Тил ҳақида мулоҳазалар

Оддий бир ўзбекнинг фикри

Мен тилшуносликдан узоқ бўлган соҳа мутахассисиман. Лекин миллатим ўзбек ва Ўзбекистонлик бўлганлигим учун ўзбек тилининг ривожланишига, у ҳақда чиққан мақолаларга бефарқ қарамасликка ҳаракат қиламан. Албатта ҳамма мақола ва китобларни ўқиб чиқишга ҳар доим ҳам вақт бўлавермайди. Имконим етгунча ўқийман ва фикр билдиришим мумкин.

Ўзбек алифбосининг охирги 100 йилликда неча марта ўзгарганлигини олдин қисқача эслаб ўтайлик. Адашмасам (бу ерда аниқ саналар эсимда йўқ) XX асрнинг 20 йилларида илк бор араб алифбосидан лотин алифбосига ўтган. Кейин 30 йиллар охирида лотин алифбосидан кирилл алифбосига, 90 йилларда яна араб алифбосига ўтказиш ҳақида кимлардадир ғоялар бор эди шекилли, ҳамма ўрта макабларда эски ўзбек алифбоси ўқитилиб қолинди. Ўшанда бизлар ҳам араб ёзувидан озми кўпми бохабар бўлганмиз. Кейин бирданига лотин алифбоси мактабларда ўргатила бошлади. 94-95 йилларан бошлаб 1-синфга келган ўқувчилар 100% лотин алифбосида ўқитилди. Уларнинг кўпчилиги ҳозир университетларни битириб мутахассис бўлиб ишламоқда. Кўпчилиги кирилл алифбосида ёзилган китобларни ўқий олмайдиган даражада. Мактабда рус тили ўтилади кирилл ёзуви ўша вақтда ўргатилган дейиш мумкин. Лекин ҳозир мактабни битирган ўқувчиларимизнинг ҳаммаси ҳам рус тилида ҳаттоки ўқишни билади дейиш қийин. Лотин алифбосига ўтгандан кейин ҳам бу алифбо ўзбек тилига бир неча марта мослаштирилди. Мактабда ўқиган давр эсимда аввал туркча ҳарфларга ўхшаш ҳарфлардан фойдаланди. Кейинги йил ўзгартириш киритилди деб яна бир-иккита ҳарфлар қайтадан ўргатилди. Адашмасам бу ҳолат 2-3 марта такрорланди ва хуллас ҳозирги вақтда қўлланилаётган ўзбек тилидаги лотин алифбосига тўхталди.

Мен бу билан нима демоқчиман? Юқорида Шоҳи Жаҳон , “Ш”, “Ч” деган ҳарфларни соддалаштириш, яна баъзи бир ўзгартиришлар киритиш керак деб ёзибди. Шундайига ҳам неча марта ўзгартирилди бу ҳарфлар. Энди етар деб ўйлайман. Менинг фикри ожизимча бу икки ҳарф билан ўзбек тилидаги лотин алифбоси мураккаблашиб қолмайди. “Ц” ҳарфи аллақачон лотин алифбосида ишлатилмай қўйилган. Мисол учун “Fransiya”, “Sirk” деган сўзларни олайлик. “НГ” ҳозирги лотин алифбосида алоҳида ҳарф билан ёзилмайди, яъни “ng” шаклида ёзилади. Буни жуда ҳам тўғри деб ўйлайман. Мисол учун “Mening”, “Sening”. “Олди”, “келди” деган сўзлардаги “и” қисқа унлисининг ўрнига бошқа ҳарф ўйлаб топиш керак деган гапингизга мутлақо қўшилмайман. Бу ҳеч кимни шу пайтгача чалғитмаган, бундан кейин ҳам чалғитмаса керак.

Менинг фикримча агар сиз айтгандай қилса чалғитиш мумкиндир. Ёзилганда бошқача, ўқилганда эса бошқача бўлган сўзлар деярли ҳамма тилларда бор. Мисол учун, инглиз ва француз тиллари бу бўйича биринчи ўринда турсалар керак. Инглизчадаги “enough”, “through”, “genre” ёки немисчадаги “deutsch”, “tschüss” деган сўзларни олайлик. Бошқа тиллардан ҳам бунақа мисоллардан юз минглаб келтириш мумкин. Бизнинг энг катта камчилигимиз ҳам ўзгартиришга мойиллигимиз жуда ҳам кўплигида деб ўйлайман. Нега бу ҳалқлар минг йиллардан буён ўзгартирмайди, қийин бўлса ҳам ўрганади. Инглиз тилида деярли ҳамма сўзлар сиз айтгандай ёзилиши ўқилишига тўғри келмайди. Лекин ҳамма ўрганади. Шу билан инглиз тили жаҳон тилини даражасига кўтара олди. Вазирликда, Президент девонида ўтирган ҳар бир мансабдор тушунса тушунмаса ўзбек тилига, ёки ҳужжатчиликка ўз ҳиссаси” ни қўшишга ҳаракат қилади. Чунки уларга ҳам ўсиши учун “ҳисобот” га ёзадиган мавзу керак. Тарих зарварақларида чиройли фамилиялари қолиш керак. Шунинг учун 21 йилдан буён фақат ўзгартириш билан оворамиз. Лекин бир қатъий қарорга кела олмаяпмиз.

Яқинда ютубда ўзбек тили ҳақида маълумотларга қизиқиб АҚШдаги қайсидир университетда ўзбек тилидан дарс бераётган икки ўзбекнинг дарсини кўриб қолдим. Унда “Х” ҳарфини “kh” деб ўргатяпти. Демак, лотин алифбоси ўзбек тилида ҳамма жойда ҳар хил ёзиляпти. Афғонистонда араб алифбосида, Марказий Осиё давлатларида кирилл алифбоси, Ўзбекистонда ҳам лотин, ҳам кирилл. Менимча яна кирилл алифбосига қайтадиган бўлса энг катта хатога йўл қўйган бўламиз. Энди фақат тўлиқ лотинчага ўтишимиз керак. Чунки қарийб 20 йилдан буён ёшлар лотин алифбосига кўникиб бўлди.

Ўзбекистонда йўлда юрсангиз ҳар қадамда шиорга дуч келасиз, шиор бўлганда ҳам имло хатоларга тўла шиорлар. Бу нимадан далолат? Аввало халқимизнинг саводи пасайиб бораётганидан менимча.

Ҳукумат одамларининг русча гаплашишига келсак, энди уларни тузатиб бўлмайди. Улар учун рус тили энг бой ва буюк тил. Бутун дунё руслардан узоқлашишга ҳаракат қилаётган вақтда улар русчани улуғлаб ўз тилини камситаяпти ва шу билан фахрланаяпти. Уларнинг тушунчаси, дунёқараши ва даражаса, умуман бўлгани шу. Айбини бетига айтсангиз қаматади. Бу аниқ. Булар тузалмас руспарастлик касаллигига йўлиққанлар. Букрини гўр тўғрилайди. Ҳозир ҳукумат тепасига келадиган ҳар бир раҳбар ватанга ҳисса қўшаман деб эмас, ўз шахсий манфаати учун ишлайди. Ватанга ҳисса қўшаман деганлар мансабдор бўлолмайди. Улар учун йўллар берк. Бу ҳукуматга фақат буйруқни бажарувчи роботлар, зомбилар, товламачилар, хушомадгўйлар керак. Уларни миллат, халқ манфаатлари умуман қизиқтирмаслигига 100% амин бўлганман. Фақатгина вақт ўтиб ҳозирги ҳукуматни бошқараётган авлод ўтиб кетсагина бир янгилик бўлишига умид қилса бўлади. Ёки қандайдир кутилмаган тарихий воқеалар натижасида.

Умуман, буларнинг ҳаммаси менинг шахсий фикрларим. Агар хато ёзган бўлсам узр сурайман. Юқорида ёзганимдек бу тилшуноснинг эмас оддий бир ўзбекнинг фикри эди.

Алижон.

(Изоҳлар бўлимидан).

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: