Diktatura qilmishlariga xalq ham aybdor deydigan bo’lsak, u holda zolimning zulmiga sherik bo’lamiz
FIKR: Jahongir oka sizni biz oddiy axoli(xalq)ga qaraganda siyosatimiz haqida tushunchangiz yetarlicha ildamroq sizga savolim shuki nahotki bugunga kelib HAQ Allohu taolodan na xayiqadigan na qo’rqadigan bu(UZB xalqimiz)hammasi ham emas aniqki yarimidan ko’bi yangi Yurt boshi kelgandan keyin ham yaxshi bo’lib ketadi deb o’ylasangiz?
Nega hamma bir narsaga yopishib olgan men Karimov tarafdori emasman biroq shuni aniq bilamanki Uzbekistonimizdagi bu ayanchli vaxshiy holatga yagona KARIMOV sababchi emas. Continue reading →
Халқ томонидан эркин сайланса, уни қўллаш демократия талаби
САВОЛ: Ўзбекистонга кейинги президент бўлиш учун бутун дунёга танилиш керак. Ўшанда бутун дунё ўша одамни қўллайди. Сиз эса ўзингиз ҳам танимган одамни қўлламоқчисиз. Буни қандай тушиниш керак?(Салим).
ЖАВОБ: Гапингизга қўшилмайман.
Дунёни бошқараётган кучлар танилган одамни қўлламайди. Чунки унинг душманлари кўп ва ички жанжал чиқади деб танилмаган одамни олдинга олиб чиқиш сиёсий протоколга кириб бўлди. Буни Афғонистон, Ироқ, Миср, Тунис ва мана энди Сурияда ҳам кўраяпмиз. Бизда ҳам агар шундай кун келиб қолса, ҳамма билан гаплаша оладиган, барча кучлар қабул қиладиган одам танланади. Continue reading →
Гулноранинг президент бўлиш имкони нолга тенглашди
САВОЛ: Агар Гулнора президент бўлса уни ҳам қўллайсизми? Жавобингиз учун раҳмат. Исмоил.
ЖАВОБ: Узил-кесил бир фикрга келишим осон эмас. Модомики, Каримовдан кейинги президентни қўллайман, дер эканман, бунинг жиддий сабаблари бор.
Бугун Гулноранинг президент бўлиш имконияти нолга тенглашди.
Аммо бундан 4-5 йил олдин шарпаси жиддий равишда кеза бошлаганди. Ўшанда уни ИАК турли лавозимларга қўйиб, бошқарувни ўргатмоқчи бўлди. Бироқ жиддий можародан кейин бу фикридан қайтди. Continue reading →
САВОЛ: Мана Каримов икки палатали парламент тузмоқда ва бу Американикидан кейин дунёда иккинчи ўриндаги демократик муассаса бўлишини айтди. Демократияга бундай йўл очилиши Каримовнинг тарих олдидаги катта хизмати эмас-ми?( Юсуф).
ЖАВОБ: Саволингиз кинояга ҳам ўхшаб кетади. Ёки Каримовнинг сессия тугашига беш минут қолганда ўтказган матбуот конференциясида ўзини қандай тутганига қараб, унинг гапларига ишонган ҳам бўлишингиз мумкин. Continue reading →
САВОЛ: Бугун диктатурага қарши ким ҳам нима қила олар эди? (Адҳам, 18 Июл).
ЖАВОБ: Жуда ўринли савол. Ёдимга арманиларнинг Дашноқ партияси томонидан 1898 йилда ёзилган ва ҳар бир армани учун дея тарқатилган бир қўлланмасида, “Душманга қарши (ўша пайтда руслар ва турклар назарда тутилган) сендан қурол билан чиқишинг талаб этилмайди, агар пойафзал тозаловчиси бўлсанг душманнинг туфлисини ялтиратиб қўймасанг, шу сенинг катта улушинг”, деган тавсияси тушди.
