Ўзгармаган мавзулар

РУСЛАШТИРИШtil

Ўзбек тили давлат тили бўлгани ҳолда Ўзбекистонда давлат бошқаруви рус тилида юритилади. (Хабарлар оқимидан).

Бундан беш йил олдин Бразил-Амазон гуруҳига кирувчи Суруваҳа тилида гаплашувчилардан саккиз киши заҳар ичиб, ўз жонига қасд қилганди. Маълум бўлишича, улар ўзаро муомала воситаси, дунё билан алоқа кўприги ва Худога сиғинишда руҳиятларини ифодалайдиган она тиллари йўқолиб кетаётганига қарши исён сифатида ана шундай аянчли қисматни танлаган эканлар.

Она тили инсонга жон қадар азиздир. СССР йиқилиб кетаётган кунларда Ўзбекистонда ҳам ўзбек тилини давлат тилига айлантириш ҳаракати бошланган ва бу ҳаракат миллионлаб одамларни бирлаштирган эди. Continue reading

Ўзбекистон манзаралари

iakЙИЛЛАРНИ НОМЛАШ

Ўзбекистонда қайси йил қандай ном қўйилиши ўша йилда ўша соҳада ўпирилишлар юз беришидан дарак бермоқда. (Хабарлар оқимидан).

1988 йилда журналистик сафар билан Афғонистонга бордик. Пулихумри шаҳрида бир тепаликда икки аср олдин қурилган ғарбона саройда тўхтадик. Бино худди тўрт-беш қаватлига ўхшасада, аммо икки қаватли эди. Биринчи қавати асосан кириш жойи׃ кенгиш, мажлислар залига ўхшайди. Иккинчи қаватда эса, ётадиган хоналар. Ҳар бир хонанинг каттагина балкони бўлишига қарамай, яна битта умумий, усти очиқ балкон бўлиб, зиёфатлар шу жойда ўтказилар экан. Continue reading

Tarixiy-zamonaviy roman

qiyomat_kuniQIYOMAT KUNI

-1-

Toshkent. Oqsaroy.

-Soipovni sen otdingmi?-dedi Karimov Inoyatovga sim qoqib.

-Yo’q, men otganim yo’q!

-Bilaman, sen otganing yo’q! Lekin seni bolalaring otdimi deyapman?

-Yo’q, ular ham mendan so’roqsiz bir ish qilmaydilar va men ham sizdan so’roqsiz bir ish qilmayman.

-Unda nega hamma Continue reading

Диктатура манзаралари

aldarkusaКАЛЛАГА КЕЛГАНИНИ ҚИЛИШ

Ўзбекистон сиёсатида юз берадиган воқеаларнинг ҳар бири битта латифадир. (Хабарлар оқимидан).

Каримов “кашфиётлари” борасида гап кетар экан, битта шахс шунча нарсани ўйлаб топса ва амалга оширса, демак унинг қобилиятига қойил қолиш керак, деганлар ҳам бўлиши аниқ. Бунинг устига ҳаммамиз “Тарихда шахснинг роли йўқ, шахсни муҳит етиштиради” каби назариялар таъсирида улғайганимизни ҳисобга олсак бу савол янада бўртиб кўринади.

Иккинчи бир гуруҳ эса, ҳамма нарса Худодан, балки Каримов ҳам бу халқнинг бошига Худонинг юборган балосидур, айбни ўзимиздан ҳам излайлик, дейиши мумкин.

Яна бир тоифа эса, ҳар қандай одамнинг камчиликлари ва ютуқлари бор, Каримовга ҳам шу нуқтаи назардан қараш керак, дейиши мумкин. Нафақат дейиши мумкин, балки шундай саволларни тез-тез олиб ҳам тураман. Ана шунда олис бир қишлоқдаги отахон ёдимга тушади. Continue reading