Москвада хориж дипломатлари ўртасида 1 июнь куни ўтказилган гольф бўйича хайрия турнирида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов энг яхши ўйинчи, деб топилди. Ўзбекистонлик дипломатнинг спортдаги бу шахсий ютуғи тўғрисидаги хабарнинг, бир қарашда, АҚШда яшаётган ўзбек журналисти Жаҳонгир Муҳаммад билан бугунги OzodNazarда ўтказилган суҳбатда тилга олинган бошқа мавзуларга алоқаси йўқдай. Лекин бу бир қарашда, холос. Аслида эса…
Ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Дмитрий Тихоновнинг тазйиқлар ортидан мамлакатни тарк қилиши қабатида ўзбекистонлик қочқинлар муаммоси яна жамоатчилик эътиборига тушди.
“БМТнинг Қочқинлар ҳақидаги конвенциясини суиистеъмол қилиб¸ Ғарбдаги яхши ҳаëтга шерик бўлиш илинжида ўзини Ўзбекистонда сиëсий ва диний тазйиққа учраган қилиб кўрсатаëтганлар сони кўпаймоқда”, деган иддаолар ҳам пайдо бўлди. Continue reading →
Келин жуда чаққон, ошпаз, ширин сўз чиқди. Қайнона аввалига жуда хурсанд эди. Қизи келинга меҳр қўйиб, икки гапнинг бирида уни мақтай бошлайди:
“Овқатлари жуда ҳам ширин…”
“Кийимларимни дазмоллаб қўйибдилар…”
“Дарсимга ёрдам бердилар..”
Бир куни хола қизига:
-Келин қурмағур телефонда сени кимгадир ёмонлаётганини эшитиб қолдим, унга кўп ҳам ишонма, ҳамма гапингни айтма,-деди.
Бошқа кун келинига:
-Кеча қизимни жеркиб бердим, нима эмиш, сиз пиширган овқатларда мазза-матра йўқ эмиш. Мабодо бир нима деса, кўнглингизга олманг болам, парво ҳам қилманг.
Шунга ўхшаш гаплар такрорланаверди, болдиз жуволдизга, келин бегизга айланди.
Кейинчалик хола: Continue reading →
Каримов президент этиб сайланган пайтида кўп такрорлаган гапларидан биттаси “Биз ҳеч қайси идеологиянинг орқасидан кетмаймиз” деган гап эди. Кўп ўтмай “идеология” сўзи “мафкура” билан алмаштирилди. Ўзбекистоннинг ўз миллий мафкурасини яратиш ҳақида эса гапирилаверди. Аммо бу қуруқ гапдан нарига ўтмади. Чунки унинг мақсади мафкурасизлик ўрнатиш эди. Шундай бўлди ҳам. Ўзбекистоннинг бугунги миллий мафкураси бу мафкурасизликдир.
Ҳурматсизлик
Шу кунларда “Севишганлар куни ўрнига Бобур куни” деган гаплар кўп айтилмоқда. Continue reading →
4 февраль куни Ислом Каримов кутилмаганда ўзининг кўпдан синалган генерал-ҳокимларидан бири Аҳмаджон Усмоновни шармандали тарзда ишдан олиб ташлади. Бунинг ортидан сенаторлик дахлсизлигидан ҳам маҳрум этилган Усмонов¸ жиноий жавобгарликка тортилиш таҳликаси остида қолган Каримов кадрларидан яна бири.
Президент кўпдан ўз ҳокимияти хизматини қилиб келган Усмоновни “таниш-билишчилик”¸ жиноий гуруҳлар билан ялоқхўрлик қилиш каби ишларда айблади.
Шу билан Каримовнинг ўзи аввалига мақтаб амалга қўйиб¸ сўнгра яна ўзи ëзғириб амалдан олиб ташлаган ҳокимлар сони яна биттага кўпайди. Continue reading →
АҚШ шарқида қор бўрони. Ўнта штатда фавқулодда ҳолат. Аэропортлар ёпилган. Буни юз йил ичидаги “энг таҳликали” қор бўрони дейилмоқда. Камронбек билан кеча кечга томон ва бугун қор ёғишни кузатдик. Бугун унинг дадаси билан қор курашга уриндик.
