Баҳс

“Бу замин миллатимиз эри”.

Ҳурматли Жаҳонгир ака!
Ҳурматли Шоҳижаҳон!
Лотин алифбосида ёзишга қийналиш ва кўп хатолар бўлмоқда. Айниқса, Ц ҳарфини қўллашда. Яна бир муаммо ойларнинг номини ёзишда масалан биз кирилда ўрганганлар “октябрь” ни лотинчада “Oktabr” деб ёзишимизга тўғри келмоқда. Қани бу ерда тушиб қолган “я” ҳарфи?
Сизнинг бир танқидий фикрингиз эътиборга лойиқ. У ҳам бўлса Ў Қ Ғ Ҳ ҳарфларини лотинчада ёзилишидаги тартибларнинг бузилишидир.
Яна бир лотинчада катта хатолик шуки “Э” ҳарфи билан “Е” ҳарфини сиам эгизак қилиб ёзишаётганларидир.
Мана қаранг:
“Бу замин миллатимиз ери”. Буни лотинчада баъзи бир шиорларда ҳам жуда қўпол тарзда бузиб ёзишмоқда.
Bu zamin millatimiz eri” .
Кулиб юбордингиз чамамда. Бошқаларнинг тушуниши учун эса кирилчада ёзаман.
“Бу замин миллатимиз эри”.
Бунинг фарқига кўп киши бормаяпти. Continue reading

Ҳақиқат-баҳснинг меваси

ЎЗБЕК тилига бефарқ бўлмаганларингиз учун миннатдорчилик билдираман!

Ассаламу алайкум, Алижон, Мистер Қалампир, Жаҳонгир ака ва бошқа барча ўқувчилар.
Алижоннинг мен ёзган фикрларга баъзи муносабатларини таҳлил қилмоқчиман. Ростдан ҳам лотин ёзувига ўтилгандан сўнг бир неча бор қайта ўзгартирилди ва ҳали ҳам тўла тадбиқ бўлгани йўқ. Ҳа деб ўзгартиравериш умуман керак эмас. Шунинг учун етук ўзбек тилшуносларини тўплаб бир неча йиллик музоракаю муҳокамалардан сўнг ўзгармас қилиб қабул қилиниши лозим. Мен нима учун «олди», «келди» сўзларидаги охирги товушни ифодаловчи ҳарф қўшилиши керак дедим, сабаби ўша товуш баъзан тилимизда битта ўзи ишлатилади. Уни ночорликдан «А?!» каби ёзишга тўғри келади. Бу ҳайратни англатади ва умуман «а»га яқин эмас. Тасдиқни билдириш учун умуман оғизни очмаган ҳолда «ҳм» дейилади, инкор этиш учун эса юқорида келтирилган товуш қисқа қилиб бир ёки икки марта қўлланилади. Уни сизнингча қандай ёзиш керак?! «аэ» кабими?! Шунинг учун ҳам кўпгина нозик ҳис-туйғуларимизни тўғри ифодалай олмаймиз. Continue reading

Тил ҳақида мулоҳазалар

Оддий бир ўзбекнинг фикри

Мен тилшуносликдан узоқ бўлган соҳа мутахассисиман. Лекин миллатим ўзбек ва Ўзбекистонлик бўлганлигим учун ўзбек тилининг ривожланишига, у ҳақда чиққан мақолаларга бефарқ қарамасликка ҳаракат қиламан. Албатта ҳамма мақола ва китобларни ўқиб чиқишга ҳар доим ҳам вақт бўлавермайди. Имконим етгунча ўқийман ва фикр билдиришим мумкин.

Ўзбек алифбосининг охирги 100 йилликда неча марта ўзгарганлигини олдин қисқача эслаб ўтайлик. Адашмасам (бу ерда аниқ саналар эсимда йўқ) XX асрнинг 20 йилларида илк бор араб алифбосидан лотин алифбосига ўтган. Кейин 30 йиллар охирида лотин алифбосидан кирилл алифбосига, 90 йилларда яна араб алифбосига ўтказиш ҳақида кимлардадир ғоялар бор эди шекилли, ҳамма ўрта макабларда эски ўзбек алифбоси ўқитилиб қолинди. Ўшанда бизлар ҳам араб ёзувидан озми кўпми бохабар бўлганмиз. Кейин бирданига лотин алифбоси мактабларда ўргатила бошлади. 94-95 йилларан бошлаб 1-синфга келган ўқувчилар 100% лотин алифбосида ўқитилди. Уларнинг кўпчилиги ҳозир университетларни битириб мутахассис бўлиб ишламоқда. Кўпчилиги кирилл алифбосида ёзилган китобларни ўқий олмайдиган даражада. Мактабда рус тили ўтилади кирилл ёзуви ўша вақтда ўргатилган дейиш мумкин. Лекин ҳозир мактабни битирган ўқувчиларимизнинг ҳаммаси ҳам рус тилида ҳаттоки ўқишни билади дейиш қийин. Лотин алифбосига ўтгандан кейин ҳам бу алифбо ўзбек тилига бир неча марта мослаштирилди. Мактабда ўқиган давр эсимда аввал туркча ҳарфларга ўхшаш ҳарфлардан фойдаланди. Кейинги йил ўзгартириш киритилди деб яна бир-иккита ҳарфлар қайтадан ўргатилди. Адашмасам бу ҳолат 2-3 марта такрорланди ва хуллас ҳозирги вақтда қўлланилаётган ўзбек тилидаги лотин алифбосига тўхталди. Continue reading

Мулоҳазаларга жавоб ўрнида

ҚУЛЛИКНИНГ АЛОМАТЛАРИ

Қуллик фақат қулдорлик давридагидек бировнинг қўлида ҳайвон каби ишлаш маъносинигина англатмайди. Бугунга келиб бу калима бошқа маънолар ҳам касб этмоқда. Масалан, кимнингдир йўлидан чиқа олмаслик, подшоҳларга тобе бўлиш, ўз фикрига эга бўлмасдан ўзгаларнинг чизиғидан чиқа олмаслик, мустамлакада бўлиш зеҳниятидан қутула олмаслик ва ҳоказо ҳолатларда ҳам қуллик калимаси ишлатилмоқда.

Ана шундан келиб чиқадиган бўлсак, Совет даври ҳам қулдорлик жамияти эди. Бу жамиятнинг услуб ва усуллари кишиларнинг онгига, ҳаётига шу қадар сингиб кетган эканки, мана Ўзбекистон мустақил бўлганига 11 йил бўлаяпти ҳали ҳам қуллик аломатлари гуркираб яшамоқда. Масалан дейсизми? Continue reading

Яна тил ҳақида

“TERRA EST ROTUNTA”

Бошқа бир куюнчак ўқувчининг тил борасидаги муаммолар юзасидан билдирган қалампирли жиддий муносабати׃

Ҳурматли Жаҳонгир ака!
Ўзбек тилининг буюклигини не қилайликки, ўзимиз, шу жумладан барчамиз хор этиб келмоқдамиз.
Сиз бир изоҳингизда туркий қавмлар ҳақида таъкидлар экансиз, чиғатоймизми ёки бошқа деган мавзуни кўтарган эдингиз.
Сизнинг фикрингиз менга маъқул келганди. Бунга сабаб чет эллик оғайнимга оғиз кўпиртириб Алишер Навоий, Мирзо Бобур, Беруний, Абу Али ибн Сино, Фаробий, Амир Темур каби буюк шахсларимизни мақтаганимда унинг ҳайрон қолиши эди. Мен буни унинг авзойидан сезгандим. Негадир мен айтган буюк шахслар унинг фикрича менга бегона эди. Буни қарангки, у бошқа миллат ўлароқ менинг тарихимни ўзимдан кўра жуда кучли биларкан. Тўғри мен тарихчи эмасман. Бунга даъвоим ҳам йўқ!
Тарих масаласи ўлароқ, тил масаласи ҳам шу жумладандир. Continue reading

Муносабат

Шоҳона таклифлар

Тил муаммолари борасидаги мақоламга куюнчак ўқувчининг жуда мазмундор муносабати

Жуда ҳам тўғри муаммони ёритибсиз. Биринчи ўринда тилга эътибор қаратиш керак. Албатта бошқа ишлар ҳам керак, лекин бошқалари мева бергунча уларни ўз тилимиз билан ўзимизники қилиб қабул қилганимиз маъқул. Жуда ҳам таъсирли далиллар келтирибсиз. Афсус ҳозирда ҳам барча давлат ҳужжатлари деярли рус тилида қилинади. Кўпини ҳатто таржимасини топиш ҳам мушкул. Сабаби «арбоблар»имиз ўзбек тилида бирор нарса ёза олишмайди. Тўғрироғи таржимасини билишмайди. Continue reading

Тил муаммолари

“Dura lex, sed lex”

1. Бачканалик ва маданият

1992 йилда Озарбайжон президенти Абулфайз Элчибей Кремлда Борис Елцин билан учрашар экан, Кремлни ларзага солди. У русларнининг оғзини ланг очиб қўйиб, ўз она тилида гапира бошлади. Елцин аввалига нима бўлганини тушуна олмади. Кейин масалани англаб етди шекилли, мийиғида кулиб, атрофидагиларга қаради. Улар елка қисиб турардилар. Ўшандагина Кремл корчалонлари мустақил бир давлат раҳбари билан учрашаётганларини ҳис этгандилар. Continue reading

Ўзбекни тижорат эмас, сиёсат қутқазади

МАМЛАКАТГА СОҲИБЛИК

Ўтган йил охирлари эди. Тожик тилидан дарс берадиган одам керак бўлди, самарқандлик бир тожик танишимга айтдим. У׃

-Ака, уйда тожик тилида гаплашамиз. Лекин қолган жойда ўзбекча. Чунки ўзбекча ўқиганмиз. Шунинг учун ўзбек тилида бўлса бажараман,-деди. У билан қачон суҳбатлашсак, “Адашиб исмимни ёзиб қўйманг”, дейди. Негалигини сўрасам׃

-Ўзбекистонга қайтиб сиёсатга кираман, ҳукуматга ишга ўтаман, Ташқи ишлар вазири бўлиш орзуим бор, мен тожик бўлганим билан ота-боболарим Самарқандда яшаб келганлар ва менинг ҳам келажагим шу юрт билан боғлик,-деб Тожикистонга боришни ҳатто хаёлига ҳам келтирмайди. Ўзбек тилини бурро гапиради ва чиройли мақолалар ёзиб ҳам туради.

Бир куни эса Америкада сиёсий илмлар фанидан таҳсил олаётган ўшлик бир ўзбекка׃
-Қирғиз тили бўйича лойиҳа бор экан, одам қидиришаяпти, яхши ҳақ беришар экан, бормайсизми шунга?-дедим.
-Ака, мен қирғиз тилида оз-моз гаплашаману лекин лойиҳа бажарадиган ҳолим йўқ,-деди. Continue reading

Савол-Жавоб

Эртанги кун

САВОЛ׃ Қандай фикрдасиз, Шанхай ҳамкорлиги Варшава шартномасига айланадими, яна қутблашма бошланадими? (Акмал).

ЖАВОБ׃ Дунёда қутблар ҳамма вақт бор ва бўлади ҳам. Худди Шимол ва Жануб, Шарқ ва Ғарб бўлгани каби.

Фақат баъзан икки қутбли бўлса, баъзан кўп қутбли бўлади. Совет Иттифоқи мавжудлигида дунё деярли икки қутбга айрилганди. СССР қулаши билан бир неча қутблар юзага келди. Олдинги мавкуравий қутблар ўрнини иқтисодий ва ҳарбий қутблар эгаллади. Continue reading

Савол-Жавоб

Бошқа йўл борми?

САВОЛ: Ўзбекистонда Каримовни ағдариб ўрнига Туркиянинг ёки Американинг, боринки Саудия Арабистонининг кукласи келса ҳам яхши эмасми? Ким бўлса ҳам бу жаллод золимни йўқотса, қолганини кейин ўзимиз ҳал қилиб ололмаймизми? (Олимжон).

ЖАВОБ: Каримовнинг кетишини сиздан ҳам кўпроқ мен истасам керак. 20 йил бўлди Ватандан айрилганимга. Бу оғир дард. Лекин Ўзбекистон деган мамлакат Афғонистонга айланиб кетса, бу ундан ҳам оғир дард бўлади. Ғаддор Каримовнинг кўпи кетди ва ози қолди. Бундай пайтда ақллироқ йўл тутилмаса яна 20 йил йўллар бекилиши ҳеч гап эмас. Continue reading

САВОЛ-ЖАВОБ

Тарих сабоқлари

Исломни қурол қилиб, жаллод Каримовнинг умрига умр қўшган, унинг каби қўли қонга ботган ва қўлининг қони билан оламдан ўтиб кетган Тоҳир Йўлдошевга ҳам вақтида биз демократ сифатида кескин саволлар берганмиз. У ҳамма саволларимизга жавоб берган. Лекин у бугунги баъзи кимсалар каби бизга туҳмат қилмаган, иғво уюштирмаган, ҳақимизда буҳтонлар ёзмаган, бизга қарши кураш бошлатмаган, бизни даҳрийлар деб эълон қилмаганди. Демак, ворисчалари унданда хавфлироқ. Иқтидорга келмай шу аҳвол, Оллоҳ кўрсатмасин, келиб қолишса, Каримов-Алматов каби бошларни сапчадек узишса керак!


Бу суҳбат 2000 йилнинг 20 сентябрида “Америка овози” радиосида берилган.


Бу суҳбат эса 2000 йилнинг 8-9 октбр кунлари “Америка овози”да радиосида берилган.

Замондош анжумани

Ўш қирғини ва зиёлининг муносабати

Замондош ижодий жамоаси долзарб мавзуларда  баҳсу мунозара юритиш учун эркин фикрловчи,  оқилу доно, зиёли ва зукко, адибу фозил, шоиру шуаро, олиму донишманд, ёшу кекса, хусусан танқид ҳамда бошқалар мулоҳазаларига тоқат қила оладиган , бир сўз билан айтиладиган бўлса ўз позицияси ва мустақил фикрига эга барча -барча миллатдош, ватандошларни “Анжуман”, деб номланган янги дастурда иштирок этишга чорлайди.

Дастлабки “Анжуман” Қирғизистон жанубидан бир гуруҳ мамлакат зиёлиларининг кўпчиликка Мурожаатига бағишланган. Continue reading

Савол-Жавоб

Йиллар, қуллар ва ҳомийлар

-Нега йилларга ном берилади?

-Инсон манфаатлари йилида нима топталди кўпроқ?

-Аёллар қайси йили ўзларини кўпроқ ёқдилар?

-Саксон ёшли момой нимага Америкадан қайтмоқчи эмас?

-Алдашга ким яхши?

-Ўзбекистон қайси масалада биринчи ўринга чиқди?

-Каримов ва унинг қизлари пулларни халққа қайтарадими?

-Давомли қарсаклар нега чалинади?

-Ҳокимият тепасидагилар кимни талашмоқда? Continue reading

Савол-Жавоб

Дажжолнинг ўйини

САВОЛ׃ Жаҳонгир ака, тушуна олмадим, Тожикистонда китоб тарқатишдан қандай мақсад бўлиши ва бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?(Sodiq).

ЖАВОБ׃ Фикримча, Сиз Тожикистонда аҳоли орасида Ислом Каримовни танқид қилувчи “Иуда-2″ ва “Дявол-2″ номли икки китоб тарқалаётганини назарда тутмоқдасиз.

Дарҳақиқат, жуда қизиқ, икки мамлакат орасидаги муносабатлар совуқ бўлиб турган бир пайтда бу дажжолнинг ўйинидир. Буни сохта лидер Муҳаммад Солиҳ ўз бўйнига олди ва тарафдорлари буни амалга ошираётганини эътироф этди. Continue reading

Савол-Жавоб

Путин “Ислом ака, жойни бўшатинг” дейдими?

-Ўзбеклар қаердан, фақат Россиядан нон топмоқдами?

-Нега рус тилида гапирилган гапни унутишди?

-Ўзбекистон Кремлга бош қўйишини оқлаш мумкинми?

-Ўзбекистон колхоз, Россия Райкомми?

-Ўзбекистон қандай ўзгаради?

-Туркия моделими?

-Ўзбекистон номи харидатн ўчиб кетиши мумкинми?

XXX

-O’zbeklar qaerdan, faqat Rossiyadan non topmoqdami? Continue reading

Савол-Жавоб

Етти йил олдин ва бугун

-Ўзбек-рус муносабатларининг илдизи

-Каримов ва Клинтон ёнма-ён

-Нега КГБдан қўрқишарди?

-Гоодбай, Кримов!

-Америка чиқиб кетади,  аммо Россия ва Хитойчи?

ХХХ

-O’zbek-rus munosabatlarining ildizi Continue reading

Савол-Жавоб

Олти йил олдин ва бугун

Ўзбекистонда Каримовдан бошқа элита борми?

Россияни қутқариш учун Ўзбекистон қурбон қилиндими?

Каримов Москванинг одамими?

Елцин ва Путин давридаги муносабатлар…

Путин Каримовни йўқотадими?

XXX

O’zbekistonda Karimovdan boshqa elita bormi? Continue reading

Савол Жавоб

Олти йил олдин ва бугун

Ўзбек зиёлилари ўзгариш қилишга қодирми?

Озодлик ва демократия нима ва уни ким истайди?

Қамоқ ҳолидаги вазият…

Ким истамайдики у озод бўлсин?

Адолат чойхонадами?

Мафия ким?

XXXX

O’zbek ziyolilari o’zgarish qilishga qodirmi? Continue reading

ТУРКИЯДА ТЎРТ ЙИЛ

2. САДРАТДИН

Худо севган қулига бекитилган йўл ўрнига бошқа йўл очиб беради, деган гапга жуда ишонаман.

Бир куни Умуд билан Бинагади тумани ҳокимлиги биноси ёнида учрашишга келишдик. Одатим бўйича олдинроқ келиб, катта йўл ёқасида у ёқдан бу ёққа юриб турдим. Кутилмаганда бир оқ “Волга” йўлакка чиқиб кетиб, мен томонга ўқдай отилиб кела бошлади. Бундай пайтда одамда реакция тез ишламаса, у шок ҳолига тушса тамом. Бир ҳамла билан ўзимни четга олдим. Машина тегар-тегмас  “учиб ўтди”. Анча нарига бориб тўхтаб қолди.  Балони тешилиб, йўлакнинг четига чиқиб кетган экан.

Машина ичидан бўйи узун, катта раҳбарларга ўхшаб башанг кийинган бир киши чиқди. Ҳамма унга яқинлашиб “Садратдин малим, омонмисиз?” деб сўрай бошлади. “Муаллим” сўзи Озарбайжонда ҳурматли кишиларнинг номига қўшиб “малим”  тарзида айтилар экан. Садратдин малим тез-тез юриб менинг олдимга келди: Continue reading

Китобдан боблар

ТУРКИЯДА ТЎРТ ЙИЛ

Муҳожирнома

Бу тўрт йил нафақат менинг келажагим, қарашларим, одамлар ҳақида фикрларим, дунёга муносабатимни балки Ўзбекистоннинг, бу заминда яшаган халқларнинг ҳам келажагини ўзгартириб юборди. Шунинг учун ҳам бу  муҳожирномани ўқиб чиқсангиз бугунгача сизга жумбоқ бўлган кўп саволларга жавоб топасиз. Муаллиф.

1.БОКУ

Боку худди тоғлар ва адирлар устига жамланган тарихий эртаклар мажмуасига ўхшайди. Биноларга қараб-қараб кетаверасиз ва донишманд бир буви қулоқларигиз остида эртак сўзлаётгандек бўлади. Бу ҳикоялар узоқ тарих билан яқин ўтмишни бир-бирига шундай боғлайдики, чегарани тополмай қоласиз.

Шаҳар дунёнинг энг кўп шамол эсадиган жойи десам лоф бўлмас. Чунки “тўполончи” Ҳазорнинг шамол қочадиган соҳилида. Денгиздан келган шамол шаҳарни тинимсиз “супуриб” туради. Оёқ остидан кўтарилган тўзон истайсизми, истамайсизми йилнинг уч фаслида асабингизни ғичирлатади.  Ёзда эса акси.  Ҳазор соҳилида кезсангиз, худди жаннат шамолидан симираяпман, деган бир ҳис кечади кўнгилдан. Continue reading

“Замондош”да мулоқот

Савол-Жавоб

Мухолифат партиясига омад ёр бўлсин!

САВОЛ: Россияда Ўзбекистон Мухолифат Партияси ( ЎМП) тузилишини хушхабар дебсиз. Россия ҳудудида қандай қилиб ўзбек мухолифати партияси бўлиши мумкин? Мантиқ йўқку?(Салим).

ЖАВОБ: Биринчидан, нозўравон йўлни танлаган, мақсади демократик, халқ бошқарадиган ҳукумат қуриш бўлган мухолифат ҳаракатини тузишга уриниш шумхабар эмас, хушхабардир. Абдужабборнинг бу борадаги суҳбатини эшитгандим ва унинг демократия тарафдори эканлигига шубҳам йўқ. Continue reading

Savol-Javob

Muxolifat partiyasiga omad yor bo’lsin!

SAVOL: Rossiyada O’zbekiston Muxolifat Partiyasi ( O’MP) tuzilishini xushxabar debsiz. Rossiya hududida qanday qilib o’zbek muxolifati partiyasi bo’lishi mumkin? Mantiq yo’qku?(Salim).

JAVOB: Birinchidan, nozo’ravon yo’lni tanlagan, maqsadi demokratik, xalq boshqaradigan hukumat qurish bo’lgan muxolifat harakatini tuzishga urinish shumxabar emas, xushxabardir. Abdujabborning bu boradagi suhbatini eshitgandim va uning demokratiya tarafdori ekanligiga shubham yo’q. Continue reading

“Замбурмасал” туркумидан

Маддоҳлар

Чивин ёнига келиб қўнган заҳарли Арини мақтай бошлади:

-Арижон ака, дунёда энг улуғ ва мўътабар Ари сиз бўласиз. Овозингиз ҳар қандай дилни сархуш этади. Парвозингиз кўзларни маст қилади. Заҳрингиз минг дардга малҳам. Сиздек нинаси зўри бугунгача туғилмаган ва бундан кейин ҳам туғилмайди. Сизга буюклик туғилганингиздаёқ ато этилган. Истаган гулга қўнасиз ва ширасини ейсиз. Бутун эркинлик сизда, “ғиз” этиб гўштга қўнасиз, “ғиз” этиб тўшга.. Ҳамма сиздан қўрқади, сизга бош эгади. Бутун дунё сизнинг қулингиз. Ҳатто Қуёш ва Ой ҳам сизнинг майлингизга қараб кўриниш беришади. Continue reading

Савол-Жавоб

Чиқиш йўли бор

САВОЛ: Ассалому алайкум Жаҳонгир ака. Бугун ўзбек мухолифати тупикка кириб, паралич бўлиб қолди. Ҳатто Ислом Каримов тахтдан кетса ҳам қайтиб боролмайдиган ҳолдамиз. Ватандаги вазият эса ёмонлашиб бормоқда. Шундай пайтда наҳотки бир чиқиш йўли бўлмаса? (Акрам).

ЖАВОБ: Чиқиш йўли ҳамма вақт бор ва бўлади. Айтишадику, Худо тўққизта эшикни ёпса, ўнинчисини очади деб.

Бугунги шароитда, менимча, битта платформада бирлашиб, диктатура қаршисида алтернатив демократик сиёсий кучга айланиш имконияти мутлоқ мавжуд. Continue reading