Бугуннинг гаплари

Jahongir MuhammadИнтернет ва Интернат

Болалар ўлими эмас, бола туғилиши, айниқса, сарой боласининг туғилиши матбуотнинг бош воқеаси.

ХХХ

Ифторларни кўриб тўйлар уялиб қолмоқда.

ХХХ

Гулнора Каримова Қўқонга сафари ҳақида ёзибди. Отасининг 1989 йилдаги сайловолди ҳолатини эслатди. Ўшанда Ислом Каримов камчиликларни очиқ танқид қила бошлаганди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

farhad23. ГУЛОНАРАНИНГ ДАФТАРИ

Абдурауф Мақсудийдан кейин Гулнора Каримованинг  ҳисобчиси бўлган Фарҳод Иноғомбоев билан суҳбатлашдим. Қуйида 2003 йилнинг 11-17 август кунлари  “Америка овози”да эфирга узатилганга мазкур суҳбатнинг айнан матнини келтираман…

-Аввало бир ўзингизни таништирсангиз!?

-Мани исмим Фарҳод Инагамбаев, Фарҳод Муҳаммадраҳимович.Дадамнинг исмлари Муҳаммадраҳим. Тошкент шаҳрида туғилганман.Ҳозир мана Америкадаман.

-Америкага қандай келиб қолдингиз?

-Агар манам бир тарихимни айтиб берадиган бўлсам , бу анақа, эшиттиришга сиғмаса керак.Лекин қисқача айтиб ўтсам.

Ман 94 йилларда Мақсудий оиласи билан ишлашни бошлаганман Тошкентда. “Рост Трединг” деган ширкат билан.Шу 2001 йилга қадар ишлаб келганман. Охирги иш жойим Дубайда бўлган. Биринчи, Июл-август ойларида мана шу ажралиш (Гулнора ва Мансур Мақсудийнинг ажралишини назарда тутмоқда-Ж.М) эълон қилингандан кейин Тошкентга Мақсудийга қарашли ширкатга кўп нимала кўрсатилди.Нима дейди, давления, босимлар. Ҳар хил тазйиқлар кўрсатилди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

maqsudiy122. МАҚСУДИЙ НИМА ДЕЙДИ?

“Америка Овози” радиосида ишлаб юрганимда (1999-2004) доим Ислом Каримовнинг қудаси-Мақсудийлардан интервю олишни ўйлардим. Чунки Ислом Каримовнинг сирларини уларчалик биладиган бошқа одам йўқ. Яна бир киши бор. У ҳам бўлса президент девони Умумий ишлар бошқармасининг раҳбари Зелемхон Ҳайдараов. Аммо у ҳали отда. Қачон отдан тушсагана ундан бирор гап олиш мумкин. Нақди Мақсудийлар. Бу ҳақда доим Мақсудий билан қуда бўлган ҳамкасбим Рано Ҳабибга айтсам, у “Гаплашиб бераман” дерди, аммо натижа чиқмасди.

Бир кун русларнинг газетасида Мақсудийлар ҳақида танқидий мақола чиқиб қолди. Кўринишича Гулнора Каримова ёздирган ва бир қанча мақсадни кўзлаган мақола. Уни Рано опага кўрсатиб, “Энди ҳам Мақсудийлар гапиришмаса, тарих олдида юзлари шувут бўлиб қолади” дедим ва мақолада кўзда тутилган мақсадларни унга тушунтириб бердим. У Мақсудийларга айтган эди, улар мақолани кўришни истадилар ва жавоб беришга рози бўлдилар. Дарҳол йўлга чиқдим. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

temurbek221. КУЧ АДОЛАТДАМИ,  АДОЛАТ КУЧДАМИ?

1991 йил…

Бир куни Вазирлар маҳкамасининг биринчи қаватидаги кичик залда ташаббускор депутатлар томонидан илгари сурилган “Маошларни индексация қилиш”, яъни маошларнинг инфляцияга қараб автоматик тарзда ошиб боришини қонунлаштириб қўйиш ҳақидаги лойиҳа муҳокамасига унга қарши бўлгани учун Каримовнинг ўзи келди ва қандай савол бўлса жавоб беришини айтди. Аммо саволларга ўтирганларни беписанд қилган тарзда, асабий оҳангда жавоб бера бошлади. Бу унинг “Сизларнинг иқтисоддан нима хабарларингиз бор!” дегандай депутатларни камситиш тутуми эди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

gkchp20.ГКЧП “ҚАҲРАМОН”И

1991 йилнинг Август ойига келиб, Каримов ва СССР президенти Михаил Горбачевнинг ораси бузилиб қолганди. Горбачев анча эркин фикрлайдиган одам бўлгани учун Каримовнинг қайта қуриш ва ошкоралик йўлига тўсиқ бўлишидан хафа эди. Айниқса 1989 йил охирида Ўзбекистон Олий Кенгашига сайловлар пайтида Каримовнинг мустақил номзодларга кўрсатган босқиси Горбечевнинг қаттиқ танқидига йўл очганди. Чунки Горбачев сайловлар эркин ўтиши учун жуда қайғураётган бир пайтда Каримов Ўзбекистон  раҳбари бўлганига бир йил ҳам тўлмасдан сайловни қаттиқ назортга олиши унинг жаҳлини чиқарганди. Кейин Ўзбекистон Оли кенгашида юз берган воқеалар ҳам сабаб Каримовнинг репрессив ҳатти-ҳаракати боис ўзбек халқи Иттифоққа ишончини йўқотади, деган фикр билан Горбачев Каримовни кескин танқид қилишга ўтди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

sessiya_jm19. ИСТЕЪФО ҚИССАСИ

Хуллас, биринчи кун Талабалар шаҳарчасида содир бўлган қонли воқеа ҳақида кичик бир лавҳа бериб, “Эртага воқеалар ҳақида батафсил ҳикоя қиламиз, бу ишнинг ортида кимлар турганларини фош этамиз” деган эълон бердик. Бу бизнинг катта хатоимиз бўлган. Эълонни эшитган казо-казолар ваҳимага тушишган.

Эртасига Каримов Талабалар шаҳарчасида дорилфунин домлалари билан учрашув ўтказди. Журналистика факултетининг домласи Мухтор Худойқулов бир неча талаба очлик эълон қилганини айтди. Шу ердаги огругдан депутат Марат Зоҳидов эса сўзга чиқиб, негадир камина ҳақида гапирди, ТВга ишга тайинлаганим хато қарор бўлганини айтди. Оз қолсин Талабалар шаҳарчасида юз берган воқеаларнинг айбдори бўлаёзгандим. Ўрнимдан туриб гапираман, десам, Каримов “Парво қилманг, ҳозир ҳаммага тош отишади, кўтаришимиз керак” деди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

Vuzgorodok18.ТАЛАБАЛАР ШАҲАРЧАСИ

Январ ойининг ўртаси бўлишига қарамай ҳаво юмшоқ эди. Телевидениеда ишлаётганимга бир неча кун бўлганди. Иш кўплигидан саҳар келиб, ярим тунда қайтардим. Шу куни эрталаб хонамда янги тайёрланган дастурларни кўриб, кундалик мажлисга лойиҳалар тайёрлаётгандим. Ходимларимиздан бири ҳовлиқиб келиб қолди.

-Бугун Талабалар шаҳарчасида қандайдир воқеалар юз бермоқда, отишмалар бўлмоқда,-деди.

Телевидениега ўтганимдан буён девондаги гаплардан унчалик хабардор эмас эдим. Балки девонда бўлсам ҳам бу ўйинлардан хабардор бўлишим мушкул эди. Чунки девонда нафақат талабалар шаҳарчаси, балки ўзимга қарши ҳам янги ўйинлар ҳозирланганидан кейинчалик хабар топдим.

Талабалар шаҳарчасидаги воқеаларни билиш учун машинамга ўтириб, ўша томонга йўл олдим.  Шаҳарчанинг атрофи миршаблар билан ўраб олинганди. Машинамни тўхтатишди.

-Ичкарига кириш мумкин эмас, – деди миршаблардан бири. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

kitob17. ЖИЗЗАХ ҚЎЗҒОЛОНИ

Бир кун Ислом Каримовнинг номига ёзилган шикоятни Крайнов “Сиз кўриб чиқар экансиз”, деб менга берди. Кейин Каримовнинг ҳузурига кирганимда у:

-Яхшилаб кўриб чиқинг-чи, орқасида нима гап бор? Бу эшак Турсунов ҳам жонга тегди. Аблаҳнинг бурнини ерга ишқаламоқ керак!- деди.

Аввал жиззахлик депутат Мели Қобиловга сим қоқдим:

-Юздан зиёд оқсоқол имзо чеккан шикоят бор. Шуни текширишда сиздан ёрдам олмоқчи эдим,-дедим.

-Нима ҳақда ёзишган экан? -деб сўради Мели ака.

-Турсунов ҳақида,- дея жавоб берар эканман, кўнглимдан ўтган саволни ҳам сўрай қолдим. -Нега вилоят раҳбари ҳақида нафақахўр оқсоқоллар ёзиб юришибди? Яна бир эмас, юздан зиёд киши имзолаган. Бунинг устига улар бу хатни олиб, президент девонига келишган экан.

-Жаҳонгиржон, овора бўлманг, калаванинг учи Каримовнинг ўзига бориб тақалади. Менинг ҳузуримга ҳам ўнлаб жабрдийдалар келдилар. Текширдим, текширтирдим шикоятлари тўғри. Кейин жумҳурият прократураси, Халқ назорати қўмитаси, Олий кенгаш ҳайъатига чиқдим. Оқибат нима бўлди, ҳозир ўзимни кузатиб юришибди. Мени сессияда “сайратган”, номимни шикоятчига чиқарган ҳам шу масала. Аввалига сотиб олишга уринишди, кейин қўрқитишди, бу ҳам ишларига ярамади, сўнгра олдинги иш жойимдан “Бунинг ақли ерида эмас, шу боис ҳайдалган” деган ҳужжат қилдириб, газетага ёзишди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

qul16. ДЕВОНДАГИ ДЕВОНАЛИКЛАР

Еттинчи сессияда Каримов ҳақиқатдан ҳам кўп хато қилгани, муҳокама унга дарс бўлганини ўзи ҳам айтганига қарамай демократ депутатларга ҳужум бирдан кучланиб кетди. Бундан руҳланган Каримов ҳам ҳужумга ўтди ва бизни “бир ҳовуч қора кучлар” дея айблай бошлади.

Мен  ўрнимдан турдимда:

-Ислом ака, бундан бир неча дақиқа олдин хатоларингизни тан олиб тургандингиз, энди эса тўнни тескари кийиб олдингиз,-дедим.

Шундан кейин яна залда руҳланиш бошланди ва сўзга чиқишни истаганлар минбарга қараб юра бошладилар. Каримовнинг ишораси билан Йўлдошев танаффус эълон қилди.

Бир гуруҳ депутатлар Каримовни ўраб олдилар. Ҳамма ҳар нарса дер эди. Каримов бизга юзланиб׃

-Бу ерда ҳар хил одамлар ва ҳар хил масалалар айтилмоқда. Мажлисдан кейин мен ҳам қолайин, сизлар ҳам қолинглар, бутун муаммоларни келишиб олайлик,-деди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

essiya_jm_nutq15. 7-СЕССИЯ: ДЕМОКРАТИЯНИНГ СЎНГИ КУНИ

1991 йил 30 Сентябр… Мустақил Ўзбекистон тарихининг фавқуллодда муҳим куни. Шу куни Ўзбекистон демократия ва зулмни танлаш чорраҳасида эди. Демократияни танлаши учун бир одим қолганди. Аммо яккаҳокимликни, қонунсизликни, мамлакат Конституциясини тан олмасликни, бир сўз билан айтганда зулм йўлини танлади. Нега?

1991 йилнинг 30 Сентябрида иш бошлаган Ўзбекистон Олий Кенгашининг ўн биринчи чақириқ 7-сессияси ҳақида гап очилганда ана шу “Нега?” деган савол ўртага тушади. Ўзбекистон ҳукумати бу сессиянинг барча ёзувларини йўқотиб юборган ва тарих саҳифаларида ҳам бу борада бирор из қолдирмаган. Лекин тарих ҳукуматларга боғланиб қолган эмас. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

Суратда׃ Дадахон Ёқубов ва Жаҳонгир Маматов (1991).

Суратда׃ Дадахон Ёқубов ва Жаҳонгир Маматов (1991).

14. ЖИГАРИСТОН ёки ДАДАХОННИНГ ҲИКОЯСИ

Хастахонада эдим. Ўша кезлари Каримов билан курашимиз авжига чиққанди. Ҳукумат касалхонасидаги дўхтирлар “Томоғингизни амалиёт қилишимиз керак, ангинангиз юракка таъсир қилмоқда”, деб қўйишмади. Бир ҳафтада ўтиб кетар, деб ўйладим. Аммо 57 кун касалхонада ётдим. Ўшанда негадир амалиёт учун бошқа касалхонага олиб боришди. Амалиёт пайтида томоғимдан қон очилди. Қонни тўхтатамиз, деб пахта босиб қўйишди ва чиқиб кетишди. Умр йўлдошим ва қайнонам қидириб, топиб келишганда, менинг нафасим қайтиб, юзларим қорая бошлаган экан. Амалиёт қилган дўхтир эса кетиб қолган.

Навбатчи келиб томоғимга тиқилиб қолган пахтани олган. Менга амалиётдан олдин қон босимини кўтарадиган дори беришган экан. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

1990_sessiya13.ПАРКЕНТ

Паркент воқеалари Ислом Каримов тарихидаги инкор этиб бўлмас, энг қонли саҳифадир. Паркентнинг гўзаллиги, жаннатмонанд гўшалиги, одамларининг меҳмондўст, ёрдамсевар эканлигини Ўзбекистон радиосида ишлаган йилларимдан билардим. Радионинг болалар учун дастурлар ҳозирланадиган таҳририятида паркентлик истеъдодли журналист ва яхши шоир Маҳмуд Тоир ишларди. У билан яқин дўстлигимиз бор эди. Қонли воқеалар юз берганда эса у “Паркент тонги” газетасининг бош муҳаррири лавозимида ишларди.

Бундан олдин ҳам Паркентга, Кумушконга “Тошкент ҳақиқати” вилоят газетасида ишлаганимда бир неча марта борган эдим. Шу сабаб дунёнинг тоғлар билан ўралган кичкина  сўлим бу гўшасида 1990 йилда юз берган воқеалар мени ҳам қизитиқрмасдан қолмасди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

1990_sessiyapayti12.ОШКОРАЛИК

Нега бизни ғайриқонуний тарзда бўшатишди? Фақат Каримовнинг халқни сўкканини ошкор қилганимиз учунми? Йўқ, бу жаҳлларни чиқарган охирги томчи эди, холос. Унгача ҳам  анчагина “хато”лар қилгандик.

Ким билсин, ҳамма нарсани матбуот, ошкоралик ҳал қилади, деб ўйлар эдим. СССРнинг йиқилишини ҳам ана шу кучдан, деб биламан. Сўнгги президент Михаил Горбачев матбуотга эркинлик бериши билан  оммавий ахборот воситалари халқнинг ошкора фикр айтиш минбарига айланди ва қисман бўлсада эркин сайловларга йўл очилди.

Бошқа жумҳуриятларда матбуот ва миллий ҳаракатлар кучли бўлгани боис эркинликнинг майдони ҳам кенг бўлди. Бизда эса Коммунистик партия жиловга маҳкам ёпишиб олган ва жон бериши амри маҳол эди. Бу ҳол сайловларга ҳам ўз таъсирини урмай қолмади. Аммо бошқа жойлардаги ҳаракатлардан илҳомланган одамлар якка тартибда бўлсада ўз номзодларини илгари суриб, сайловнинг илгаридан белгиланган қоидасини буза бошладилар. Баъзи жойларда халқ жунбушга келган эди. Чунки матбуот ҳам худди ана шундай кўринишда,  баъзилари курашчан ва баъзилари цензуранинг қуюқ соясида қолганди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

iak11.”БУ ХАЛҚНИНГ ОНАСИНИ…”

Ошкоралик қўмитаси раиси, шоир Эркин Воҳидов билан Ислом Каримовнинг устидан келган шикоятлар хусусида суҳбатлашиб ўтиргандик. Ҳар ҳолда одамлар демократия, сўз эркинлиги шамолини сезиб қолишганди.

Масалан,  наманганлик санъаткор-журналист Носир Зокир қўмитамизга юборган хатида: “Каримов ухлаётганга ўхшайди. Дунё ошкоралик ҳақида гапириб турган пайтда у ошкораликни бўғмоқда. Биз мустақиллик баёноти билан боғлиқ бўлган гапларни эшитдик. Лекин нега бу гапларни ҳалқ билмайди?” дея ёзганди.

Яна кимдир Ислом Каримов номига ёзган хати ўзи шикоят қилган одамнинг қўлига тушганини билдирган бўлса, бошқа биров Каримов ўзбек олтинларини четга чиқараётгани ҳақидаги миш-мишлар текширилишини сўраган. Бундай хатлар устига қизил белгилар қўйилганди. Уларни Эркин Воҳидов  кўрмагандай қилиб, менга ўтказарди. Устига “ўрганиш, текшириш ёки жавоб ёзиш” деб  бир жумла битарди.

Шу куни Олий кенгаш ҳайаътининг мажлиси бор эди. Эркин ака мажлисга чиқиб кетди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

turkgazeta10. “ХАЛҚ СЎЗИ”

Ислом Каримов Хоразмга борганда шоир ва айни пайтда вилоят партия қўмитасининг идеология масалалари бўйича котиби бўлган Эркин Самандаров катта йиғилишда унинг шарафига шеър ўқиди. Оз қолсин Каримовни пайғамбар даражасига кўтарадиган шеър эди. Телевизорда Каримовнинг мамнун қиёфасини кўрар эканман, Эркин Самандаров “қушни ургани”нига шубҳа қилмадим. Зотан орадан кўп ўтмай Каримов уни Бош вазирнинг маданият масаласи бўйича ўринбосари этиб тайинлади.

Аввалига кўпчилик хурсанд бўлди. Нима бўлганда ҳам шоир. Адибларни қувонтирадиган гап. Нима бўлганда ҳам қўшиқнавис. Санъаткорларни мамнун этадиган ҳол. Нима бўлганда ҳам журналист. Илгари “Хоразм Ҳақиқати” газетасида ишлаб етишган. Демак, журналистлар учун ҳам умид пайдо бўлди.

Аммо Каримов уста экан, сўядиган ҳўкизини соҳибига сўйдираркан. Феъл-хуйини билади-да. Акс тақдирда шохлаб ёки тепиб юборса ўзига келолмай қолиши мумкин.

Эркин Самандаров тез орада санъаткорларнинг кушандасига айланди. Театрлар, концертлар Каримовни улуғлайдиган саҳнага айланди, озгина мустақил фикр айтишни истаган одам четлаштирилди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

kitob9.ЮЗМА ЮЗ

Кўп нарсани матбуотнинг кучи билан ҳал этиш мумкин, деб ўйлардим. Шу боис ҳам фаолиятимизни матбуотга эркинлик бериш билан бошлаш керак, деб тушунардим. Бизнинг Ошкоралик қўмитасида тайёрлаётганимиз Матбуот ҳақидаги қонун лойиҳасида ҳам эркинлик масаласига алоҳида эътиборни қаратаётган эдик.

Матбуоти эркин бўлган халқнинг дунёқараши, қадам ташлаши эркин бўлади. Акс ҳолда занглаб қолган дунёқараш билан ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Қорин овқатга қанчалик эҳтиёж сезса, инсон тафаккури ҳам эркин маълумотга шу қадар иштиёқманд.

Матбуотни бўғиш эса тафаккурнинг манқуртлашувига, келажакнинг зулмат қўйнида қолишига олиб боради.

