Жаҳонгир Муҳаммад: 60нинг 60 лаҳзаси

essiya_jm_nutqИккинчи фасл

16. ДАВЛАТ АРБОБИ

Истеъдодли ва заҳматкаш журналист Аҳмад Исмоиловнинг сўнгги иш жойи “Тошкент ҳақиқати” газетаси эди. У оламдан ўтганда жуда кўп журналистлар кўзимизда ёш билан мангу йўлга кузатиб қолганмиз.

1974 йилда Тошкент Давлат университетининг Журналистика факултетида ўқиган пайтимда, иқтисодий шароитим оғирлашиб, иш қидириб қолдим. 17-18 ёшли, тажрибасиз йигитни ким ҳам ишга оларди? Сарсон бўлганимни ва қийин шароитга тушганимни кўрган ижарачи-уйнинг эгаси Илёс ака қўшни маҳаллада истиқомат қиладиган журналист Расул Раҳмонов билан таништирди. У эртасига туш пайти Навоий театри ёнига боришимни уқтирди.

Борсам у бир ўрта бўйли, кулча юзли, ҳайли семиз одам билан фаввора ёнида гаплашиб турган экан. Салом бериб, узоқроқда тўхтадим. Расул ака у одамга бир нарсалар дегандан кейин у менга яқинроқ келиб:

-Битта савол бераман, жавобинг ёқса, ишга олиндинг, бўлмаса ўзингдан кўр,-деди. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

jm1962ОЛТМИШНИНГ ОЛТМИШ ЛАҲЗАСИ

(БЎЛГАН ВОҚЕАЛАР)

Олтмиш ёш бир пайтлар етиб бўлмас манзил каби эди. Лекин бир пасда етиб олдик. Бу санани шунчаки ўтказиб юбормаслик учун умримнинг шу қисмида эсда қолган баъзи лаҳзаларни “териб” китоб қилгим келди. Китоб тўрт фаслдан иборат бўлиб, қишлоқ, шаҳар, мамлакат ва хориж воқеаларини ўз ичига олган. Уни ҳаёт, маданият, мафкура ва сиёсат тарзида ҳам тўрт фаслга бўлиш мумкин.

Биринчи фасл

1.БУВИМ

Муҳаммадризо бобом вафот этганларидан кейин бутун оила ташвишлари бувимга қолган. Туғилганимдан етти ёшларга қадар раҳматли Анбар бувимнинг уйларида яшаганман. Тўққиз ойлигимда суннат тўйи қилган эканлар. Неваралари кўп бўлса-да, негадир мени танлагандилар. Бошқа ўғил невараларини ҳам кам кўрмасдилар. Кимё холамнинг ўғли Жўрақул, Сокина холамнинг ўғли Расул, Ўткир, Аҳмаджон… лар ҳам бувимни эслашса, суҳбатлар тонггача узилмаслиги мумкин. Қиз неваралари ҳам кўп эди. Ҳовли ҳамма вақт тўла. Болалар ўйнасин деб ҳовлига ҳеч нарса экилмаган. Ҳамма ёқ супа эди. Continue reading

Салом, Наврўз!

navruzҚОР ОСТИДА…

Қор остида ухлаган
Замин сўлғоқда бугун,
Оғочида мудраган
Куртак тўлғоқда бугун,
Музлаб ётган ирмоқлар
Уммон чўлғоқда бугун,
Наврўз кириб келса ҳам
Қўллар боғлоқда бугун.

Майсанинг япроғидан
Шабнам сизламас бугун,
Лола гул титроғида
Баҳор музламас бугун, Continue reading

Бугунги тарих

Umrning davomi kitobdir.

Umrning davomi kitobdir.

Дилдаги вулқоннинг тафти

САВОЛ: Сиз билан ғойибдан бўлса-да дийдорлашиб турганимдан хурсандман. Аввалига жуда узоқ ўйладим. Менинг ёшимда, менинг жинсимда, умуман мен сиёсатга бу қадар шўнғишимга, сизга мактуб йўллашимга наҳот шунчалар эҳтиёжманд бўлсам? Арзимаган умрим давомида фақат ва фақат бир нарсани орзу қилдим, мақсад деб билдим: Мен бу дунёда ҳеч бир мақсадсиз ва ҳеч бир ишсиз ўтиб кетадиган инсонлар сирасига киришни истамайман, ҳеч бўлмаса ўлимимдан сўнг мени инсон қилган(Оллоҳ ўзи шунга етказсин)халқим эслаб қолиши керак! Continue reading

Китобхонлик (19)

kitobҚарашлар

БОШ
Бош … кўтарилади гуноҳсизликдан.
Бош … эгилади гуноҳкорликдан.
Бош … кўтарилади ғурурсизликдан.
Бош … эгилади ғурурдан.
Бош … кўтарилади ғурурдан.
Бош … эгилади ғурурсизликдан.
Бош … кўтарилади бошсизликдан.
Бош … эгилади бошсизликдан.
Шароитга қараб яшаш Бошдан юқмадимикан бизга?!

Continue reading

Китобхонлик (6)

qalamim1Қарашлар

ҲУСНИХАТ
Дафтар варақлари оқ…
Уни гоҳида мазмун тўлдиради, гоҳида мазмунсизлик.
Гоҳида шеърлар шерик бўлади унинг оқлигига қора ҳарфлар билан, гоҳида рақамлар эгаллайди сатҳини.
Биров ўқийди ё йўқ.
Инсон чеҳраси, юзи ҳам саҳифадек оқ бўлади аввалига. Йиллар ижод қилади, балки шеър ёзар, балки рақам. Ҳамма ўқий олмайди.
Чунки болакай варақни чизиб ташлаганидай, йиллар ҳам кўпинча бу икки саҳифани чизиб-чизиб ташлайдилар.
Мавҳум чизиқлар…
Йилларнинг қўлини тутиб ёзишга, чизишга биров эмас ўзимиз ўргатамиз.
Муаллимга боғлиқ ҳуснихат ҳамма вақт …. Continue reading

Китобхонлик (2)

jmistanbulҚарашлар

МАРДИКОР
Мардикор – мард, эркак иши.
Мардикор – социализм вужудидаги оғриқ.
Мардикор – инсоният келажагининг ибтидоси…
Яшаш учун меҳнат қиламиз, яхши меҳнат қиламиз, бироқ яхши яшамаймиз. Боиси меҳнат қадри, меҳнат қийматини билмаймиз.
Меҳнат қийматини билиш ўзликни билишдир.
Социализм меҳнатнинг қиймати энг қадрсиз бўлган давр.
Коммунистик режим ҳар қанча уринмасин, инсон мафкураси ва ўзи атрофида ҳар қанча тўсиқлар яратмасин, меҳнат қийматини билганлар бор эди.
Уларни жамиятнинг энг кейинги одамлари деб ҳисоблашарди.
Улар – мардикорлар синфи.
Талабалик, ёшлик йилларида мардикорлар синфида таҳсил олганлар бугун мухолифатда.
Уларнинг устидан кулганлар ҳокимиятда. Шу боис ҳам демократия, янги тузум гапга, сафсатага айланиб қолмоқда.
Мардикор- онгли шахс. У меҳнати қанча туришини ҳисоблай олади. Меҳнатини арзонга сотмайди. Сифатсиз меҳнат қилолмайди.
Мардикор – интизомли шахс. Унинг бошида калтак кўтариб туриш керак эмас. Унга ишни белгилаб берсангиз, бас. Ўз-ўзини интизомга бўйсундиради. Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

jm“Четда туриб бўйсунмаслик осон!”

САВОЛ: Бўйсунмаслик ҳаракати ҳақида гапирмоқдасизлар, албатта, четда туриб бўйсунмаслик осон, бу ерга келиб бўйсунмасликни бошлаб кўринглар-чи? (Йигитали).

ЖАВОБ: “Озодлик” радиосининг “Қурултой” дастурида (22-01-2005) мазкур масалани муҳокама этганимизда бўйсунмаслик ҳаракати демократия учун курашнинг энг оғир йўли эканлигини ва буни ташқаридан туриб амалга ошириб бўлмаслигини айтган эдим. Ўшанда қуйидаги омилга диққат тортгандим:

-асрлардир бизнинг халқимиз бўйсунишга ўргатиб келинган;

-одамларнинг бошига тери кийгизилиб, бу тери офтобда қуритилган ҳолда уларни манқуртлаштириш йўли билан бўйсундирилган;

-подшолар зулм тиғи, зиндон азоби билан бўйсунишга зўрлаганлар;

-муллалар гўр азоби билан қўрқитиб авомни ҳаётнинг барча қийинчиликларига, “Аллоҳнинг ердаги сояси” деганлари – подшоларга бўйсунишга ўргатганлар; Continue reading

1980 yil…

1980 yil 14 sentyabr kuni Rohilaxon bilan oila qurgandik...

1980 yil 14 sentyabr kuni Rohilaxon bilan oila qurgandik… 34 yil birgamiz…

Сиёсий сатира

mushtumОқсарой ҳангомалари

3. “Ким эдигу ким бўлдик?”

“Катта” ҳаммага бир-бир шу саволни бермоқчи бўлди. Аввал хотинига юзланди:

– Ким эдигу ким бўлдик? Нима деб ўйлайсан?

Хотинининг гапи тилининг учида экан. Жавраб қолди:

-Эр-хотин эдик… болаларимиз билан бирга яшардик… қизларимиз опа-сингил эди… невараларимиз бор эди… бахтли эдик…энди ким бўлдик? Қариган чоғимизда яна?

-Бас! Ман нимани сўрасам сан нима дейсан?- “Катта” қўл силтаб эшикка қараб юрди. Хонасидан чиқаётганди қизи кириб келди. Уни ҳам синаб кўрмоқчи бўлди. Қизининг ҳам жағи осилиб қолди: Continue reading

Сиёсий сатира

kitobОқсарой ҳангомалари

2.Бўйиннинг бурчи

”Катта”  Анвар қорини ёнига ўтқазди ва׃

-Ҳазрат, сизни отиб кетишганмиди?-деди

-Ҳа, ҳа… пичоқлаб кетишувди. Анча бўлиб кетди. Адашмасам, 2009 йилда эди, 31 июлдамиди?!

-Соати ҳам эсингиздами?

-Минг карра узр, аниқ соати эсда қолмаган, қарияпмизда…,-деди Қори ака қўлини кўксига қўйиб.

-Ҳа, мани ҳам эсимда кўп нарса турмайди. Ўшанда бир ҳафтадан кейин ишга чиққан эдингиз-а?

-“Чиқсин” деб амри-фармойиш берган экансиз, ҳукми шоҳ, ҳукми Худо деб чиққанмиз. Continue reading

Фотокундалик

Бугун…

Бугун бу ақлли йигитлар билан байрамлашдик, тўйиб-тўйиб суҳбатлашдик. Исмини ёзишни ўрганган ва бу ҳафта мактабга бошлайдиган Туронбек ҳам суҳбатларимизни тинглаб, мийиғида кулиб қўйди…

jm_30avgust

Фотокундалик

Байрам…

Ҳар кимнинг ўз байрами бор. Биринчи сентябр менинг байрамим. Ҳар йил бу байрамни нишонлаш ўзимга боғлиқ бўлмаган ҳолда бир неча кун олдин бошланади. Зиёфатлар бир-бирига уланмоқда…  Жиддий гапларни байрамдан кейин гаплашамиз. Сизга ҳам байрам кайфиятлари!

jm_hoseyjm_ishhonada

Китобдан боблар (3)

qiyomat_kuniҚИЁМАТ КУНИ

Тарихий-замонавий роман

-3-

Бруклин. Океан шоҳ кўчаси.

-Қимирлама, отаман!

Зарб билан эшикни синдириб ичкарига кириб келаётган саноқсиз полиция ходимларининг ҳар бири ана шундай деб бақирар эди.

Энди ўртага қўйилган паловга қўл узатган йигитларнинг ранг-қутлари учиб кетди. Лаблари титраб, бир сўз айтолмай қолдилар. Полициячилар эса уларнинг ҳар бирини силтаб, юзи билан ерга ётқизар ва қўлларини орқага қилиб кишанлар, кейин оёқларини икки томонга очиб, бошдан оёқ текшириб чиқарди.

Бир зумда 9 нафар ўзбекнинг ҳаммаси ана шундай тинтувдан ўтди. Continue reading

Фотокундалик

Йиллар…

Асли бурмалик бу йигит билан 13 йилдан буён бирга ишлаймиз. У 13 йил олдин қандай кўринган бўлса, ҳозир ҳам шундай.  Балки доим кулиб юргани учундир…?!

jm_ong

Китобдан боблар(2)

jm_2014avgustҚИЁМАТ КУНИ

Тарихий-замонавий роман

-2-
Мериланд штати. Эликот шаҳри.

Лекин…
Бундан кейинги бўлимларгача, Каримовни ўз хаёллари билан ёлғиз қолдирамиз. Кекса одам. Баъзи нарсалар эсидан чиққан бўлиши мумкин. Қолаверса, шу лаҳзада Нью Йоркдан Саиджон деган йигит сим қоқмоқда. Саиджон асли ўшлик. У билан тўрт йил олдин танишганмиз.

