Бунақаси жуда кўп

“ДОКТОР”ЛАР

Ўзбекистонда ҳеч ким телефон гўшагини кўтарса “Доктор фалончиман ” демайди. Аммо Туркияда фан докторларининг уйига ва ёки иш жойига қўнғироқ қилсангиз “Доктор фалончи эшитади…” дейишади.

Ўзбекистондан Туркияга кўчиб келган бир киши ҳали бу ерда яшашга изни бўлмагани ҳолда қисқа вақтда “доктор” бўлиб олди. Уйига телефон қилсангиз “Доктор…. эшитади” деган жавобни оласиз.

Ўзбекистондан келган ҳар бир киши туркияликлар учун азиз. У билан газетадагилар ҳам қизиқишади, йиғинларга такилиф этишади. Дўстимиз ҳатто газеталарга ҳам “доктор…” имзоси билан интервьюлар бера бошлади. Тез орада у “Доктор фалончи” номи билан машҳур бўлди. Катта-катта давраларда фан докторлари билан баҳслаша бошлади. Аслида у ҳеч кимни алдаган эмас. Чунки Ўзбекистонда ҳам у доктор эди. Фақат оддий доктор яъни медбрат эди.

Бошқа бир ўзбек эса “доктор” дўстимиз каби йўл тутишни истамади. Ундан юқорироқ бўлишни ва буни расмийлаштиришни истади. Ўзбекистонда қирқ йил ҳукуматда ишлаган эди. Отахони билан келишмай қолгач, хорижга йўл олди.

Кетиш арафасида аввалига фан доктори дипломини сотиб олди. Қарасаки оддий табиблар чет элда фан доктори бўлиб юришибди. Шунинг учун озгина кўпроқ сарфладида академик унвонини сотиб олди.

Мамлкатда бу номини ишлатиб юрмади. Чунки академик деганлари олимлиги-ю кашфиётлари билан танилган киши бўлиши кераклигини у яхши биларди. Уни эса, Ўзбекистонда пора берганлар ва орқасидан қувиб юрганлар танишарди, холос.

Шу сабабдан бу дафтарни хорижга келгандан кейин очди. Аммо тарвузи қўлтиғидан тушиб кетди. Бу ерда академик деган сўз Тошкентдаги маънони англатмас экан. Умумий билим, деган маънони берар экан. У бир икки кун сарфлаган пулига куйдию кейин докторлик унвонини ишлатишга киришди.

Шўрлик бу ерда ҳам қовун туширди. Чунки олган дипломи қирқ йил ишлаган соҳасига тескари эди. Бунинг устига дипломни энг қийин соҳадан олган экан, оддий саволларга ҳам жавоб беролмай қизариб бузариб юрди.

Айтишларича ҳозир у олган дипломлари қайси соҳада бўлса ўша соҳа бўйича бир нарсалар ўрганишга уринаётган, лекин кексайиб қолгани, саломатлиги ҳам яхши бўлмагани учун бу иш оғир кечаётган экан.

2003.

ЖМ.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: