Эссе

jm2014AvgustМайдондаги одам

Золимнинг қаршисига – майдонга чиқиш осон эмаслигини билмаган одам йўқ. Шунинг учун кўп ҳолларда майдон бўш.

Майдонда турган одамга золимнинг қиличи таҳдид солиб туради. Буни олдиндан билгани учун таҳдиддан чўчимайди. Лекин бу таҳдидданда кучли нарсалар бор. Тассаввур қилиш қийин, фақат юзма-юз келгандагина билиш мумкин бўлган нарсалар…

Майдон. Атроф ўрмон билан ўралаган. Одамлар дарахтлар панасида туриб, кузатишмоқда.

Кимнинг нигоҳи шоҳ томонда, кимдир эса майдонда турган одамга нафрат билан боқади.

”Нима, ўзингни кўрсатмоқчимисан? ”

”Ўйнашмагин арбоб билан…!”

”Сени кўриб, ғазабга минган шоҳ бизнинг бошимизни ҳам танжудо қилсинми?
Ниятинг шуми? ”

”Бошингни эгиб, қуллуқ қилиб, кечириб сўрасанг ўзингга ҳам яхши, бошқаларга ҳам”.

”Шоҳи шоҳаншоҳим десанг бас, жонингни Жаббордан қайтиб оласан! ”

Бирдан шивирлаганлар орасидан кимдир майдонга қараб бақирди:

“Ҳей, хоин, шоҳаншоҳимизнинг йўлига чиқма!”

Унга бошқаси қўшилди׃
“Ҳей сотқин, ҳали ҳам шоҳимизга ялин, ёлвор, сени кечирадилар!”

“Ҳей ақлсиз, аҳмоқ, ўт бу ёққа!”

Шу пайт улардан бири майдондаги одамга кесак отди.

Кейин тош..

Бирдан кўкда чақмоқ чақди ва жала қуя бошлади.

Майдондаги одамнинг бошига гуп-гуп этиб дўл урилди. У кўкка қараб фарёд қилди׃

“Наҳотки Сен ҳам ана улар билан биргасан?! Наҳотки Сен ҳам золимлар томонидасан?! Наҳотки Сен ҳам мени қўлламайсан?! ”

Кўкдан жавоб келмади.

Бир зумдан кейин майдондаги одам англадики, Тангри уни золимнинг қаҳридан ва золимларнинг хуружидан қўримоқда.

Чунки улар дўлнинг селобасидан қочиб, шох-шаббалар тагига кириб кетишди, золим ҳам ўзини панага урди. Сел ўша томонга бостирди. Шох-шаббалар тагидан чинқириқлар келди. Сел золимлар билан бирга хотин-халач, бола-чақаларни ҳам лойга қориштириб, олиб кетди.

Майдондаги одам тиз чўкиб йиғлай бошлади׃

“Нима қилиб қўйдим?!”

Жаҳонгир Маматов

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: