимайдилар? ёки улар хам конституцияни карамасдан, ягона конституция бу Ислом акамиз деб виждонларини сотиб ташаганлардан-ми? Continue reading

Мулоҳазалар

savollarЎзбекистоннинг келажаги

САВОЛ: Сизнингча Ислом Каримов режимидан кейин нима бўлади? Ўзбекистоннинг келажаги қандай бўлади? (Носир).

ЖАВОБ: Келажакни кўриб бўлмайди, аммо тахмин қилиш мумкин. Бугунги шароитда Ўзбекистон келажагини белгилайдиган бир қанча омиллар бор.

Жумладан:

1.Диктатурадан кейин мамлакатда тахт учун кураш бошланиб, сиёсий ва жуғрофий парчаланишлар кузатилиши мумкин.

2. Мамлакат иккинчи бир диктаторнинг қўлига ўтиб, узоқ вақт яна зулм остида қолиш эҳтимоли бор.

3. Ғарб давлатлари кўмагида демократияга ўтиш жараёнлари бошланиб, бунинг замирида турли нохуш воқеалар юз бериб, мамлакат ташвишли минтақага айланиши ва шундан кейин узоқ вақтда истиқбол йўлига чиқиши мумкин. Continue reading

Mustaqillik qahramonlari

SSSRni zirqiratgan o’zbek

Yiqilmas chinor

Biz bobolari, o’tmishdoshlari bilan juda ham faxrlanadigan xalqmiz. Lekin ba’zan rejimgagina yoqqanlarni qo’shilib maqtaymiz, yoqmaganlarini eslamaymiz. Xuddi Sovetlar Ittifoqini uzoq yillar davomida zir-zir titratgan Boymirza Hayitni yodga olmaganimiz kabi.

Boymirza Hayit Turkiston tarixining 20-asrdagi chinorlaridan biridir. Yana ham aniqroq aytsak, ulkan chinori. Chunki Turkistonning 20-asrning birinchi yarmidagi tarixini yoritishda unga teng keladigan boshqa olim yo’q. O’sha davrda yo’q edi va haliga qadar yo’q.

Oqni oq, qorani qora degani uchun uni “Vatan xoini” deb atadilar. Bu ibora unga nisbatan o’z mazmunini yo’qotdi va vatansevar anglamiga keldi. Chunki o’sha kezda vatanini Boymirza Hayit kabi kuchli sevadigan boshqa odam bo’lmagani va “Vatan xoini” kalimasi doim unga qarata aytib turilgani uchun ham bu ibora o’z mazmumini o’zgartirdi. Continue reading

Кечаги кун сабоқлари

qulШарқ демократияси”

САВОЛ: “Шарқ демократияси” деган тушунча асли борми ёки бу ҳам манфаатлар учун ўйлаб чиқарилганми? Сизнингча Ўзбекистондаги ва АҚШ даги демократия бир хил бўладими? (Баҳром).

ЖАВОБ: “Демократия” дегани бу лотинчадан таржима қилганда “Халқ бошқаруви” деганидир. Агар кимдир демократиянинг “Шарқ усули” деб гапираётган бўлса, демак у халқ бошқарувини инкор этиб, диктатурани тарғиб этмоқда.

Инкор этиб бўлмайдиган бир ҳақиқат бор. Демократиянинг камчиликлари кўп, аммо бугун мавжуд режимлар орасида инсон манфаатларига энг яқини шу.

Демак, нима учун мавжудлари орасида энг мукаммалроғи бўлганини инкор этиб, бошқа нарсани тавсия қилишмоқда? Continue reading

Қутлов

ulughbekУлуғбек Бакиров׃

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Ассалому алайкум!

Қадрли Жаҳонгир ака!

Сизни муборак таваллуд айёмингиз билан шахсан ўз номимдан ҳамда оиламиз номидан чин дилдан табриклайман! Сизга узоқ умр, тан-сиҳатлик, оилавий бахту саодат, ишларингизда омад тилайман! Қалбингиздаги барча ниятларингиз рўёбини Яратгандан сўрайман!

Сизга дунёдаги барча эзгу ва пок тилакларни тилайман! Ҳамиша саломат бўлинг!

Келаси қутлуғ айёмларни жонажон Ватанимизда дўстларимиз ва яқинларимиз даврасида, хурсандчиликда қарши олишликни насиб айласин! Continue reading

Табриклардан термалар

maktubAssalom alaykum Jahongir ukam, tavallud ayomingiz qutlug’ bo’lsin, yeganingiz qo’y bo’lsin, ko’rganingiz to’y bolsin, yuzga kiring, har doim sog’ bo’lib, singlim Rohila bilan qo’sha qarib, nevara-chevaralik bo’lib, hayotingizni umr mazmunli otkazing. Sizning yozgan tarihlaringiz hammamizni sergaklantiradi .Qurqmasdan Karimovning sirlarini ochib tashladingiz, sizdek mard ukam borligidan falxrlanaman .Sizning yozgan tarihlaringiz bu oltinga xam qimmat deb Bashorat Eshova-opangiz .
XXX
Ассалому алайкум Жахонгир ака сизни бугунги таваллуд топган кунингиз билан самимий оилам номидан қутлаб оллохдан сизга авволо соғлик бардошлик сабр тоқатлик тилаб қоламан. дунё тургунча туринг
Сизга хурмат билан Жиззахлик ҳуқуқ химоячиси Зиёдулло Раззоқов Continue reading

Қутлов

rizoobidРизо ОБИД׃ Бир сўзли сардор!

Одатда туғилган кунда кишининг неча ёшга кирганини айтишмайди. Лекин бугун, ҳамма ватандошлар улуғ неъмат – Мустақиллик байрамини нишонлар эканлар, ушбу тантанага ким нима олиб келди, деган  нуқтаи назардан қаралса,  таниқли давлат ва фан арбоби Жаҳонгир Муҳаммад яшаган ёшни сарҳисоб қилишга арзигулик.

Дарвоқе,  узоқ йиллар мустабидликда ўтган халқнинг мустақилликка эришиши билан Жаҳонгир Муҳаммаднинг таваллуд куни боғлиққина эмас, балки озодликнинг  тамал тошини қўйган инсонларданлиги  ва  бир инсон туғилиб, балки минг йил умр кўрганда ҳам амалга ошира олмайдиган буюк хизматни адо этиб қўйганлиги,  тарих зарварақларига аллақачон зарҳал ҳарфлар билан битиб қўйилган.  Ватаннинг мард ҳамда жасур ўғлони сифатида унинг қилган ишлари  кўп  йиллар яшаши муқаррар. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

essiya_jm_nutq30. ХУЛОСА ЎРНИДА

Сиёсат ҳам санъат дейишади. Аслида санъат ҳам сиёсатдир. Сиёсат санъат эканлиги сезилиб қолганда, емирила бошлайди. Санъат ҳам сиёсатлиги билиндими ”оёғи синади”. Санъатнинг гўзал бир бўлаги – рақс, ўйин. Сиёсатнинг ҳаром бир бўлаги – ўйин. Бири театр, томоша саҳнасида, кичик давраларда ҳукм сурса, иккинчиси  жуда ўлкан саҳнада – мамлакат, дунё саҳнасида “жилва” қилади.

Бугун бизнинг юртимиз саҳнасида – ҳам сиёсат, ҳам санъат саҳнасида ифтихорга айланган ҳаёсиз ўйинлар кўпайиб кетди.

Ўзбекистоннинг янги Конституцияси қабул қилинган сессия арафасида мамлакатда террор бошланган, диктатура қулоч ёзганди. Мухолифат қатағонга олинган, қувғин, сургунлар бошланганди. Сессия ҳам ана шу руҳ, ана шу кайфиятда ўтди. Бош қонун деярли муҳокамасиз қабул қилинди. Шу куни кечқурун президент пойтахтнинг  “Наврўз” кошонасида миллатвакилларига, сарой аъёнларига зиёфат берди.

Зиёфат оқшоми президентнинг кўзларидаги таҳлика йўқолмаганди. У шу куни қандайдир нохуш хабар олгани сезилиб турарди. Сессияга киришда депутатларни лазерли махсус ускуналар ёрдамида “божхона”дан ўтказишди. Аёл депутатлардан бирининг сумкасидан темир кулдон чиқиб қолди. Ярим соат сўроқ қилишди. Биз кулдик: “Агар кулдон билан кимнингдир жонига  қасд қиладиган бўлса, демак япон мактабида ўқиган”. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

jm_199629. “ЭРК” ГАЗЕТАСИ

1993 йил…

Бир куни эрталаб уйга Президентнинг котиби қўнғироқ қилди. Одатда ёрдамчиси Крайнов телефон этарди. Нега бу сафар котиб “сафарбар” бўлди? Ҳайрон бўлмадим. Чунки Каримов гап атрофга ёйилмаслигини истаса, ишни котибига топширарди. Котиб “тош” каби одам. Бориб урилган жойидан қон оқса оқарди, лекин миқини чиқармасди.Ўзига доғ юқтирмасди.

-Сизни сўраяптилар! – деди у салом-аликдан кейин.

Икки кун олдин Каримов билан учрашаман, деб борганимда баҳона топишганди. Шуни эслатдим.

-Ока, худди бегонага ўхшаб гапирасиз-а? Биласиз-ку, бу саволларга биз жавоб бера олмаймиз. Кейин ўша пайтда жуда банд эдилар,-деди у.

-Биламан, лекин “йўқ” деган қароримни юмшатиброқ айтмоқчи эдим-да. Яъни сизга оғир ботмасин деб…

-Ҳа, боплайсиз-а?! Биласиз-ку “йўқ” деган сўзни кириб айта олмайман. Ҳатто “тополмадим” деган сўз ҳам бошимизнинг кетишига сабаб бўлади.

-Сизнинг бошингиз кетса, кейин ўзлари ҳам бошсиз қоладилар-ку?- деб ҳазиллашдим. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

inomjon28. ИНОМЖОН ТУРСУНОВ

Каримовнинг қаршисига чиққан депутатлардан яна бири Иномжон Турсуновдир.  Каримовни сессияда президент этиб тайинлашаётган куни жуссаси кичик бир йигит ўртадаги микрофон олдида оёқда туриб гапира бошлади. Қўлида бир даста қоғоз бор эди. Унинг товуши нозик бўлсада ўша кезда зални титратиб юборганди.

-Сизлар кимни президентликка сайлаяпсизлар? Бу одам қўшиб ёзишга аралашган. Мана ҳужжатлари…

У жуда катта рақамларни айта бошлади ва Анишчев бошчилигидаги Москва “десантлари” уни сақлаб қолганини урғулади.

Ўша кезда бундай гапларни айтиш катта жасорат талаб қиларди ва баъзилар учун бу қўрқинчли эди, шунинг учун ҳам залдаги кўпчиликнинг дами ичига тушди.

Раислик қилувчи дарҳол микрофонни ўчирди. Иномжоннинг товуши эшитилмай қолди. У кейин президиум томонга қараб юрди ва қўлидаги ҳужжатларни раислик қилувчига узатди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

murod27. МУРОД

-Ислом ака, одамларингиз мени ўлдирмоқчи бўлишди,-деди  Мурод Жўраев бир куни  Каримовга.

У Муборак шаҳар ижроия қўмитаси раиси, Қашқадарё вилоят кенгаши депутати ва Ўзбекистон Олий Кенгашининг қонунчилик қўмитаси аъзоси эди.

Каримовнинг ранги оқариб кетди. Бир менга қаради ва бир Муродга. Кейин:

-Одамларим бўлганини қаердан билдингиз? Пешонасига ёзиб қўйган эканми?-деди Муродга дарҳол ва  каминага юзланиб,- Сизлар бу масалани ҳам ўрганишга киришибсизлар-ку?!-деди.

-Биз Ошкоралик қўмитасида бу масалани бугун муҳокама қилдик…,-дея гап бошлаган эдим, Каримов гапимни бўлди.

-Ҳали миш-мишдан иборат бўлган нарсани қандай қилиб муҳокама қиласизлар, бу Олий мажлисми ёки милициями? Қанақа қўмита сизлар, призидиумга талаб қўясизлар? Ўзларингни ким деб ҳисоблаяпсизлар? Шаҳар бедарвоза қолдими? Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

qamoq26. САМАНДАР

Ислом Каримов жуда ҳам қўрққан одамлардан бири Самандар Қўқоновдир.

Самандар Қўқонов асли форишлик. Отаси Совет даврида тадбиркор бўлган. Битта қўйини иккита қилган ва охирида юзтага етказган ҳамда “Бизнинг давримизда бойлар бўлмаслиги керак” деган режимнинг қувғинига учраган оддий чўпон бўлган.

-Тошкентдан бориб “Қўйларингиз қани?” дейишса чорвасини Қозоғистонга ҳайдаб қўйган бўлар, агар Қозоқлардан текширувчи келса, қўтонни Фориш томонда қурар, хуллас ўз молига ўзи хўжайинлик қила олмас экан,-деб ҳикоя қилганди у отаси ҳақида.

