Ишоратлар

ЯРАТГАННИНГ ИНОЯТИ

Сунбула келдими, Америка табиатида мўъжиза кунлар бошланади. Дарахтларнинг барглари сап-сариқ, қип қизил, кўм-кўк ва биз сўз билан ифода этолмайдиган даражада ажиб рангларда товланиб эртаклар диёрини яратади. Шундай кезларда қалин ўрмонлар билан қопланган тоғлар яқинига борсангиз, табиатнинг гўзаллиги қаршисида лол қоласиз.

Мен севган бир тоғ бор-Шенан тоғ. Бизнинг уйдан анча узоқларда. Шаҳар атрофида яшаганимиз учун ўша тоғ бағрига бориб келиш анча вақт олади. Ҳар доим ҳам у томонга йўлим тушмайди. Лекин ҳар куни бир бориш истаги кўнглимни тарк этмайди. Куз тушдими ҳеч қандай сабаб бўлмаса ҳам ўша томонга қараб кетгим, ўша тоғ бағридан ўтган йўллардан уфқ остонасига қараб етгим келаверади.

Тоғлар ва ўрмонларга ошиқлигимни уйдагилар ҳам билишади. Аммо кимнинг иши, кимнинг ўқиши дегандай ҳар куни ҳам ўша томонларга бораверишимизга имкон йўқ эди.

Қайси йили ҳам туғилган кунимда болалар уйни худди эртаклардагидек қилиб тузатишиб, тортнинг устига кичик шаъмларни ёқиб׃

-Аввал ният қилинг, кейин пуфлаб ўчиринг,-деб қолишди.

Шунақа одат эмиш.

Ният қиламан десам кўз олдимга ложувард – ранго ранг ўрмонлар, ўша мен ошиқ бўлган тоғ ва дарахтлардан бахмал тўн кийган қоялари келаверди.

“Тез-тез ўша томонларга бориб-келиб турайлик” дедим ичимда.

Қилинган ниятни айтмаслик керак экан. Мен эса айтиб юрдим. Чунки ошиқ ўз севгисини яшира олмагани каби мен ҳам табиатнинг гўзаллигига шайдо эканлигимни айтмасдан тура олмас эдим.

Эгизак фарзандларим мактабни битиришиб, олий ўқув юртларига ариза беришди. Шу жойда муаммо бошланди. Чунки улардан бири журналист, кейингиси эса тиш доктори бўлмоқчи. Бир университетда журналистика факултети бор, иккинчиси йўқ. Охири яхши бир университетда бирга ўқийдиган бўлишди.

Дунёнинг ишларини қаранг. Бирданига икки истак эмас, балки уч орзу ҳал бўлди. Энди мен ҳафтада ё икки ёки уч марта ўзим севган ўша тоғ ва ўрмон қўйнидан машинада бир неча соатлаб ўтиб боришим шарт.

Кеча “Мерседес”нинг рулини турмуш ўртоғим Роҳилага бериб, ўзим табиатнинг гўзалликларидан кўзимни уза олмай келар эканман, ана шу ҳақда ўйладим. Яхши ният – ёрти мол деганлари бежиз эмас экан! Яратганнинг иноятига яна бир марта қойил қолдим!

2008.
ЖМ.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: