Вашингтонда қишни ҳам 15 марта кўрдик. Лекин бу галгиси бошқаларига ўхшамайди. Узоқ, совуқ, қаҳратон, изғирин, қор, муз… йилнинг ярмини олди.
Ўтган йилнинг октябрида бошлаган ва бу йилнинг наврўзида ҳам битмаган.
Бугун ҳам қор қоплаган.
Казо-казолар Глобал исиш ҳақида кўп гапиришади. Ҳатто Ал Горе деганлари бу ҳақда гапиравериб Нобел мукофотини ҳам олди.
Лекин Глобал исиш ‘мас, Глобал совиш юз бермоқда. Балки глобал совишнинг номи Глобал исишдир?
Чунки бугун дунё ўзгарди: ёлғонни рост, аҳмоқни доно, золимни одил, ўғрини тўғри, ўқимишлини гостербайтер, яхшиликни ёмонлик, ёмонликни яхшилик дейдиган бўлинди…
Дунёнинг чархи тескарисига айланиб кетдимикан?
Сиёсат
Матбуотга кўра, Ўзбекистонда конституцияга ўзгартиришлар киритиш ҳозирлиги кўрилмоқда. Ошкоралик!!!
Ўзаро гапларга кўра эса, ИАК мулозимлардан Туркия сиёсий тузумини яхши ўрганишни ва уни тадбиқ этиш йўлларини қонунлаштиришни сўраган. Бош вазирни халқ сайлайди, Президентни эса Олий Мажлис ва ҳоказо.
Аслида худди шу масала 20 йил давомида бир неча маротаба кун тартибига келди.
Жумладан, 1998 йил охирида парламент системасига ўтишнинг қонуний пойдевори “ҳозирлана бошланганди”. 1999 йил 16 ферврал воқеалари боис “ҳокимият битта қўлда қолиши керак” деган нуқтага қайтилди.
2004 йилда ҳам бу масала кўтарилди. Аммо кутилмаганда Тошкентда отишмалар юз берди. Яна эски ҳаммом…
Бу сафар ҳам айни ҳолнинг бир кўриниши эмасмикан? “Вазият” яна “ҳокимиятнинг битта қўлда қолишини” тақозо этиб қолмасин тағин. Худо сақласин!
Дунёни ва халқни чалғитиб туриш катта сиёсат. Лекин қурғур умр поёнига етиб қоладида, бўлмасаку бу “зўр сиёсат”!
Сароб орзулар
Москвадаги мардкор йигит билан гаплашиб қолдим.
-Путин маладес, Қримни ҳам олди,-деди у.
Жаҳлим чиқди. У эса парво ҳам қилмади.
-Энди Қрим татарлари ҳам қутулдилар. Револуционерлар “Мактабларда фақат украин тилида ўқитилади” деб қонун қабул қилганларидан кейин қўрқиб қолишганди. Мана энди кўрасиз, чет элга ҳам йўллари очилди. Уларга группавой политически беришади.
Мардикор йигитга турклик ва руслик ҳақидаги ғоялару ўйинлар ҳақида гапираман.
-Бу кетишда Ўзбекистонни ҳам босиб олиши мумкинку?-дейман.
У эса;
-Қани эди шундай бўлса… Иккита танкни олиб бориб Оқсаройга тираб қўйса биринчи бўлиб “дода”нинг ўзлари саломга чиқадилар. Биз ҳам четда турмаямиз. Танкларнинг ёнида ҳеч бўлмаса расмга тушамиз,-дейди.
-Ҳазил қилаяпсанми, ука? Ватан деган туйғу борми санда?
-Ватанмиш? Қишлоқдан Тошкентга келиб пропискадан ўтолмадим. Ватан учун бегона эмишман. Москвада пулини тўлаб прописка олиб ўтирибман. Тошкентда орқамга тепиб, қувиб чиқаришди. Ман ватанга бегона бўлсам ватан манга ким бўлади? Шикоят қилиб борсанг сўрайдиган жой йўқ. Руслар босиб олса граждан бўламиз, Кремл арзимизни эшитади.
У тинмай сайрарди. Руслар босиб олса гостербайтер деган тамғадан қутулиши, прописка учун пул бермаслиги, ўзининг бизнесини очиши… хуллас, орзулари қатор карвон. Сароб орзулар…
Кўп уриндим. Тушунтириш қийин. Йигирма йилда кирганини бир кунда чиқариш осон эмас экан.
ЖМ.
Filed under: Kundalik | Tagged: Jahongir Mamatov, qor, siyosat |
Siz haqsiz, achinarlisi, o’zbeklar hali ham qullikdan uyalib boshlamaganlar. Ular hech narsani tushunishni istamaydilar, chunki ularda g’urur yo’q va ruslar bir kun bundan foydalanishlari aniq. Boshqa yurtliklar, har bittasi o’z yurti manfaatlarini o’ylaydilar va bu uchun kurashadilar, malum ma’noda. O’zbekistonliklarning esa saviyasi bu qadar emas, ammo bularning hammasiga davlat aybdor, chunki odamlarni savodsiz va g’urursiz qilib ulgurdi, 25 yilda.
Ammo, ob-havo haqida o’qiganda, siz ham tushunmagansiz, negaki olimlar aytishaypdi, azon qatlami yemirilayapdi va havo keskin qizib boshlayabdi. Ular yozda qizishi haqida gapiradi va shubhasiz qishda sovuq bo’ladi, yupqalashgan azon qatlami ostida