Аммо отасининг қўйлари акасига қолган. Унга ўтгани эса тадбиркорлик, ишбилармонлик. У Форишда бир ҳисобчига ёрдамчи бўлганида:

-Чўтни бунчалик секин ишлатмайдилар!-деб кетиб қолганни айтганди.

У ўшанда чўтдаги тошларни битталаб санаб ўтирган одам ҳисобчи эмас, балки чўтнинг тошларини санашни бармоқларига юклаган ва қарамасдан “чўт урадиган” одам ҳисобчи бўлиши кераклигини орзу қилган.

Тадбиркорлик ва ишбилармонлик қонда бўлади, деганлари рост. У кўп ўтмай шаҳарга кетади ва Горбачевнинг қайта қуриш йилларида замоним келди деб ўйлайди. Тошкент вилоятининг Чиноз туманида жойлашган нефтни қайта ишлаш корхонасига бошлиқ бўлгандан кейин эса дарҳол кўзга ташланади. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

iak25. ШОВРУҚ

1990 йилнинг 24 март куни Ўзбекистон Олий кенгаши тўққизинчи чақириқ биринчи сессиясида Президентлик лавозими ҳақидаги қарорни қабул қилиш ва Каримовни сайлаш бошланганда Шовруқ сўз сўради. Лекин дўппини салла қилиб кўрсатиш даражасида устамон бўлган мажлис раиси Мирзаолим Иброҳимов унга сўз бермади. Шовруқ ўрнидан туриб гапира бошлади. Унга микрофон керак эмас эди. Унинг гуриллаган товушини мажлислар залининг ҳар жойидан ҳам эшитса бўларди. Шовруқ: “Мен бу одамни Қашқдарёдан биламан. Бу одам президентликка лойиқ эмас. Агар президент бўлса, ҳаммангиз пушаймон бўлиб қоласиз ҳали…” деди.

Шовруқ қўли билан минбарга ишора қилиб гапирар экан, Каримов қизариб кетди. Микрофоннни жаҳл билан олдига тортди. Лекин нимадир эсига тушган кишидек яна микрофонни раиснинг олдига сурдида “ Бас қилинг майнавозчиликни” деди.  Музокаралар тўхтатилиб, “бир овоздан” президентлик лавозими ташкил қилинди ва “бир овоздан” Каримов сайлаб юборилди.

Иосиф Сталин тарихни ўзи ёздиргани каби қолдиришни истаб гувоҳларни йўқотишга киришганини бугун гапиришга ҳожат ҳам йўқ. Лекин тарихнинг у бекитган саҳифалари бугунга келиб очилди. Сталин даврида ўлдирилганлар ҳақидаги малумотларга қарасангиз, бирига “Қамоқда ўзини осди”, бошқасига “Миясига қон қуйилди”, кейингисига “Оғир хасталикдан ўлди” деган хулосалар қўйилган. Лекин уларни ўлдиришганди… Continue reading

Бу ҳам бир гап

barmoq”Сичқон”нинг ўрнини бармоқ эгаллади

“Узр,  сизни отиб ўлдирибман!”

ХХХ

Чегарада қурол турган бўлса, барибир бир кун отилади.

ХХХ

Американинг энг бойларидан бири қора танли Опра деган аёл. Америкада туғилган. Лекин ёрдамини бобо юрти Африкага жўнатади. Мактаблар очади. Қишлоқларни обод қилади. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлайди. Олийгоҳларда ўқиш учун ёшларга грантлар ажратади… Уни ”Мард, ҳомий аёл” дейишади.

Дарвоқе, Россиянинг энг бой,  “қора танли”лари ҳисобланган  ўзбекларчи? Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

gulnora24.ОТАСИНИНГ ҚИЗИ

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримованинг Нью Жерсей штати Олий судидаги можароси яна бир ҳақиқатни исботлади. Бу эса Ўзбекистонда қонунлар халққа бошқа ва президент оиласига бошқа эканлигидир. Қолаверса, бу Конституцияда “Президент қонунлар кафолати” деган гапнинг Ўзбекистонда пуч эканлигини ҳам исбот этди.

Маълумки, суд Гулнора Каримовага болалари Ислом ва Иймонни Америкада истиқомат қиладиган отаси Мансур Мақсудий билан телефон орқали гаплашишларига шароит яратишни буюрганди. Continue reading