Журналист жуздони (9)

“Тирмизни бос!”

Абдулманнон Кескин камина таниган афғонистонлик самимий, бировга ёмонликни раво кўрмайдиган, очиқ кўнгил ўзбеклардан бири. У киши билан “Америка овози”да танишганмиз. Амударёнинг нариги соҳилида улғайган бўлсада, Абдулманнон ака инглизчани “сув қилиб ичган”. Муаллимлик, таржимонлик қилиб, кейин Америкага келган. Ота-боболари наманганлик. Ўзбекчани яхши биладилар, аммо рус тилидан кириб келган ва жой номлари билан боғлиқ сўзларда озгина “оёқ  тираб“ қолардилар.

Continue reading

“Ozodlik” radiosining OzodNazarida

Ислом Каримовнинг портретини Cиз қандай чизган бўлардингиз?

Ўзбекистон Санъат академияси мамлакатнинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг энг яхши портрети учун профессионал рассомлар орасида танлов эълон қилди. АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад Каримовнинг портретини шу пайтгача сўз билан чизиб келган одам. “Бас, танлов эълон қилинган экан, қалам ёки бўёқ билан қандай чизган, марҳумнинг ташқи кўринишидаги қайси жиҳатларни бўрттириб кўрсатган бўлардингиз?” деб сўрадик суҳбатдошимиздан.

Суҳбат давомида, албатта, куннинг бошқа мавзулари ҳам кўтарилди.

Журналист жуздони (8)

”ХУДОГА ТОПШИРДИМ !”

Бирор кишидан ва ёки бирор нарсадан жиғибийрон бўлсам, раҳматли Анбар бувим: “Болам шу гапга ҳам ота гўри қозихонами, Худога топширдим, деб қўй. Раббим ўзи чорасини кўради” дердилар. Шу боис бировдан бир ёмонлик келса, “Худога топширдим” деб қўярдим.
Америкага келганимдан кейин радиода ёши саксонга қараб бораётган афғонистонлик ўзбекдан шу гапни эшитиб, гарангсираб қолдим. У хайрлашиб кетар экан, “Худога топширдим!” деди.

Унга нима ёмонлик қилдим экан, деб ўйлаб юрдим. Эртасига ҳам шу гапни такрорлагач:

Continue reading

Журналист жуздони (7)

ЛАЁҚАТ

Радиода менга таҳрир ишлари топширилар экан, кўп йиллардан буён ўзбек бўлимида ишлаган бир киши “Бу ишларга кеча келган лаёқатсиз одамни нега тайинлайсизлар?” деб раҳбарият билан жанжал қилди.

Барибир бу ишни каминага юклашди. Бу иш ортиқча юк эди. Бошқа вазифаларимни енгиллатмаган ҳолда таҳрир ишларини ҳам юклашгани учун у эмас мен жанжал қилишим керак эди, аслида.

Аммо Ўзбекистондаги тингловчилар кўз олдимга келгани учун рози бўлдим.

Continue reading

Журналист жуздони (6)

Алифбо

“Америка овози” радиосига келганимда дастлаб ҳайратга солган Ўзбек бўлимида қўлланилган алифбо бўлди. 1998 йилнинг охири эди ва Ўзбекистонда ҳали кирил алифбоси кучда. Аммо лотин ҳам чучмомо каби ўсиб чиқаётган кунлар. Радиода эса, учинчи бир алифбони кўрдим. Дунёнинг бирор жойида бунақа алифбо қўлланилмас эди.

Ўзбек бўлими очилганда бу антиқа алифбо ўйлаб топилган экан. Яъни бу ердаги 8-9 ҳарф туркчада ҳам ва эски ўзбек алифбосида ҳам йўқ. Нега, нима мақсадда бундай қилинганини ҳеч ким изоҳлаб беролмади. Аммо тахминлар кўп. Алифбони “ясаганлар” эса, аллақачон оламдан ўтишган.

Бўлим мудирига:

Continue reading

Журналист жуздони (5)

“МУХОЛИФАТЧИ”

“Америка овози”да анча йиллардан бери ишлаб келган Раъно опа кўпинча мухолифатнинг бир қаноти ҳақида ёзар ва суҳбатларни ҳам ўша томондагилар билан ўтказардилар. Бошлиқ мувозанатни сақлаш учун мендан мухолифатнинг иккинчи қанотидан интервью олишни сўрарди. Раъно опа пенсияга кетар эканлар, ҳазиллашдим:

-Опа сиз ҳам мухолифатчи бўлиб қолдингиз. Бундан кейин мақолаларингизни мухолифат нашрларига юбориб турсангиз, уларни хурсанд қиласиз.

Continue reading

Журналист жуздони (4)

“Деди”

1999 йил “Aмерика овози” радиосига ишга келганимда хабарлар ёки мақолалар ўқилганда тайёрлаган киши “учинчи одам” сифатида туриши “қонунлаштирилган” экан.

Бўлимда журналист йўқлиги, кўпчилик тилни шу ерда ўргангани, мустақил мақола ёзадиган киши “анқонинг уруғи”га айлангани боис бу қоида ўрнатилган.

Бир куни хабарларни тузатар эканман, шундай сатрга кўзим тушди:

Continue reading

Журналист жуздони (3)

“Газит”

“Совет Ўзбекистони” (ҳозирги “Ўзбекистон овози”) газетасининг Самарқанд вилоят бўйича ўз мухбири(1985-
1990) эдим. Бир кишининг хатини текшириш учун Қўшработ туманига бордим:
-Бу одамнинг хатларига ҳар кун жавоб ёзамиз. Жонга ҳам тегиб кетди, энди сизларга ёзибдими?-деб кулишди. Мен кулмадим. Масала мактаб ҳақида эди ва жиддий олиб, хат муаллифининг уйига борайлик, дедим.

Туман раҳбарлари хат муаллифи яшайдиган жой тоғнинг тепасида бўлгани учун у жойга мактаб қуриб бўлмаслиги ҳақида ўн беш йил олдин қарор чиққанини айтишди. Хат муаллифи шундан буён тинмай ёзаркан, тумандагилар ҳам хат келган идораларга тинмай жавоб йўллашаркан. Жавобларни кўрсатишди. Бир ғаладон. Аммо ҳаммасида шу гап. Ўн беш йил олдин ўша одамнинг оиласини “пастроққа кўчирайлик”, дейшибди, аммо у рози бўлмабди.

Continue reading

Журналист жуздони (2)

Миф

Бир кун пахта мавсумида Ўзбекистон Компартиясининг биринчи котиби Шароф Рашидов “Гостелерадио” раисига сим қоқиб, Бухорода экани, машинда кетаётиб радионинг қишлоқ хўжалик ходимлари учун тушликда бериладиган дастурини эшитгани, шу дастурни яна бир марта эфирга, такроран узатишни сўрабди.

Шу билан дастурларимиз олтинга тенглашиб қолди. Бўлим радионинг энг муҳим таҳририятига айланди, шахсан Раис ва ўринбосари даражасидаги раҳбарлар назоратига ўтди. Раиснинг куёви таҳририят бошлиғи этиб тайинланди. Continue reading

Журналист жуздони (1)

КИТОБ

Аҳмаджон Мухторов Ўзбекистоннинг мустақиллик арафасида яшаган ўткир қаламли, юксак иқтидорли ва энг меҳнаткаш журналист раҳбарларидан бири эди. У Тошкентга чақирилишидан олдин Самарқанд вилоят газетасида бош муҳаррир бўлиб ишларди.

Бир куни хонасига кирсам, одатдагидек китоб ўқимоқда. Китобни маълум бир жойга етказишини кутмоқчи эдим. У киши ўқиётган саҳифасида битта бармоғини сақлаб китобни ёпган бўлдида, менга қаради ва׃
-Ватанабени ўқиганмисиз?,-деди.
-Йўқ,-деб жавоб қилдим.
-Унда ҳозир қайси китобни ўқияпсиз?

Continue reading

OzodNazar:

“Кучли лидер миллатни дунёга мақбара билан танитмайди” 

Марҳум президент Ислом Каримовнинг мақбарасига миллий гвардиядан доимий қўриқчи қўйилиши, ўзбекистонлик кам таъминланган оилаларнинг ипотека кредити олишдан маҳрум эканлиги ҳақида АҚШда яшаётган ўзбекистонлик ёзувчи ва журналист Жаҳонгир Муҳаммад OzodNazar да ўз фикрларини билдирди. Суҳбатни журналист Садриддин Ашур олиб борди.

Жаҳонгир Муҳаммаднинг OzodNazarда билдирган айрим фикрларидан иқтибослар:

“Кучли лидер бир миллатни, бир халқни дунёга кўрсатаман деса, уни мақбара орқали кўрсатиши керак эмас…”

“Мирзиёевнинг ўзи ҳамма соҳанинг дабдаласи чиқиб кетганини такрор-такрор айтяпти, лекин Каримовнинг ўзи буюк, қани мантиқ?…”

“Ўзбекистонда ҳозир жуда катта гапириляпти, лекин амалда ҳеч нарса бўлмаяпти”… Continue reading

Муносабат

Модерн мустамлака
Назаримда:
1. Мирзиёевинг 2017 йил Россияга илк сафари давлат сафари эмас, ишчи сафари даражасида ўтди. Давлат сафарининг тантанли белгилари кўзга ташланмади. Давлат сафари кўпроқ сиёсий, халқаро моҳият касб этади. Ишчи сафари эса ўзаро иқтисодий оғирликли бўлади. Мирзиёевнинг ўрнида бўлганимда сафардан қайтишим билан Ташқи ишлар вазирини ишдан ҳайдаган бўлардим.

2. Музокаралар натижасига кўра, Ўзбекистонга нисбатан Россия кўпроқ нарса олди. Ўзбекистон бозорига кирадиган маҳсулотларнинг пошлинасини қисқартириш, ўзбек кадрларни Россия олийгоҳларида етиштириш, кўпроқ энергетика маҳсулотлари олиш ва ҳоказо.

3. Урусиятда одам бошига ялпи ишлаб чиқариш тўрт йилда қарийб ярмига қисқарганини ҳисобга олсак, Москва сафарга алоҳида тус бериши керак эди. Аммо империалистик кайфиятда, беписандлик билан қаради.

Continue reading

Ёнаётган одам

Ўзига ўт қуйиш исённинг ўзбекча усулими?

Сарлавҳага чиқарилган саволни 30 март куни Ўзбекистонда юз берган воқеалардан энг даҳшатлиси пайдо қилди ва уни (саволни) айнан шу масалани бундан чорак аср муқаддам махсус ўрганган журналист Жаҳонгир Муҳаммадга бердик.

Куннинг яна бир мавзусини ўрганарканмиз, биз Катта Янгилик сифатида қабул қилганимиз бир гап эсдан чиқиб қолган Эски Гап бўлиб чиқди.

http://www.ozodlik.org/a/ozod-nazar-jahongir-muhammad/28400461.html

“Озодлик”:

“Мирзиёев биринчи марта…”

Ўзбекистон Президенти табригидаги “хом оҳанг”ларга АҚШда яшаётган синчков журналист Жаҳонгир Муҳаммад эътибор қаратибди. Уни суҳбатга тортган OzodNazar эшиттириши эса, табрикномадаги сўзларни санади: роппа-роса 318 сўз ишлатди Мирзиёев ўз табрикномасида. Олдинги президентнинг сўнгги Наврўз табригида эса, 829 та сўз ишлатилган эди.

Хом оҳанглар, сўзлар миқдори, табрикнинг юзасидагию замиридаги маънолар муҳокамасини тингланг.

Суҳбатни журналист Сарвар Усмон олиб борди.

http://www.ozodlik.org/a/28382560.html

Савол-Жавоб

ozodlikМирзиёев тепаяпти, лекин ҳеч ким тебранай демаяпти

Эшиттиришнинг бугунги меҳмони, АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад сарлавҳа таркибидаги “тепаяпти”, “тебранмаяпти” сўзларини ишлатгани йўқ. Лекин фикрлари замирида ўзбекнинг ўша эски матали мазмуни бор. Хўш, нега одамлар тебранай демаяпти? Суҳбатдошимизнинг айтишича, у ҳозирча бу савол жавобини топгани йўқ. Балки, Сиз биларсиз бу савол жавобини?

Суҳбатни журналист Сарвар Усмон олиб борган.

http://www.ozodlik.org/a/28329369.html

“Озодлик” радиосида

ozodnazarjm“Мирзиёев МИРЗИЁЕВ бўлиб олганида Каримовнинг кераги бўлмай қолади”

АҚШда яшаётган ўзбекистонлик сиёсий муҳожир, журналист Жаҳонгир Муҳаммад Ислом Каримов билан Шавкат Мирзиёев ўртасидаги фарқлар ва ўхшашликлар тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Икки президент ўртасидаги фарқлардан бири уларнинг қайси уй ҳайвонини халқ фаровонлиги гарови, деб билишида ҳам бўлиб чиқди…

Саволларга жавоблар (3)

 3. Siz ham  Shavkat Mirziyoevning qator qadamlarini olqishladingiz,  ammo  siz kabi to’g’ri ishni olqishlash va  boshqa ayrimlar kabi maddohlik qilish borasida qanday farq bor?  Umuman, sizningcha, ana shu muvozanatni qanday ushlash kerak?

Саволларга жавоблар (2)

2. O’zgarishlar yaxshi, ammo bundan xursand bo’lgan ziyolilar, rahbarni o’ta maqtab, shu yo’l bilan yakkahokimlikka va diktaturaga yo’l ochib qo’yishlari ehtimoli yo’q emasmi?

 

Саволларга жавоблар (1)

1.Ўзбекистонда бошланган янгича маддоҳлик  иккинчи диктаторни яратиб қўйиши хавфи борми?  Бунга йўл қўймаслик учун нима қилиш керак ва ҳозирги бахшида шеър ёзишларга қандай қарайсиз?

Муносабат

JM_2016AvgustЎзбекистон Президентига: Сўзингиздан қайтманг, уни бажартиринг!

Ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизга дўстона таклифимни етказмоқчиман. Ўзингиз айтиб келаётгандек, ваъдани бердингизми, уни бажариш керак. Ваъдадан қайтиш ҳар қандай шароитда ҳам мамлакат раҳбарига ярашмайди.
27 мамлакатга визани бекор қилдингиз, дунё Сизни олқишлади, биз ҳам олқишладик. Лекин орадан бир ой ўтиб, чекиндингиз.
Тушуниб турибман. АҚШда бир ўзбекни ушлашди, катта хабар бўлди, Туркияда Истанбул ва Измирдаги қатлиомлар учун қурол кўтарган ўзбекларни қидиришмоқда. Афғонистонда таҳликали вазият. Шу каби ҳолатларни баҳона қилиб, виза тартибини кечиктиришни МХХ, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Сиздан сўраган ва Сиз рози бўлибсиз.

Continue reading

“Озодлик”нинг “ОзодНазар”ида

“Мирзиёев Каримовнинг командасидан қутулаяпти”
“Zeromax” компанияси собиқ бош ижрочи директори Миродил Жалоловнинг озодликка чиқарилиши, Салим Абдувалиевнинг Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланиши бир қатор саволларни пайдо қилдики, уларнинг жавоби узоқроқдан кўринармикан, деб ўйлаб АҚШда истиқомат қилаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан боғландик.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга таклифлар

gazetaМатбуотга ишониш керак

Сиз 28 декабрда имзолaган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон бу соҳада кескин ўзгартириш қилишни назарда тутган. Жумладан, вилоятларда президент Девонининг қабулхонасини очиш яхши ниятнинг ифодасидир.
Аммо ўзбек зеҳниятига кўра, бу унчалик фойда бермайди. Чунки Девондан маош олиб, вилоятда ўтирадиган одам ўзини кичкина президент ҳисоблаб, вилоятдагиларни оёғининг учи билан кўрсатиши, унга ёқмаган маҳаллий раҳбарни тепага ёмон кўрсатиши, устидан шикоятлар уюштириши каби ҳоллар юз бериши мумкин.
Икки қўчқорнинг боши бир қозонда қайнамайди дегандек, икки ҳокимиятчилик рўй беради.
Баъзи ҳолларда эса маҳаллий ҳокимлар билан тил бириктириб мурожаат қилган одамни синдиришлари, унга туҳмат уюштиришлари ва қамаб юборишлари ҳам юзага чиқади.

Continue reading

Мирзиёевга таклифлар

uzbek4. Дунё ўзбеклари конгрессини чақиринг!

Ўзбекистонда янги давр бошланди. Мамлакат ичидаги ва ташқарисидаги ўзбеклар Сизга катта ишонч билдирдилар. Сайловдаги ғаланбангизни қутладилар. Ўзингиз ҳам буни ҳис этганингиз ва ишончни оқлаш учун хизмат қилишингизни айтганингиз, кўпчиликда келжакка умид уйғотди.
Аҳли некбинлар биладики, энди Сиз ўзбекнинг лидерисиз. Ўзбек дунёнинг қаерида яшамасин, юрагининг бир четида ватанини сақлайди. Сиз ана шу Ватанда бугун лидерсиз! Демак, бу катта маъсулият ва катта юкдир!
Бугун ўзбеклар дунёнинг турли бурчакларига тарқаб кетдилар. Бир томондан ёмон, иккинчи томондан яхши. Ёмонлиги улар ўз ихтиёрлари билан кетмадилар. Ҳаёт ташвишлари, қийинчиликлар, муаммолар уларни шунга мажбур қилди. Яхшилиги эса бугун Ўзбекистоннинг дунёнинг ҳамма бурчида тамсилчилари, кўнгилли элчилари бор.

Continue reading

Мирзиёевга таклифлар

3. Халқни “ОВИР” зулмидан қутқазинг!

Ўзбекистонга инвеститсия киритиш учун хориждаги инвесторларнинг ишончини қозониш осон иш эмас. Буни Сиз жуда яхши англайсиз.
Шундай экан, биринчи қадам сифатида тадбиркорлар, бир бурда нонимни ўзим топаман деганлар, олисдаги яқинлари билан дийдорлашишни истаганлар, қариндошлариникига бориб-келишни режалаганлар, тўй, ўлим-йитимларда шошилинч йўлга чиққанлар, умуман барча ўзбекистонликларни “ОВИР” деган зулмдан қутқариш керак.
Бу Президент учун жуда осон масала.
Ана шу осон масалани ҳал қилиш билан нимага эриши мумкин?

Continue reading

“Озодлик”да янги рукн: Мирзиёевга таклифлар

JM_2016AvgustЖаҳонгир Маматов бироз ошириб юбормадими?

Куни кеча Ўзбекистон президенти сайловида ғалаба қозонган Шавкат Мирзиёев сайловолди кампанияси давомида Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи сифатида бир қатор ташаббусларни бошладики, натижада нафақат мамлакат ичида, балки ташқарида яшаётган ўзбекистонликларда ҳам умид учқунлари пайдо бўлди. Бу фикрга мамлакатнинг янги раҳбарияти номига битилган таклифлар далил бўла олади. Зеро, қабул қилинишига ишонч бўлмаса, ҳеч кимдан таклиф чиқмайди.

Озодлик радиоси ана шундай таклифлар учун минбар беришга қарор қилди. Бу минбардан ҳар бир ўзбекистонлик фойдаланиши, ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини кўпчилик билан ўртоқлашиши мумкин.

Янги рукннинг дебочаси сифатида АҚШда яшаётган ўзбек журналисти, яқинда расмий қайддан ўтган

“Ўзбекистонликлар конгресси”нинг раиси Жаҳонгир Маматовнинг таклифини эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.

Қуйида Жаҳонгир Маматовдан Озодлик почтасига келган хат.

Continue reading