Мулоҳаза

ЎЗБЕКСОТАРЛАР

Мустақилликнинг ўнинчи йиллиги нишонлангандан сўнг орадан бир ой ўтиб шу ибора пайдо бўлди. Гап шундаки, АҚШда 2001 йил 11 Сентябрда учқичлар билан Америка рамзлари ҳисобланган биноларга ҳужум қилингандан кейин жилови тортилган эркинликлардан бири бу ерда ғайриқонуний юрган муҳожирларни ушлаш бўлди.

Ушла-ушла борар экан, матбуотда бир хабар пайдо бўлди. Ўзбекистонлик бир эр-хотин ёш-ёш ўбекларни олиб келиб, Америкада сотишар экан. Сотиш деганда табиийки қул каби сотиб юбориш эмас, балки уларни қулдан ҳам баттарроқ шаклда сотиш, яъни уларнинг вужудлари ҳисобига пул қилиш билан шуғулланишар экан. Полиция визаси ўтиб кетган фоҳиша қизлардан айримларини ушлагач, ипнинг учи эгаларига, яъни эр-хотинга борган ва улар ҳам қўлга олинган. Эр-хотин олий маълумотли бўлиб, инглиз тилини яхши билишгани учун ва қизлар билишмаганидан фойдаланиб уларнинг устидан пул қилар экан. Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

 Гулноранинг қора шарпаси

Гулнора Каримова Ўзбек тилини ўрганишга киришибди. Бу хабарни йўллаган – олдин Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида ишлаган ва ҳозир ҳам элчихона билан яқин алоқада бўлган манбанинг таъкидлашича, илгари Кремл коридорларида Россияда устидан иш қўзғатилган Тимошенконинг Украинада туришига жавобан АҚШда судланган Гулноранинг Тошкентда Бош вазир сифатида майдонга олиб чиқиш ҳақида ўйлаб келинган. Аммо бугунга келиб, бу вариантдан воз кечилган ва бошқа режа устида ишланмоқда.

“Озодлик” радиосининг 2005 йилнинг 17-18 июлда ҳавога узатилган “Қурултой” дастурида тингловчиларнинг диққатини бугун энг катта кураш Гулнора Каримова ва президентнинг собиқ қудаси Мақсудийлар орасида кетаётганига қаратгандим.

Гап шундаки, Андижон воқеаларидан кейин Гулнора “мухолифатнинг фаоллашгани ортида Мақсудийлар турибди” деб ҳисобламоқда. Гарчи Мақсудийлар мухолифатнинг озчиликни ташкил қилган қисмининг ортида турган бўлсаларда, Гулнорага маслаҳат берувчилар пашшани фил қилиб кўрсатишлари турган гап. Бундан у қуйидаги таҳликаларни сезиши мумкин: Continue reading

Мулоҳаза

ҚУЛЛАР

Кеча телефонда Тошкентдаги танишим билан анча гаплашиб қолдик.

-Рамазон қандай ўтмоқда?

– Тангри қулларини кам қилмайди. Ҳар кун ифторхўрлик!

-Қимматчилик қаҳатчиликка айланиб қолмаятими, ишқилиб?

-Олдингиларидан ўтса ўтмоқдаки, қолишадиган жойи йўқ. Сомсалар ўша ўша…шўрвалар ўша ўша… ёнига кабоб ҳам қўшилмоқда, ҳатто.

-Одамлар нега нолиб юришибди, бўлмаса?

-Фақат Рамазонда эмас, олдин ҳам тўйларда тўкинчилик, зиёфатларда тўкинчилик, мен сендан қоламанми дегандек мусобақа давом этмоқда. Аёлларни айтмайсизми, ҳар куни бир бошқасини кийишади. Эркаклар эса шариатдан ҳам ўтиб кетишди. Росманасига 4-5 тадан хотинлари бор. Continue reading

Нуқтаи назар

Ислом республикасидан Путин Иттифоқига…(?)

Ўзбекистон яқин келажакда исломий жумҳуриятга айланиши мумкинми? Бу менинг шунчаки саволим эмас, балки анчадан бери кун тартибига тушиб қолган саволдир. Бу саволга мумкин деб жавоб қилса бўлади. Ҳозирча бу ҳол одамларни қамоқларга тиқиш йўли билан орқага сурилмоқда. “Тaъсир-акс таъсир” дейдилар. Золимлик мазкур йўлни тобора қисқартирмоқда.

Маълумки, ҳар қандай диктатуралар ағдарилгандан кейин жамиятларда тубдан ўзгариш қилишга интилувчилар бўлади ва олдинги режимнинг тескариси каби бошқа бир тузум барпо этишга интилинади. Continue reading

Яхши одамлар

ҲОЖИМУРОД ҲОЛВАЧИ

2004 йил, май ойининг охирида Ҳожимурод ака 86 ёшда оламдан ўтдилар. Асли Ўзбекистоннинг Қарши шаҳридан бўлган бу одам қизил империя истилоси пайтида Ватанни тарк этиб, Афғонистонга ўтган ва умрининг охирги йилларида Америкада яшаган эди.

Мен Виржиниа штатига кўчиб келган кунларимда бу ердаги ўзбекларни бирлаштириб бир ташкилот тузиш ҳаракатини бошладик. Йиғилишларимиздан бирида ёнимга новча бир одам келиб ўтирди ва:

-Салом Жаҳонгиржон,-деди ширин бир овозда.

Кейин ўзининг кимлигини айтиб, “Ўғлимни биласиз, у “Озодлик” радиосда ишлаган эди, Усмон Мурод, шунинг отасиман” деди ва ўғлини ҳам ёнига чақирди. Усмон Мурод билан телефонда кўп гаплашган эдик. Аммо кўришмагандик. Шу баҳонада у билан ҳам кўришдик. Continue reading

Билармидингиз?

АБДУРАҲИМ УЧҚУН

Шоир, ёзувчи ва таржимон Абдураҳим Учқун 2003 йилнинг 31 декабрида Саудия Арабистонида 77 ёшида оламдан ўтди.

Ватан дардила бўлдим дарбадар йиллар кўролмайман,

Паришонман анинг ҳажрида бир ерда туролмайман,

Тутуб ғурбат ғубори чеҳрайи зоримни зард этмиш,

Дилим хунобдур ким жўй борида юволмайман.

Ана шундай деб нола қилган марҳум Абдураҳим Учқун ватандан узоқда юрган йилларида доимо соғинч дардида яшади. Бу унинг шеърлари ва ёзган асарлари, шунингдек, таржима қилган китобларида ўз аксини топган. Continue reading

Мулоҳаза

ҚАЙТГАНЛАР ҚАҲРАМОНЛАРДИР!

Ғазнавий зулми даврида бош олиб чиқиб кетганлар Авропа остонасига қадар етиб боришди ва Усмонли, кейин Туркияни қуриб ўша ёқларда қолиб кетишди. Қайтишмади.

Шайбонийхон дастидан Афғонистонга кетган Бобур Мирзолар Ҳиндистонга қадар боришди ва ўша ёқларда қолиб кетишди. Қайтишмади.

Рус истилоси даврида чиқаб кетганлар “Бугун қайтамиз, эртага қайтамиз, Туркистон мустақил бўлса қайтамиз, Ўзбекистон мустақил бўлса қайтамиз” дея ўзларини алдашди. Қайтишмади. Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин ҳам орзулари сароблигича қолди. Continue reading

Адолат томонидагилар

НАЗИР РАЖАБОВ

Назир Ражабов ҳақида илк бор 1970 йилларнинг охири 1980 йилларнинг бошида у Бухорода (у асли ромитанлик-ЖМ) ёнғинга учраган бир йирик корхона биносини қайта тиклаш лойиҳасини тайёрлаб, СССР Давлат мукофотини олганда эшитгандим.

Кейин у жуда ёш бўлишига қарамасдан жуда катта вазифаларда ишлади, Қурилиш вазири бўлди, Наманган вилоят партия қўмитасининг биринчи котиблигидан Самарқанд вилоят партия комитетининг биринчи котиблигига ўтказилганда уни бевосита танидим. У янгича фикрлайдиган, ташаббускор, тиниб-тинчимас, адолат томонида маҳкам турадиган, адолатсизликка чидай олмайдиган бир раҳбар эди.

Илгари Самарқандда худди ана шундай бир раҳбар бўлган-Владимир Николаевич Қодиров. Уни 43 ёшида заҳарлаб ўлдиришган.(Болалар уйидан чиққан халқпарвар Қодиров ҳақида ёзган китобим ошкоралик йилларида “Қишлоқ ҳақиқати” газетасида давомли ўлароқ эълон қилинганди-ЖМ). Continue reading

Оғриқли нуқталар

ЙЎҚОЛИШ

АҚШда бир куни докторга борсам, фамилиясининг ортида “ов” қўшимчаси бор экан.

-Русчани биласизми?-деб сўрадим.

-Дадам оз-моз билардилар, бувим ва бобом яхши билардилар, улар рус бўлганлар,-деди.

Унинг “улар” дейиши аввалига мени таажжубга солди. Аммо кейин тушундим. У шу ерда туғилган, унинг Ватани шу ер ва шу заминнинг асл фуқароси у.

У энди ўзини тўла америкалик деб билади ва фақат бобоси ва бувисини россиялик эканини айтади.

Маълумки, ҳар қандай ғалабанинг ортида йўқотиш ва йўқолишлар бўлади. Марказий Осиёда мустақиллик туфайли вужудга келган янги давлатларда сиёсат бугунги кунга қадар бўлганидек давом этса, озчиликка айланган халқларнинг аста-секин ассимиляция бўлиб, асосий халқ таркибига сингиб кетишига олиб келади. Continue reading

Дилдаги гаплар

Мустақиллик чинори

Америка мустақиллик байрами шу борада Декларация қабул қилинган кунда нишонланади. Ўзбекистондаги каби декларация 20 июнда, мустақиллик байрами 1 сентябрда эмас.

1776 йилдан буён 4-июл куни Америка халқи чин дилдан байрамга, сайлларга, томошгоҳларга чиқади.

Бу халқ-дунёнинг турли бурчакларида турли сабаблар билан ўз ватанига сиғмаган одамлар жамоаси.

Бу халқ-юзлаб тилларда гаплашадиган юзлаб элатлардан барпо топган воҳид улус.

Бу – ҳамма, ҳатто ҳақиқий америкаликлар деб айтиладиган қизил танлилар ҳам бошқа жойдан келган замин. Continue reading

Ҳаёт сабоқлари

ЖЎМРАК ва ЖАМИЯТ

АҚШда ўз уйинг бўлмаса бир ташвиш, ҳар ой катта миқдорда ижара тўлайсан. Ўз уйинг бўлса, яна бир ташвиш. Банкдан олинган қарзни тўлайсан. Бир-икки ой тўламасанг, уйингдан ажраласан. Тўлаган тақдирингда ҳам ташвишлар битмайди. Йиллар ўтавериши билан эса ташвишлар ортаверади.

Уйимиз янги. Бугунга қадар муаммо чиқмаган эди. Аммо энди баъзи кичик ташвишлар чиқмоқда. Масалан, яқинда ҳаммомхонадаги қўл ювадиган жўмракнинг остидан сув оқа бошлади. Ишхонамиздаги бир жувоннинг гапини эсладим׃

-Бундай ишларга мен пул бермайман. Дўконда жуда арзон туради, оламан, ўрнатаман, усталар эса ўн баравар қилиб олишади,-деганди у. Continue reading

Шунақаси ҳам бўлади

ИСТАК

Менда баъзан ”Америкага келган ўзбеклар сиз билан учрашишдан қўрқмайдиларми?” деб сўрашади.

Мен ҳам кўплар қатори бир оддий одамман, ҳар ҳолда қўрқинчли бўлмасам керак.

Бу масаланинг бир томони, бошқа томони эса шу-ки, мен халқимга, Ватанимга, инсониятга қарши бирор жиноят қилган эмасман ва бирор жинояти учун қочиб юрган одам ҳам эмасман.

Бугунга қадар виждонимга қарши ва виждонимни қийнайдиган бирор номақбул ҳаракатга ҳам қўл урганим йўқ. Виждоним буюрганини айтганим, халқ ва ватанга яхшилик келадиган йўлга томон одимлаганим учун кимларгадир ёқмадим. Continue reading

Зеҳният жумбоқлари

ИЛДИЗ

Ўзбеклар бир-бирларини кечира оладиларми? Бу менинг юрагимни ёндирган саволлардан бири. Гап фақат ўзбекликда эмас. Менимча, бунинг жуда чуқур илдизлари бор. Бу ҳолатни араб, форс, дари, паштун ва ўрду тилида гаплашадиганларда ҳам кўрдим. Энг қизиғи, улар яшайдиган мамлакатларда эмас. Балки улар келиб яшаётган демократия диёрида уларнинг демократияни ҳазм қилишлари нақадар қийин кечишини кўриб, ҳайратландим.

20-25 йилдирки, Америкага келиб, ҳалига қадар танқид эшитганда диркиллаб қоладиган бу одамларни кўриб ўзимизнинг ўзбекларимиз ҳақида ўйладим. Минг афсуски, Ғарбнинг ҳавосидан нафас олаётган ўзбекларимизнинг аксарияти ҳам шу аҳволда. Аммо Туркия турклари ҳақида бу ҳақда узил-кесил бир гап айта олмайман. Улар демократик танқидни ҳазм қилишда бошқа мусулмон қавмларга нисбатан анча илдам. Continue reading

Ватанга қайтиш ҳақида

Kўнгил остидаги арслон

Ватанга қайтиш! Бу ҳамманинг кўнгил остида ётган арслони.

Бугун хориждагилардан жуда кўпчилигида элчихонадан виза олиш ва Ватанга бориб-қайтиш имкони мавжуд. Ўзи яшаётган мамлакатнинг сафар паспорти билан борса, чет эллик сифатида виза олиши мумкин. Бундан фойдаланиб бориб келаётганлар ҳам бор. Агар қолиш нияти бўлса, қолиб ҳам кетавериши мумкин. Шундайлар анчагина бўлиб қолди. Биз уларни айбламаймиз. Бунга ҳақли ҳам эмасмиз.

Лекин “сиёсий кураш учун ватанга қайтаман” дейиш, бугунги шароитда сафсатадан бошқа нарса эмас. Чунки Ўзбекистон деган мамлакатда сиёсий курашнинг илдизлари ўлган.

Бугунги режимга мухолифлар агар “сиёсий кураш учун қайтаяпман” деб йўлга чиқишса бу таслим бўлишнинг чиройли кўринишидир. Бундай оқ байроқ кўтарганлар чиққан тақдирда ҳам уларни ҳеч ким қабул қилмайди, назарга илмайди. Continue reading

Тарих сабоқлари

КУНДАГА ҚЎЙИЛГАН БОШ

ёки мустақилликнинг машаққатли йўллари хусусида сўз

МОЗИЙГА МУРОЖААТ

Сайхун ва Жайхун ўраб турган бу заминнинг “пешонаси шўр” экан. Нега дейсизми? Ахир қайси юрт бу қадар кўп азият чеккан, бу қадар кўп талофат берган, бу қадар кўп қони тўкилган? Уч карра тили, етмиш етти марта қўли кесилган бу юртнинг тақдири ҳақида ҳали ҳеч ким аниқ тасаввурга эга эмас ва ҳали бери бу қусур барҳам топмаслиги аниқ.

Кимлар босиб олишни орзу қилмади ва кимлар босиб олмади? Жангу жадалсиз ўтган йили борми бу юртнинг?  Гоҳида Машриқ тарафдан, гоҳида Мағриб ёндан отлар дупури келиб турди, ўқлар ёғилди бошига. Баъзан Спитамен бўлиб кўкдан ёғилган ўққа кўксини қалқон қилди ўғлонлари. Баъзан Муқанно бўлиб ловуллаган оловга кирди жигарбандалари.  Темур Малик бўлиб ёғийга ёпирилди. Жалолиддин Мангуберди бўлиб саманда сакради саркардалари. Соҳибқирон Темур ҳазратнинг ҳам кўксига қонли из бўлди ёвнинг шум ниятлари. Continue reading

Изоҳга ҳожат йўқ

“ҚАЛЪА ИЧИДАН ОЛИНАДИ”

-ОДАМЛАР, эл-улус дардидан кўз юмган ўғил – оқпадар, юрт шаъни учун бош кўтармаган ўғил – сотқин, хоин, бахти қаро, волидаси, миллатига хизмат қилмаган ўғил – қўлсиз, оёқсиз, гунг, кар, кўр, қалби сўқир- мажруҳдир!…

-Одамлар, эл-улус дардини англаб, юрт ташвишини тушуниб, онаизор аламини англаб, миллат қайғусини кўриб курашга отланишга ожизлик қилган, ўзида куч топа олмаган ўғил эса ўлик, яъни тирик мурдадир!…

-Инсон дунёга бир марта келади. У яшаб ўтгач, ким бўлганлигини сағана тошидан билиш мумкин. Бу тошда ё саккизта рақам ва унинг исми – шарифи, икки қатор айрилиқ сатри, нари борса , бир шеър битилар. Аммо одамлар қалбида, юрт дафтарида унинг таржимаи ҳолига ажратилган ўрин анча каттароқ ва кенгроқдир. Бу ерда тоштарош ёки марсия ёзувчи шоир ҳам ожиз. Чунки қалб дунёсининг қаерида кимнинг жойи бўлиши жумбоқ . Юрт дафтарининг қайси саҳифасида ким ҳақида ёзилажаги сир. Ҳар икки ҳолатда ҳам ҳақиқат ёзулгусидир. Таассуфки, жуда кўп жой ва жуда кўп саҳифа бўш. Демак, қанча – қанчамизга фақат совуқ сағаналар тарих, холос… Continue reading

Ўзбекни тижорат эмас, сиёсат қутқазади

МАМЛАКАТГА СОҲИБЛИК

Ўтган йил охирлари эди. Тожик тилидан дарс берадиган одам керак бўлди, самарқандлик бир тожик танишимга айтдим. У׃

-Ака, уйда тожик тилида гаплашамиз. Лекин қолган жойда ўзбекча. Чунки ўзбекча ўқиганмиз. Шунинг учун ўзбек тилида бўлса бажараман,-деди. У билан қачон суҳбатлашсак, “Адашиб исмимни ёзиб қўйманг”, дейди. Негалигини сўрасам׃

-Ўзбекистонга қайтиб сиёсатга кираман, ҳукуматга ишга ўтаман, Ташқи ишлар вазири бўлиш орзуим бор, мен тожик бўлганим билан ота-боболарим Самарқандда яшаб келганлар ва менинг ҳам келажагим шу юрт билан боғлик,-деб Тожикистонга боришни ҳатто хаёлига ҳам келтирмайди. Ўзбек тилини бурро гапиради ва чиройли мақолалар ёзиб ҳам туради.

Бир куни эса Америкада сиёсий илмлар фанидан таҳсил олаётган ўшлик бир ўзбекка׃
-Қирғиз тили бўйича лойиҳа бор экан, одам қидиришаяпти, яхши ҳақ беришар экан, бормайсизми шунга?-дедим.
-Ака, мен қирғиз тилида оз-моз гаплашаману лекин лойиҳа бажарадиган ҳолим йўқ,-деди. Continue reading

Нуқтаи назар

Ислом республикасидан Путин Иттифоқига…(?)

Ўзбекистон яқин келажакда исломий жумҳуриятга айланиши мумкинми? Бу менинг шунчаки саволим эмас, балки анчадан бери кун тартибига тушиб қолган саволдир. Бу саволга мумкин деб жавоб қилса бўлади. Ҳозирча бу ҳол одамларни қамоқларга тиқиш йўли билан орқага сурилмоқда. “Тaъсир-акс таъсир” дейдилар. Золимлик мазкур йўлни тобора қисқартирмоқда.

Маълумки, ҳар қандай диктатуралар ағдарилгандан кейин жамиятларда тубдан ўзгариш қилишга интилувчилар бўлади ва олдинги режимнинг тескариси каби бошқа бир тузум барпо этишга интилинади. Continue reading

Мушоҳада

МАНФААТ ҚЎҒИРЧОҚЛАРИ

Дунё дунё бўлибдики, давлат деган тузилма пайдо бўлибдики, Махсус хизматлар мавжуд. Бу табиий ҳол ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Улар ҳақида жуда кўп китоблар ёзилган, филмлар яратилган ва тадқиқотлар олиб борилган. Дунё сирларига қизиқувчи сифатида шуларга назар соларканман, барча Махсус хизматларнинг ёзилмаган учта қонунияти борлигини кўрдим. Continue reading

Жаҳонгир Маматов:ҲАЙРАТЛИ ҲАДЯ

Ҳар ким дунёни ўз кўзи билан кўради. Юқорида мен зикр этган масалада ҳам ҳар кимнинг ўз қараши мавжуд. Чунки дунёнинг битта ҳақиқати бор, аммо ҳар бир инсоннинг унга нисбатан ўз мезонлари бўлади. Бугунга қадар энг кўп гапирилган ва энг кўп ёзилган давлатлардан бири Америкадир. Кимдир уни дунёнинг енгилмас кучи, дея таъриф этса, яна кимдир орзулар ўлкаси, дейди.

Америка ва Ўзбекистон. Иккиси икки дунё. Осилсанг баланд дорга осил деганларидек, Ўзбекистоннинг баъзи жиҳатларини Америкага солиштирмоқ истади кўнгил. Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

ВАТАН

Инсоннинг киндик қони оққан ерни Ватан дейдилар. Бу тор маънодаги тушунча ва бу Ватан ҳақидаги ҳақиқатни тўла қамраб ололмаган тушунча. Инсоннинг бешик ва тобут орасидаги йўлини Ватан дейдилар. Бу кенг маънодаги тушунча ва Ватан ҳақидаги ҳақиқатни унуттиришга қаратилган тушунча. Хўш, ундай экан аслида Ватан нима? Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

ИЖРОЧИЛИК ЁКИ МАНСАБ ВА МАНФААТ ҚУРБОНЛАРИ

Советлар замонида энг кўп ёйилган иллатлардан бири “хўп, хўп” хасталиги эди. Бу иллатдан донғимиз ҳам чиққани маълум. Яъни тўғри ё нотўғри, ҳақ ё ноҳақ топшириқ олсак, бас-ки юқоридан келган бўлса, оғзимиздан “хўп”дан бошқа сўз чиқмасди. Бундай ижрочилик демократияга зиддир. Демократия фикрлаш минбари. Ҳар қандай масалада иштирок этиш демакдир. Кўр-кўрона ижрочилик эса иқтидорни сақлаб қолиш учун қўлланадиган ҳар турли режимларга хос. Continue reading

Мафкура ва мафкурасизлик ёки тўрт тарзли сиёсат

Совет иттифоқи парчалангач, мустақиллигини эълон қилган жумҳуриятлар коммунистик мафкура домидан қутулганларини кўрсатмоқ учун ўз йўлларини танлашга уринсалар-да ёки ўз йўлимиз бор, дея аюҳаннос солсалар-да, жамиятнинг бутун қатламларини тортанак уяси каби чирмаб олган эски мафкурани тарк этиб, ҳозиргача аниқ натижага эришганлари йўқ.

Бир қарашда бу табиий ҳолга ўхшаб кўринади. Чунки етмиш йиллик асоратдан бир зумда қутилиш кийин. Бунинг устига мафкура бобида адашмоқ, янглиш одим отмоқ давлат учун хам, миллат учун ҳам ўнглаб бўлмас инқирозларга олиб келади. Лекин мафкурасизлик ҳам том маънодаги фожеа бўлиб, халқни ўзлигидан маҳрум этади, яъни мафкурасизлик мафкурага айланади.

Мафкура нима? Инсонларни бир тушунча, мақсад, ҳадаф, ният атрофида бирлаштирувчи ғоя мафкурадир. Мафкура буюк бир ғоя, улкан бир уммон бўлиб, барча инсонлар ирмоқлар сингари унга интилсалар, йўл-йўлакай сойларга, дарёларга айланган каби охирида бутун бир кучга айланадилар. Яъни уммон бўладилар. Бошқа жумҳуриятлар сингари бугун Ўзбекистон ҳам мафкура бобида чорраҳада турибди. Қаршисида тўртта йўл бор: Исломчилик, Туркчилик, Ўзбекчилик ва Халқчилик.

1.ИСЛОМЧИЛИК

Ислом инсонлар томонидан эмас, кўкдан инган ғоядир. Яъни Оллоҳнинг иродаси билан инсонларга кўрсатилган йўлдир. Оллоҳ бу йўлни курсатар экан, инсониятни ундан юришга мажбурламайди. Инсонларга имкон қолдиради. Бу эса Оллоҳ тарафидан одамларга ато этилган ақл учун, бу ақлни ишлатиш учун танилган имкондир.

Мана бир минг тўрт юз йилдирки, бу ғоя дунёда яшамоқда. Маълум бир даврларда Ислом ер юзидаги давлатлардан бир қанчасида иқтидорга айланди. Яъни ғоя, мафкура барча инсонларни бутунлаштириб, уларнинг хоҳиш-истакларини ўзида мужассамлаштирди.

Октябр инқилобидан кейин шўролар асосий диққат-эътиборларини исломий ғояга, умуман, диний ғояга карши курашга қаратдилар. Бунинг ўрнига ўз мафкураларини ўрнатишга уриндилар. Маълумки, рус инқилобидан аввал Туркистон ҳудудида Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонликлари миллат асносида эмас, уммат тамалида қурилганди. Бухоро амирлиги ҳудудларида ўзбек, тожик, барлос, қўнғирот, найман… хуллас, барча инсонлар бир уммат ўлароқ яшар эдилар. Айни шаклда Хива хонлиги ҳудудида туркманлар, қорақалпоқлар, ўзбеклар ва бошка турк қавмлари бор эдилар. Қўқон хонлиги ҳам ўзбеклар билан бирга найманлару қирғизларга қадар, қавмларнинг – мусулмонларнинг хонақоҳи эди.

Хўш, мазкур тамалга қайтиш мумкинми? Мовороуннаҳр мусулмонлари идорасининг собик муфтийси, Робитаи Исломиянинг аъзоси Мухаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 1997 йилнинг 10 майида Би-Би-Си радиосида ўзбек бўлими муҳаррири Ҳамид Исмоилнинг “Бугун Ўзбекистонда Ислом давлати қуриш мумкинми?” деган саволига “Йўқ”, дея жавоб берар экан, буни қуйидагича асослади:

“Биринчидан, бугун дунёда том маънода исломий бўлган бирор бир давлат йўқ, яъни ўрнак олинадиган, бу ишни ҳаётга тадбиқ этишда изидан бориладиган давлатни кўрмаяпман.

Иккинчидан, Ўзбекистон етмиш йил давомида атеистик босим остида яшади. Бугун диний кадрлар, Исломни мукаммал билган донишмандлар оз. Хўш, Ислом давлати қурилса, бу ишни ким билан амалга оширамиз?”

Агар Ўзбекистон ҳудудларидан ташқарига чиқадиган бўлсак, айни қарашни бундан беш йил олдин Тожикистон мусулмонларининг лидери Қози Акбаржон Тўражонзода ҳам “Комсомольская правда” газетасидаги мусобаҳасида ўртага қўйганди. Аслида ҳар бир уламонинг, қолаверса, биз исмларини зикр этган уламоларнинг ҳам кўнгил остидаги орзулари Ислом давлатидир, аммо бунга шарт-шароит йўқлигини эътироф этмоқдалар. Гарчи исломий давлат куришни келажакка қолдираётган бўлсалар-да, умматчилик ғоясини тарғиб этишда кенг фаолият кўрсатмокдалар. Табиийки, Ўзбекистон ҳудудлари ичида эмас.

2. ХАЛҚЧИЛИК

Бу ғоянинг ҳам тарихи узоқ. Бу ғоя ҳам баъзан иқтидорни қўлга кечирди. Россияни тарк этиб, Парижда ва Истанбулда яшаган буюк тарихчи олим Юсуф Акчура 1904 йилда ёзган “Уч тарзли сиёсат“ мақоласида Усмонли давлатида султонларнинг аксарияти исломий йўлни ғоя деб танлаганлари, айримлари эса туркчиликка меҳр қўйганлари ва бир қисми Усмонли халқи мафкурасини умум мафкурасига айлантиришга ҳаракат қилганини таҳлил этади.

Маълумки, Усмонли империясининг ҳудудларида турли миллатлар яшабгина қолмасдан, турли динлар ҳам мавжуд эди. Яъни Китоби бўлган барча динларнинг мансублари бор эдиларки, Усмонли давлати улар билан ҳисоблашмасдан иложи йўқ эди. Фақат мусулмон динини ёки фақат туркчиликни ғоя қилиб олса, аҳволи оғирлашиб қолишидан чўчиган баъзи султонлар “Усмонли халқи“ мафкурасини яратишга киришдилар.

Бу ғоя охир оқибатда Усмонли империясини инқирозга учратди. Лекин бу “ғоя“нинг этагига бошқа бир империя осилди, бу шўролар давлати эди. Етмиш йил давомида Совет халқи деган мафкура “ишланди“. Айникса, Брежнев, Черненко, Суслов каби “даҳолар“ зўр бериб, барча миллатлардан бир миллатни, барча ғоялардан бир ғояни, яъни совет халқини ўртага чиқармоқчи бўлдилар. Улар бу ғоя тантана қилди, дея дунёга жар солишган бир пайтда, империялари ғоясизликдан парчаланиб кетди.

Ўзбекистон мустақилликдан кейин 1992 йилнинг 8-декабрида янги Конститутция қабул қилди. Камина бу Конститутцияга овоз бермаган бир неча “ўжар“ миллатвакилларидан бири. Бугун амалда бўлган ана шу Конститутциянинг биринчи боб, 8-моддасида “Ўзбекистон халқини, миллатидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади“ дейилади. Гарчи мазкур Конститутциянинг 12-моддасида “Ҳеч кайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас“ дейилса-да, кўриниб турибдики, шўролардан меърос қолган халқчилик нафакат бу Конститутциянинг томир-томирига қадар сингган, балки давлатнинг ҳам асосий сиёсатига айланган. Буни Ўзбекистон Президентининг чоп этилган ҳар бир китобини варақлаган киши дарров сезиши мумкин. Аксарият саҳифалар “Ўзбекистон халқи“ дея бошланади ва “Ўзбекистон халқи“ дея тугайди.

Гарчи бу ғоя давлат идораларининг асосий “иш қуроли”га айланган бўлса-да, миллат томонидан ҳазм этилмади. Шу боисдан бу ғояни яшаяпти ёхуд йўлбошчилик қилаяпти, деб айтиш мумкин эмас.

3. ЎЗБЕКЧИЛИК

Баъзилар ўзбекчилик бу халқимизнинг феълу ҳуйидаги айрим фитратларни ифода этади, дея ўртага “Ўзбеклик“ иддаосини ҳам отмоқдалар. Айникса, 1993 – 1994 йилларда, мафкура масаласи тортишилар экан, баъзи тарихчи олимлар “Ўзбек миллати“ ғоясини илгари сурдилар. Маълумки, Туркистон ҳудудида юзларча этник гуруҳлар мавжуд эди. Бу минтақанинг номи Туркистон эканлигидан ҳам кўриниб турибдики, бу ерда яшаган асосий миллат турклардан иборат эди.

Рус империализми томонидан Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон Совет жумҳуриятлари тузилар экан, асосий мақсадлардан бири аввалига туркларни парчалаб, бошқа-бошқа номлар билан аташ ва сўнгра уларни совет халқига айлантириш эди. Совет Иттифоқи таркибида Ўзбекистон Совет Социалистик жумҳурияти тузиларкан, бу геополитик майдонда қанча ўзбек яшаганини бугунгача ҳеч ким айта олмайди.

Қолаверса, бу ғояни илгари сураётганлар яхши биладиларки, ўзбеклар тарихи Олтин Ўрда хонлигидан ва Ўзбекхондан бошланади. Уларнинг иддаосига таянган баъзи ғарб олимлари Ўзбекистон тарихи ҳақида фикр юритар эканлар, бу тарих ўн бешинчи асрнинг охири ва ўн олтинчи асрнинг бошида бошланганини ёзмоқдалар. Хўш, ундай экан, бобокалонларимиз Хоразмий, Беруний, Форобий, Ибн Сино, Амир Темур, Бобур Мирзо замонлари ва ҳатто Мелоддан аввалги олтинчи асрга қадар узанган тарихимиз нима бўлади?

Яна қолаверса, “Ўзбекчилик“ руслар томонидан орамизда нифоқ чиқариш учун ва ўзлигимизни йўқ этиш учун ўртага ташланганини ҳеч ким рад этмайди. Шундай экан, бугун русларнинг орқасидан “қувиб” бораётганимизни изоҳлаш кийин.

Кейинги пайтда баъзи ёзувчилар ва шоирлар хам “Ўзбекчилик“ деган иддаони зўр бериб суғормоқдалар. Уларнинг баъзилари “Ўзбек“ дегани бир миллатнинг номи эмас, бу жуда кўп этник гуруҳларнинг бирикимидир, улар ўзларига бек, ўзларига хон эканликларини ифодаламоқ учун бу номни олганлар, демоқдалар. Ваҳоланки, уларнинг аксарияти Ўзбекистон мустақиллиги кунларида жумҳурият номини ўзгартириш, Туркистон номига қайтиш ва ҳатто пойтахтни азалий бошкентимиз Самарқандга кўчириш тарафдори эдилар.

Кўриниб турибдики, ҳали бир қарорга келганлари эмас. Туғрироғи, кўнгилларининг остидаги гапни айтиш учун юқоридан эсадиган шамолдан кўрқиб турибдилар.

4. ТУРКЧИЛИК

Туркларнинг тарихи баъзиларга кўра, Кўктурклар императорлигига бориб тақалади. Баъзилар эса тарихни Хун императорлигидан бошлаб варақлайдилар. Аммо шу нарса аниқки, туркларнинг тарихи бундан ҳам узоқларга бориб тақалади ва турклар дунёда ўз алифбосига, ўз тилига, ўз маданиятига соҳиб миллатдир.

Турк императорликлари тарих саҳифаларига айланганидан кейин, туркчилик ғояси ўртага чиқди, яъни парчаланган, бўлинган турклар қайтадан бутунлашиш учун бу ғояни илгари сурдилар. Баъзан уни турончилик ҳам деб атадилар.

Туркчилик, айниқса, ўн тўққизинчи ва йигирманчи асрда ғоя сифатида кучланди. Ғарбда унга пантуркизм номини бердилар. Туркистонда Мунаввар Қори, Беҳбудийлар бошлаган жадидлик ҳаракатининг замирида ҳам туркчилик ғояси бор эди. Туркияда Зиё Кўкалп, Исмоил Гаспирали, Заки Валиди Тўғон, Ниҳол Отсиз каби фозилу фузалолар ҳақида гап кетганда, уларни туркчилар, дейишади. Зиё Кўкалпнинг ватани Туркия бўлса, Исмоил Гаспирали қримлик, Заки Валиди Тўғон эса Мунаввар Қорининг ўринбосарларидан бири. Уларни бирлаштирган туркчилик ғоясидир.

Биз бошқа ғоялар тарихига узоқ тўхталмаганимиздек, (Зотан, бу ғояларнинг ҳар бири ҳақида юзларча китоблар ёзилган. Бизнинг мақсадимиз, уларнинг тарихини англатиш эмас, балки бугунги мафкурасизликни кўрсатишдир), бугунги кунга келмоқчимиз. Ҳозир Ўзбекистонда Туркистон, Турон калималари сарбаст, яъни истаган одам бу ҳақда гапириши мумкин. Лекин туркчилик ҳақида гапираётганлар оз.

Аслида эса, барча олимлар ва зиёлилар бизнинг турк эканлигимизни яхши биладилар. Факат Туркияда турклар яшамокда, тарих майдонида эса Ўзбекистон деган давлат ҳам бор. Демак, биз туркмиз деганда, ўзимизни Туркияга боғлаб кўйган бўламиз, шубҳасига бормоқдалар. Ваҳоланки, Туркиядаги турклар Марсдан тушганлари йўқ. Туркистондан кўчиб борганлар ва ўз миллатларининг номини бугунга қадар сақламоқдалар, давлатларини ҳам шу ном билан атамоқдалар.

Шундай экан, биз учун ҳам жиддий тушуниб кўрадиган мавзу бу. Қолаверса, туркчилик учун энг кенг майдон жуғрофий ўлароқ Ўзбекистондадир. Тарихий тамал шу қадар кучлики, истасангиз Алишер Навойи асарларини, истасангиз “Девони Лўғати Турк“ни варақланг, тафаккурингизга биринчи галда турклик шуури ёғилади.

ХУЛОСА ЎРНИДА

Бугун Турк-Ислом ғоясини биргаликда ўртага отишмоқда. Айрим туркчилар, яъни турончилар у ҳолда асли турк бўлган гагаузлар, сахалар ва бошка қавмлар четда қолмайдими, дейишади. Мантиқан тўғри, чунки баъзи бир турк қавмлари бошқа динларга мансубдирлар. Бутун туркларни бир Турон ғояси атрофида бирлаштириш масаласида улар ҳақ. Бу мафкуранинг байроқ тикиладиган сўнги манзили.

Аммо бугун Ўзбекистонда, Туркистонда қайси бир ғоя миллатимизни келажакка етаклайди? Баъзи исломшунослар миллат тушунчасини инкор этиб, факат уммат қаврамига таянадилар. Дин илимдони Обидхон Қори Назаров Би-Би-Си радиосида бу ҳакдаги саволга жавоб берар экан: “Ислом миллатни рад этмайди. Жанобу Аллоҳ ҳар бир миллатни ўз тили, ўз урф-одатлари билан яратган. Қуръони Каримда ҳам инсонлар миллат ва қавмларга ажратиб қўйилгани айтилган. Шундай экан, миллатни кўрмасликдан келиш мумкин эмас. Аксинча, Ислом миллатни ва миллий урф-одатларни ҳимоя қилади“ дейди.

Хуллас, куриниб турибдики, Ўзбекистон мафкура бобида чорраҳада дебсиниб турибди. Ҳукумат бир йўлни танласа, зиёлилар бошқа йўлни, тарихчилар эса яна бошқасини кўрсатмокдалар. Бир қарашда ҳаммаси парча-парча ҳолда яшаётганга ўхшайди, аммо моҳиятига назар солинса, ҳар ким ҳар томонга тортмоқда.

Бизни ташвишлантирган ва бу мақолани ёзишга ундаган яна бир асосий нарса шуки, 1904 йилда Юсуф Акчура бу хусусни қаламга олар экан, Исломчилик, Халқчилик ва Туркчилик ҳақида тўхталган эди. Бир нечта ғоя эмас, балки ягона ғоя миллатни уфққа етаклашини орзу қилганди. Орадан юз йилга яқин вақт ўтгач, бу учликдан якка-ягона ғояга келиш ўрнига тўртинчи ғояни ҳам тортишиб ўтирибмиз. Бу кетишда яна юз йилдан кейин бошқа бир қаламкаш бу хусусда мақола ёзар экан “Қўнғиротчилик“, “Найманчилик“ каби янги ғоялар ҳақида ёзмаса бўлгани. Таассуфки, шунга қараб кетаяпмиз. Вой, миллатимизнинг ҳолига!

Мафкура, ғоя – сиёсат усти тушунчадир. Тўғрироғи сиёсат мафкуранинг зафарияти учун ижро воситасидир. Аммо сиёсатчилар мафкурани сиёсатнинг бир парчаси сифатида кўриб келдилар ва ҳамон шу қолипда қолмоқдалар. Демак, ҳаммасини бошдан бошламоқ керак.

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД,

“ОЗОДЛИК” радиоси, 1997 йил, 14 июн.
HARAKAT JURNALI 2 (9) 1997

Mafkura va mafkurasizlik yoki to’rt tarzli siyosat

Sovet ittifoqi parchalangach, mustaqilligini e’lon qilgan jumhuriyatlar, kommunistik mafkura domidan qutilganlarini ko’rsatmoq uchun, o’z yo’llarini tanlashga urinsalar-da yoki o’z yo’limiz bor, deya ayuhannos solsalar-da, jamiyatning butun qatlamlarini tortanak uyasi kabi chirmab olgan eski mafkurani tark yetib, hozirgacha aniq natijaga erishganlari yo’q. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ Журналист бўлиш бахт ва изтиробдир

Фарғона. РУ мухбирининг саволларига жавоблар

САВОЛ׃ Ҳозир қаердасиз ва ўша ерда бўлишга нима асосий сабаб бўлди?

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Мен ҳозир Америка Қўшма штатларида яшайман. Шунга ҳам ўн йилдан ошиб қолди. Маълумки, кўпчилик четга бориб ишлаб келгиси келади. Айниқса, касби юзасидан. Лекин камдан-кам одам бутунлай кетишни истайди.

Мен гарчи Туркияда ҳам, Америкада ҳам ўз касбимни давом эттирган бўлсамда, Ўзбекистондан ихтиёрий равишда кетмаганман. Ўша кезда ўлим билан юзма-юз қолгачгина кетишга мажбур бўлганман. Бир неча марта бахтли тасодифлар туфайли ўлимдан қутулиб қолдим, лекин тасодиф  доимий эмас. Булар ҳақида китобларимда ёзганман. Бу ерда эса, битта мисол билан чекланмоқчиман. Continue reading