Кўнгилдан ўтган гаплар

МАНСАБ

Илгари ҳукумат томонида бўлган бир танишим “Агар ўшa пайтда менинг ўрнимда бўлганингизда ўзингиз ҳақингизда нима деб ўйлардингиз? Менинг ўша кездаги вазиятимга тушиб, четдан ўзингизга бир баҳо бериб кўринг-чи?!” деди.

Аввалига бу жуда осондек кўринди. Лекин кейин ўйлаб кўрсам, у жуда қийин саволга тутган экан. Чунки ўзимни унинг ўрнида тасаввур қила олмадим.

У ўша кезда ҳукуматга яқинлашишни мақсад деб билган ва мансаб олишни буюк бахт деб қараган. Менда ҳеч қачон мансабга иштиёқ бўлмаган ва ҳукуматга яқинлашишни бахт деб билмаганман. Унга буни айтсам, у асло ишонмайди. Ким ҳам ишонарди?

Уни тушунаман. Ўзимни унинг ўрнига қўя олмаганимдек, у ҳам ўзини менинг ўрнимга қўя олмайди. Воқеа ва ҳодисаларни ҳар ким ўз ўлчови билан ўлчайди ва ўз қараши билан баҳолайди.

Юқорида ҳеч қачон мансабга интилмадим, дедим. Лекин мансаб доим ортимдан қувиб юрган. Ислом Каримов каминани, Шавкат Мирзиёев, Эркин Халиловни Ўзбекистоннинг келажаги учун танлаганини айтганида ишонмаганимни ёзгандим. Балки ёзганимни ўқиб ҳам кимлардир ишонмаган бўлиши мумкин. Ахир ким ҳам мансабдан ўз ихтиёри билан узоқлашади? Лекин вақт ҳақ эканлигимни кўрсатди. Эркин Халилов нима бўлди? Мирзиёевнинг ҳаёти ҳам жаннати эмас. Continue reading

Шунчаки фикр

Ташқари ва ичкари

Кейинги пайтда “ташқаридагилар” ва “ичкаридагилар” деган сўзлар тез-тез қўлланила бошланди. Бу орага раҳна тушган, девор солинган маъносида қўлланилмоқда.

Яъни “сизлар бошқа одам ва бизлар бошқа одам” деганга келиб қолди ва бу жиддий-жиддий ўйлатмоқда.

Бу “Парчала ва бошқар!” зеҳниятининг асорати эмасми?

У ҳолда бу “фалсафа” ҳам бизга оид бўлиб чиқади-ку!

Қаранг׃

Ичанқалъа, Дишанқалъа…

Ичкари ҳовли, ташқари ҳовли…

Ташқи хона, ички хона… Continue reading

Хотира

Қабрнинг устида йиғламоқ учун

Мўғилистонда танк қўшинларида хизмат қилардим. 1977 йилнинг 23 феврал куни байрамни нишонлаш учун машқлардан казармага қайтдик.

Бир неча кунлик машқлардан кейин энг катта ҳадя хатлар эди. Дадамдан хат келган экан.

Дадам 47 ёшда, ўзлари хат ёзмас эдилар. Ўша пайтда бу менга жуда катта ёш кўринарди. Энди англасам, бу ҳали йигитлик даври экан. Лекин нима учундир дадам доим опаларим ёки сингилларимдан бирига айттириб хат ёзардилар.

Бу сафар танидим. Ўзларининг хати. Ўз қўллари билан ёзганлар. Ўн кунлар олдин юборган эканлар. Байрам куни етиб келибди. Хат жуда ҳам самимий ёзилган ва раҳматли онамнинг жуда ёш -42 да оламдан ўтганлари дадамнинг кўнгилларини жуда оғритган экан.

«Онанг бўлганда биргалашиб бориб, сени кўриб келармидик. Мен вақтим йўқ десам ҳам у «Қани йўлга тушинг» дея аллақачон мени олиб борган ва Монголия деган жойни ҳам кўриб келган бўлардик. Аммо онанг бизни ташлаб кетди…»

Бу гаплар дилимни ўртаб юборди. Кўзда ёш билан қайта-қайта ўқидим. Continue reading

Мушоҳада

ЖАННАТ ВА ЖАҲАННАМ

Шарқ фалсафасида Ер, Сув, Олов ва Шамол тўрт қудратли куч сифатида талқин этилади.

Олов золим диктатор…Одамни, оламни ёндириши мумкин, лекин Сув ва Шамолга қолганда лол, Ерга ўтадиган тиши йўқ.

Ер Сувни симиради, Оловни кемиради, Шамолни чевиради… Аммо Ер оёқлар остида. Доим тепки ейди.

Лекин фалакнинг гардиши, давроннинг гаврони билан Оловнинг кучи Ерга ўтса, Ер жаҳаннамга айланади, жизир-жизир ёнади.

Шамол-Ҳаво. У Оловни сўндириши, Сувни ўйнатиши мумкин, аммо унинг Ерга таъсири оз. Ҳаво ва Сув бирлашса жаннатга айланади.

Ер камтарлик рамзи. Хокисорлик тимсоли. Балки шунинг учун ҳам доим тепки ер!

Йўқ, у охир оқибатда ўзини тепганни ҳам ер!

Олов-жаҳаннам. Тушдингми, бағрида ёнасан, кулга айланасан. Continue reading

Мулоҳаза

ДИКТАТОРЛАР ВА ДЕМОКРАТЛАР

Бугун дунёдаги жуда кўп мамлакатларни диктаторлар бошқаришмоқда. Бу айниқса, мусулмонлар яшайдиган мамлакатларда кўпроқ.
Кимлардир диктаторларни тинч, инқилоб йўли билан ағдариш мумкин деб ҳисоблайдилар. Улар босиб ўтилган тарихдан мисоллар келтирадилар ва яқин тарихга назар ташлаб, Гуржистон, Украина ва Қирғиз инқилобларини мисол келтирадилар.

Аслида охирги бу уч мамлакатда золим диктатор эмас, мўътадил яккаҳоким раҳбарлар ҳокимият теппасида эдилар.

Диктаторларни бир неча гуруҳга ажратиш мумкин, жумладан׃

1. Айёр ва золимлар. Судан, Шимолий Корея, Бирма, Зимбабве, Ўзбекистон ва бошқа шу каби давлатларни ана шундай қаттоллар бошқаришмоқда.

2.Замонасозлар. Покистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Россия, Хитой ва ҳоказо мамлакатлар “теппа”сида шундай диктаторлар ўтиришибди.
Диктаторлар йилдан-йилга айёрлашиб кетмоқдалар. Хавф қайси томондан келишини олдиндан тахмин қилиб, чорасини кўрмоқдалар ва бу борада ҳаммадан ҳам айёрликларини намойиш этмоқдалар. Continue reading

Воқеа ва ривоят

“КИШТ”

Университетда бирга ўқиган дўстлардан икки нафари Назарабекда қурилиш ётоқхонасида туришарди. У ерга улар билан шатранж (шаҳмат) ўйнаш учун бориб турардим. Бир куни унча-бунча одамга енгилмайдиган ошнамни мот қилдим. У бирдан шаҳмат доналарини сочиб юборди ва тахтани тизасига бир уриб синдириб ташлади. Шундан кейин орамизда бошланган совуқлик ҳеч йўқолмади. Шу нуқта дўстликнинг битиш нуқтасига айланиб қолганидан афсусландим. Орани тузатишга кўп уриндим, аммо салом-алигимиз илгариги самимият нуқтасига қайтмади.

Шаҳмат қоидаси – бир томон мот қилдими, икинчи томон мағлубиятни тан олиб, ғолибни қутлайди ва навбатдаги ўйинга бошланади. Ҳаётда ҳам шундай. Бир нарсада ютқаздингизми, мардларча тан олиб, хатони таҳлил қилиб, ўйинга қайта кириш керак.

Бизда эса ҳаётнинг мана шу қонуни бузилган кўринади.

Чунки бизнинг ҳаётда ҳамма нарса мотдан кейин бошланади. Мот бўлган томон шаҳмат тошларини улоқтиради, тахтасини синдиради, рақибини ғирромликда аблайди ва ҳоказо. Continue reading

Лекин…

ДАВЛАТБОЙ

Қишлоғимизда бир девона бор эди. Исми Давлат. Кимдир уни Давлатбой деса, кимдир Давлат девона дерди. Шунинг ўзи унга икки хил муносабат бўлганини кўрсатади.

Давлатбой мактабда ўқимагани учун саводсиз бўлса-да “Лайло” деган қўшиқни ёддан билар ва ярим тунга қадар кўчаларда айтиб юрарди.

Отаси Эшон ака маҳалла раиси эди. Ўғлига янги уст-бош олиб берса ҳам барибир Давлатбой жулдурини кияр, ҳовлисида алоҳида хона қилиб бергани билан у кўча куйда саргардон эди.

Агар биров унга дўқ урса׃

-Ҳали кўрасан, отим Давлат, бир обком бўлсам- давлат бўлсам, онангни кўрсатаман! – деб жавоб қиларди.

“Обком” дегани ўша кезда вилоят партия комитети дегани эди, яъни бугунги ҳокимлик мақомига тенг идора, маҳаллий давлат эди. Шунингдек, халқ орасида ана шу маҳаллий давлатнинг биринчи котибини ҳам “обком”, “обкомбобо” дейширади. Continue reading

Ишоратлар

ЯРАТГАННИНГ ИНОЯТИ

Сунбула келдими, Америка табиатида мўъжиза кунлар бошланади. Дарахтларнинг барглари сап-сариқ, қип қизил, кўм-кўк ва биз сўз билан ифода этолмайдиган даражада ажиб рангларда товланиб эртаклар диёрини яратади. Шундай кезларда қалин ўрмонлар билан қопланган тоғлар яқинига борсангиз, табиатнинг гўзаллиги қаршисида лол қоласиз.

Мен севган бир тоғ бор-Шенан тоғ. Бизнинг уйдан анча узоқларда. Шаҳар атрофида яшаганимиз учун ўша тоғ бағрига бориб келиш анча вақт олади. Ҳар доим ҳам у томонга йўлим тушмайди. Лекин ҳар куни бир бориш истаги кўнглимни тарк этмайди. Куз тушдими ҳеч қандай сабаб бўлмаса ҳам ўша томонга қараб кетгим, ўша тоғ бағридан ўтган йўллардан уфқ остонасига қараб етгим келаверади. Continue reading

Хотира сўқмоқлари

ҲАВАС ВА ҲАЗАР

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшаб, ижод этган Асадулло Ортиқов (Яккабоғли) ўзбек журналистикасининг бир исёнкор овози эди. У Ўзбек журналистикаси тарихида икки жиҳати билан ўчмас из қолдирди.

Биринчиси, унинг ҳеч кимга ўхшамаган, ўзига хос услуби бор эди.

Иккинчиси эса, у фавқулодда камтар, камсуқум, ўз манфаатини ўйламайдиган, ростгўй, адолатпеша қаламкаш эди.

Унинг хориждаги ўзбек радиоларидан янграган деҳқончилик, фермерлар ҳақидаги туркум фелъетонлари Каримов режимининг башарасини очганди. Унинг бу режимга астойдил хизмат қилган Ўткир Ҳошимов, Абдулло Орипов, Эркин Воҳидов, Озод Шарафиддинов каби маддоҳлар ҳақидаги жуда кўплаб мақолалари ҳам асло эсдан чиқмайди. Улардаги Абдулла Қаҳорчасига янги топилмалар ва деҳқончасига содда ифодалар ҳамда дилларни ларзага солгувчи давомли саволлар ўқиган ёки эшитган одамнинг бир умр ёдига муҳрланиб қоларди.

Мен “Америка овози”да ишлаган пайтларимда уни тез-тез қидирардим. Чунки унинг янги-янги асарларини ўқигим, эшитгим келарди. Маълум кунларда у Яккабоғдан Қаршидаги ҳамкоримизнинг уйига ташриф буюрар ва биз телефон орқали дардлашардик. У халқнинг охир аҳволидан дод деб фикр юритарди. Continue reading

Номалар…ҳангомалар…

 ЎЗ УСТИДАН КУЛИШ

Кавсар опа ва Умар ака … Бу оила Туркия орқали кўчиб келган ўзбеклардан. Улар

икки қизидан фақат битта нарсани илтимос қилардилар.

-Ҳамма айтганингизни қиламиз, машина ҳам олиб берамиз, ўқишингзига пул ҳам берамиз, фақат, бир кун америкаликни етаклаб келманглар,- дейишради улар.

Қизларнинг каттаси университетни битирар экан, бир куни малла бир йигитнинг қўлидан ушлаб уйига олиб келди.

-Шу йигит билан тўй бўлмоқчимиз,- деди қизи.

Умар аканинг оёғи ердан узилгандек гурсиллаб йиқилди. Кавсар опа ҳам унга қараб туриб йиқилиб қолди. Анчадан кейин ўзига келган Умар ака қизини оқ қилди. Қизи оқ қилгани нима эканлигини тушунмади ҳам. Уни уйдан қувишди. Ёшлар чиқиб кетишди ва оила қуриб яшай бошладилар. Бир йилга бормасдан оила юрмади. Ажралдилар. Қиз кўчада қолди. Ота-онада, нима қилишсин, уйга олиб келишди. Бир кетиб икки бўлиб қайтганди қиз. Неваралари ҳам маллавой. Continue reading

Бунақаси жуда кўп

“ДОКТОР”ЛАР

Ўзбекистонда ҳеч ким телефон гўшагини кўтарса “Доктор фалончиман ” демайди. Аммо Туркияда фан докторларининг уйига ва ёки иш жойига қўнғироқ қилсангиз “Доктор фалончи эшитади…” дейишади.

Ўзбекистондан Туркияга кўчиб келган бир киши ҳали бу ерда яшашга изни бўлмагани ҳолда қисқа вақтда “доктор” бўлиб олди. Уйига телефон қилсангиз “Доктор…. эшитади” деган жавобни оласиз. Continue reading

Бўлган воқеа

САИД БОБО

Саиднинг отаси Термездан Афғонистонга ўтиб кетган экан. У оилали бўлгач, Америкага олти боласи билан келди. Америкада бир боласи бўлганларнинг фиғони фалакда бўлган бир пайтда Саидни кўришганда унга қанчалик ачинишганини тасаввур қилиш қийин эмас. Саид аввалига оилани ўзи билганидек бошқарди. Болаларини истаса сўкар, истаса урар, истаса суяр эди. Вақт ўтиши билан болалари мактабдан янгиликлар топиб кела бошладилар:

-Ота-оналар болаларини уриши мумкин эмас экан,- дейишди улар.

-Бекор айтибди ўқитувчиларинг,- жавоб қилди Саид.

-Агар ота-оналар болаларини урса, улар дарҳол полицияга телефон қилиши керак экан, -деди болалар.

-Ўқитувчингни падарига лаънат, -деди Саид ва мактабга борди. Continue reading

Шунақаси ҳам бўлади

РОҲАТОЙ

Тошкентда Роҳатой тошдан сут соғиб оламан, деса, шуни уддасидан чиқадиган деб айтишар экан. У мелисада ишлаган эрини ҳам доғда қолдириб, учта боласини ҳам олиб, ҳали қизларнинг болдирини кўрмаган йигитча билан Америкага қочиб келибди. Унинг Ўзбекистон паспорти ҳам, Америкадан олган “грин карди”(яшил картаси) ҳам бор экан. Истаса унисини ишга солади, истаса бунисини. Бу ерда у бир жойга ишга ўтди. Бошлиқ қариб қолган бўлса ҳам кўнгли ёшлардан эди. У билан бирга ресторанларга бориб, бирга чекиб, бирга ичиб юрди. Ишдан кейин ҳам иккаласи қолар ва ора бир кун Роҳатой мукофот олар эди.

Мажлисларда бошлиқ уни мақтаб, “Роҳатой нафақат инглиз тилини, балки рус тилини, ўзбек ва ҳатто тожик тилини ҳам билади. Муштарийларимиз унинг фаолиятига катта баҳо беришмоқда. Шунинг учун унга мукофот ҳам бердик, маошини ҳам оширдик”дерди. Роҳатойнинг инглиз тилида “олма теришни” “сувда чўмилиш” деб гапиришини, эси ҳам бироз кирди-чиқди эканлигини билганлар эса, мийиғларида кулиб қўярдилар. Continue reading

Ҳазил ўрнида

КАШФИЁТ

Илгари одамларнинг қиёфалари, характерлари ёки ҳаракатларида турли ҳайвонларга ўхшашликлар борлиги ҳақида ўқиган эдим. Баъзиларга шунга қараб лақаб ҳам қўйишганини билардим. Мажлисларда шу ёдимга тушса, ҳайъатда ўтирган “Ҳўкиз”, “Қўй”, “Туя” ва “Бойўғли”ларга термулиб, жилмайиб қўярдим.