Уч-тўр кун олдин Фейсбукда эьлон қилган мақолам ҳам шу мавзуда.
Яна Америка ҳақида (Носиёсий мавзу)
Америка халқининг, бошқарув тизимининг курашчанлигига қойил қоламан. Бу ердаги табиат офатлари бошқа жойда юз берса, билмадим, нима бўларди? Continue reading →
Дунёдаги жуда кўп мамлакатларнинг номи ўша ердаги туб халқнинг номи билан боғлиқ. Ўшандай шароитда бошқа халқлар у ерга бегонадек, иккинчидек туюлади. Айниқса, у жойда демократия, эркинлик мавжуд бўлмаса.
Америка бундай эмас. Чунки Америка ҳамма халқларнинг – муҳожирларнинг ватани. Бугунгача ҳам шундай, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Бу шунчаки гап эмас, Асосий Қонун ва бошқа ҳужжатлар билан ҳам кафолатланган. Буни бузадиган куч топилмади ва топилмайди ҳам. Continue reading →
-Мени ҳимоя қилиш керак бўлса ҳамма ишни ташлаб оқ кўйлак-оқ иштон қидирасанми? Аввал бироз рақсга тушиб баданингни қиздириб оласанми? Йўқ, сен чақмоқ бўлишинг керак. “Қарс” этдими сен ҳам қарсиллашинг керак!-деди.
Шундан кейин у ердаги болалар билан “ит-мушук” бўлиб сакраб-сукраб тургандик семиз, пакана бир киши кириб келди. Унинг орқасидан эргашган йигитнинг аққол чиниққанини ҳар қандай одам ҳам сезиши мумкин. Аммо унинг кунгфуни ўрганганини ҳамма ҳам сеза олмайди. Кунгфу билган одам ўнг оёқни оғирроқ ва чап оёқни енгил тортади. Унинг “саломи” битта оёқда туриб, биттасини тепага кўтариб, қўл бармоқларини чангалга айлантириб икки томонга узатишдир. Демак, “ит-мушук”дан “шер ва қоплон” жангига ўтамиз…
Бир зумда болалар кўздан ғойиб бўлишди. Президент семиз одамнинг саломига алик ҳам олмай Continue reading →
Ёшинг кетаверса ёш бола бўлиб қоласан, деган гапни эшитгандим. Ўзим ёш боламан. Лекин мана бу Президент ҳам ёш бола бўлиб қолганга ўхшайди. Бўлмаса шунақа гапларни айтадими, деб ўйлаб турсам жиддий савол бериб қолди:
-Қанақа мошинни яхши кўрасан?
Бўйнимни қисдим.
-Биламан! “Бэ-эм-вэ”, “беш экс”,-деди ўзи.
Бу машина кимнинг ҳам орзуси эмас. Ёш бола борми машина маркасига қарайди, юраги ўша машина балонининг айланиши билан баробар югуради. Лекин бу одам ҳамма нарсани қаёқдан билаяти? Адамнинг гапи рост чиқди. ”Унга ёлғон гапирма, у ҳамма нарсани билади” деганди. Continue reading →
Президентнинг ишхонаси олтинчи қаватда экан. Бизни лифт ёнида қарши олган икки киши адамга “чест” бериб менга ҳавас билан қарашди:
-Шеф ўғлингиз ҳам ўзингига ўхшар экан…,-деди биттаси.
-Ўғлим бўлгани сенга уни текширмаслик учун асос бўладими?-Адам жиддий оҳангда сўради.
Ҳалиги одам шошиб қолди ва дарҳол мени сийпалаб текшириб чиқди. Кейин “бўлди” дегандек елкамга уриб қўйди.
“Ҳамманинг елкасига уриб қўясанми?” дегандек адам унга ўқрайиб қаради.
Оёқ остига қип-қизил гилам тўшалган. Назаримда мени текширган одамнинг юзи ҳам шу гиламдек қизариб кетди. У адамдан қўрқар эканми ёки уялдими билиб бўлмасди. Continue reading →
Биз “дада” дегани самарқандча, тожикча, “ада” дегани тошканча, ўзбекча деб билардик. Бу миямга қуйилиб қолган. Ўчирсам ҳам ўчмайди. Ўлгунимча ҳам “ада” десам керак. Зотан тилим ҳам “дада”га айланмайди, “ада” дегани ўз-ўзидан чиқиб кетаверади.
Адам ботиний кўриниши билан Президентга жуда ўхшайди. “Ичимдагини топ” дейдиган одам. Ўзини ҳаммадан ақлли деб ҳисоблайди. Энг мукаммал нарсадан ҳам камчилик топишга уринади. Рост билан ёлғонни ажрата олмайди. Ҳамма гапни ёлғон деб ўйлайди. Жаҳли чиқса ойлаб гаплашмайди. Қачонки ўзинг пушаймон бўлиб, бош эгиб борсанг, “Бўпти” деб қўяди. Ойимнинг бор-йўқлигиини ҳам билмайди. Мен қанчалик Президентга соя бўлсам, ойим адамга шунчалик соя. Адам бу сояни севмайди ва сезмайди ҳам, бор-йўқлигини билмайди. Президент ҳам шундай эди. Аммо кейинги пайтда ўзгарди. Унга нима бўлди билмайман. Соясига диққат қила бошлади. Continue reading →
-Сиз томонларда сўфилар ўтган. Уларнинг ҳаётини ўрган, улардан дарс ол, бўлмаса умринг қамоқда ўтади ёки пешанангдан отиб кетишади,-деди.-Бугунгача сенга айтган кўп гапларимни тушунмадинг. Агар сўфилар ҳаётини ўргансанг нима деганимни англаб етасан.
Уста Вун мени ёмон кўриб қолганди. Сабабини биламан. Унинг шогирдларини “бир тийин” қилиб ташладим. Қайсини қаршимга чиқарган бўлса, судраб обкетишди.
Вун Москвада ҳам дарс берган. Тошкентда ҳам бўлган. Русчани яхши билади. “Хитойда ўрганганман,” дейди.
Ундан дарс олиш учун ҳатто Америкадан ҳам келган талабалар бор. Кўп шогирдлари турли мамлакатларда “вип”ларни қўриқлашар экан. Шунинг учун обрўси катта. Ўзига бинo қўйган. Қизиқ-қизиқ гапларни айтади.
-Куч назорат қилинсагина кучдир,-деди бир куни.-Агар назорат қилсанг уни минасан, бўлмаса остида қоласан. Continue reading →
Исмим Таймур. Аслида Темур деб от қўйишган. Ҳужжатимни ёзган одам “Таймур” деб ёзган. Нега бундай қилган билмайман. Аммо ўзимга ёқади. Темур деган от тиқилиб ётибди, Таймур эса битта. У ҳам менда.
Фақат Президент “Тайчи” дейди. Бу менга ёқмайди. Худди камситганга ўхшайди. Аммо буни унга қандай айтаман? Ҳаққим йўқ. Фақат жим туришим керак, ҳатто мени урса ҳам. Унинг саволларига ҳам жавоб бермаслигим керак. Унинг соясиман-да. Соя гапирмайди. Қоида шунақа.
Қоидани унинг ўзи бузди. “Соя”ни гапиртира бошлатди. Шунда ҳам оз гапиришга ҳаракат қиламан. Гаплар кўнглимдан тошиб кетмаслиги учун кундалигимга ёзиб қўяман. Аслида бу ҳам қатъиян мумкин эмас. Билиб қолишса судсиз-терговсиз йўқоламан. Шарт шунақа ва ўзим ҳам бунга рози бўлиб ҳужжат имзолаганман. Continue reading →
Узтоз билан Турк дунёси қурултойида. Измир.(1994).
СССРни зирқиратган ўзбек
Йиқилмас чинор
Биз боболари, ўтмишдошлари билан жуда ҳам фахрланадиган халқмиз. Лекин баъзан режимгагина ёққанларни қўшилиб мақтаймиз, ёқмаганларини эсламаймиз. Худди Советлар Иттифоқини узоқ йиллар давомида зир-зир титратган Боймирза Ҳайитни ёдга олмаганимиз каби.
Боймирза Ҳайит Туркистон тарихининг 20-асрдаги чинорларидан биридир. Яна ҳам аниқроқ айтсак, улкан чинори. Чунки Туркистоннинг 20-асрнинг биринчи ярмидаги тарихини ёритишда унга тенг келадиган бошқа олим йўқ. Ўша даврда йўқ эди ва ҳалига қадар йўқ.
Оқни оқ, қорани қора дегани учун уни “Ватан хоини” деб атадилар. Бу ибора унга нисбатан ўз мазмунини йўқотди ва ватансевар англамига келди. Чунки ўша кезда ватанини Боймирза Ҳайит каби кучли севадиган бошқа одам бўлмагани ва “Ватан хоини” калимаси доим унга қарата айтиб турилгани учун ҳам бу ибора ўз мазмумини ўзгартирди. Continue reading →
Жаҳонгир Маматовнинг ижоди ва ғайрати ўзбек миллатининг ҳақиқатни билиши, зулм кишанларини парчалаши, озод ва фаровон бўлиши учун қилинаётган олиҳимматдир. «Туронзамин» баъзан тўхтаса, жафокаш ўзбекни қамраган зулмат қуюқлашади, дардларига даво излаш сустлашади. «Туронзамин» машъали ҳеч – бир кун ҳам, бир дақиқа ҳам сўнмасин!
Эл истаги
Ўзбекистонда чорак асрдан зиёд давр мустабид Ислом Каримов, унинг малайлари ва кўппаклари ўзбек ва ўзбекистонликларни талаш, қамаш ва ўлдириш, Конституция ва қонунларни бузиш эвазига “ушлаб” турган ҳокимиятни қўлдан чиқармаслик учун ҳар қандай ёлғон, қабоҳат, жиноят ва ваҳшийликдан қайтмасликларини ошкор қилди. Continue reading →
OzodNazar эшиттиришининг бугунги меҳмони Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати¸ журналист Жаҳонгир Муҳаммад МХХ генерали Ҳаëт Шарифхўжаевнинг ҳибсга олиниши, укасининг эса “раскрутка” қилинганини шарҳлар экан: “Бу мулозим ўзи ясаган болта қурбони” бўлди дея таъкидлади.
Жаҳонгир Муҳаммад Ўзбекистон парламенти Сессиясидаги чиқишларидан бирини эслаб, “Ўша даврдаëқ мен бу зўравонлик тизими ўз яратувчиларини ҳам аямайди” дея фикр билдиргандим, деди.
1991да Ўзбекистон телеканлида ёйинланган бу видеотасвир шу кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда. Continue reading →
Инсоннинг киндик қони оққан ерни ватан дейдилар. Бу тор маънодаги тушунча ва бу Ватан ҳақидаги ҳақиқатни тўла қамраб ололмаган тушунча. Инсоннинг бешик ва тобут орасидаги йўлини Ватан дейдилар. Бу кенг маънодаги тушунча ва Ватан ҳақидаги ҳақиқатни унуттиришга қаратилган тушунча. Хўш, ундай экан аслида Ватан нима?
Ватан бир миллатнинг ўзлигини, кимлигини,тилини , маданиятини яшатган ҳудуд. Ватан бир миллат тоғларининг салобатига маҳлиё бўлган, ирмоқларининг оқишидан мусиқалар тинглаган, қушларининг сайрашига маст бўлган, тупроғининг тафтидан умид олган муборак заминдир. Ватан болаликдан онанинг кўзлари каби тийран ва дарин осмон бўлиб кўнгилларга ерлашган, отанинг пешонасидаги реза-реза терларининг қуёшда жимирлашидан камалакка айланиб, дилларда иморат солган ва момоларнинг уйқуларини тонгнинг этагига боғлаб сўзлаб берган ривоятларидаги қаҳрамонларнинг сиймосига айланган чексиз борлиқдир.
Шу маънода биз учун гиёҳлари олтинлардан устун, дарёлари денгизлардан афзал, адирлари дунёнинг не-не кенгликларидан муқаддас бўлган ватан – Ўзбекистон, Туркистон, Турондир! Continue reading →
You must be logged in to post a comment.