Саёҳат

Буюк Турк оролларига

Йўқ, бу Туркия атрофида эмас. Қарайиб(Кариб) денгизи томонда. Бугун Роҳилахон билан Жанубий Америка бўйлаб сафарга жўнаб кетаямиз. Кўпроқ вақтимиз Буюк Турк(Grang Turk) ва Туркс оролларида ўтади. Боришда Доминик республикасида ҳам бир-икки кун кезамиз.

Буюк Турк оролини Ғарбий Ҳиндистон ҳам дейишади. Колумб 1492 йилда янги дунёни кашф этганда, илк бор шу оролга келган ва уни Ҳиндистон деб ўйлаган. Америка ҳиндуларининг номи ҳам шу билан боғлиқ.

Бизга оқ йўл тилаганларга олдиндан раҳмат айтиб, қизиқарли фактлар чиқиб қолса-насиб этса- Facebookda сизлар билан баҳам кўрамиз,  қайтганимиздан сўнг jahonnoma га ҳам қўяман.

ЖМ

“Ozodlik”- BahsOnline

Учиб келиб, учиб кетган Путин ҳақида
AlisherSidiqAbdullaIskandar

Мустақиллик маданияти

ozodNazar

Фаррух Юсуфий

Фаррух Юсуфий

OzodNazar: “Санкцияни 25 йил аввал Каримов берган…”

Бош вазир Шавкат Мирзиëев Ўзбекистон давлат бошқаруви ва ҳокимият тизимида ишловчиларнинг ахлоқи тўғрисидаги Намунавий қоидаларни тасдиқлади. Бу қоидаларга кўра давлат амалдорларининг фуқароларни асоссиз уриб сўкиши тақиқланди. Россияда Украинадан ўғирлаб кетилган Надежда Савченко суди давом этмоқда. Савченко – Россия жангида ким ғолиб? Президент сайлаётган Америка ақлдан озгани ростми?

Бугунги ОзодНазар эшиттириши меҳмони – АҚШдан сиёсий шарҳловчи ва журналист Жаҳонгир Муҳаммад. Суҳбатни журналист Фаррух Юсуфий олиб борди. Continue reading

Зеҳният чорраҳларида

ishxonada2Бирлашув…

Келин жуда чаққон, ошпаз, ширин сўз чиқди. Қайнона аввалига жуда хурсанд эди. Қизи келинга меҳр қўйиб, икки гапнинг бирида уни мақтай бошлайди:
“Овқатлари жуда ҳам ширин…”
“Кийимларимни дазмоллаб қўйибдилар…”
“Дарсимга ёрдам бердилар..”
Бир куни хола қизига:
-Келин қурмағур телефонда сени кимгадир ёмонлаётганини эшитиб қолдим, унга кўп ҳам ишонма, ҳамма гапингни айтма,-деди.
Бошқа кун келинига:
-Кеча қизимни жеркиб бердим, нима эмиш, сиз пиширган овқатларда мазза-матра йўқ эмиш. Мабодо бир нима деса, кўнглингизга олманг болам, парво ҳам қилманг.
Шунга ўхшаш гаплар такрорланаверди, болдиз жуволдизга, келин бегизга айланди.
Кейинчалик хола: Continue reading

Паркент воқеалари ҳақида суҳбат

Қонли кунлар

tughyon

“TUG’YON” радиосининг бугунги эшиттиришида АҚШдан ўзбек адиби, давлат ва сиёсат арбоби Жаҳонгир Муҳаммад иштирок этдилар.

Бугунги дастуримиз 1990 йил 19-20 февралда Тошкент вилоятининг Бўка ва Паркент туманларида бўлиб ўтган қонли воеқаларнинг 26 йиллигига бағишланди…

Суҳбатни таниқли журналист Улуғбек Бакиров олиб борган.

https://soundcloud.com/tugyon/jahongir-muhammad-parkent-voqealari-26-yil

Зеҳният чорраҳларида

savollarМиллий мафкурасизлик

Каримов президент этиб сайланган пайтида кўп такрорлаган гапларидан биттаси “Биз ҳеч қайси идеологиянинг орқасидан кетмаймиз” деган гап эди. Кўп ўтмай “идеология” сўзи “мафкура” билан алмаштирилди. Ўзбекистоннинг ўз миллий мафкурасини яратиш ҳақида эса гапирилаверди. Аммо бу қуруқ гапдан нарига ўтмади. Чунки унинг мақсади мафкурасизлик ўрнатиш эди. Шундай бўлди ҳам. Ўзбекистоннинг бугунги миллий мафкураси бу мафкурасизликдир.

Ҳурматсизлик

Шу кунларда “Севишганлар куни ўрнига Бобур куни” деган гаплар кўп айтилмоқда. Continue reading

Fotokundalik

Nevaralarim bilan
nevaralar bilan

Озод назар

Каримов Навоийнинг бошига Ҳамзанинг кунини солиши мумкин…

ozodNazar

Сарвар Усмон

Сарвар Усмон

Сарлавҳа мутлақо асоссиз ваҳима бўлиб кўринаяптими? Агар шундай эса, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг номи кўчалар, туман, театр, метро станциясию шаҳарлардан ўчирилганини эсланг. Мамлакатда бирон киши бирон марта бу амалга қарши “ғинг” дегани тўғрисида Озодликда маълумот йўқ. Бас, шундай экан, сарлавҳага чиқарилган ваҳима бугун, Алишер Навоий туғилган кунда, беасос эмас.

Бугунги саволлар Жаҳонгир Муҳаммадга берилди. Continue reading

Мушоҳада соати

Каримовдан кейин нима бўлади?

ozodlikonlinelogo

 

Замира Шукур

Замира Шукур

4 февраль куни Ислом Каримов кутилмаганда ўзининг кўпдан синалган генерал-ҳокимларидан бири Аҳмаджон Усмоновни шармандали тарзда ишдан олиб ташлади. Бунинг ортидан сенаторлик дахлсизлигидан ҳам маҳрум этилган Усмонов¸ жиноий жавобгарликка тортилиш таҳликаси остида қолган Каримов кадрларидан яна бири.

Президент кўпдан ўз ҳокимияти хизматини қилиб келган Усмоновни “таниш-билишчилик”¸ жиноий гуруҳлар билан ялоқхўрлик қилиш каби ишларда айблади.

Шу билан Каримовнинг ўзи аввалига мақтаб амалга қўйиб¸ сўнгра яна ўзи ëзғириб амалдан олиб ташлаган ҳокимлар сони яна биттага кўпайди. Continue reading

Фотокундалик

Қувончли кунимиз

donyorbek1donyorbek2dinyorbekБугун АҚШ аҳолиси сони бизнинг оиламиз ҳисобига бир кишига кўпайди, яна битта неварамиз дунёга келди.

Қачон туғилиши, ўғил эканлиги бир неча ой олдин маълум бўлгани учун дадаси ва аяси билан келишиб, Дониёрбек деган исм қўйдик.

Умри билан берган бўлсин!

Сизга тахт берибди, бизга ҳам берсин,

Бизга бахт берибди, сизга ҳам берсин…

ЖМ

“Озодлик” тўлқинларида

ozodNazar

essiya_jm_nutq“Ислом ака, ҳеч бўлмаса, Туркманбошининг йўлини танланг!”

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов эшиттиришимизнинг бугунги меҳмони, журналист ва жамоат арбоби, йиллардан буён АҚШда истиқомат қилаётган сиёсий муҳожир Жаҳонгир Муҳаммад чизган чизиқдан юрган, десак, тўғри бўлмас. Лекин оқсоқолнинг Жаҳонгир Муҳаммад ёзиб берган нутқларни кўпчилик олдида ўқиб юргани – бор гап.

Бугунги гап Москвадаги ёнғиндан бошланди.

Ҳа, айтганча, ахир Каримов аллақачон Туркманбошининг йўлида эмасми? Нима учун Жаҳонгир Муҳаммад бундай тилак билдирди? Continue reading

Сиёсий сатира

stulТуғилган кунлари муборак бўлсин!
Бугун бир ўзбекнинг суҳбатини эшитдим. Қойил қолдим. Мазмунини бир неча сатрга солдим, сиз ҳам қойил қолмасангиз, айтинг.
-Ҳокимлар порахўр, айниқса вилоят ҳокимлари.
-Президент девонида пора олмайдиган одам қолмаган.
-Миллий Хавфсизлик хизмати-халқнинг душмани
-Ички ишлар вазирлигида битта ҳам виждонли одам йўқ.
-Бош вазир бош қарочи, вазирлар эса мамлакатни ўпирган юҳолар.
-Телевидениени кўрсам, кўнглим айнийди.
-Газеталар ҳатто ҳожатхонада ҳам қўлга олишга арзимайди. Continue reading

Қуёшли кунлар

Қор тўхтаб, қуёш чиқди…

qorli11 qorli9 qorli8 qorli7 qorli6 qorli5 qorli4 qorli2 qorli1

Изғиринли кунлар

 Қиш

qor2016 qor20161 qor20163 qor20165 qor20164

АҚШ шарқида қор бўрони. Ўнта штатда фавқулодда ҳолат. Аэропортлар ёпилган. Буни юз йил ичидаги “энг таҳликали” қор бўрони дейилмоқда. Камронбек билан кеча кечга томон ва бугун қор ёғишни кузатдик.  Бугун унинг дадаси билан қор курашга уриндик.

Гараждаги машиналарга “мазза”. Ташқаридагиларининг юкини бироз енгиллатдик.

Уч-тўр кун олдин Фейсбукда эьлон қилган мақолам ҳам шу мавзуда.

Яна Америка ҳақида
(Носиёсий мавзу)
Америка халқининг, бошқарув тизимининг курашчанлигига қойил қоламан. Бу ердаги табиат офатлари бошқа жойда юз берса, билмадим, нима бўларди? Continue reading

Эркинлик эпкини

12yanvarАмерика ўзбекларнинг ҳам ватани

Дунёдаги жуда кўп мамлакатларнинг номи ўша ердаги туб халқнинг номи билан боғлиқ. Ўшандай шароитда бошқа халқлар у ерга бегонадек, иккинчидек туюлади. Айниқса, у жойда демократия, эркинлик мавжуд бўлмаса.

Америка бундай эмас. Чунки Америка ҳамма халқларнинг – муҳожирларнинг ватани. Бугунгача ҳам шундай, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Бу шунчаки гап эмас, Асосий Қонун ва бошқа ҳужжатлар билан ҳам кафолатланган. Буни бузадиган куч топилмади ва топилмайди ҳам. Continue reading

“Туғён” тўлқинларида

tughyonТалабалар исёни

“Ўтюраклар” клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти ҳамда “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгашининг қўшма лойиҳаси бўлган янги “TUG’YON” онлайн радиоси 2016 йилнинг 16 январдан эътиборан ўз ишини бошлади.

“TUG’YON” радиосининг бугунги илк сони меҳмони АҚШдан ўзбек адиби, давлат ва сиёсат арбоби Жаҳонгир Муҳаммад бўлдилар.

Маълумки, бундан роппa-роса 24 йил аввал, 1992 йилнинг 16 январь куни Тошкентнинг Талабалар шаҳарчасида нон ва бошқа озиқ-овқат нархларининг кўтарилишидан норози минглаб талабалар исён кўтарган эдилар.

Ҳукумат кучларининг талабаларга қарата ўт очиши оқибатида, расмий маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар яралангани айтилади. Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

VuzgorodokҚОНЛИ ЯНВАР

1992 йилнинг 16 январь куни Тошкент талабалар шаҳарчасида ёшларнинг демократик намойишлари куч билан бостирилиши оқибатида қон тўкилган, бир неча киши ўлдирилган, ўнлаб талабалар яраланган эдилар. Тарихимизнинг бу фожеали куни демократияга урилган оғир зарба ўлароқ хотираларимиздан ер олди. 16-18 январь кунги воқеалар айни пайтда келажагимизнинг сиёсий пойдеворини белгилади, дейиш мумкин.

16 январь – тахмондаги тахи бузилмаган тўшакларга, тўйга деб тикиб қўйилган кўрпачаларга, олти йилдирки қаро ер бағрида ётган ўғлининг ёдгор сувратига қараб, вужуди сел бўлаётган онаизорнинг мотам куни.

16 январь – ҳақ истаб, адолат истаб, демократия истаб кўчага чиққан ва ўқ ёмғири остида қолган талабаларнинг ишончлари ўлдирилган кун.

16 январь – ҳукумат идораларида ўтирганларнинг ўз гуноҳлари қаршисида қўрқув, таҳлика босган, юраклардаги мотам кун. Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

jm_kamron2Қаҳрамонга ҳам йўл йўқ!

Ғазнавий зулми даврида бош олиб чиқиб кетганлар Авропа остонасига қадар етиб боришди ва Усмонли, кейин Туркияни қуриб ўша ёқларда қолиб кетишди. Қайтишмади.

Шайбонийхон дастидан Афғонистонга кетган Бобур Мирзолар Ҳиндистонга қадар боришди ва ўша ёқларда қолиб кетишди. Қайтишмади.

Рус истилоси даврида чиқаб кетганлар “Бугун қайтамиз, эртага қайтамиз, Туркистон мустақил бўлса қайтамиз, Ўзбекистон мустақил бўлса қайтамиз” дея ўзларини алдашди. Қайтишмади. Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин ҳам орзулари сароблигича қолди.

Кечаю кундуз Ғарбни қарғаб (нонини еб тузлугига тупуриб) юрадиган, оиласи билан Каримовнинг оёғини ўпадиган бир оилага Тошкентда уй-жой ҳам қилиб беришди, қайтишмади. Continue reading

Нофизийдан нома

stulҲўкизм
Ҳўкизга осонмас. Бичилган. Ёнида сигир-мигири йўқ. Охурида қуруқ хашак. Гир-гир гиргиттонлари бору гириллашдан нарига ўтишмайди. Ҳаётидан норози, гоҳ чўккалайди, гоҳ  ҳўк..ҳўк.. ҳўккалайди.

Молхонаси ҳашаматли. Бетондан. Қочмасин деб ҳамма тарафига йўғон панжара тортилган.

Унга сув-пув олиб кирувчилар эҳтиёт бўлишади. Феъли нозик. Шохи чақалоқнинг дингилчасидек бўлса ҳам, калласи катта. Арқонни уза олмасада қаттиқ пишқиради.

Осмондан қуш ўтиб кетиб, томга “пит” этиб бир нарса тушса, эсдан оғади. Жуда ҳушёр.

Яғирини эшикнинг қиррасига қашлаганда, “ғийқ” деган овоз эшитилса, кўзлари кариснинг косасига айланади.

Continue reading

Муносабат

ishxonada2Жиҳодингга лаънат!

АҚШ президентлигига республикачиларнинг олдқадам номзоди миллиардер Доналд Трамп Америкага мусулмонларнинг киритилишини мутлақо тақиқлаш керак, деган гапи билан оловга керосин сепиб юборди.

Гарчи у кескин танқидларга учрган бўлсада, кечагина Калифорнияда оддий одамларнинг даврасига бостириб кириб, бегуноҳ 14 кишини отиб ўлдирган ва 17 кишини яралаган эр-хотин мусулмон жиҳодчилар террори кўпчиликнинг ғазабини қўзғаб турганди.

Покистондан Саудияга борган мўлтони аёл интернет орқали танишгани америкалик-покистонлик йигит билан оила қуриб, АҚШга келган. Йигитнинг яхши даромадли иши бўлган. Уларнинг олти ойлик қизи ҳам бор экан. Шунга қарамай калласини еб қўйган бу мўлтони “Исломий давлатга” байъат берган. Continue reading

Rashidov va Karimov: bir-biriga zid

“Ozodlik” radiosining dasturida ana shu mavzu muhokama qilindi


Rashidoviak

Олтинчи қават (Қисса)

jm_2015_kitob2Президент  тансоқчисининг кундалиги

 12. Боксчи ва чумоли

Мажлис олдидан ҳамма нарсани ҳозирлаб қўйишган экан. Путин׃

-Қўл қўямизми?-деди.

“Кетдик!”, деб қўл қўя бошлашди. Ёрдамчилар бир зумда имзоланган ҳужжатларни кўтариб чиқиб кетишди.

-Тиливизунга ким нимани гапиради?-деб сўради Путин.

-Бошида келишганимиздек, кимнинг “хўрози” ютса ўша гапиради,-деди “Абишич”. – Аммо ­“Тиливизун”  дегани “тили узун” деганидир. Буни ҳам унутмайлик!

-Мен Самарқанд ва Бухорини ҳалигача ололмаганим ҳақида гапираман,-деди қорақош “Отарчи”. Continue reading

Олтинчи қават (Қисса)

jangПрезидент  тансоқчисининг кундалиги

11.Халта

Қўрқув инсоннинг қонида бор дейишади. Кимдир ҳалокатдан қўрқса, кимдир фалокатдан.

Президент самолётнинг тўсатдан қалқиб кетишидан қўрқди. Буни бир қарашда сезишингиз мумкин эди. Ранги оқариб, қўллари титраб қолди.  У бирор нарсани тутаман деб жой тополмаётган кўр одамга ўхшарди. Бу қанча давом этди, билмайман. Балки бир сония, балки кўпроқ. Лекин тезда эски ҳолига қайтди ва ҳеч нарса бўлмагандек жойига  ястаниб олди. Нафасини ростладида:

-Нима гап?-деб бақирди. Овози шунчалар кучли эдики, қулоқларим қанғиллаб кетди. Унинг бояги қўрқув ҳолати менга кўчди. Ўзим билмаган ҳолда титраётгандим. Нима бўлганини қаёқдан биламан? Нега менга бақиради? Хайриятки, ичкаридан командир югуриб чиқди ва:

-Ўртоқ Президент, кечирасиз, самолётга қўйиладиган зинанинг мотори тўхтамаган кўринади, шиддат билан келиб урилди…,-деди. Continue reading

Олтинчи қават (Қисса)

qulПрезидент  тансоқчисининг кундалиги

10. Садоқат

Кечқурун Гуля телефон қилди. Эртага муҳим иши чиқиб қолганини ва учрашувни кейинги ҳафтага суришни сўради. Нимадандир жуда хурсанд. Товуши жарангдор. Хаёл қилса телефоннинг ичига кириб ёнимга етиб келса ва қулоғимга бир нималар пичирласа. Мен ҳам айни ҳолдаман. Лекин етиб борганим билан унга бўлган воқеалар ҳақида пичирлай олмайман. Қувончим ва ташвишларимни кўксимга кўмишга мажбурман. Унинг эртага бўладиган учрашувни қолдиргани ташвишимни енгиллатди. Чунки ҳали бирор баҳона топиб улгурмаган эдим. Continue reading

Олтинчи қават (Қисса)

jm1993Президент  тансоқчисининг кундалиги

9.Апачи

Бўлган воқеадан шок ҳолга тушгандим. Қўрққаним йўқ, аммо ҳайрон эдим. Ҳайронлигим воқедан ҳам кўпроқ адам ҳақида. Наҳотки у шундай катта ишларнинг ичида.

-Туш машинадан,-деди адам ва калитни бизни кузатиб келганларга берди.

-Пиёда кетамиз.

-Ада, боя қайси тилда гапирдингиз?

-Навоийнинг тилида. ”Ҳайратул Аброр” деган китобидан олганмиз бу  кодларни. Мана кодлар, мана бу ерда ёзилган ҳаммаси, эрталабгача ёдлаб ол, китобчани қайтиб берасан. Continue reading