Бугун Ўзбекистонда демократия ўрнатилиши учун ким нима қила олади?
Шоирнинг қуроли у ёзган шеъри, унинг сўзидир. Бу сўз маддоҳликдан эмас, адолатдан ёна бўлса бас! Continue reading →
САВОЛ:Ўрта Осиёдаги давлатлараро “совуқлик” қандай ҳал қилиниши(юмшатиш) мумкин? Ёки унда ҳам “ғарб демократлари кўмаги” керакми? (Зокиржон, 5 Июн).
ЖАВОБ: Bу мавзуда илгари кўп ёзганман. СССР парчаланган кунларда бундай совуқлик йўқ эди ва бугунга қадар бу вужудга келтирилди. Шу сабабдан уни вужудга келтирганлар бошқарувда экан, бу ҳақда орзу қилиш ҳам бефойда. Чунки улар жуда майда, шахсий манфаатлари учун асли бир оиланинг фарзандлари бўлган туркистонликларни бугун бир-бирига ёв қилиб қўйдилар. Энди улар ҳатто бир-бирларининг оёқларидан отмоқдалар ҳам. Continue reading →
ЖАВОБ: Шеър ёзиш учун белгиланган жадвалим йўқ. Шоир ҳам эмасман. Аммо кўнглимга бир нарсалар келганда қоралаб қўяман. Масалан, “Дакота йўли”да бир нечта шеърлар ёздим.
Аввал “Алданишга мойил..” деган бир сиёсий шеърдан кейин ана шу янги қораламалардан ҳам бир икки намуна ўқишингиз мумкин.
Алданишга мойил ўзбек шоири,
Бир орден букади алиф қаддини,
Шеъру дили бошқа, бошқа зоҳири,
Гўрков чизиб берар охир ҳаддини.
САВОЛ: Ўзбекистон Олий кенгашининг 1990 йиллардаги сессияларининг стенограммаси сақланиб қолганми?
ЖАВОБ: Ўзбекистон Олий мажлисининг 1990 йилда янги сайланган ХII чақириқ биринчи сессиянинг стенографик тафсилоти китоб ҳолида нашр этилганди. Каримовнинг сирлари тарихга кўча бошлагани унга ёқмади, шекилли, сессияни фақат магнит лентасига ёзиб олсангизлар, етади, деб кўрсатма берибди. Аммо кейинги сессияларнинг бирида ичкарида ҳатто магнит лентасига ёзиб олиш ҳам тўхтатилганини билиб қолдим. Олий кенгаш аппарати котибиятининг раиси Омон Ҳамидович Олимжоновга (Шоир Ҳамид Олимжоннинг ўғли-ЖМ) мурожаат қилсам:
-Эркин акангиз билан гаплашинг, у кишининг изнларини олганмиз,-деди.
Ўзим ўринбосар бўлган ошкоралик қўмитаси раиси Эркин Воҳидовга:
-Бу ахир тарихни йўқ қилиш, тарих олдидаги жиноят-ку?!-десам у киши:
-Жаҳонгиржон, икир-чикирларга ҳам эътибор қиласиз-а?! Каттароқ, муҳимроқ нарсалар ҳақида ўйлашимиз керак,-деди. Continue reading →
Инсон ўз пойдеворида кучли бўлса, уни қандайдир сериаллар буза олмайди
САВОЛ׃ Яқинда сизнинг сериаллар ҳақидаги бир гапингизни ўқиб қолдим. Ҳақиқатдан ҳам китоб ўрнини сериаллар босмоқда ва бу давримизнинг фожиаси эмасми? (Дилбар).
ЖАВОБ׃ Тадқиқотларга кўра асрлар давомида жамиятларда камбағаллик кучайгани сари динлар кучайган. Буни барча динлар тарихида кузатишган. Чунки одамлар мададни ўша манбаъдан қидиришган. Ўзбекистонда ҳам камбағаллар кўпайиб кетди ва ҳукумат истаса-истамаса одамлар мадад нуқтасини қидиришмоқда. Мадад нуқтаси бу инсонни депрессиядан қутқарувчи кучдир. Continue reading →
САВОЛ׃ Совет адабиётининг жонкуяри бўлган ва мустақиллик келиши билан тавба қилиб, кейин ИАКнинг маддоҳига айланган Озод Шарaфиддиновнинг ўғли Алишер Шарaфиддинов ишдан қувилди. Ҳар хил гаплар айтилмоқда, нега қувилган деб ўйлайсиз?(Жавлон).
ЖАВОБ׃ Алишер Шарафиддиновнинг Бош прокурор ўринбосари вазифасидан олингани сабабини сизнинг саволингиздан сўнг Тошкентдаги танишларим билан боғланиб, билиб олдим. Аслида Алишер Шарафиддинов Каримов командасидаги оддий пешкалардан бири эди, у бир мамлакатнинг Ички ишлар вазири ўринбосари, Бош прокурор ўринбосари, генерал бўладиган даражада лаёқатли эмас, дейишади. Лекин кимни лаёқатли дейиш мумкин? Continue reading →
САВОЛ: Ислом Каримовни бунча танқид қиласизлар, у нима қилсин, агар ишдан кетса кўча-куйда уни уриб ўлдиришлари ёки қамашлари мумкин. Шуни билгани учун ўлгунча мансабида қолмоқчи. Шуни ҳам билмайсизларми?( Носир).
ЖАВОБ: Кейинги 20 йилда халқимиз зеҳниятида катта ўзгариш бўлди. Шулардан бири мансабдан кетганга агар у пулдор бўлса, алоҳида ҳурмат кўрсатиш. Каримов бугун ишдан кетса, эртага унга ҳам ҳурмат кўрсатилади. Чунки пули кўп, “контактлари” кўп. Унга фақат ва фақат ўзидан кейин келадиган президент индамаса, бошқа одам индамайди. Continue reading →
САВОЛ: Америкада ҳар бир одам йилнинг бошида “Бу йил давомида қандайдир ишни қиламан”, деган қарор олар экан. Сир бўлмаса сиз қандай қарорлар олдингиз, ичида ватанга қайтиш қарори ҳам борми? (Шокир).
ЖАВОБ: Ҳақиқатдан ҳам Америкада йил бошида одамлар бу йил камроқ овқат ейман, кўпроқ спорт билан шуғулланаман, деган каби қарорлар олишади ва бир-икки ойда унутиб юборишади. Continue reading →
САВОЛ: Ислом Каримов ақлли бўлгани учун бугунгача президентликни ушлаб турибди, агар унинг ўрнига бошқа одам бўлганда қачонлардир қулаб кетарди, дейишади. Шунга муносабатингиз?(Олим).
ЖАВОБ: Ислом Каримовни аҳмоқ эди дея олмайман. Уни айёр-ақлли дейиш мумкин. Қалбида демократия учқуни бўлмаган ақлли одам.
Демократия халқ бошқаруви эканлигини урғуласак, Ислом Каримов якка бошқарувчилар тоифасига кирадиган шахслардан. Бундайлар ҳар доим кўпчиликни ташкил қилган ва ҳозир ҳам шундай.
Ислом Каримов мансабга келганда яккаҳокимлик учун қурилган бошқарув мавжуд эди. Бу бошқарувни ўзгартириш учун метин ирода ва буюк жасорат талаб қилинарди. Чунки аниқ натижа бўлмаслиги ва тахтдан учиб кетиш эҳтимоли ҳам бор эди. Continue reading →
САВОЛ׃ Гулнорани истаётганлар ҳақида деб номлаганингиз жавобни ўқиб менда бошқа бир савол туғилди. Қизини реклама қилишни ИАКнинг ўзи буюрмаганмикан?(Барот).
ЖАВОБ׃ Бу ҳақда олдин ёзгандим. Агар ИАК қизини ўз ўрнига қўйиш қарорига келганда уни дарҳол ҳукуматга катта бир мансабга тайинлаб, иш ўргатарди. Қизи отасига қулоқ солмай қўйганди. Бу эса ИАКнинг қарор олишини қийинлаштирган омилдир. Аммо у қаримоқда ва кундан кунга “ишдан чиқмоқда”. Бу дегани қизининг капризларига кўникмоқда. Буни мойиллик деб ўйлаган ёнидагилар “пахта қўйиш” учун қизини “кўтар-кўтар” қилаётган бўлишлари ҳам мумкин. Бу бир тахмин. Гулнора яна отасини мақтаб қолиши ҳам бежиз эмас. Continue reading →
САВОЛ׃ Ассалому алайкум Жаҳонгир ака! Сизга бир-икки саволларим бор эди. Шулардан биттаси Гулнора Каримова ҳақида. Биров ҳақида яхшими ёки ёмонми бирор нарса ёзилса, бу унинг пропагандаси бўлади, унинг кучи борлигини ва бу куч кимларнидир безовта қилаётганини кўрсатади? Агар ўша одам куч бўлмаса салбий ва ижобий ёзилганлар аста-секин уни кучга айлантиради. Шунинг учун бўлса керак Ислом Каримов ўз рақибларини эсламасликка ва унуттиришга ҳаракат қилади. Continue reading →
САВОЛ: Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчилиги ватандошлар билан алоқалар ўрнатиб, уларни ватан учун хизматга сафарбар қилишга киришгани ҳақида ўқиб қолдим. Уларга ёрдам ҳам беради деган гаплар пайдо бўлди. Шу ҳақда бирор нарса биласизми?(Акмал).
ЖАВОБ: Билганим шуки, бирорта давлат бугунга қадар мамлакатни тарк этиб, ўзга юртнинг фуқаролигини олганларга самимий ёрдам берган эмас. Аксинча ёрдам бериш алдови билан улардан фойдаланган, жосуслар етиштирган, ўзига келадиган хавфни бартараф этган. Бу шундай бўлган ва бугун ҳам шундай.
Жуда кўп давлат раҳбарининг-айниқса, диктаторларнинг-хориждаги ватандошларни назоратга олиш учун махсус фондлари бўлади. Бу фонддаги маблағларни разведка идоралари, элчихоналар ва турли жамиятлар орқали ишга солади. Continue reading →
САВОЛ: Саҳифангиздаги савол-жавоб бўлимини деярли ҳар куни ўқиб бораман. Лекин шу кунгача Президент Ислом Каримов ҳақида бирор бир яхши тарафини ёки яхшилаб ёзган сифатларини учратмадим Наҳотки у одамда бирор бир яхши сифатлар бўлмаса? Агар бўлса, улар қайсилар? Олдиндан катта раҳмат.(Нодирбек)
ЖАВОБ: Истаган Ўзбек матбуоти ва китобларини қўлга олсангиз, Каримов ҳақида мақтовдан бошқа нарса топа олмайсиз. Ҳамма унинг “яхши сифатлари”дан гапиради. Шундай экан таққослаганда бизники уммон олдида қатрадир.
“Ҳар куни ўқиб бораман” деган гапингизга унча қўшилмайман. Чунки илгари ҳам худди шундай саволга жавоб қилгандим.
Энди менинг ҳам сизга бир неча саволим бор, Нодирбек!
Сиз балки менинг ҳам ўша маддоҳлар сафига қўшилишимни истамоқдамисиз?
САВОЛ: Омон Матчон ҳақида биласизми? Яқинда унинг қувғинга учраганини эшитдим, шу ростми? (Ёрқин).
ЖАВОБ: Омон Матчон… мен ўзини ва ижодини ҳурмат қилган, ажойиб, бетакрор шоир.
Совет даврида унча-бунча гапни асарлари орқали айта олган икки адиб бўлса, бири Эврил Турон ва иккинчиси Омон Матчон деб биламан.
1970 йилларнинг бошида бир куни талабалар шаҳарчасидаги маданият саройига борсам, ёш шоир Омон Матчон билан учрашув бўлаётган экан. Унинг шеър ўқиши ўзига хос ва жозибали эди. Мени қойил қолдирган яна бир нарса у икки соат давомида тўхтамасдан шеърларини ёддан айтиб берди. Ҳар бир шеърдан кейин худди бу соҳилдан у соҳилга ўтган каби қўлини бир айлантириб оларди-да давом этаверарди. Охирида эса бир достонини ёддан айтиб берди. Continue reading →
Ўз исмини “Камина” деб атаган ўқувчимизнинг “Замондош”га ёзган хатига Жаҳонгир Муҳаммаддан муносабат билдиришни сўрадик.
Камина׃ Замондош таҳририятига аввал ҳам бир-икки марта шу Исматни номини атаманглар, деб илтимос қилгандим. Афсуски Каримов боққан бу МХХ лайчасини яна одам қаторида афти акс этган расми билан сайтга қўйибсизлар.
Исмат Хушев ва унга ўхшаган яна бир нечта нусхалар борки уларда на ор, на номус, нада виждон, нада эътиқод бор!
Исмат кабиларни бугун Ўзбекистонда миллионлаб нусхада учратиш мумкин. Шунинг учун ҳам ўзбек ҳалқининг пешонасидан шўри аримаяпти. Continue reading →
Инсон ўз камчиликларини ўзи кўра олганда у мукаммал зот бўлур эди
САВОЛ: Кузатишимча сизнинг душманларингиз жуда кўп экан. Ҳатто мухолифат орасида ҳам. Гарчи сизнинг жасоратли эканлигингизга тан беришса ҳам барибир сиз ҳақингизда яхши фикр билдирмайдиганлари ҳам анчагина эканлигини кўрдим. Буни нимадан деб ўйлайсиз? Ўз камчиликларингизни ҳам кўрасизми ёки фақат бошқаларнинг камчилигини қидирасизми? (Асламбек, 17 Май).
ЖАВОБ: “Дўст ачитиб айтади” деган ҳам биз, “Танқид отангга ҳам ёқмайди” деган ҳам биз…
Мен бировнинг камчилигини кўриб, айтмай кетишликни ўша одамга нисбатан душманлик қилиш деб биламан. Бу ҳисни кўтариб юролмайман. Айтаман ва енгил тортиб йўлимда давом этавераман. Бу менинг характерим ва буни ўзгартира олмаслигимни ҳам биламан. Менинг камчилигимни айтганлардан бирортасидан хафа бўлган эмасман, аксинча ҳурмат қиламан. Лекин менга туҳмат қилса, ноҳақлик қилса бунга ҳам кўз юмиб кетмайман. Кўз юмиш қўрқоқлик. Continue reading →
САВОЛ: Жаҳонгир ака, ўзбекчилик билан ўзбеклик фарқи нимада? Иккаласи биттта нарсами?
Ҳурмат билан Равшан.
ЖАВОБ: “Ўзбекчилик” дегани бу одатларимиз деганидир-тил нуқтаи назаридан.
Реал воқелик нуқтаи назаридан бугун хурофот ва иллатларни хаспўшлаш ёки таъкидлаш учун айтиладиган ибора.
Камина “Ўзбекчилик” нима? деб ёзганда бу сўзни қўштирноққа олгани эса, унинг китобий, луғавий маъносини эмас, балки иллатларни назарда тутганимдир. Ҳар бир халқнинг фазилатлари қаторида иллатлари ҳам бор.
Ўзбеклик дегани мутлоқ бошқа нарса. Бу ўзбек халқига мансублик деганидир. Ўзбеклик ва ўзбекчиликнинг фарқини билмаслик ҳам “ўзбекчилик”дир. Continue reading →
You must be logged in to post a comment.