Савол-Жавоб

Бошқа йўл борми?

САВОЛ: Ўзбекистонда Каримовни ағдариб ўрнига Туркиянинг ёки Американинг, боринки Саудия Арабистонининг кукласи келса ҳам яхши эмасми? Ким бўлса ҳам бу жаллод золимни йўқотса, қолганини кейин ўзимиз ҳал қилиб ололмаймизми? (Олимжон).

ЖАВОБ: Каримовнинг кетишини сиздан ҳам кўпроқ мен истасам керак. 20 йил бўлди Ватандан айрилганимга. Бу оғир дард. Лекин Ўзбекистон деган мамлакат Афғонистонга айланиб кетса, бу ундан ҳам оғир дард бўлади. Ғаддор Каримовнинг кўпи кетди ва ози қолди. Бундай пайтда ақллироқ йўл тутилмаса яна 20 йил йўллар бекилиши ҳеч гап эмас.

Нега Афғонистон ҳолига тушиш мумкин деяпман. Гап шундаки, мана юз йилдан бери бу мамлакатни доим бошқа ўлкаларнинг “кукла”лари бошқарадилар. Шунинг учун ҳам боши урушлардан чиқмаётир ва шундай бўлган тақдирда бундан кейин ҳам чиқмайди.

Тасаввур қилиб кўрингчи, Россия Туркиянинг “кукла”си Ўзбекистонни бошқарса қараб турадими? Хитойчи? Хўш Саудия Арбистонининг “кукла”сига йўл беришадими? Асло. Албатта уруш чиқарилади ва шунга яраша замин ҳам, беш танга учун ўйинга тушадиган аҳмоқ каллалар ҳам етарли.

Олдинги сайловлар даврида мамлакат ичидан битта номзод чиқариб, уни моддий ва маънавий қўллаш имкониятлари туғилганди. Лекин таклифлар ҳавода қолди. Четдан туриб ўз номзодини эълон қилганлар кўпайиб кетди. Нима бўлди? Ҳаммаси нол даражасида қолди.

Бугун ҳам инқилоб бўладими, давлат тўнтариши бўладими, сайлов йўли билан ҳал этиладими, фарқи йўқ, фақат мамлакат раҳбари Ўзбекистон ичидан, халқнинг ичидан чиқиши керак. Бу 20 йилдан бери айтиб келаётган шахсий фикрим. 1997 йилда “Мустақил ҳафталик” газетасида “Лидерларнинг ўрни Ватандадир” деб ёзгандим. Бугун ҳам шу фикрдаман. Қўшилмаслигингиз мумкин. Жуда кўплар қўшилишмади ва ҳалига қадар хорижда юришибди.

Бир минг биринчи марта бўлса ҳам такрорлаб қўяй: хориждагиларнинг фақат ва фақат икки имкинояти бор.

Биринчиси, ўзларини эмас, Ватанни, ватандошларини, келажак авлодни ўйлаб ҳирсларидан тушишлари ва ичкаридан лидер топиб, уни маънавий қувватлаш.

Иккинчиси, йирик фонд ташкил қилиб, ичкаридаги мухолифларга иқтисодий мадад бериш.

Қолган барча йўллар 20 йил давомида бўлганидек, яна Каримовни қўллашга, унинг режимини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Агар бирорта бошқа йўл чиқиб қолиб, ижобий тарзда амалга ошса, Каримовни ағдариб, ўрнига халқпарвар, ҳурриятпарвар, адолатсевар бирини олиб келса, бу мўъжиза бўлади ва бундай ҳолатда сиздан узр сўрашга ҳозирман.

ЖМ.

6 Responses

  1. Ҳурматли Жаҳонгир ака!
    Кўряпсизки, биргина Ислом Каримовни тахтдан кетиши учун ўзбек халқи нималарга рози бўлмоқда! Улар ҳатто сувга чўкаётган инсон писта пўчоғига осилади каби шароитга тушиб қолишган. Уларни айблаб бўлмайди, чунки ушбу режимнинг кўргуликлари уларга жиддий тарзда ўз манфий таъсирини кўсатиб бўлган.
    Бириси айта олса ўша 3-вариантни уни ҳам қўллаш лозимдир.
    Менинг фикримча Сизнинг вариантингиз жуда мос ва уни мухолифат ўртасида такрор ва такрор илдам суриш лозим.
    Тўғри таҳлил қилгансиз Жаҳонгир ака! Сизнинг ўша 2 пунктингиз чиройли ва 3- пунктга мен ўз фикримни айтмоқчиман.
    УЧИНЧИДАН: “Барча қилиниши лозим бўлган амалларни ўтган бир неча йиллик хатолардан хулоса чиқарган ҳолда жаҳон демократик тажрибаларига асосланиб, бирдамлик билан Ўзбекистон Республикаси ва унинг халқи манфаатларига зид келмаслигини олдиндан ҳис этган ҳолда чинакам миллат фидоийлари сифатида юқорида кўрсатилган 2 пунктни тўла ва тўкис ва қатъийлик билан амалга ошириш”.

    Менинг фикримча бундан бошқа яратиладиган 3- пункт ёки 4-,5-,….. пунктларга Ўзбек халқи хонавайрон бўлишдан бошқа натижага эришмайди.

    Ҳурмат билан Мистер Қалампир

    • Тушунганингиз учун раҳмат.
      Бу эса “Озодлик”нинг Шанхай Ташкилотининг Араб баҳори борасида муҳокамаси ҳақидаги хабаридан׃
      “Биринчиси, бу каби вазиятларга ноҳарбий усуллар билан жавоб бериш. Ноҳарбий усул дер экан¸ ташкилот Бош котиби баёнотлари, ташкилотга аъзо давлатлар Вазирлар кенгаши ва Хавфсизлик кенгашлари котибларининг фавқулодда йиғинлари, инқирозли ҳудудга танишув миссияларини юбориш каби тадбирлар назарда тутилмоқда.

      Ҳужжатга кўра, иккинчи йўналиш – бу куч ишлатар тизимлари ва ҳарбийлар орасида жадал ахборот алмашинуви, махсус хизматлар ўртасида мувофиқлаштириш, ўзаро тажриба алмашинув каби ҳамкорлик соҳаларни қамраб олади”.

      • Ҳурматли Жаҳонгир ака!
        ШҲТ “Араб баҳори”га қарши “чора-тадбирлар”и мен ҳам ўқиб чиқдим.
        (Шахсан мен баҳор, ёз-кузларга кескин қаршиман.)
        Бу ерда шундай ҳолат келиб чиқади, яъни барча ташкилот аъзолари фақат ўз манфаатларига асосланиб иш кўришади. Кимгадир нефть-газ, кимгадир курсининг тинчлиги…
        Лекин, барибир “ўзинг учун ўл етим” қабилида ишлар бажарилса керак ушбу ташкилот ичида.
        Ўзбекистонда юқори ташкилотлар кесимида болаларга эътибор янада кучайганини эътиборга олсак мамлакат ўз боласидан ҳам қўрқиб қолганини тушуниб етиш мумкин.
        Ёш кадрлар орасида хўжакўрсинга таълим олиб, маддоҳлик шохсупасини ушлаб туришга интилаётган ёшлар анчагина бўлиб қолган эди. Аммо кейинчалик четга ўқишга бориб ёки интернетдан чуқур фойдаланувчилар орасида фикрларнинг кескин ўзгариши кузатилган. Бунинг оқибатида “Котталар” бироз ҳадиксираб қолишган.
        Биргина аҳмоқ қадам билан Ўзбекистондаги бу каби кўплаб ёшлар ватан ҳимоясига отлантирилади ва бундай ёшлардан ҳам Ўзбекистон турк лицейи болалари каби мосуво бўлиб қолади.
        Мен Ганди услубини ҳурмат қиламан. Бу каби қарашлар Сизнинг ҳам фикрингизда жуда кўп учрамоқда.
        Гандини Ҳиндистонликлар “ОТА” деб ардоқлайдилар. Бизда ҳам “От-А” борку-я….
        Ҳурмат билан…

  2. 1955-yil 14-mayida tashkil topgan “kommunist-utopistlar” uyasi yana tiklanyapti. mana 20 yildirki shu o’yinni o’ynashmoqda.
    Ajoyib fikrni ilgari surgansiz:ICHKARIDAN TANLASH KERAK Liderlarni.
    Mana men hozir ochiq-oydin aytaman
    Men Vatanim uchun buyuk ishlarni qila olaman deb o’ylayman
    mana bu poraxo’rlar esa xalq pulini havoga sovuryapti. Na texnologiya va na dollar olib kelyapti.
    E,futbolam o’ynashni bilmiydi bular!

  3. Assalomu alaykum Jahongir aka, uzr sizni bir e-mail adresingiz bor edi va o’sha e-mail adresingizga hat yozgandim balkim vaqt masalasi deganlaridek siz unga qaray olmagandirsiz yoki men noqislik qilib javob bergan bo’lşsangiz o’qimagandirman chunki ancha vaqt e-mail adresimni ochmagandim 7 mingdan ortiq hat kepdi. Jahongir aka siz o’zingiz ham mualliflik qilgan ingliz-o’zbekcha lugat kitobidan Alloh kitob sotib olishga imkoniyat berdi shu kitobdan sotib olsam bo’ladimi? Kamoli ehtirom ila Husanjon.

    • Va alaykum assalom.
      Men o’zim ham sotib olib qo’ygan kitoblar bor uyda (chunki biz mehnat haqini oldindan olganmiz va kitoblarning huquqi nashriyotda) va o’zimdagilarni uyimga mehmon bo’lib kelgan qadrdonlarimga, agar sotib olish imkonlari bo’lmasa hadya qilmoqdaman.Lekin imkoni borlar uchun ham nashriyot bilan gaplashib sharoit yaratganmiz. Nashriyot saytida kitobning bahosi baland, shunga qaramay jo’natish qimmat bo’lgani uchun nashriyot chet elga sotmayotir. Ammo mualliflarning talabi va iltimosiga asosan sanoqli bir qismini amazon.com orqali arzon sotishga qo’ygan va u yerga men qarab ko’rdim hali 15 tasi bor ekan. Adashmang kitobdan olib keyin qaytadan juda qimmatga sotayotganlar ham bor.
      Mana bu linkda:
      http://www.amazon.com/gp/offer-listing/1931546835/ref=dp_olp_0?ie=UTF8&condition=all&redirect=true

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: