Саволга жавоб

uyimizdaҚўрқув синмоқда

САВОЛ: Сиз Америкага келган жуда кўп ўзбеклар билан учрашиб тураман, деб ёзибсиз. Улар сиз билан учрашишга қўрқмайдиларми?(Гўзал).

ЖАВОБ: Камина ҳам кўплар қатори бир оддий одам, ҳар ҳолда қўрқинчли бўлмасам керак.

Бу масаланинг бир томони, иккинчи  томони шу-ки, халқимга, Ватанимга, инсониятга қарши бирор жиноят қилганим йўқ ва бирор жинояти учун қочиб юрган одам ҳам эмасман.

Бугунга қадар виждонимга қарши ва виждонимни қийнайдиган бирор номақбул ҳаракатга қўл урганим йўқ. Шукур Худойимга! Виждон буюрганини айтганим, халқ ва ватанга яхшилик келадиган йўлга томон одимлаганим учун кимларгадир ёқмадим. Бунинг учун ўксинмайман. Қувғин этишди, туҳмат қилишди, қора чапламоқчи бўлишди. Аммо вақт кўрсатди-ки, жиноят, қабиҳлик, адолатсизлик томонида эмас, балки адолат, ҳақиқат, ростгўйлик томонида турган ва шу йўлдан ҳеч қайтмасдан, иккиланмасдан ўз сўзини айтган одам ажрини шу ҳаётдалигдаёқ оларкан. Continue reading