“Замбурмасал” туркумидан

Маддоҳлар

Чивин ёнига келиб қўнган заҳарли Арини мақтай бошлади:

-Арижон ака, дунёда энг улуғ ва мўътабар Ари сиз бўласиз. Овозингиз ҳар қандай дилни сархуш этади. Парвозингиз кўзларни маст қилади. Заҳрингиз минг дардга малҳам. Сиздек нинаси зўри бугунгача туғилмаган ва бундан кейин ҳам туғилмайди. Сизга буюклик туғилганингиздаёқ ато этилган. Истаган гулга қўнасиз ва ширасини ейсиз. Бутун эркинлик сизда, “ғиз” этиб гўштга қўнасиз, “ғиз” этиб тўшга.. Ҳамма сиздан қўрқади, сизга бош эгади. Бутун дунё сизнинг қулингиз. Ҳатто Қуёш ва Ой ҳам сизнинг майлингизга қараб кўриниш беришади.

Мақтовдан боши гангиган ари Қассобнинг пичоқ ўйнатиб турганини ҳам кўрмай гўштнинг устига қўнди. Қассоб уни пичоқ билан бир уриб, иккига бўлиб юборди.

Чивин Арининг боши учига келиб қўнди. Энди қўрқувдан қалтираган думсиз Ари тилга кирди:

-О, буюк Чивинжон ака, бу дунёда сиздан улуғ, ҳалол, тоза қанотдор йўқ. Шунинг учун ҳам дунёнинг барча неъматлари ва эркинликлари сизга берилган. Аслида дунёнинг ҳокими сиз бўласиз. Шунга қарамай камтарлик қилиб мени мақтардингиз. Аслида товуш дегани сизники, маҳлиё бўлмаган кўнгил борми? Сиз парвоз қилганда кўзлар мажнуни девона бўлиб қолади.

Энди Чивиннинг мақтовдан боши айланди. У Арининг калласини судраб ўз қавмлари олдига олиб бориб, айтилган гапларни уларга ҳам эшиттиргиси келди. Чивин Арини судрай бошлади.

Уларнинг қимирлаганини сезиб қолган Қассоб Чивинкушни ишга солди. “Қарс” этган садо маддоҳларнинг кунини битирди.

ЖМ.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: