САВОЛ: Олимпиада ўйинлари ҳақида Америка ҳамда Ўзбекистон мисолида нима дейишингиз мумкин? (Расул).
ЖАВОБ: Ҳамма нарсага мантиқ кўзи билан қараганим учун спортнинг баъзи турларига унчалик қизиқишим йўқ. Спорт ҳам ҳаётнинг бир бўлаги, ҳаёт-маот эмас.
Аммо Олимпиада ўйинларини кузатиб бораман. Жуда кўп мамлакатлар қатори Ўзбекистонда ҳам спортни сиёсий мақсадларда фойдаланиш одат бўлиб бормоқда. Америкада эса спорт энг аввало спортчининг шахсий иши, унинг пул топиш манбаи. Шу боис ҳам халқаро ўйинлар олдидан америкалик спортчилар ватаним шарафини ҳимоя қилишга бормоқдаман, деб кўкракларига урмайдилар. Бундай гапларни кўпроқ аскарлар айтадилар. Спортчилар нима қилсам ҳам ютаман, бу менинг ҳаётим, бу менинг келажагим, бу менинг тақдирим, деб ўйлайдилар. Шу боис улар жўнаб кетар эканлар, президент ёки ҳукумат раҳбарлари нутқ сўзламайдилар, ютганларида телеграммалар юбормайдилар, хат ёзмайдилар, орденлар бериш ҳақида фармон чиқармайдилар, уларнинг ишига аралашадиган Спорт комитети ҳам йўқ. Continue reading
Filed under: Savol-Javob | Leave a comment »
You must be logged in to post a comment.