Долзарб мавзу

jahongir_mamatovЎзбек тили ва Интернет тили

САВОЛ: Сиёсат жонимга тегди. Сиёсий бўлмаган бир савол бермоқчиман. Яқинда бир хабарда 25-30 йилда дунёдаги 60 фоиз тил йўқолади, дейилганини ўқидим. Ўзбек тили нима бўлади деб ўйлайсиз? (Рустам).

ЖАВОБ: Аслида бу энг катта сиёсий масала. Ўзбек тили 25-30 йилда йўқ бўлмаса ҳам  унинг бугунги аҳволи ўзгармаса келажаги фожеалидир.

Бундан 30-35 йиллар чамаси олдин дунёдаги энг йирик олтита тилдан бир муштарак тил-Эсперанто тили вужудга келтирилган эди. Ўшанда ярим аср ичида бу тил дунёнинг ягона гаплашиладиган тилига айланиши башорат қилинганди. Лекин Эсперанто “ўсмай” қолди. Аммо бу сохта тил билан айни даврда Интернет тили ҳам туғила бошлади ва жуда тез ривожланмоқда. Бугунга келиб, Интернет тилидаги сўз бойлиги Ўзбек тилининг сўз бойлигидан беш маротаба кўпдир ва бу тилни бемалол қўлланадиганлар дунёдаги ўзбекларнинг умумий сонидан 2-3 маротаба ортиқ. Continue reading