Posted on January 12, 2015 by Jahongir Muhammad

Suratda: Rahmatli Subhonqul Oripov
Қарашлар
БАХТ ҚУШИ
Миллат вакили этиб сайланган куним Самарқанд Тиббиёт Олийгоҳи ректори профессор Субҳонқул Орипов сим қоқдилар:
-Жаҳонгир, бошингизга бахт қуши қўнди. Энди у сизни катта мансабларга етаклаб боради…
Бахт қуши …
У бошга қўнса ва мансабга етакласа, демак у бахтсизлик қуши.
Чунки ҳар қандай кўтарилишнинг йиқилиши, қайтиб тушиши ҳам муқаррар.
Бироқ менинг бошимга тушган ўша қушнинг номини билмайман.
Биламанки, у ҳар кун, ҳар соат юрагимни чўқилаб бир бўлагини узиб ейди.
Бу оғриқ, бу изтиробдан нолимайман.
Юрагим ўсиб, янгиланиб бораётганини сезаман.
Юрагимда бошқа бир қуш пайдо бўлганга ўхшайди.
У “Ватан, Ватан” деб қичқиради.
Балки шулдир бахт қуши. Агар шундай экан, бахт қуши бошга эмас юракка қўнади.
У мансабга эмас, азоблар сари етаклайди. Continue reading →
Filed under: Kundalik | Tagged: vatan | Leave a comment »
Posted on January 10, 2015 by Jahongir Muhammad
ҚОНЛИ ЯНВАР
1992 йилнинг 16 январь куни Тошкент талабалар шаҳарчасида ёшларнинг демократик намойишлари куч билан бостирилиши оқибатида қон тўкилган, бир неча киши ўлдирилган, ўнлаб талабалар яраланган эдилар. Тарихимизнинг бу фожеали куни демократияга урилган оғир зарба ўлароқ хотираларимиздан ер олди. 16-18 январь кунги воқеалар айни пайтда келажагимизнинг сиёсий пойдеворини белгилади, дейиш мумкин.
16 январь – тахмондаги тахи бузилмаган тўшакларга, тўйга деб тикиб қўйилган кўрпачаларга, олти йилдирки қаро ер бағрида ётган ўғлининг ёдгор сувратига қараб, вужуди сел бўлаётган онаизорнинг мотам куни.
16 январь – ҳақ истаб, адолат истаб, демократия истаб кўчага чиққан ва ўқ ёмғири остида қолган талабаларнинг ишончлари ўлдирилган кун.
16 январь – ҳукумат идораларида ўтирганларнинг ўз гуноҳлари қаршисида қўрқув, таҳлика босган, юраклардаги мотам кун. Continue reading →
Filed under: Kundalik | Tagged: вуз городок | Leave a comment »
Posted on January 9, 2015 by Jahongir Muhammad
Тулдан туя тўратиш
Парижда журналистлар қатлиомидан кейин баҳслар кучайиб кетди. Ҳатто нима эмиш-бу цивилизациялар тўқнашуви эмиш.
Тарихни ўқиб уқиганлар, динларнинг моҳиятини тушунганлар, маданиятларни идрок қилганлар бундай демайдилар. Лекин бу гапни айтаётганлар бор.
Чунки минг йиллардир маданиятлар ва динлар ҳамоҳанг яшамоқда ва бир-бирига мослашиб бормоқда. Дунё глобаллашиб бориши бу ҳаракатни янада кучайтирмоқда. Ҳозир кўраётганларимиз ана шунга қаршилик, холос. Лекин бу қаршилик уммонга тош отишдек гап. Кўриниш беради, диққат тортади. Бу қадар.
Маданиятлар ва динлар бир-бирини йўқота олмай бирга яшашга мажбур бўлганини тарих исботлади. Бунга мисоллар тиқилиб ётибди, яҳудийларнинг исломий давлатларда эмин-эркин яшаганларидан тортиб, мусулмонларнинг насроний юртларда ўз элларидагидан ҳам эркинроқ ибодат қилишларига қадар… Continue reading →
Filed under: Maqolalar | Tagged: din | Leave a comment »
Posted on January 8, 2015 by Jahongir Muhammad
Қонли сензура
Журналистман. Фикримни очиқ айтаман. Бу сўз эркинлиги. Худо берган неъматлардан бири. Бунинг учун мени ўлдиришса, нима ютишади? Битта журналистни, фикрини ҳур айтадиган одамни ўлдиришади. Лекин дунёда журналист жуда кўп ва уларнинг ҳаммасини ўлдириш мумкин эмас.
Уларни ўлдиришга уринганлар ҳар томонлама ютқазишади. Худди Сурияда, мана энди Парижда журналистларни ўлдирганлар каби…
Нега ҳар томонлама?
Биринчидан, Парижда ўққа тутилган бу журналистларни шу пайтгача кўпчилик танқид қилиб келаётганди. Ҳатто Франсия президенти, АҚШ раҳбарлари ҳам танқид қилишганди. Мана энди улар умумдунё қаҳрамонига айландилар, бизникилар тили билан айтганда шаҳид бўлдилар. Continue reading →
Filed under: Maqolalar | Leave a comment »
Posted on January 7, 2015 by Jahongir Muhammad
Қарашлар
У
Саҳна томоша маркази …
Саҳна -ўз қиёфасини яширишга мажбур ўзга қиёфалар машваратгоҳи …
Саҳна – дунёнинг кичрайтирилган кўриниши …
Саҳна – улуғ истеъдод соҳиблари ва буюк маккорларнинг даргоҳлари …
Саҳна – ҳамма ўз-ўзини фош қилувчи сарҳадсиз минбар.
Бу саҳнага не-не подшоҳлар чиқмадилар, Рамзесдан Ислом Каримовга қадар!?
Ўз қиёфаларини яшириб, ўзга қиёфада яшадилар.
Олқишлар ва қарсаклар йиртиб юборди сохта қиёфаларини.
Бу саҳнага қанча-қанча фозилу олимлар чиқмадилар!?
Олқишларсиз ва қарсакларсиз қайтиб тушдилар олқишлар ва қарсаклар уммонига.
Бу саҳнага қанча-қанча бечоралар, косиблар чиқмадилар!? Continue reading →
Filed under: Kundalik | Tagged: vatan | Leave a comment »
Posted on January 6, 2015 by Jahongir Muhammad
ОЙДИНЛАР ВА ИККИЮЗЛАМАЧИЛИК
Ўқиган ва ўқиганни уққан, фозилу фузало, ақли дониш, илму урфон, маърифатли ва маданиятли инсонларни турк дунёсида ойдинлар дейишади. Қоронғулик ва зулмат бағрини тилган нурдир ойдинлар. Миллатнинг кўз ва кучи, Ватаннинг истиқбол ва ифтихоридир ойдинлар. Бошқа бир ифода ила ойдин калимаси ойдан маъносини ҳам беради. Ер юзини зулмат қоплаганда ой чиқади. У юлдузларни, умидларни бошлаб келади.
Биз зиёли, деймиз ойдинларни. Зиё сочувчи, нур сочувчи демак. Илк турк ҳоқонлиги бўлмиш Осиё хунлар давлати бошида ўтирган Теоман: «Зиёлиси бўлмаган ўлканинг кундузи ҳам қоронғудир», деган. Бу милоддан аввал юзинчи йилларда айтилган гап. Милодга қараб бироз одим отсак, биз Ўғизхон деганимиз Метехон ва шимолий Хун ҳоқони Атилладан тортиб, Мирзо Бобурга қадар, Бойсунқур Мирзодан тортиб Анвар пошшогача барча буюкларимиз ойдин инсонларни, зиёлиларни алоҳида қадрладилар, уларга умид боғладилар. Continue reading →
Filed under: Kundalik | Tagged: mulohaza | Leave a comment »
Posted on January 5, 2015 by Jahongir Muhammad
Буюк бурилиш
Яна бир сайлов келмоқда. Оқсарой буни муҳим тадбир қилиб кўрсатишга уринмоқда. Лекин ҳамма қўл силтаган. Нега? Чунки халқ ҳам, дунё ҳам бу Ислом Каримовнинг навбатдаги ўйини эканлигини тушунди.
Ҳа, минг йиллардир золимларга сиғиниб келдик.
Минг йиллардир тахтдагиларни одил дея олқишладик.
Минг йиллардир адабиётимиз халқ қонини ичганларни буюк деб англатди.
Минг йиллардир санаътимиз ҳукмдорларни мадҳ этди.
Тарих уларни ақл–заковатли, шон-шуҳратли, жаҳон подишоҳи, етти иқлим ҳукмдори, адолатпешаю саховатпеша, деб тушунтирди. Continue reading →
Filed under: Kundalik, Maqolalar | Tagged: tarix | 1 Comment »
Posted on January 4, 2015 by Jahongir Muhammad
Қарашлар
ИМЗО
Инсоннинг шахсий қонуни, қилмиши ва ҳукми имзодир.
Имзо – инсонни бошлаб ва қувиб юргувчи гувоҳ.
Имзо – тақдир манглайига тортилган хат…
САВОЛ
Кафан учун эҳтиёж ошиб кетавергач, бу қадар кўп пахта эка бошладиларми?
Бу қадар кўп пахта эка бошлаганларидан сўнг кафан учун эҳтиёж ошиб кетдими?!
БОЗОР
Бозор – пулнинг одамдан ҳам, неъматлардан ҳам қадри ошиб кетадиган жой …
Бозор – дунёни барпо қилган ва яксон ҳам қилгувчи куч …
Бозор – диёнат ва алдов, омонат ва хиёнат, қадр ва манфаат харид қилинадиган ва сотиладиган қўшма корхона…
Пули бор ҳам боради бозорга, пули йўқ ҳам.
Уларни бозор дарров фарқлайди.
Пули борлар неъматларни тутиб, ажратиб кўрадилар. Пули йўқлар узоқроқда туриб нархини сўрайдилар. Гуё нархни харид қилишга келгандай… Continue reading →
Filed under: Kundalik | Tagged: vatan | Leave a comment »
Posted on January 3, 2015 by Jahongir Muhammad
ҚАҲРАМОНИ ҚАМОҚДА ЭЛНИНГ
Ҳар йили 1-сентябрда мустақиллик куни тантаналар билан нишонланади. Одатдагидек, Мустақиллик майдонида ва Алишер Навоий хиёбонида маърузалар ўқилади, қўшиқлар айтилади, томошалар кўрсатилади, атроф ёруғ нурга кўмилади. Бу тантаналарга расман таклиф этилганлар орасида ўн йиллардир совет тузумини, коммунистик ғояни тарғиб этганлар, куйлаганлар, мустақиллик тарафдори бўлиб майдонга чиққан алпомишларни таъқиб этганлар, ўзбек тилини жаҳолат тили, рус тилини эса саодат тили деганлар табассум сочиб ўтирадилар. Ҳатто орденлар, медаллар, мукофотлар оладилар ва кечаги кунларидан асло ва асло уялмайдилар.
Шу нуктаи назардан қараганда, Ўзбекистон мустақиллиги учун курашган инсонлар бу расмий минбарларда ўрин олмаганлари табиий ҳолдир. Расмий минбарлар нари турсин улар бу майдонларга яқин ҳам келолмайдилар. Чунки баъзилари сургунда, айримлари зиндонда, қолганлари эса уйларидан ташқарига чиқа олмайдиган вазиятдадир. Менга қолса бу тантаналарнинг тўрида, мустақиллик қаҳрамони нишонини таққанларнинг ёнида бугун қамоқда ўтирган собиқ халқ депутатлари Самандар Қўқонов ва Мурод Жўраевни кўришни истардим. Нега Самандар Қўқонов ва Мурод Жўраев? Continue reading →
Filed under: Kundalik | Tagged: vatan | Leave a comment »
Posted on January 2, 2015 by Jahongir Muhammad
Қарашлар
БОШ
Бош … кўтарилади гуноҳсизликдан.
Бош … эгилади гуноҳкорликдан.
Бош … кўтарилади ғурурсизликдан.
Бош … эгилади ғурурдан.
Бош … кўтарилади ғурурдан.
Бош … эгилади ғурурсизликдан.
Бош … кўтарилади бошсизликдан.
Бош … эгилади бошсизликдан.
Шароитга қараб яшаш Бошдан юқмадимикан бизга?!
Continue reading →
Filed under: Kundalik | Tagged: Jahongir Mamatov | Leave a comment »
Posted on December 31, 2014 by Jahongir Muhammad

Ishxonada. Rohilaxon bilan
Filed under: Kundalik | Tagged: lahzalar | Leave a comment »
Posted on December 31, 2014 by Jahongir Muhammad

Amerikalik do’stlar bilan
Filed under: Kundalik | Tagged: lahzalar | Leave a comment »
Posted on December 31, 2014 by Jahongir Muhammad

Amerikalik do’stlar bilan
Filed under: Kundalik | Tagged: lahzalar | Leave a comment »
Posted on December 31, 2014 by Jahongir Muhammad

Botir Norboy va Jahongir Muhammad
Filed under: Kundalik | Leave a comment »
Posted on December 31, 2014 by Jahongir Muhammad

Suratda: Abdurahmon Tashanov, Jahongir Mamatov, Abulqosim Mamarasulov
Filed under: Kundalik | Tagged: лаҳза | Leave a comment »
Posted on December 31, 2014 by Jahongir Muhammad

Yoshlar davrasida.
Filed under: Kundalik | Leave a comment »
Posted on December 31, 2014 by Jahongir Muhammad

Do’stlar davrasida. Askiya payti
Filed under: Kundalik | Tagged: askiya | Leave a comment »
Posted on December 30, 2014 by Jahongir Muhammad

Суратда: Ботир Норбоев, Баҳодир Чориев, Жаҳонгир Маматов ва Абдуфаттоҳ Маннопов (Вашингтон, 2014)
Filed under: Kundalik | Leave a comment »
Posted on December 30, 2014 by Jahongir Muhammad
Қарашлар
АСАБ
Авайлайман десанг емрилади.
Авайламасанг чиниқади.
Худди болангга ўхшайди.
ХАЁЛ
Хаёл – ўрмон. Кирсанг чиқа олмайсан.
Хаёл – саҳро. Кирсанг адашасан.
Хаёл – олов. Кирсанг ёнасан.
Кирмасанг, киришга мажбур қилади.
ХОЛ
Хол – вужуднинг ўлик қисми. Бироқ ўлик бўла туриб, вужудни гўзал қилиб кўрсатишга хизмат қилади.
Биз – борлиқнинг тирик бир қисмимиз. Тирик бўла туриб, борлиқни йўқотишга хизмат қиламиз.
Балки шунинг учун биз хол ҳақида кўп ёзамиз, борлиқ эса биз ҳақимизда оз ёзади… Continue reading →
Filed under: Kundalik | Tagged: vatan | Leave a comment »
Posted on December 29, 2014 by Jahongir Muhammad

1990 yil. O’zbekiston Oliy Kengashi majlisida.
Сир билганнинг сирли тақдири
Ривоят қилишларича бир зулмкор шоҳ қазога етганда ҳеч жон беролмасмиш. Табибу -уламолар ҳайрон. Кун кечиб кеч кирганда шоҳ кўзларини очибди.
– Шаҳаншоҳим, яна қандай армонингиз бор? Амр этинг, бажо келтирайлик, –
дебди табиби калон.
– Вазиримнинг бошини танидан жудо қилинглар! – дебди шоҳ.
Ҳамма сукунатга чўмибди. Уч кун давомида шоҳ жаллодлару- зиндонбонлар, девонбегию –мушовирларини ўлимга буюрди. Энди эса…
– Шаҳаншоҳим, ул зот сизнинг энг ишонган мудирингиз, сояи -обрўйингизларку, ахир, биз қандай қилиб…
Амримни муҳокама учун эмас, ижро учун буюрдим! Continue reading →
Filed under: Kundalik | Tagged: mavzu | Leave a comment »
Posted on December 27, 2014 by Jahongir Muhammad

Suratda: Abdulqosim Mamarasulov va Jahongir Mamatov(2014)
Filed under: Kundalik | Tagged: Абулқосим | Leave a comment »
Posted on December 26, 2014 by Jahongir Muhammad
Posted on December 25, 2014 by Jahongir Muhammad
Қарашлар
МЕҲМОН
Бу дунёда ҳаммамиз меҳмонмиз …
Ана шу меҳмончилик аро яна меҳмондорлик ва меҳмончиликлар бор …
Меҳмон отангдан улуғ, дейдилар. Бироқ отанг ҳам меҳмон. Демак, у ҳам меҳмондан улуғ.
Меҳмон …
Қалбга меҳмон бўлиш …
Уйга меҳмон бўлиш …
Юртга меҳмон бўлиш …
Бировнинг қалбида мудом меҳмон бўлиб қолиш қийин.
Бировнинг уйида мудом меҳмон бўлиб қолиш азоб.
Ўзганинг юртида мудом меҳмон бўлиб қолиш фожиа.
Улуғлар дейдилар:
“Қалбингдаги меҳмонни асрашга ўрган”. Бу Кайковуснинг сўзлари. Continue reading →
Filed under: Kundalik | Tagged: vatan | Leave a comment »
Posted on December 24, 2014 by Jahongir Muhammad
БОШ ҚОНИМИЗ ТОЗАМИ?
Халқнинг бир қисмини алдаш мумкин, яна бир қисмини доим алдаш мумкин, халқнинг ҳаммасини вақтинча алдаш мумкин, лекин бутун халқни ҳамма вақт алдаш мумкин эмас, деганди Америка президентларидан бири. Чунки ғарбда мамлакатни идора қилишга даъвогар шахсларнинг «етти кўрпасини» ағдариб кўрадилар.
Шахснинг ҳалоллиги, ростгўйлиги, диёнатли, иймонли, инсофли, ақл-идрокли ва саломат бўлишига аҳамият берилади. Америкада сайловлар даврида Кеннеди ёшлигида қимор ўйнагани, Буш қандайдир ҳужжатли фильмни хавфсизлик идорасига сотгани, Клинтон гўзал бир хонимга кўнгил қўйгани каби ҳолатлар ҳам сув бетига қалқиб чиққан. Чунки Америка халқи фермага мудир эмас, мамлакатга раҳбар, агар мамлакат вужуд бўлса вужудга бош, агар мамлакат бош бўлса, бошга қудрат исташади. Шу боис хам Туркияда олий раҳбарни Бошқон дейишади. Америкаликлар Бошқон сайлашаётганини билишади.
Шўролар даврида эса шахснинг ҳужжатлари «тоза» бўлса бас эди. Ҳар қандай ифлослик булғаган ҳужжатни жарақ-жарақ пул бир пастда тозаларди. У пайтда шахснинг партияга садоқати, халққа қўрқмай ёлғон сўзлай олиш қобилияти устун ўрин эгалларди. Хўш, бугун нега биз мустақил мамлакатда яшаб Ленин чизиб берган йўлдан бир қадам ҳам чиқа олмаяпмиз? Нега бошқонимиз ҳақида билишни истамаймиз. Continue reading →
Filed under: Kundalik | Tagged: vatan | Leave a comment »
Posted on December 22, 2014 by Jahongir Muhammad
ҚАРАШЛАР
БЕШИК
Бешик – мен соғинган қўшиқ:
“Алла-ё, алла-ё, ёлғиз болам, алла”.
Бешик – сарпўш оралиғидан мўралаган нур.
Ташқарининг сирли ойдинлиги.
Бешик – қўлларим, оёқларимни дорга тортган ип.
Қўйдек юввош бўлиб қолганимнинг ибтидоси…
ТОЛ
Бу дунёга келдинг бирор дарахт ўтқазмоқ учун.
Қўлингдан ҳеч иш келмаса тол ўтқаз.
Ўғлингнинг бешигига ярайди-ку!
Ҳеч нарсага ярамаса ҳам, кетар чоғида тобутингга ярайди-ку! Continue reading →
Filed under: Kundalik | Tagged: beshik | Leave a comment »
You must be logged in to post a comment.