ЖАҲОНГИР МУҲАММАД: “ЛЮСТРАЦИЯГА МУҲТОЖ МАМЛАКАТДА ПРЕЗИДЕНТ ҚИЗИ КОНСТИТУЦИЯНИ ЎРГАНМОҚДА”

Sunday, July 7, 2019 TURONZAMIN
Сарвар Усмон/Озодлик. Биринчи президентнинг тўнғичи қамоқхонада Ўзбекистоннинг Асосий қонунини нима мақсадда ўрганмоқда? Каримов ҳатто ўз фарзандини аямайдиган одил раҳбар эдими ёки амал курсисини ҳатто ўз фарзандидан қизғанадиган бахил одам эдими? Нима учун бош прокурорлар қамалавераяпти? Нима учун Ўзбекистонда люстрация ўтказилиши керак. Журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбат шу саволлар атрофига қурилди.

“Каримов аҳоли пулини вақти-вақти билан териб олиш кераклигини уқтирган…“

“Озодлик” радиосида: Жаҳонгир Муҳаммаднинг OzodNazarи:

jm_20140820Эшиттиришнинг бугунги сонида, куннинг бошқа мавзулари қаторида, Озодликка келаётган юзлаб хатдан иккитаси: хотинини хиёнат қилганликда айблаётган эр ва бўлажак қайнонаси товламачи чиқиб қолган йигитдан келган хатлар юзасидан АҚШда истиқомат қилаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммаднинг фикрини сўрадик. Чунки, хатларда тилга олинган драмалар ижтимоий ҳодиса бўлиб кўринди.

Албатта, суҳбат давомида 23 июнда бошланадиган ШҲТ саммити мавзуси ҳам кўтарилди.

Ва яна Аҳмадбой мавзуи ҳам кўтарилдики, сарлавҳага чиқарилган гапни Жаҳонгир Муҳаммад шу муносабат билан айтди.

Суҳбатни журналист Сарвар Усмон олиб борди.

“Ozodlik”- BahsOnline

Учиб келиб, учиб кетган Путин ҳақида
AlisherSidiqAbdullaIskandar

Мустақиллик маданияти

ozodNazar

Фаррух Юсуфий

Фаррух Юсуфий

OzodNazar: “Санкцияни 25 йил аввал Каримов берган…”

Бош вазир Шавкат Мирзиëев Ўзбекистон давлат бошқаруви ва ҳокимият тизимида ишловчиларнинг ахлоқи тўғрисидаги Намунавий қоидаларни тасдиқлади. Бу қоидаларга кўра давлат амалдорларининг фуқароларни асоссиз уриб сўкиши тақиқланди. Россияда Украинадан ўғирлаб кетилган Надежда Савченко суди давом этмоқда. Савченко – Россия жангида ким ғолиб? Президент сайлаётган Америка ақлдан озгани ростми?

Бугунги ОзодНазар эшиттириши меҳмони – АҚШдан сиёсий шарҳловчи ва журналист Жаҳонгир Муҳаммад. Суҳбатни журналист Фаррух Юсуфий олиб борди. Continue reading

Озод назар

Каримов Навоийнинг бошига Ҳамзанинг кунини солиши мумкин…

ozodNazar

Сарвар Усмон

Сарвар Усмон

Сарлавҳа мутлақо асоссиз ваҳима бўлиб кўринаяптими? Агар шундай эса, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг номи кўчалар, туман, театр, метро станциясию шаҳарлардан ўчирилганини эсланг. Мамлакатда бирон киши бирон марта бу амалга қарши “ғинг” дегани тўғрисида Озодликда маълумот йўқ. Бас, шундай экан, сарлавҳага чиқарилган ваҳима бугун, Алишер Навоий туғилган кунда, беасос эмас.

Бугунги саволлар Жаҳонгир Муҳаммадга берилди. Continue reading

Фотокундалик

Қувончли кунимиз

donyorbek1donyorbek2dinyorbekБугун АҚШ аҳолиси сони бизнинг оиламиз ҳисобига бир кишига кўпайди, яна битта неварамиз дунёга келди.

Қачон туғилиши, ўғил эканлиги бир неча ой олдин маълум бўлгани учун дадаси ва аяси билан келишиб, Дониёрбек деган исм қўйдик.

Умри билан берган бўлсин!

Сизга тахт берибди, бизга ҳам берсин,

Бизга бахт берибди, сизга ҳам берсин…

ЖМ

Эркинлик эпкини

12yanvarАмерика ўзбекларнинг ҳам ватани

Дунёдаги жуда кўп мамлакатларнинг номи ўша ердаги туб халқнинг номи билан боғлиқ. Ўшандай шароитда бошқа халқлар у ерга бегонадек, иккинчидек туюлади. Айниқса, у жойда демократия, эркинлик мавжуд бўлмаса.

Америка бундай эмас. Чунки Америка ҳамма халқларнинг – муҳожирларнинг ватани. Бугунгача ҳам шундай, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Бу шунчаки гап эмас, Асосий Қонун ва бошқа ҳужжатлар билан ҳам кафолатланган. Буни бузадиган куч топилмади ва топилмайди ҳам. Continue reading