САВОЛ: Худога, динга ишонганини пеш қилиш ҳам сиёсат эмас-ми? (Назира).
ЖАВОБ: Аслида ҳамма нарсанинг сиёсий томонлари бўлади. Ҳатто нафас олиш ҳам сиёсат бўлиши мумкин. Агар унинг ортида қандайдир манфаат бекинган бўлса.
Худога ишониш масаласига келганда кимнинг қай даражада ишонишини Худонинг ўзи билади. Бу хусусда бандалари ҳакамлик қилиш ваколатига эга эмас. Шундай экан, “Мен бу қадар ишонаман, сен эса у қадар” дейиш ҳам Худонинг ваколатига шериклик қилиш, яъни шак келтириш демакдир. Аммо бу масалани сиёсий мақсадларда қўлланувчиларга бунинг фарқи йўқ. Улар ўзларини ҳаками мутлоқ деб ҳисоблайдилар ва ҳатто бир бегуноҳни ҳам динсиз деб ҳукм чиқараверадилар.
Бир ривоят ёдимга тушди. Бандалардан бири ҳар куни ибодатларини вақтида қилар ва бошқа фарзларни ҳам қоидаси билан адо этар экан, аммо қўшниси бепарво, ўз иши билан банд. Ибодатгўй ҳар куни қўшнисига дакки бериб, “Сен Худога ишонмайсан” дер ва бу гапини маҳалла кўйда ҳам такрорлаб “Мен ибодатимни вақтида қиламан, фалончи эса қилмайди” дер экан. Улар ўлганларидан кейин уламолардан бири, “Ҳар ҳолда ибодатгўй жазосини олган бўлса керак?’ дебди. Унинг бу гапига ҳайрон бўлишибди. Continue reading
Filed under: Kundalik, Savol-Javob | Tagged: Jahongir Mamatov | 1 Comment »
You must be logged in to post a comment.