Яқинда Америкада бир кашфиёт қилдим. Одамларнинг мева-сабзавотларга ўхшаганлари ҳам бўлар экан ва бу уларнинг ўзликларига сингиб, кундалик гап-сўзларида ҳам ифодасини топар экан.

Америкада яшайдиган У. кимдан ранжиса ўшани “Шолғом” деб сўкар экан. Бундай қараб турсам, ўзининг сочлари тўкилган, ёзи ҳам худди шолғомдек думалоқ ва ярим қизил бўлиб қолган. Биров ҳақида салбий гап очса, худди шолғомдек қизара бошлайди. Фақат бошига шолғомнинг “думи”ни қўйиб, фараз қилсгангиз, бас, кўз олдингизда Олой бозорида қараб-қараб, ўтиб кетганингиз, “Қишда шамоллаганда ейиш керак, балки мошхўрдага солармидик” деганингиз шолғомлар келади. Continue reading

Шунчаки…

БИР СЕВГИ АФСОНАСИ

Ризвон хола билан тасодифан танишиб қолдик. Аяхон узоқ йиллардан бери Америкада яшасаларда бу ердаги ўзбеклар билан бор-келди қилмаганлари боис кўпчилик билан таниш ҳам эмас эканлар.

Бир куни сабабини айтиб қолдилар:

-Мен турмуш ўртоғим раҳматли бўлгач, бутун кучимни болаларимни ўқитишга сарфладим. Ҳафтада етти кун ишладим ва уларни оёққа қўйдим, бунинг устига мен замонавий аёллардан эдим. Болаларим ҳам замонавий бўлиб етишдилар. Бир-икки ҳамюртлар билан борди-келди қилсам, камсита бошладилар. Намоз қилмаганимизни юзимизга солишди. Ҳатто болаларимни кофир ҳам дейишди, устидан кулишди. Бугунга келиб, қараб турсам, менинг ҳамма болаларим етишган, Тангрисига чин дилдан ишонган, олий маълумоти, виждонли, катта-катта ишларнинг эгаси. Ўша танишларимизнинг болалари ҳали ҳам тунги клубларда юришганини эшитиб қоламан. Клубнинг ёнига қадар бошини ўраб келармиш-да кейин эса, ҳаммаёғини очиб оларкан. Бунинг устига ўша танишларим одамга тақинчоқларига қараб баҳо беришар экан, мен тақинчоқ олиш ўрнига болалаларимнинг ўқишига пул тўпладим. Хуллас, бугунга келиб ҳамюртлар мени унутишган, мен эса, уларни. Тангира эса, улардан кўпроқ мен ишонсам керак. Чунки уларнинг таши бошқа ва ичи бошқа. Continue reading

Изоҳлар бўлимидан

Аммо сизни ҳам баъзи кимсалар айблади, бошлиқ Жаҳонгир ака эканда деди…

“Топқир ва толмас ёшлар”га муносабат

Ассалому Алейкум Ҳурматли Жаҳонгир ака! Аввало ўзиздан сўрасак яхшимисиз, аҳли оила ҳамма тузукмисизлар!

Ҳурматли Жаҳонгир ака одамни жуда ҳам уялтириб мартабамни кўтардингиз, сизнинг олдизда жуда ҳам ҳижолат бўлиб кетяпман.Сизни нек суханларингиз учун минг бора таъзимлар билан котта раҳматлар айтиб,шу баҳона бир ойдан мени қийналаётган гапни оммани олдида сизга айтиб ўтмоқчиман:

Бу саҳифани очишга сабабчи бўлган четда ўзизга маълум,мухолифат деб узларини мартаба баланд,супер-савия ва супер-Уламо Уюшмалари ўта даражада одамни сўроқсиз 4-та тоифага ажратиб қўйиб, сайтларида хоҳлаганича Каримовни баҳона қилиб олганлари диктатор, қуруқ гаплари билан халқни,айниқса ёшларни чалғитмокдалар.

Ҳа Каримов Диктатор бўлса қил қиладигон ишни қуруқ гапирмасдан десангиз,руббоиййлар ёзиб одамни ажратиб жосусга чиқариб ташайдилар…

Мен ҳам уларга энг савияси паст хақиқий Каримовчи ва МХХчи лақабига эга бўлиб улгурдим,фақат ойлигимни Каримов эмас,қумшувоқларим бермоқда. Continue reading

Топқир ва толмас ёшлар

Бугунги мардикор ким? Ўз ватанида ўз ишини тополмaган, ўз ҳақини ололмаган ва ўзга юртларда сарсон-сaргардончиликка юз тутган мардумдир.

Уларнинг кўпчилиги Урусиятда. Кимлардир баъзиларини рус тилини билмасликда айблайдилар. Лекин уларнинг айримлари ўзбек тилини ҳам эплаб гапира олмайдилар ёки эплаб ёза олмайдилар. Бу уларнинг айби эмас, бу ўзбек жамиятини шу куйга солган золим режимнинг айби. Чунки ёппасига ёйилган иллат учун шахслар айбланмайди, балки тузум бошқарувчилари масъул тутилади.

Хуллас, бугунги мардикор гапирганда ва ёзганда имловий хато қилади, аммо фикр айтишда мерган. Бу гапга ишонмасангиз “мардикоршунос ва мухолифатолог” Максим Назаров тартибга солаётган МАРДИКОРШУНОС интернет журналига бир назар ташланг.

Бу сайтни кўриб мардикорлар орасида ҳам кулиш, ҳажвни севадиганлар, дунёдаги воқеаларга ўз муносабати шаклланган ва энг асосийси келажакка бефарқ эмаслари борлигини кўрасиз. Continue reading

Ёшлар майдони

Омад, Шавкат Муҳаммад!

Шавкат Муҳаммаднинг услуби Абдулла Қодирийнинг Жулқунбой тахаллуси билан ёзган ҳажвлари ва фелъетонларидаги услубга ўхшаб кетади. Кутилмаган иборалар ва кутилмаган фикрлар… Ҳаммаси янги ва илгари эшитмагансиз. Эшитгансиз, лекин атрофдаги одамлардан, aммо сатрларга сингиб кетган саслардан эмас.

Шавкат Муҳаммад янги сўзлар ва фикрларни сатрларнинг орасига жойлаб, тотли “сандвич” қилиб, мухлисларига тақдим этади. У уруснинг гапини ўзбекчалаштириб, “девор”ларни “шпакловка” қилиб юборади. Кўнглингиздан ўтиб турган гапларни шартта айтади қўяди. У билан баҳслаша олмаганлар уни ҳақоратлай бошлайдилар. Руҳи касал ва қалби сўқир одамлар шундай иш тутадилар. Уларга бешикда теккан касал бу! Тобутга солиб кетадилар.

Кўпчиликнинг эса Шавкат Муҳаммадга қойил қолмасдан иложи йўқ. У ўз ҳақиқатини айтади ва бунга қойил қолмаслик мумкин эмас.

У тўғри келган одамни танқид қилавермайди. Ўз аравасини тортиб юрган одам билан кимнинг иши бор. Агар бир вазифани бўйнига олиб, ваъдани бериб, бажармаётган бўлса унинг тепкиси келиши аниқ. Continue reading

Қалам пирининг овози

Озодликда юрганим эвазига бошқа одам қамоқда ётса, бундан фахрлана олмайман, бу тирик ўликнинг фахрланиши бўлади, деб ёзгандим. Энди ўзим сиёсатни ташлаб кетиб, бошқаларни сиёсатга чақириш худди ана шу гапимга терс тушади. Шу боис Мистер Қалампир номи билан изоҳ ёзган укамизга унча- бунча журналистдан яхши ёзар экансиз, бу сизга берилган буюк неъмат, ёзаверинг дегандим. Лекин унга сайт очинг, сиёсатга киринг, деб маслаҳат беролмадим. У ёзган сайин ёзганларини ўқиб қувондим. Ўз фикри, ўз сўзи бор. Қалам тебратаётган жуда кўп шоввозларга пирлик қиладиган даражада қобилиятга ҳам эга.

Уни шахсан танимасдим. Аммо ёзганларидан уни танидим. Унинг кимлигини билмасдим. Амммо ёзганларидан билдим. У ватанини севган, миллатини севган, ҳурлик, озодликни, эркин сўзни ардоқлаган инсон. Сўзда эмас, амалда.

Кейинги икки ойда интернетдаги сайтларни ўқиш имконим бўлмади. (Бу алоҳида мавзу). Аммо дўстим Ризо Обид “нет” оламида нима гаплар бўлаётганини телефонда айтиб турди. Унга минг раҳмат! У севиниб айтган гаплардан бири “нет”да Мистер Қалампирнинг ДУНЁ ОВОЗИ блоги пайдо бўлгани ҳақидаги хабар эди. Бугун мазкур сайтни “варақлашга” имкон топдим. Ўзига хос, бошқаларага ўхшамаган, бугунги кимлигимизни акс эттирадиган-долзарб сайт бўлибди. Continue reading

Қуллуқ!

Ризо Обид: Қалби пок инсон, садоқатли дўст ва устоз

Умрлар кўп, йўллар кўп. Шу умр йўлида кимларни учратмайсиз… Айрим учраганларни гоҳда ёдга олсангиз оласиз, гоҳда эса йўқ. Сабаби доимо хотиротингизни банд этишга арзимайдиганлар кўп.

Таниқли сиёсат ва давлат арбоби, адиб ва шоир, олим Жаҳонгир Муҳаммад эса улардан мустасно. У қаерда яшамасин, ёки сизу биз билан ҳар дамда суҳбатдош бўлмаса ҳам доимо ёнма-ён юргандай ҳис қиласиз. Сабаби унинг асарлари, илмий ишлари, ҳаёти ва фаолияти ибратлидир. Унинг ибратли ҳаёти ҳамиша кишиларга йўлланма, қўлланма бўлиб хизмат қилади.

Жаҳонгир Муҳаммаднинг Тангри жуда камдан-кам инсонларгагина ато этадиган ўз сўзи, ўз овози, энг муҳими ҳаётда ўз ўрни билан сийлаган. Унинг сўзига, овозига эса одамларнинг ҳамиша эҳтиёжи бор. У одамлар ўзига эҳтиёж сезишаётганини теран ҳис қилади. Шу боис ҳамма вақт одамлар руҳияти поклиги учун хизмат қилишдан чарчамайди. Ўзга инсонлар руҳияти поклантириш учун эса аввало кишининг ўзлиги пок бўлиши керак. Жаҳонгир Муҳаммад қалби пок, беғубор ва ҳоҳ дўсти, ҳоҳ рақибига фақат эзгуликдан сўзлайдиган, тўғри йўлни кўрсатадиган инсон. Continue reading

Шунчаки…

ТАРБИЯ

Мусурмонқул ака художўй, мўминқобил, тарбияли одам. Унинг икки ўғли бор эди. Уларнинг ҳам ўзи каби тарбияли бўлишини истарди. Шунинг учун асосий вақтини уларга панд-насиҳат қилишга, нимадир ўргатишга сарфларди.

Рамазон кунларининг бирида катта ўғли қўшнисининг боласи-Раҳимни куракда турмайдиган сўзлар билан сўкканини эшитиб қолди.

-Болам рўзанг ҳаром бўлди,-деди у.-Сен Раҳимни сўкиш билан рўзангни буздинг. Бу ойда бировни сўкиш, ҳақоратлаш мумкин эмас. Continue reading

Шунақаси ҳам бўлади

УЧИНЧИ ОДАМ

Америкада биринчи китобим чиққан кунлар эди. Бир куни уйга уч нафар танишим келиб қолишди. Уларга китобимни кўрсатдим.

-Бу жудда катта воқеа,-деди улардан бири.- Келганингизга энди тўрт йил бўлдию инглиз тилида, яна илмий китоб чиқаришингиз, бу ўз мамлакатингизда қадрингизга етмаганлари учун Аллоҳнинг сизга кўрсатган бир кароматидир. Бу ана у сафсата сотиб юрган дўстларингиз учун ҳам бир тарсаки. Умрларини миш-миш, иғвога сарфлаганларича ана шундай қоладиган ишлар қилсаларку бугунга қадар анча олдинга кетган бўлардик. Мен сиз билан фахрланаман, шундай ҳамюртимиз борлигидан қувонаман… Continue reading

Яхши одамлар

УЧҚУННИНГ АЛАНГАСИ

Шоир Абдураҳим Учқун ҳақида АҚШга келганимдан кейин эшитган бўлсам, яна бир шоир Эргаш Учқун ҳақида эса, Туркияда яшаганимда эшитган эдим. У кишиниг шоирлиги, шоир бўлганда мулки Туронни қалам билан забт этишга интилгани мени ҳайратга солганди.

“Америка овози” иш бошлагач, бир куни Эргаш акани қидириб йўлга чиқдим. Нью Жерсей штатининг жуда олис бир гўшасида яшар эканлар. Деворсиз ҳовлилари жуда катта эди. Уйнинг олдида ва орқасида би неча гектар ерлари бўлиб, олдинги қисмда деҳқончилик замини ва орқа томонда ўрмонзор эди. Continue reading

Тарих сабоқлари

КУНДАГА ҚЎЙИЛГАН БОШ

ёки мустақилликнинг машаққатли йўллари хусусида сўз

МОЗИЙГА МУРОЖААТ

Сайхун ва Жайхун ўраб турган бу заминнинг “пешонаси шўр” экан. Нега дейсизми? Ахир қайси юрт бу қадар кўп азият чеккан, бу қадар кўп талофат берган, бу қадар кўп қони тўкилган? Уч карра тили, етмиш етти марта қўли кесилган бу юртнинг тақдири ҳақида ҳали ҳеч ким аниқ тасаввурга эга эмас ва ҳали бери бу қусур барҳам топмаслиги аниқ.

Кимлар босиб олишни орзу қилмади ва кимлар босиб олмади? Жангу жадалсиз ўтган йили борми бу юртнинг?  Гоҳида Машриқ тарафдан, гоҳида Мағриб ёндан отлар дупури келиб турди, ўқлар ёғилди бошига. Баъзан Спитамен бўлиб кўкдан ёғилган ўққа кўксини қалқон қилди ўғлонлари. Баъзан Муқанно бўлиб ловуллаган оловга кирди жигарбандалари.  Темур Малик бўлиб ёғийга ёпирилди. Жалолиддин Мангуберди бўлиб саманда сакради саркардалари. Соҳибқирон Темур ҳазратнинг ҳам кўксига қонли из бўлди ёвнинг шум ниятлари. Continue reading

Изоҳга ҳожат йўқ

“ҚАЛЪА ИЧИДАН ОЛИНАДИ”

-ОДАМЛАР, эл-улус дардидан кўз юмган ўғил – оқпадар, юрт шаъни учун бош кўтармаган ўғил – сотқин, хоин, бахти қаро, волидаси, миллатига хизмат қилмаган ўғил – қўлсиз, оёқсиз, гунг, кар, кўр, қалби сўқир- мажруҳдир!…

-Одамлар, эл-улус дардини англаб, юрт ташвишини тушуниб, онаизор аламини англаб, миллат қайғусини кўриб курашга отланишга ожизлик қилган, ўзида куч топа олмаган ўғил эса ўлик, яъни тирик мурдадир!…

-Инсон дунёга бир марта келади. У яшаб ўтгач, ким бўлганлигини сағана тошидан билиш мумкин. Бу тошда ё саккизта рақам ва унинг исми – шарифи, икки қатор айрилиқ сатри, нари борса , бир шеър битилар. Аммо одамлар қалбида, юрт дафтарида унинг таржимаи ҳолига ажратилган ўрин анча каттароқ ва кенгроқдир. Бу ерда тоштарош ёки марсия ёзувчи шоир ҳам ожиз. Чунки қалб дунёсининг қаерида кимнинг жойи бўлиши жумбоқ . Юрт дафтарининг қайси саҳифасида ким ҳақида ёзилажаги сир. Ҳар икки ҳолатда ҳам ҳақиқат ёзулгусидир. Таассуфки, жуда кўп жой ва жуда кўп саҳифа бўш. Демак, қанча – қанчамизга фақат совуқ сағаналар тарих, холос… Continue reading