Шунчаки фикр

Ташқари ва ичкари

Кейинги пайтда “ташқаридагилар” ва “ичкаридагилар” деган сўзлар тез-тез қўлланила бошланди. Бу орага раҳна тушган, девор солинган маъносида қўлланилмоқда.

Яъни “сизлар бошқа одам ва бизлар бошқа одам” деганга келиб қолди ва бу жиддий-жиддий ўйлатмоқда.

Бу “Парчала ва бошқар!” зеҳниятининг асорати эмасми?

У ҳолда бу “фалсафа” ҳам бизга оид бўлиб чиқади-ку!

Қаранг׃

Ичанқалъа, Дишанқалъа…

Ичкари ҳовли, ташқари ҳовли…

Ташқи хона, ички хона…

Ички ҳисоб, ташқи ҳисоб…

Ташқарига қиз бериш йўқ!

Уйлансанг, ичимиздан, ўзимиздан ўйланасан!..

Мен келгунча ташқарига чиқмай, ичкарида ўтир!..

Ташқи душман, ички душман…

Ички одам, ташқи одам…

Инсоннинг таши ва ичи…

Адабиётда инсоннинг ички ва ташқи дунёси бир бўлиши керак, бир бўлмас экан у комил инсон бўлолмайди деган гапни кўп ишлатамиз.

Демак, ташқаридагилар ва ичкаридагилар дея ажратиш баркамоликка эмас, балки аксига-парчаланишга, яккаланишга, йўқ бўлишга бошламайдими? Шу кунларда бу нарса мени ўйлатмоқда. Сизни-чи?

Балки ростдан ҳам икки дунёмиз бўлиб, шундай қолаверамизми?

Ахир Каримовнинг сўзи бошқа, ўзи бошқа.

Эркин Воҳидовнинг тамали бошқа ,амали бошқа.

Абдулла Ориповнинг адабиёти бошқа, адаби бошқа…

Наҳотки ҳамма ҳам шунга келиб қолди?

2007.

ЖМ.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: