Сиёсий сатира

mushtumОқсарой ҳангомалари

3. “Ким эдигу ким бўлдик?”

“Катта” ҳаммага бир-бир шу саволни бермоқчи бўлди. Аввал хотинига юзланди:

– Ким эдигу ким бўлдик? Нима деб ўйлайсан?

Хотинининг гапи тилининг учида экан. Жавраб қолди:

-Эр-хотин эдик… болаларимиз билан бирга яшардик… қизларимиз опа-сингил эди… невараларимиз бор эди… бахтли эдик…энди ким бўлдик? Қариган чоғимизда яна?

-Бас! Ман нимани сўрасам сан нима дейсан?- “Катта” қўл силтаб эшикка қараб юрди. Хонасидан чиқаётганди қизи кириб келди. Уни ҳам синаб кўрмоқчи бўлди. Қизининг ҳам жағи осилиб қолди: Continue reading

Сиёсий сатира

kitobОқсарой ҳангомалари

2.Бўйиннинг бурчи

”Катта”  Анвар қорини ёнига ўтқазди ва׃

-Ҳазрат, сизни отиб кетишганмиди?-деди

-Ҳа, ҳа… пичоқлаб кетишувди. Анча бўлиб кетди. Адашмасам, 2009 йилда эди, 31 июлдамиди?!

-Соати ҳам эсингиздами?

-Минг карра узр, аниқ соати эсда қолмаган, қарияпмизда…,-деди Қори ака қўлини кўксига қўйиб.

-Ҳа, мани ҳам эсимда кўп нарса турмайди. Ўшанда бир ҳафтадан кейин ишга чиққан эдингиз-а?

-“Чиқсин” деб амри-фармойиш берган экансиз, ҳукми шоҳ, ҳукми Худо деб чиққанмиз. Continue reading

Оқсарой ҳангомалари

iak_va_mufti1.Жон ва жой

”Катта” ёнида ўтирган муфтига савол отди׃

-Сиз ҳам мени дуо қиласизми?

-Тақсир, сизни дуо қилмасам кимни дуо қиламан,-деди муфти овозининг пардасини тушириб.

-У ҳолда нега бу гапни бунчалик секин, пичирлаб айтаяпсиз?

-Тақсир, ўзингиздан қолар гап йўқ, дуо тилда эмас, дилда бўлади. Агар биз дуо қилмаганимизда…, -муфти бирдан гапини ютиб юборди.

-Ўлардингиз демоқчимиз?- ”Катта” кескин оҳангда сўради.

-Худо сақласин, тақсир… Илоҳим сиздан олдин бизнинг жонимизни олсин, биз ўлайлик, сиз узоқ яшанг! Continue reading

Дилдаги гаплар

taviat4Миннатдорчилик

Инсон ўзи билмаган ҳолатда самимийлигини ёки аксини, кимнидир ҳурмат қилишини ёки тескарисини ошкор этиб туради. Бошқача айтганда ишоратлар беради. Байрамлар, тўйлар, туғилган кун, ҳамдардлик пайтлари каби яхши-ёмон кунлар бунга баҳона.

Камина баъзан буни унутиб қўяман ва энг яқин дўстларни ҳам вақтида қутлашни бажара олмайман. Бу ҳақда кейинроқ билиб қолсам, кўнглим хижолат тортиб юради. Чунки ўша одамда каминанинг самимийлигига ва уни ҳурмат қилишимга шубҳа пайдо бўлиши мумкин. Бу инсоний инстинкт.

Шунинг учун ҳам муҳим саналарда икки энлик мактуб юборолмаганим – дўсту танишлардан узр сўраб қўймоқчиман. Мана 59 ни “думалатиб”, 60 нинг диёрига қараб қадам қўйдим ва энди ана шу нуқсимни тугатишим кераклигини англаб турибман. Қўлимдан келадими, йўқми, билмайман. Чунки бу ҳам бир қобилият ва бир санъатдирки, ҳар ким ҳам уддалай олмайди. Continue reading

Китобдан боблар (4)

qiyomat_kuniҚИЁМАТ КУНИ

Тарихий-замонавий роман

Мериланд штати. Эликот шаҳри

Саиджоннинг фиғони фалакда. Буни телефонни қулоғимдан узоқроқда тутиб турганимдан ҳам билиш мумкин. Лекин “ҳужумларим” оз-моз иш бермоқда. Фалакдаги фиғон баъзан “ерга тушиб” ҳам қолмоқда. Афсуски, кўпга эмас, доимийга эмас.

-Ака, Ўзбекистон ҳукумати тезлик билан  армиясини киритиб,  Қирғизистонда ҳокимиятни қўлга олиши керак. Бошқа йўли йўқ. Бўлмаса, Каримов бутун ўзбеклар олдида хоинлик қилган бўлади…

Хоинлик нима ўзи? Аҳдини, ваъдасини, қасамини бузмоқ. Баъзан фирибгарлик, муттаҳамликни ҳам хоинлик деймиз. Лекин асосий маъноси бу кишининг ўзи мансуб бўлган ижтимоий қатлам ёки халқи, ватани, дўстининг мафаатларига зид иш тутиши, душманлар билан ҳамкорлик қилиши, душман томонга ўтишидир. Саиджон ана шу маъносини назарда тутмоқда ва ҳақ.

У Ўзбекистон раҳбарининг дунёдаги бутун ўзбеклар олдида бурчи, масъулияти. аҳди бор деб ўйламоқда. Аммо Каримовга кўра, унинг бундай бурчи йўқ, Қирғизистондаги воқеалар бу уларнинг ички иши. У ўзини “Асосий Қонунда бундай бурчим йўқ” деб ҳам оқлаган бўлди. Continue reading