Модерн мустамлака
Назаримда:
1. Мирзиёевинг 2017 йил Россияга илк сафари давлат сафари эмас, ишчи сафари даражасида ўтди. Давлат сафарининг тантанли белгилари кўзга ташланмади. Давлат сафари кўпроқ сиёсий, халқаро моҳият касб этади. Ишчи сафари эса ўзаро иқтисодий оғирликли бўлади. Мирзиёевнинг ўрнида бўлганимда сафардан қайтишим билан Ташқи ишлар вазирини ишдан ҳайдаган бўлардим.
2. Музокаралар натижасига кўра, Ўзбекистонга нисбатан Россия кўпроқ нарса олди. Ўзбекистон бозорига кирадиган маҳсулотларнинг пошлинасини қисқартириш, ўзбек кадрларни Россия олийгоҳларида етиштириш, кўпроқ энергетика маҳсулотлари олиш ва ҳоказо.
3. Урусиятда одам бошига ялпи ишлаб чиқариш тўрт йилда қарийб ярмига қисқарганини ҳисобга олсак, Москва сафарга алоҳида тус бериши керак эди. Аммо империалистик кайфиятда, беписандлик билан қаради.
4. Каминанинг диққатини тортган асосий нарса Мирзиёевнинг Путинга сиз билан Самарқандда гаплашилган гапларнинг ҳаммаси бажарилмоқда дейиши бўлди. Демак, Ўзбекистон 25 йил Россиянинг қарамида қолгани каби ҳали яна анча вақт модерн мустамлака сифатида қолаверади.
5. Ўзбекистондаги барча ўзгариш ва ислоҳотлар энг юқори чўққисига чиқса, бу Россия даражасида бўлиши мумкин. Ундан бир қарич ҳам ўсмайди. Демак, илгарилари жуда кўп айтганим каби Россияда сиёсий ўзгаришлар бўлсагина Ўзбекистонда ҳам бўлади.
Бу шахсий хулосларим. Сизники, табиийки бошқа бўлиши мумкин.
ЖМ
Filed under: Kundalik, Maqolalar | Tagged: Jahongir Mamatov |
You must be logged in to post a comment.