14 август, 2009 йил
Бугун жуда эрта уйғондим. Ҳали саҳарликка ҳам анча бор. Балконга чиқдим. Уммон гувиллаб турибди. Кўкда ойдинлик аломатлари бўлмаса ҳам бир-икки киши соҳилда юрибди. Бу ерда уйқуси қочган одам ҳар тунда учраб туради. Continue reading →
АҚШда ҳар бир штатнинг тахаллуси бор. Масалан, Нью Йоркни “Империя” (The Empire State), Виржиниани “Қадимги ҳукмдор” (The Old Dominion) ёки “Президентларнинг волидаси” (Mother of Presidents), Невадани “Кумуш” (Silver) дейишади ва ҳоказо. Баъзиларининг эса 4-5 тадан ҳам тахалллуси бор.
Ҳавайини “Алоҳа” (Aloha State), “Тинч океанинг жаннати” (Paradise of the Pacific) ёки “Камалак” деб аташади. Машина номерларида эса расман “Алоҳа штати” деб ёзилади. Continue reading →
Мактабда жуғрофия дарсларидан бирида ўқитувчимиз ривоят айтиб берганди. Унга кўра, пайғамбарлардан бири Худога мурожаат қилиб, у дунё ҳақида авомга ишоратлар берилгани билан баъзи одамларда шубҳа борлигини ва шунинг учун ёрдам қилишни сўрабди.
Шунда Худо бутун атрофи шаффоф сув билан ўралган, бир томонида тинмай олов қайнаб турадиган, иккинчи тарафида тўхтамай қор ёғадиган, учинчи томонида эса давомли ёмғир қуядиган ва тўртинчи томонида қуёш чарақлаб турадиган бир жойни яратибди. Бу ердаги қушларни, дарахтларни, гулларни дунёнинг бошқа жойида топиш мумкин эмас экан. Худо шу жойга элчилар юбориб, у дунёнинг бир лаҳзасини кўрганларини одамларга айтиб берсинлар дебди. Continue reading →
Тилимиз жуда бой. Бир сўзнинг бир қанча синонимлари бор. Биз дўстлик деган калимани кўп ишлатамиз. Аммо айни маънони янада самимийроқ англатадиган унс деган сўз ҳам бор. Бу ота-боболаримиз ҳали “дўст” деган сўзни билмаганларида ҳам “унс” калимасини ишлатганлари учун ҳам самимийроқ. Continue reading →
Бугун иш жуда кўпайиб кетди. Ҳафта охирлашаверса, доим шундай бўлади.
Кундалик ёзишга ҳам қўл тегмади. Бунинг устига бугун Дилмурод Саййидни ўн икки ярим йилга қамашганини эшитиб, жуда хафа бўлдим. Гапнинг очиғи суд чўзилганидан балки мустақиллик байрами олдидан уни ҳам, Юсуф Жумани ҳам озод қилишар деган умид билан юргандим. Continue reading →
БОШИНГГА НЕ КЕЛСА, НАФСИНГДАН КЎР!
29 июл, 2009 йил
Кеча чойчақалик иш ҳақида гаплашаётган эдик. Бугун ҳам шу мавзуни давом эттирамиз.
Совет даврида бир латифа бўларди. Бир киши обкомнинг биринчи секретари бўлиб келибди ва қабул куни энг аввало ишсизларни чақирибди.
-Қандай иш берай сизга?- деб сўрабди у рус кишидан.
-Фарқи йўқ, фақат ойлиги яхши бўлса бас,-деб жавоб қилибди у.
Кейин раҳбар саволини ўзбекка берибди. Continue reading →
Бизда уйдан ишлаш деган гап бор. Технология асрида яшаганимиз учун баъзан шундай ҳам бўлади. Ёмон томони бундай ҳолда кун бўйи компютерга боғланиб қоласиз. Бирор жойга чиқа олмайсиз.
Танаффус олганимда ҳовлига чиқдим. Ҳовли катта. Лекин бир нарса экишнинг фойдаси йўқ. Ҳамма нарса дўконда, арзон ва сифатли. Шунинг учун кўм-кўк майса экиш одат. Continue reading →
Кеча кечқурун Юсуф Жуманинг аёли Гулнора Олтиева телефон қилиб БМТга хат ёзмоқчи эканлигини айтиб, шундай хатни қоралаб беришни сўради. Эртага жўнатаман деб ваъда бердим. Аммо озгина тобим қочгандек эди ва бир нарса ёзишга ҳолим бўлмади.
Бугун эрталабдан ваъда қилинган хатни қораладим-да ҳаво олиш учун ташқарига чиқдим. Чунки улуғ шоиримизнинг кечинмаларини мен ҳам қайтадан яшагандек- уларни эслаб, миллат ва мамлакат учун курашнинг оқибати наҳотки доим шундай тугаса деб азобли ўйлар гирдобида қолдим. Continue reading →
Дарвоқе бир неча кундан бери Америка матбуотининг асосий масаласи Президент ва миршаб “баҳси”дир. Бу воқеа аслида халқ бошқаруви-демократиянинг қудратини намойиш этган яна бир ҳодиса эканлиги учун ҳам бугун дунё матбуотидан тушмай қолди. Бунинг ўзбекларга, Ўзбекистонга жуда катта сабоқ бўладиган жойи бор.
Ўзбекистонда миршаб дедингизми тамом кайфиятингиз бузилади. Америкада эса халқ миршаб(police)ларни ҳурмат қилади, қадрлайди. Continue reading →
Поездда хабарларни ўқиб келар эканман, биттаси диққатимни тортди. 74 ёшли эвангелист Тони Аламо (Tony Alamo) 8 ёшлик бир қизни хотинликка олибди ва уни бир неча марта зўрлабди ҳам. Continue reading →
Бугун руслар эълон қилган маълумотга кўра, ўзбекистонликларнинг Москвадаги қилган жиноятлари 25 фойизга ўсибди.
Аслида дунёда ҳар кун, ҳар дақиқа минглаб жиноятлар бўлади. Лекин улардан баъзи бирларигина матбуот саҳифасига чиқади ва айримларигина эл-улусни ларзага солади. Чунки бундай жиноятлар, айниқса қотилликлар инсон мафкурасига мутлоқ зид бўлгани ва ҳатто тасаввур қилиш қийинлиги билан ажралиб туради. Continue reading →
Бугунги инглизча хабарларга кўз ташлар эканман, АҚШ олимларининг янги бир хулосаси мени ўйлатди. Уларга кўра, она ҳомилдорлик пайтида қанча кўп чанг ютса, унинг боласи шунча кўп ақлий заиф бўлармиш. Бир қанча ва бир неча йиллик текширувлардан кейин шундай хулосага келишибди. Дод деб юборгим келди, ахир ўзбекнинг оналари ҳар куни, ҳар соатда, ҳар сонияда ютгани чанг-ку! Continue reading →
Бугунги хабарларда Коннектикут шататида полиция 24 ёшли Рубен Васкес (Ruben Vasquez) деган одамни болаларни калтаклагани боис ушлагани айтилади. “Ҳар куни қанчадан қанча одам ушланади, нима қипти?” дейишингиз мумкин.
Гап шундаки, у ўтган ва қайтган болаларга, унга парво қилмаган тарбияли одамларга озор берар, уларни ҳақоратлар, қўлига тушган нарсасини уларга отар экану лекин доим унинг қўлида “Библия” ва “Мен Исо пайғамбарнинг ўғлиман” деб бақириб юрар экан. Continue reading →
Бугун эрталаб қизиқ бир хабарга кўзим тушди. Индиана штатининг шимолида полиция ходими қабристонда қип яланғоч ҳолда югуриб юрган бир одамни ушлабди.
51 ёшдаги бу одам мозорга куёвининг қабрини зиёрат қилгани келгани, бундан олдин спорт ўйинига қатнашгани учун кийимлари ҳўл бўлгани, қуритиш учун чиқаргани каби баҳоналарни айтибди. Анқовга арпа ҳам баҳона! Continue reading →
Бугун эрталаб ишхонамизда бир киши ҳузуримга келиб׃
-Китобларингиздан биридаги сана Америкада ги сана ёзилишга мос тушмаганини кўрдим,- деб қолди.
Дарҳақиқат, рақамлаганда бизда олдин кун, кейин ой ёзилади. Масалан бугунни 15-7 тарзида ёзамиз. Америкада олдин ой ёзилади ׃ 7-15 шаклида. Баъзан бу ҳам муамммо чиқариши мумкин. Лекин менинг китобимда матн ҳам инглизча, ҳам ўзбекча берилгани учун сана ёзилиши аслида қандай бўлса шундай қолганини тушунтирган бўлдим. Continue reading →
Исмат Хушев Каримовдан даврнинг қаҳрамонини ясашга уринаёгани ва ўзини мухолифатчи деб билган баъзилар буни эълон қилиб юргани ортида қандайдир ифлос ўйин бор деган гап кўнглимдан ўтиб, Исматдан узоқ туришга ҳаракат қилардим. Яқинда кутилмаганда у менга телефон қилиб қолди. Китобининг мен ҳақимдаги бўлимини ўзим ёзиб беришимни ва у ўз номидан эълон қилишини айтди. Continue reading →
“Озодлик” ҳали ҳам кимларнингдир маҳрида қолаётгани ҳақида
1. Нега жамоатчилик назоратидан қўрқишади?
Аввало шуни айтиш керакки, “Озодлик” радиоси ҳақидаги Баёнотдан кейин радиода қисман ўзгаришлар бўла бошлади. Бу ҳам жамоатчилик назоратининг кучи. Continue reading →
You must be logged in to post a comment.