”Катта” ёнида ўтирган муфтига савол отди׃
-Сиз ҳам мени дуо қиласизми?
-Тақсир, сизни дуо қилмасам кимни дуо қиламан,-деди муфти овозининг пардасини тушириб.
-У ҳолда нега бу гапни бунчалик секин, пичирлаб айтаяпсиз?
-Тақсир, ўзингиздан қолар гап йўқ, дуо тилда эмас, дилда бўлади. Агар биз дуо қилмаганимизда…, -муфти бирдан гапини ютиб юборди.
-Ўлардингиз демоқчимиз?- ”Катта” кескин оҳангда сўради.
-Худо сақласин, тақсир… Илоҳим сиздан олдин бизнинг жонимизни олсин, биз ўлайлик, сиз узоқ яшанг!
-Яхши… яхши… жонингизни қўяверинг, жойингизни бўшатинг!- деди ”Катта” сирли жилмайиб.
Муфти бўшаб қолган қопдек ўзини кўтаролмай қолди. Ранги учиб, қўллари қалтираб, лаблари қуриб, тили аранг айланди׃
-Тақсир, шунча хизматингизни қилдим…
-Ҳай.. ҳай… ҳали кўп хизмат қиласиз бизга,-деди ”Катта” унинг елкасига қоқиб.- Ҳозир қори ака билан ҳам гаплашиб қўймоқчиман, у кишига жой беринг демоқчийдим.
Жаҳонгир Муҳаммад.
Filed under: Оқсарой ҳангомалари |
Leave a Reply