Ўшанда ярим тунда телефон жиринглади׃
-Бу қўлга тушган чет элликларни сақлаш маркази, агар телефон чақириғини қабул қилсангиз, минутига тўрт доллар тўлашингиз керак бўлади…
Одатда қамоқхоналарда ётганлар уйларига ёки танишларига телефон қилсалар ана шундай олдиндан огоҳлантиришларини билардим. Лекин телефон ҳақи бунча қиммат бўлмасди. Шунинг учун ҳам бир лаҳза ўйланиб қолдим. “Йўқ, қабул қилмайман” десам, балки бирор танишим ёки мени ғойибдан таниган бирор киши қийин шароитга тушиб қолган бўлсачи? Бегона одам телефон номеримни қаердан билади? Continue reading

Фотокундалик

Эгилмаган дарахт

Бугун бир дарахт диққатимни тортди.  Шамол ва бўронлар ҳар қандай якка дарахтни эгади, деган гап бор эди. Океанга яқин жойда, шамол ва бўронлар қуршовидаги мана бу дарахт эгилмабди. Қомати тик ва баланд… У билан суратга тушдим.

yakkadarxt

 

Фотокундалик

Қўра

Атрофимиздаги истироҳат паркларида америкача қўра ва стол-стуллар ўрнатиб қўйилган.  Бугунгидек ҳаво бўлдими, дам олиш куни  ана шу боғларга кўчади.

qura (36)

Фотокундалик

Америка манзаралари

Кечаги ёмғирдан сўнг бугун баҳорга ўхшайди. Табиат ранглари кўнгилга равшанлик индиради. Дарахтлар қизара бошлабди, демак куз келмоқда… Баъзи суратларни сизга ҳам илиндим….
tabiat3 tabiat2 tabiat1taviat4

Фотокундалик

Инсон комедияси

Бир замонлар ТошДУда Балзакнинг “Инсон комедия”сига бағишланган дарсларимизда домламиз Камолиддинова муаллифнинг “Евгения Гранде”сини муҳокама қилдирганди.  Ўзбекчада ўқигандик. Кейин таржима учун асос қилиб олинган русчаси билан таққослагандик.  Дастлаб Достоевский рус тилига ўгирган экан. Биз Манделштам таржимасидаги “Эжени Гранде”  билан солиштиргандик. Мана орадан 40 йил ўтиб бу асарнинг инглиз тилидагисини варақлаб ўтирибман. Гўё бошқа нарса.  Афсуски, фаранг тилини билмайман, ҳар қандай асарни ўз тилида ўқимоқ балки яна бошқа нарсадир?

jm_balzak

Салтанат сирлари

“Гулноранинг “томошаси” салтанатга зарар етказмайди”

gulnoraОзодликнинг Қурултой эшиттиришида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова тарафидан матбуотга сиздирилган “итлардан ҳам баттар” аҳволда ушлаб турилгани акс этган видеолавҳа муҳокама қилинди.

Каримова хоним Би-Би-Сига жўнатган видеотасвирда ўзи ва унинг фарзандлари – Ислом ва Имоннинг, афтидан президент отаси Ислом Каримовнинг Дўрмондаги қароргоҳига киришга уринишлари акс этган.

Қурултойда иштирок этган сиëсий фаол Сафар Бекжон Гулнора Каримова ўзига қарши Швеция ва Швейцарияда пул ювиш айблови билан боғлиқ иш очилган бир пайтда ташқарига видео ва аудиомурожаатларини сиздириб, ўзини жабрдийда қилиб кўрсатишга уринмоқда, деган тахминларни илгари сурди. Continue reading

Фотокундалик

Муҳокама

Бугунги кунни салтанат сирларини муҳокама қилиш билан бошладик. Прагадан Шуҳрат Бобожонов сим қоқди. “Озодлик”да кўпчилик бўлиб Гулнора Каримова атрофидаги гапларни таҳлил этдик.

jmozodlikbn2

Фотокундалик

“Озодлик”дан телефон қилишди…

jm_ozodlik

 

Фотокундалик

Дам олиш куни

jm20140810

Эссе

jm2014AvgustМайдондаги одам

Золимнинг қаршисига – майдонга чиқиш осон эмаслигини билмаган одам йўқ. Шунинг учун кўп ҳолларда майдон бўш.

Майдонда турган одамга золимнинг қиличи таҳдид солиб туради. Буни олдиндан билгани учун таҳдиддан чўчимайди. Лекин бу таҳдидданда кучли нарсалар бор. Тассаввур қилиш қийин, фақат юзма-юз келгандагина билиш мумкин бўлган нарсалар…

Майдон. Атроф ўрмон билан ўралаган. Одамлар дарахтлар панасида туриб, кузатишмоқда.

Кимнинг нигоҳи шоҳ томонда, кимдир эса майдонда турган одамга нафрат билан боқади.

”Нима, ўзингни кўрсатмоқчимисан? ”

”Ўйнашмагин арбоб билан…!”

”Сени кўриб, ғазабга минган шоҳ бизнинг бошимизни ҳам танжудо қилсинми?
Ниятинг шуми? ”

”Бошингни эгиб, қуллуқ қилиб, кечириб сўрасанг ўзингга ҳам яхши, бошқаларга ҳам”.

”Шоҳи шоҳаншоҳим десанг бас, жонингни Жаббордан қайтиб оласан! ” Continue reading