Баҳс

“Бу замин миллатимиз эри”.

Ҳурматли Жаҳонгир ака!
Ҳурматли Шоҳижаҳон!
Лотин алифбосида ёзишга қийналиш ва кўп хатолар бўлмоқда. Айниқса, Ц ҳарфини қўллашда. Яна бир муаммо ойларнинг номини ёзишда масалан биз кирилда ўрганганлар “октябрь” ни лотинчада “Oktabr” деб ёзишимизга тўғри келмоқда. Қани бу ерда тушиб қолган “я” ҳарфи?
Сизнинг бир танқидий фикрингиз эътиборга лойиқ. У ҳам бўлса Ў Қ Ғ Ҳ ҳарфларини лотинчада ёзилишидаги тартибларнинг бузилишидир.
Яна бир лотинчада катта хатолик шуки “Э” ҳарфи билан “Е” ҳарфини сиам эгизак қилиб ёзишаётганларидир.
Мана қаранг:
“Бу замин миллатимиз ери”. Буни лотинчада баъзи бир шиорларда ҳам жуда қўпол тарзда бузиб ёзишмоқда.
Bu zamin millatimiz eri” .
Кулиб юбордингиз чамамда. Бошқаларнинг тушуниши учун эса кирилчада ёзаман.
“Бу замин миллатимиз эри”.
Бунинг фарқига кўп киши бормаяпти.
Буни ҳолва. Агарда паспорт столидаги аҳмоқликларни айтсам сочингиз бўлса тикка бўлиб кетса ҳам керак.
Ҳар бир кишининг паспорти қаранг.
Масалан: Абдуллаев Эрназар.
Паспорт столида лотин алифбосида нима деб ёзишмоқда?!
Abdullaev Irnazar.
Буни қайтадан кирилга ўгирсак: Абдуллаэв Ирназар.
Бу қандай бедодлик?!
Аслида лотин ёзувида Abdullayev Ernazar бўлиши керакку!!!
Лекин Сизнинг қайтадан крилга ўтиш масалангизни оқламайман. Чунки мана қарангки 20 йиллар давомида ёшлар шу лотин ҳарфлари билан ёзишади ўқишади. Олдин ота оналар ҳам 1-синф болаларига дарсдан кейин ўзлари ҳам алифбени ўргатишган эдилар. Эндичи? Саводсизлик кучайиб кетди.
Шунинг учун ҳозирда лотин алифбоси аниқроқ айтадиган бўлсак мукаммал вазиятга келиб қолган фақат уни тўғри талқин этиш керак холос!
Кирилга ўтадиган бўлсак яна 20 йил кўрсаводликни бўйнимизга нимча қилиб олсак ажаб бўлмас!!!!
Ҳурмат билан….

Мистер Қалампир.

 

One Response

  1. Ассалому алайкум, Жаҳонгир ака!
    Билишимча, Мустақилликнинг илк йилларида Бизни биринчи Туркия тан олди деб, унга тақлид қилиб лотин алифбосига ўтила бошлади. Эсимда бор-ки, биринчи тадбиқ этишга уринилган алифбо турклар қўллайдиганининг айнан ўзи эди. Кейин айтганимиздай, бир неча бор ўзгартириш киритилди. Яна қаердадир ўқидимки, ўн – ўн беш йил ўтиб Кимдир (исми эсимда йўқ) Каримовни лотин ёзувига ўтиш яхши самара бермаслигига ишонтирибди. Энди икккала алифбо ҳам ҳатто бир-бирига аралаштирилиб қўлланиляпти. Билишимча, лотин ёзувига ўтилсин деган қарорлар чиққан пайтда сиз айнан хукумат ичида бўлгансиз, нега ўша пайтнинг ўзига ҳозиргидай салбий оқибатлар келиб чиқишини англаб етилмаганми?! Ўша пайтда Каримовни ишонтирадиган одам топилмаганми?! Руслардан ўзини йироқ тутиш учун алифбони алмаштириш шарт эдими?! Умуман нима сабаблар ва қандай жараёнлар бўлган алифбони алмаштириш арафасида? Шулар ҳақида батафсилроқ вақтингиз бўлганда мақола ёзсангиз…..

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: