Ривоятлар (9)

УСТОЗ

Амир Темурнинг ишлари бирдан орқага кета бошлади. У Чин юришини амалга ошира олмай, Ўтрорда қоларкан, уламоларни чақиртириб катта элларнинг бошига офатлар нима учун келганини суриштирди.

-Қадимда шоҳ Эдип билмай ўз онасига уйланиб қўйгани учун элининг бошига офат калхати қўнган,-деди улардан бири.

Бошқаси эса׃

-Искандари Зулқайнар ўз тўшагига эркакни олгани учун султонияти емрила бошлаган,-деди.

Яна бири׃
-Рум Қайсари саройни фоҳишахонага айлантиргани учун салтанати қулаган,-деди.

Ҳаммасини эшитиб Амир Темур ўйга толди ва׃

-Булардан бирини ҳам кўрмадик. Аммо унданда оғирроқ гуноҳ қилганимни англадим. Мен ўлсам бошимни Мир Саид Бараканинг оёғига қўйинглар,-деб васият қилди.

Негалигини ҳеч ким билмади. Амирнинг ўлимидан кейин васиятини бажо келтиришди ва Сарой Мулкхонимдан бунинг сирини сўрашди.

-Ул зот устозларини ранжитиб қўйган эдилар,-деди малика.

ЖМ.

Leave a comment