Бу ҳақда ўйлар эканман, депутат дўстларимга ўз ҳисобимиздан бир мустақил газета чиқариш кераклигини айтдим. Бу нафақат мустақил хабар манбаи ва айни пайтда ҳақиқат истаётганларнинг ҳам минбари бўлар эди. Қолаверса, эркин матбуот учун йўл очиларди бу билан. Шундай мустақил нашрга эҳтиёж жуда катта эди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

jm_rahimsulton8.ТАШАББУС ГУРУҲИ

Биз Олий Кенгашда ишлаётган депутатлар ўз-ўзидан иккига ажралган эдик. Демократик ўзгаришлар тарафдори бўлганлар ва борига шукур қилувчилар. Биринчи гуруҳга асосан ёшлар ва сайловда катта курашлар эвазига ютиб чиққанлар кирганди. Иккинчи гуруҳ эса ҳукумат рўйхатидан ўтганлар ва келажакларини ҳукуматнинг йўлидан юриш, деб билганлар.

Бу бўлиниш аста-секин вилоятлардан Олий мажлис қўмиталарига аъзо бўлганлар орасида ҳам сезилиб қолди. Аммо биринчи гуруҳга кирувчилар бармоқ билан санарли, иккинчи гуруҳдагилар жуда кўпчиликни ташкил этишларига қарамай улар озчилик билан ҳисоб-китоб қилишга мажбур бўлиб қолаётгандилар. Биз куч сифатида сочилиб кетмаслик ва “бир мушт бўлиш” ҳақида ўйлаб Олий мажлисдаги депутатларнинг гуруҳини тузишга киришдик.

Тойиба Тўлаганова:

-Бу ишни сиз ташкил қилаяпсиз, раислигини ҳам ўзингиз олишингиз керак,-деди.

-Гап раисда эмаску- дедим.- Қолаверса бу ишда фаол қатнашаётганлар ҳам кўп. Ҳатто қўмита раислари орасида ҳам қизиқиш билдирганлар бор.Шунинг учун ҳам раис ҳақида ўйлаш унчалик мантиқли туюлмаяпти. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

sessiya_jm7.ИККИНЧИ СЕССИЯ: МУСТАҚИЛЛИК ДЕКЛАРАЦИЯСИ

Мустақиллик ғояси ҳамма жойда тўлқинланган ва бу тўлқин бирин-кетин соҳиллардаги қояларни йиқитаётганди. Баъзи жумҳуриятларда бу тўлқин қаршисига танклар, турли силоҳлар олиб чиқилса-да, тўхтатишнинг имкони бўлмаётганди. Чунки бу тўлқиннинг орқасида енгиб бўлмас куч – халқ бор эди. Бу тўлқин эстираётган шамол ҳар бир эшикдан ичкарига кираётган ва инсонларнинг қалблари, шуурларини қитиқлаётган эди.

Аммо биз энг орқада бўлмасакда, энг орқадаги ўринлардан бирида эдик. Анашу орқадалик демократ депутатларга тинчлик бермас эди. Мустақиллик ҳар биримизнинг кўнглимиздаги энг улкан орзу эди.

1990 йилнинг 18 июнида бошланадиган Ўзбекистон Олий Кенгаши 12 чақириқ иккинчи сессияси олдидан кун тартибини муҳокама қилиш учун раёсат мажлиси чақирилди. Олий кенгаш раиси, ўринбосарлари ва қўмиталарнинг раислари раёсат аъзоси бўлганлари учун мажлисда ҳал қилувчи овозга эгадирлар. Аммо биз ҳам қатнашсак, бизни чиқариб юбориш ҳуқуқлари йўқ эди. Шу боис бу мажлисга кирдик ва мустақиллик  масаласини кўтардик. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

qalamim16.ЖУРНАЛИСТЛАР УЮШМАСИ: ЮТҚАЗИШ

СССР халқ депутатлигига жамоат ташкилотларидан ҳам номзодлар кўрсатиш бошланганда, Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг раиси бўлиб ишлаб турган Аҳмаджон Мухторов ҳам даъвогар бўлди. Сайлов кампанияси Тошкентда бошланиб, асосий қисми Москвада давом этди. Аҳмаджон аканинг ишончли вакилларидан бири эдим. “Украина” меҳмонхонасида бир ой яшаб, номзодимизни ўтказиш учун курашдик.

