ЖАҲОНГИР МУҲАММАД: “ ЎШ ҚАРТАСИ”

Сиёсатшунос Жаҳонгир Муҳаммаднинг Қирғизистон қирғини ва Туркистон келажаги борасида “Озод Осиё” радиоси саволларига жавоблари

МУХБИР׃ Қирғизистондаги воқеаларга қандай сабаблар омил бўлган деб биласиз?

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Аввало шуни айтиш керакки, воқеаларнинг бевосита иштирокчиси бўлиш бошқа ва воқеалар ҳақида билвосита манбаларга таяниб хулоса қилиш бошқа. Бизнинг хулосаларимиз иккинчи ҳолга яқин бўлгани учун ҳам субъектив характерга эга бўлади.

Айни пайтда Каримов каби битта нарсани кўрсатиб, сабаб мана шу деб туриб олиш-яъни айбни кўринмас ”учинчи куч”га юклаб қўйиш- бу туллак сиёсатнинг иши.

Менинг олисдан туриб, шахсий кузатувларимга кўра, Қирғизистонда юз берган қирғин ортида бир қанча жиддий факторлар бор. Кўрганларим, ўқиганларим ва эшитганларимни жамлаб, бу факторларни қуйидаги тартибда жойлаштирган бўлар эдим׃

1. Ҳукумат учун  жанг

2. Каримов режимининг аралашуви

3. Ташқи дунё таъсири

4. Миллий-тарихий низолар

5. Диний, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий муаммолар йиғиндиси

6. Мафия ёки қонундан ташқари кучларнинг қутқулари

7. Қирғизлар орасидаги ички низолар

8.Ўзбеклар орасидаги ички низолар

Continue reading

Jahongir Muhammad: Ko’rinmas odam

Yoki O’zbekiston taqdirini hal qilib yurgan ZELEMXON HAYDAROV kim?

Devonda ishlovchilarning guvohnomlarini ham Zelemxon Haydarov tasdiqlardi

Yaqinda taniqli shoir Yodgor Obid bilan gaplasharkanmiz, u kishi Zelemxon Haydarov haqida so’rab qoldilar. Bilganlarimni aytib berdim. Yodgor akaning “Yozib qo’yish kerak” deganlari ushbu maqolaga turtki bo’ldi.

Darhaqiqat, keyingi paytlarda “Zelemxon Haydarov kim?” deb so’rayotganlar ko’paymoqda. Chunki O’zbekiston mustaqil bo’libdiki, davlatning bu ikkinchi odami haqida biror joyda batafsil bir narsa yozilmagan va biror joyda suratini ham ko’rmaysiz. Vaholanki, butun dunyoda prezident ma’muriyati rahbari xalqqa keng tanilgan odam bo’ladi. O’zbekistonda bunday lavozim O’zbekiston prezidenti Devonining Ishlar boshqarmasi deyiladi. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: КЎРИНМАС ОДАМ

Ёки Ўзбекистон тақдирини ҳал қилиб юрган ЗЕЛЕМХОН ҲАЙДАРОВ ким?

Девонда ишловчиларнинг гувоҳномларини ҳам Зелемхон Ҳайдаров тасдиқларди

Яқинда таниқли шоир Ёдгор Обид билан гаплашарканмиз, у киши Зелемхон Ҳайдаров ҳақида сўраб қолдилар. Билганларимни айтиб бердим. Ёдгор аканинг “Ёзиб қўйиш керак” деганлари ушбу мақолага туртки бўлди.

Дарҳақиқат, кейинги пайтларда “Зелемхон Ҳайдаров ким?” деб сўраётганлар кўпаймоқда. Чунки Ўзбекистон мустақил бўлибдики, давлатнинг бу иккинчи одами ҳақида бирор жойда батафсил бир нарса ёзилмаган ва бирор жойда суратини ҳам кўрмайсиз. Ваҳоланки, бутун дунёда президент маъмурияти раҳбари халққа кенг танилган одам бўлади. Ўзбекистонда бундай лавозим Ўзбекистон президенти Девонининг Ишлар бошқармаси дейилади. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад:БИТТА ЙЎЛ БОР׃ ХАЛҚАРО ТЕРГОВ

Қирғизистон қирғини ҳақида жуда кўп ёзилмоқда ва жуда кўп ёзилади. Ҳар ким ўз фикрини айтади ва бунга ҳар кимнинг ҳаққи бор. Минг хил, миллион хил тактик ёки стратегик аҳамиятга молик тахминлар ва таклифлар ўртага чиқаверади. Бу табиий ҳол.

Лекин бугун бир миллатнинг икки халқи яна ёнма-ён яшаб кетиши ва бундай қирғин такрорланмаслигининг шу кеча-кундуз учун фақат биттагина йўли бор. У ҳам бўлса юз берган қонли воқеаларни Халқаро комиссия тергов қилиши, хулосалаши ва айбдорларни жазога тортиши керак. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ Ўзбекни тижорат эмас, сиёсат қутқазади

МАМЛАКАТГА СОҲИБЛИК

Ўтган йил охирлари эди. Тожик тилидан дарс берадиган одам керак бўлди, самарқандлик бир тожик танишимга айтдим. У׃

-Ака, уйда тожик тилида гаплашамиз. Лекин қолган жойда ўзбекча. Чунки ўзбекча ўқиганмиз. Шунинг учун ўзбек тилида бўлса бажараман,-деди. У билан қачон суҳбатлашсак, “Адашиб исмимни ёзиб қўйманг”, дейди. Негалигини сўрасам׃

-Ўзбекистонга қайтиб сиёсатга кираман, ҳукуматга ишга ўтаман, Ташқи ишлар вазири бўлиш орзуим бор, мен тожик бўлганим билан ота-боболарим Самарқандда яшаб келганлар ва менинг ҳам келажагим шу юрт билан боғлик,-деб Тожикистонга боришни ҳатто хаёлига ҳам келтирмайди. Ўзбек тилини бурро гапиради ва чиройли мақолалар ёзиб ҳам туради. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: Нега?

Ким билан гаплашманг “Нега?” дейди. “Нега бу хунрезлик юз берди?” Бу саволнинг жавоби ойдинлашиб бўлди. Лекин бошқа негалар ҳам шунчалик кўпки, қайсидан бошлаб, қайси билан тугатишни билмайсиз.

Бу савол ҳар лаҳзада мени ҳам қийнайди. Бир неча кундирки, ухлай олмайман. Саволларимга жавоб топганим билан чора тополмайман. “Нега?” деган савол юрагимни эзиб ташлайверади.

-Нега Ўзбекистон ҳукумати Қирғиз Муваққат ҳукуматига Ўш ва Жалолободда тинчликни ўрнатиш, айбдорларни топиб жазолаш масаласида конкрет ёрдамлар таклиф этмаяти? Қўшин киритмасин, лекин амалий ёрдам бериши мумкин-ку? Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: Юҳолар қурбони

Ўшда ва Жалолободда ўлганларни яратган раҳматига қовуштирсин! Саргардонлик азоблари остидагиларга ўзи бардош берсин!

Ўлганлар ҳозир, мана шундай даҳшатли хунрезлик билан ўлмасликлари ҳам мумкин эди. Лекин минг афсус! Қувғин исканжасида қолганлар мана шундай азобларни  кўрмасликлари ҳам мумкин эди. Лекин минг афсус!

Инсон махлуқлар орасидаги энг ёвузи экан. У нафақат ҳайвонларни, балки ўзи каби оддий одамларни ҳам сўйиб юборишга қодир, сангруҳ жонзот  экан. У манфаат йўлида қанчадан – қанча бегуноҳлар ўлиб кетишига кўз юма оладиган, ўзи каби инсонларнинг азоби устида кула биладиган  бадбахт экан. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ ҚЎШНИЧИЛИК ҚОИДАСИ

JM_2016AvgustИкки қўшни орасида жанжал чиқса, атрофга жар солиб, “булар бир-бирини емоқда” дейдиган ҳамсоя яхшими, ёки уларни тинчитишга уринганими?

Кейинги пайтда сал нарсага “ўзбек ва қирғиз орасида уруш чиқди” дея жар солаётганларга қараб, буларнинг нияти бузуқ деган фикр хаёлимдан кечмоқда.

Эътибор қилган бўлсангиз, икки халқ ёки икки миллат демадим. Чунки ўзбек ва қирғиз бир миллатнинг-турк миллатининг фарзандлари. Отлари бошқа-бошқа бўлган ака-укалардир. Шундай экан, “Қирғизистонда қирғиз ва ўзбек орасида миллатлараро уруш чиқди!” дея аюҳаннос солиш нақадар мантиқсиздир. Бу бир миллатни иккига бўлганлар, бўлаётганлар ва бўлишни истаганларнинг иши. Continue reading

Jahongir Muhammad

BU HAM TASODIFDIR?

Besh-olti yil avval xalq hayotini o’zgartirishni ko’zlab qilingan inqiloblar “AQSh tomonidan amalga oshirilmoqda” deya sarosimaga tushgan Rossiya bu yoyilib ketayotgan harakatdan foydalanib qolishga uringani 2005 yil Andijon voqealaridan keyin aks sado bergandi.

AQShda Putin kabi zo’ravon Bush ma’muriyati ketib, o’rniga Medvedov singari bo’shalangroq ko’ringan Obama kelishi bilan Rossiya “erga urilgan” mavqeini tiklab olish uchun kirishdi. Dastlab Gurjistonda harbiy o’yin yuz berdi. Gurjilarning katta qismi bu o’yinni anglab qoldi. Garchi butun Gurjistonni bo’lmasada Rossiya Abxaziya va Janubiy Osetiyani Tbilisidan “ajratib oldi”. Vaqti kelganda bu ikki “musht”ni ishga solishi turgan gap. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

“ЛОЛА”НИНГ БАҒРИ ХУН
ёки Инқилоб инқиллаб қолганда

Инқилоб хроник-давомли касалга айланмаслиги керак. Агар халқ ёки унинг бир гуруҳи инқилоблар орқали ҳокимиятни қўлга киритиши одат, анъана тусига кирса, бу мамлакат қон кўлига айланади.

Қирғизистонда илк “Лола” инқилоби юз берганда севинган эдим. Чунки бу – халқнинг ўз озодлигини ўз қўлига олиши эди.

Шундай бўлди ҳам. Қирғиз халқи демократиянинг энг муҳим элементларини ҳаётга жорий этди. Сайлов, сиёсий партиялар, сўз эркинлиги борасида илгарилаб кетилди. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

JM_2015ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

РАНГСИЗ ЙИЛ

31 декабр, 2009 йил

Мана яна бир йил ортда қолди. Бу йилнинг залворли қувончлари бўлмади. Майда-чуйда қувончлар эса катта ғамларнинг остида эзилиб кетди. Юсуф Жума, Эврил Турон, Самандар Қўқонов, Мурод Жўраев каби фидойилар бу йил ҳам зиндон ичида қолдилар.
Ўзбекистонда ҳали эркинлик йўқ!
Ҳали ҳам зулм тахтни ишғол этган!
Султонлар роҳатда…
Миллат азобда…
Шоҳнинг дилларида ҳамон ёлғон дарахтлари ўсмоқда!
Ростнинг бўйи каллакланган, кесилган…
Элнинг қозонида ёвғон қайнамоқда!
Рисқнинг йўли бекилган…
Болакайнинг бармоқларини чаноқлар тилган…
Ёшларнинг умри элчихоналар ёнида…
Мардикорлик кўчаларида тўкилган!
Бошларнинг ақлдори чопилган, Continue reading

Золимни мақтаганнинг падарига лаънат!

jmreston2Исмат Хушев Каримовдан даврнинг қаҳрамонини ясашга уринаёгани ва ўзини мухолифатчи деб билган баъзилар буни эълон қилиб юргани ортида қандайдир ифлос ўйин бор деган гап кўнглимдан ўтиб, Исматдан узоқ туришга ҳаракат қилардим. Яқинда кутилмаганда у менга телефон қилиб қолди. Китобининг мен ҳақимдаги бўлимини ўзим ёзиб беришимни ва у ўз номидан эълон қилишини айтди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ ВОСВОС

jmreston2“Озодлик” ҳали ҳам кимларнингдир маҳрида қолаётгани ҳақида

1. Нега жамоатчилик назоратидан қўрқишади?

Аввало шуни айтиш керакки, “Озодлик” радиоси ҳақидаги Баёнотдан кейин радиода қисман ўзгаришлар бўла бошлади. Бу ҳам жамоатчилик назоратининг кучи. Continue reading

Жаҳонгир МУҲАММАД׃ “ҚУРУЛТОЙ”ДАН “ҚУР-ҚУРТОЙ”ГА

jmnewyork“Озодлик” радиосининг “Қурултой” дастури асли менинг ташаббусим билан туғилганди. 2004 йилнинг охирларида Ўзбек бўлимининг ўша кездаги директори Адолат Маликка бир неча марта мактуб йўллаб, шундай бир минбарга эҳтиёж борлигини айтганимда, у таклифимни қабул қилиб, ҳатто бир йиллик мавзулар рўйхатини ҳам сўраганди. Continue reading

Жаҳонгир МАМАТОВ׃ ”Озодлик” ўз номига муносибми?

jmreston“Озодлик” радиосининг Ўзбекистондаги асосий манбаси ҳисобланмиш Uzmetronom сайтида чиққан мақолага муносабат

Бу сайтда ”Озодлик” радиосининг демократияга зид хатти ҳаракатлари ҳақида бир қатор мухолифатчилар ва инсон ҳуқуқлари фаоллари АҚШ Давлат департаментига хат йўллашмоқчи эканликлари ёзилган. Бу тўйдан олдин ноғора чалиб, кимларнидир огоҳ этиш бўлиб қолган. Бу билан ҳукумат ўзига керак одамларни асраб қолмоқчига ўхшайди. Худди уларни телевидениеда гўё ёмонлаб кўрсатгани каби. Сайт эса,  радиодаги  доимий сафдошларига ҳаракатингизи қилинг демоқчи, шекилли. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Устоз Нозим Ҳикматни хотирлаб

nozimКимлардир уни Ватан хоини дедилар.

Кимлардир уни динсизликда айбладилар.

Яна кимлардир унга коммунист деган тамғани урдилар.

Баъзилар эса уни турк эмас, юнонда туғилган юнон дедилар.

Ўзи севган ва ҳақида қайғурган Ватанида қадрига етмадилар.

Қувғиндан олиб, қувғинга солдилар.

Зиндонбанд эттилар. Continue reading

Жаҳонгир МАМАТОВ׃ Революцион эмас, эволюцион курашга ишонаман

jahongir_m1Ўзбек эпик шеъриятининг мумтоз вакили, амирул умаро ва маликулшуаро унвонларининг соҳиби, хоразмлик шоир Муҳаммад Солиҳ (1455-1534)нинг номини ўғирлаб олган Салай Мадаминовнинг кейинги кунларда қандайдиринқилобтайёрлаётгани ҳақида баёнотлар бергани билан боғлиқ бир қанча хатлар ва саволлар олдим. Уларга мухтасар жавоб қилмоқчиман. Continue reading

Жаҳонгир МУҲАММАД׃ Қатағонлар мамлакати

АҚШ давлат департаменти ўзининг ҳар йили эълон қиладиган диний эркинликлар алоҳида ташвиш уйғотадиган давлатлар рўйхатига Ўзбекистонни киритмади. Хўш, Американинг қарорини қандай изоҳлаш мумкин? Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ Ватанга қайтиш ҳақида

Ватанга қайтиш! Бу ҳамманинг кўнгил остида ётган арслони.

Бугун хориждагилардан жуда кўпчилигида элчихонадан виза олиш ва Ватанга борибқайтиш имкони мавжуд. Ўзи яшаётган мамлакатнинг сафар паспорти билан борса, чет эллик сифатида виза олиши мумкин. Бундан фойдаланиб бориб келаётганлар ҳам бор. Агар қолиш нияти бўлса, қолиб ҳам кетавериши мумкин. Шундайлар анчагина бўлиб қолди. Биз уларни айбламаймиз. Бунга ҳақли ҳам эмасмиз. Continue reading

Яқин мозий

Ўзбек тили давлат тили даражасига кўтарила олмади. Нега?

Бундан 19 йил олдин Ўзбек тили ҳақида қонун қабул қилинганди.

1. Бачканалик ва маданият

1992 йилда Озарбайжон президенти Абулфайз Элчибей Кремлда Борис Елцин билан учрашар экан, Кремлни ларзага солди. У русларнининг оғзини ланг очиб қўйиб, ўз она тилида гапира бошлади. Елцин аввалига нима бўлганини тушуна олмади. Кейин масалани англаб етди шекилли, мийиғида кулиб, атрофидагиларга қаради. Улар елка қисиб турардилар. Ўшандагина Кремл корчалонлари мустақил бир давлат раҳбари билан учрашаётганларини ҳис этгандилар. Continue reading

Яқин мозий

Нега бир жойда депсиниб турибмиз?

Сиёсатчи ва лидер мутлоқ бошқа-бошқа одамлардир. Ажратиб олиш учун ҳар иккаласини ҳам кўра олиш керак. Бугун биз сиёсатчиларни кўриб турибмиз, аммо лидерларни кўра олмаяпмиз. Нега?

Фараз қилинг. Бур гуруҳ одам йўлга чиққан. Унинг олдида икки киши. Бири олдинга қарамоқда, иккинчиси орқага. Олдинга қарагани лидердир, яъни йўлбошчи. У йўлни билади, ўзи қаерга боришини, одамларни қаерга олиб боришни билади ва амали билан одамларга йўл кўрсатмоқда, олдинга қараб кетмоқда. Continue reading

Яқин мозий

ТЕМИР ТЎСИҚЛАР

Ёки уларни қандай ҳатлаб ўтиш борасидаги ўнлаб саволларга мухтасар жавоб

1.Лидерман деган одам учун Ватаннинг қамоғи ҳам Ватан!

Бугун “президент бўламан” деган ҳаваскорларнинг сони кундан кунга кўпайиб бормоқда. Лекин улардан бирортасида сайловга яқин йўлатилмаслик учун қўйилган темир тўсиқларни қандай қилиб бузиш режаси йўқ. Умуман бугунги шароитларда бу тўсиқни бузиш мумкин-ми? Бу саволга жавоб беришдан олдин тўсиқларнинг ўзи нима деган саволга тўхталиш керак. Continue reading

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ:Ўзбек тили давлат тили даражасига кўтарила олмади. Нега?

-Она тилида гапириш бачканаликми?

-Ўз миллатининг тилини ҳурмат қилмаган одам қандай қилиб ўз миллатини ҳурмат қила олади?

-ҚОНУНми, ҚОН+УНми? Continue reading