Сайлов СССР Журналистлар уюшмасини “қайнатиб” юборди. Ҳамма республикаларнинг вакиллари ўз номзодларини ўтказишга интилардилар. Бунинг учун сизлар бизга овоз беринг, биз сизга каби “ўйин”лар ҳам бошланганди. Аммо кўп нарса номзоднинг дастури ва учрашувлардаги нутқига боғлиқ эди. Аҳмаджон ака талантли журналистгина бўлиб қолмай, айни пайтда яхши нотиқ ва замон муаммоларини илғаб оладиган сиёсатдон эди. Шу боис ҳам журналистларнинг эътиборини тез қозонди.

Москвадаги ҳаёт билан Тошкентдаги вазиятни солиштириб кўришга уринардим. Ер билан осмон қадар фарқ эди. Ўзбек журналистлари гарчи матбуотда долзарб нарсаларни ёзаётган бўлсаларда, ҳали уюшиб, сиёсий кучга айланмагандилар. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

essiya_jm_nutq5. БИРИНЧИ СЕССИЯ

1990 йилнинг 24 март куни Ўзбекистон Олий кенгаши тўққизинчи чақириқ биринчи сессияси арафасида Вакиллар кенгаши бўлди. Совет даврида ҳар бир мажлисдан олдин шундай тўпланиш ўтказиб ҳаммани яна огоҳлантириб қўйишар экан. Аммо бу сафаргиси олдингиларидан кескин фарқ қиларди.

Аввало шуни айтиш керакки, сайланган депутатларни учга бўлиш мумкин эди.

Биринчиси, коммунстик партия тайёрлаган рўйхат бўйича сайланганлар. Улар кимлиги, маълумоти, миллати, ёши, вазифаси,садоқатига алоҳида эътибор бериб танланган кишилар ва кўпчиликни ташкил этишарди.Уларнинг баъзиларини муқобил сайлов ўйинлари билан сайлашганди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

qovun4. ҚОВУН ЎҒРИСИ

Кунларнинг бирида қўшнимиз Тамара опа билан баҳслашиб қолдим׃

-Ислом билан бирга ўқиганмиз, – деди у мактаб йилларидаги бир воқеани хотирлаб. –Ислом тўполончи бола эди. Баҳони паст қўйган муаллимнинг шўри қурирди. Кўпинча «Сиёб» колхоз бозоридан қовун ўғирлаб келишарди. «Ўзбакларни доғда қўйиб келдик, «Ҳа, тожик бола», деб қувганди, қовунларининг устидан сакрадим, у ҳам сакрайман, деб оғзи билан ерга қопишди. Қовунлари юмалаб кетди», деганда синфдошларимиздан бири нимадир деди. Ислом қўлидаги пичоқни партанинг устига урди-да, ҳалиги қизнинг юзига тарсаки тортиб юборди. Кейин онаси-ю отасини буғдойзордан олиб арпазорга солди.

-Ҳа, энди болаликда нима бўлмайди?- дея унга  қаршилик қилган бўлдим. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

kitobҲурматли ўқувчилар!

Бугундан бошлаб “ИАК” мемуарини қайта эълон қилиб борамиз. Гап шундаки, шу йилнинг 1-сенябр куни “ИАК” китоб ҳолида нашрдан чиқади. Китоб нашри билан  узоқ йиллардан бери интернетда турган варианти орасида  таҳририй фарқ  бор.

Қолаверса, ҳар бир инсон каби камина ҳам камчиликлардан, хатолардан холи эмас. Бунинг устига мазкур асар Ўзбекистон тарихида Ислом Каримов, унинг сиёсати ва мустақиллик давридаги зиддиятлар ҳақида ёзилган илк китоб бўлгани учун ҳам жиддий хатолардан холи бўлишини истардик. Шу боис кимнинг мулоҳазаси, тузатишлари, таклифлари бўлса бош устига. Изоҳ бўлимида қолдирилса, ҳали ҳам китобни тузатиш имконияти мавжуд. Ёрдам учун олдиндан миннатдорлик билдириб ЖМ.

 ИАК

Мемуар

Тошкент-Баку-Истанбул-Вашингтон. 1992-2005 йиллар.

1. УМИД ёки КИРИШ ЎРНИДА

Бу китобни “Қувғин” романидан олдин қоралай бошлагандим. Лекин бутун воқеаликни ифодалаш ва зулм характерини очиш ҳамда ўқувчига етиб боришини қулайлаштириш мақсадида “Қувғин”да бадиий йўлни танлагандим. Continue reading

Сатира: Нофизий Амриқо сафарида (10)

mushtumОТБОЙНИК

Амриқодан ватанга қайтиш олдида азгина “кўки”дан карманга солмоқчи бўлдим. Нью Йоркда йигитлар:
-Ака “стройбайт”да ишлаш қўлийиздан келса, юринг, ишдан кейин “кўки”ни ярақлатиб -жарақлатиб нақд санаб беради,-деб қолишди.
Ўлибманми, бормай? Болалигимда ҳовлимизни пахса билан ўраганда мен ҳам лой тепгандим. Ўшанда “тепишга уста экансан”, деб устанинг ўзи мақтаганди. Шуни эслаб йигитларнинг қулоғига тепдим:
“Либой иш бўлса бажараман, энг катта устадан оқ фотиҳа оганман!”
Йигитлар “Ошин булвар”да тўпланиб турар экан, “Кони айланд” деган томондан биттаси “маршрутни такси”да келиб, териб оларкан.
-Братан, янги келдингизми, Самарқандданмисиз? Continue reading

Сатира: Нофизий Амриқо сафарида (9)

aldarkusaОқ теракми, кўк терак?

Илтимос, сиёсат, дин ва севги ҳақида ёзишимни кутманг ҳам, ёз деб қўлимдан тутманг ҳам. Ақли михлар-машойихлар нима деган? Бу учта масалада оғзингни йирма, бекорга гапирма, баҳсга кирма, жунингни қий, тилингни тий! Агар кўрпани сирсанг, баҳсга кирсанг, онангни Пучқўрғондан, отангни Кучқўрғондан кўрсатишади. Хўш, оқ теракми, кўк терак, биздан сизга нима керак?

Ақли михлар-машойихлар аввал кавоб топишган, кейин биргалашиб бунга жавоб топишган.
1.Сиёсатга қарши бош кўтармайсан, ош кўтарасан, фақат бўйинсунасан.
2.Дин ҳақида гап очилса, таппа гунгсан, латта мунгсан, фақат эшитасан.
3.Севги масаласида ими-жимида ҳаракат қиласан, бўлмаса улоқни қулоқ олиб кетади.

Бу минг йиллик гап. Билмаган одамнинг ўзи йўқ, Ўзбекларнинг орасида. Четда билишмас экан. Амриқода кўзларим тинг бўлиб кўрдим, қулоқларим динг бўлиб эшиттим, дин ҳақида баҳслашавериб ҳаммаси диндорга айланиб кетибди. Continue reading

Сатира: Нофизий Амриқо сафарида (8)

saylovТЎФОН

Ниагарадан эшакдай ҳориб-сориб қайтарканмиз, ошнам бир дўстиникига бошлади. Тавба қилдим, эшак десам, эшакка йўлиқдим. Эшикнинг бир томонига эшак, иккинчи томонига филнинг сурати илиб қўйилган. Ошнамнинг ошнаси бизни қарши оларкан, эшакка тикилиб қолганимни кўриб, “ҳм” дегандай бош силкитди. Нимадир демоқчи эди, аммо каминангиз ёдимга тушган битта латифани айта бошлади. Айтиб олсам, айтиб олдим. Бўлмаса эсдан чиқиб қолади. Эс халтанинг оғзи очилдими, олтинни олишим керак. Акс ҳолда нинанинг думига айланади. Тополмай юраман..

Ошнамга “Таржима қил”, дедимда латифани қўйиб юбордим:
Бир киши эшакни халачўплаб келаётса, йўлда миршаб тўхтатибди.
“Дакуметингиз?”
“Деҳқонман, манда докунет нима қилади?”
“Биринчидан, докунет эмас, дакумет, иккинчидан, дакумет бўлмаса, жаримани кимга ёзаман, эшакками?”
“Ука, қўйинг шуни эшакка эмас, менга ёзинг, эшак ҳали ёш”
“Бу нима деганингиз?”
“Айтдимку, бу ҳали ёш, дакунетига кир тушмасин, улғайса мелисаликка қўяман” Continue reading